Мунисанинг ўша "Аха-ўхў" (Бевафо) қўшиғи хам халққа илк маротаба премьера сифатида бизнинг сайтимизда "заразная песня" тамғаси билан жаранг сочганида (сайтимиз "қўли" енгил эканей) уни бизга айнан Иброхим Ахмедов тақдим этганди.
Бироз вақт ўтгач, Муниса билан ишламай қўйганидан хабар топиб, НилуФар деган хонанда билан ишлаётганини билдик.
Билмадим, рости Иброхимнинг қўли енгилми ё унинг омадли таъсири борми, хуллас НилуФар билан хамкорлик бошида "Тантанам" қўшиғи яхшигина оммалашиб, НилуФарнинг ташриф қоғозига айланди. Унинг мавқеини мустахкамлаган "Дарё" халқ қўшиғининг янги ёшларбоп ва рақсбоп талқини тақдим этилганидан кейинги хабар , бу Иброхим Ахмедов яна Муниса Ризаевага қайтгани бўлди.
Иброхим бу хақида батафсил тўхтамади ва НилуФар хақида шунчаки :- У ўз йўлини топади-деб жавоб берди холос.
Демак, Муниса Ризаева билан боғлиқ барча маълумотлар бўйича, унинг янги (эски ва қайтган) матбуот котиби Иброхим Ахмедовга мурожаат қилаверасиз.
Тел: +99890 962-26-00
Халиги бир мультфильм борку, сигирини мақтай мақтай ўзи ишониб охирида: Такая корова самому нужна деб сотиш шаштидан қайтдадику)))
Шунга ўхшаб Муниса хам : А нука Иброхимчик, быстро назад на свое место!-деган бўлса а?)))