Нилуфар Усмонова ижод оламидаги яхши маънодаги "писмиқ"лиги яхшигина бурилиш ясаши аниқ. Яъни жим туриб бир порлаши. Қандай қилиб шундай қўшиқ ва клип хақида жим тура олди, билмайман)) Мазкур клипни трейлерини тақдим этгандик, лекин унда бу клип эканлигини кўпчилик билмаганди.
Қўшиқ "дЫцн-дЫцн ла ла лей" туридаги рақсбоп бўлиб, кўпчилик ёшларнинг "Жани" қўшиғи бўлиб қолиши аниқ бўлса керак. Учар сўзлар турига хам кириши, кўп севишганларнинг эркалашларидан жой олиши табиий. Дженнифер Лопеснинг янги талқиндаги "Ламбада"нинг ўзбекона тури мана шу "Жани" бўлса керак)))
Бевосита клипга тўхталсак, Нилуфар Усмонова хар доимгидек образлараро ўзгарувчанлик пластикаси нақадар кучли ва омадли эканлигини, яна бир бора исботлади. Сир эмас, бугунги кунгача бир неча бора кардинал равишда, турли образларни яратишда тажриба қилган Нилуфарнинг, хар бир образи мутлақ ўзгача ва энг асосийси ўзига жуда ярашади. Буни инкор этиб бўлмаса керак.
Хуллас, рақсбоп диско қўшиқ ва замонавий эртак стилидаги клипни қабул қилинг! Клипнинг Тв тури қисқарган, бизда эса оригинал тури, бу турини бошқа хеч қайси тв-да кўрмайсиз.
Ха, айтганча, қўшиқдаги эркак овоз Боб Умаровга тегишли.
Manga bu qo'shiqni MUSIQASI yoqdi, Nilufar Usmonvani ovozi baribr, o'sha-osha bo'lib o'zgarish sezmadim . keyin bu qo'shiqda nodatiy bo'lgan Yangilik bor.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.