19:29 Афруз уйланишда, Манзура Мунисга, Мунис эса турмушга! | |
Манзура биронта тадбирлардан қолишмайдиган хонандалар сирасига киради. Вилоятлар аро "Камолот" тадбирларию, куни кеча ўтказилган "Ташаббус" ва кечаги "Ўзбекнаво"даги сумалаккача. Инстаграмдаги унинг тиниб тинчимас графигини кузатиш қийин эмас.
Шу билан бирга у ижод оламида катта янгилик арафасида. Кечагина "Сайёд-медиа" марказида мехмон бўлган Манзура, ўзининг деярли ярим йиллик ижодий намуналари хақида фикрлашиб, икки янги таронасини эшиттирди. Шулардан бири, шу икки уч ой ичида фақатгина клипи билан кенг оммага тақдим қилинадиган бир қизиқ тарона! Қўшиқни тинглар эканмиз, омад юришганлик, мухаббат синовлари каби қизиқ сўзларни тинглайсиз, қўшиқни ўзини динамикаси, характери ва рухияти билан хит бўлишига даъвогар эканлигини хам сездирмоқда.
-Бу ашулам Мунис хақида...-дейди Манзура. Бир хонанда иккинчи хонанда хақида куйлаб, унга аталган тарона бу бизда янгилик бўлса керак. Хархолда тириклигида!)
Бу қўшиқдан аввал яқин кунлар Бали оролида тушган суратларидан тузилган лавхалардан қилинган видеога бириктирилган янги қўшиғини хам тақдим этади. У қўшиқ стилистикаси билан росмана Бали оролларини охангини сездиради.
Муниса Ризаевага эътибор қаратсак, унда хам янгилик кам эмас! Бахтлисидан! Куни кеча каминани фарзандлик бўлгани билан совғалар билан табриклаб кетган Муниса билан инстаграмда кечган кейинги сухбатда, у хам шу онларга етишишга оз кунлар қолганини маълум қилди. Тўй қачон ва кимга хали маълум эмас, аммо оз кунлар қолганини у очиқлади. Урра! Бахт!
Кейинги хабаримиз хам тўй даракларидан, буниси фақат аниқ ва батафсиллиги хамда хужжати (таклифномаси) билан фарқ қилади: "Афруз" гурухининг иккинчи солисти Музаффар хам уйланмоқда. Бироз аввал гурухнинг бир солисти Жамшид уйланган эди. Навбат бу йигитга хам етди. Музаффарга бахт тилаймиз! Тобора оммалашиб бораётган ва кундан кунга кўпчликка қизиқиш уйғотаётган "БешБет" лойихасида "Афруз" гурухи йигитлари хам қатнашишди ва уларга бир хамкасби пародияси хам тушди) Бу суратда сизнингча тушган шартлардан яна қайси бирини улар тасвирлашмоқда? Топа олармикинсиз?
"БешБет" лойихасидан шунингдек Ягона хам ўтди, суратдаги хозирча маълум қилинмаётган шартда сизнингча у нимани тасвирлаган?
"БешБет" лойихасида яқин кунлар сиз Лейлининг хам шартлардан қандай ўтгани билан танишасиз, сизнингча бу суратда унга қандай шарт тушгану ва қай хиссиётни намоёнламоқда?
Юқорида тилга олинган Муниса Ризаеванинг хам фотоактрисалик иқтидорига "БешБет"нинг янги сонларидан бирида бахо берасиз, у мазкур суратда сизнингча қай хиссиётни кўрсатмоқда? Балки бу пародиядир? Унда қайси хонандага? "БешБет"ни кузатинг...яқин кунлар артистлар билан бир қаторда бошқа соха вакиллари, санъат оламининг турли вакиллари хамда артистларнинг маъмур ва продюсерлари хам қатнашиши режалаштирилмоқда.
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 25217 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |