Бош сахифа » 2011 » Ноябрь » 2 » Нилуфар Усмоновани мухлислар саволлар ўқига тутди!
22:15
Нилуфар Усмоновани мухлислар саволлар ўқига тутди!
Машҳур бўлишига қарамай, ўзини самимий ва камтар тутадиган хонанда, баъзиларга ўхшаб, "бу саволни олиб ташланг, ёки бунга жавоб бермайман” деб инжиқлик қилиш одатларидан йироқда ва ўзини оддий инсон деб ҳисоблайди.
У бугун "Экспрессо” лойиҳаси меҳмони ва барча саволларга тўлиқ жавоб қайтарди.
Нилуфар Усмонова билан "Экспрессо” лойиҳаси учун суҳбат, "Тур-мушт” фильмига у куйлаган саундтрекка, яшил фонда баъзи лавҳаларни суратга олиш учун келган студияда бўлиб ўтди.

 

8791

Савол: - Инглиз тилини яхши биласиз деб эшитганман. Китоблар ўқир экансиз. Инглизча қўшиқ айтиш ниятингиз йўқми?

Нилуфар Усмонова: - Инглизча қўшиқ айтиш ниятим бор. Ҳозир аям менга янги қўшиқ ёзиб берганлар. Ўзлари бу қўшиқни Туркияда, концертда ижро этдилар, чунки бу уларнинг қўшиқлари. Лекин, улар бу қўшиқни менга совға қилдилар. "Monster crush” деган қўшиқ, альбомга ҳам чиқади. Аммо, клип ҳали-бери ваъда қилмайман.

 

Sayyah77

Сўзи ҳам, мусиқаси ҳам ўзингизга тегишли бўлган қўшиғингиз борми?

Нилуфар Усмонова: - "Серобгинам” қўшиғини сўзини Шуҳрат Нуралиев ёзган, ғоя ўзимники. Шуҳрат акадек ёзадигани кам. У ҳақиқий шоир эмас, лекин юракдан ёзади. Мусиқага келсак, "Хаёлимнинг ўғриси” қўшиғи мусиқаси ўзимники. Яна 2-3 қўшиқларимда мусиқаси муаллифи ўзим. Лекин, қўшиқларимни сўзларини биргаликда яратамиз. Мен шоир эмасман, шоирлик қилсам . . . (кулади)

 

N-Gi  

Савол: - Фарзандингизни отасини яширгансиз. Халқда "Тарона” директори ва Сайёд дейишади. Мен Сайёдни мухлисиман, рости ҳам Сайёд билан "Кўнгил” лойиҳасини қилиб, иккиқат бўлгандингиз. Яна "Одноклассники” сайтида, Сайёд, сиз ва болангиз расмлари бор. Тўғрисини айтинг энди, Сайёд-а?

Нилуфар Усмонова: - Боламни отасини яширмаганман! Умуман олганда, шарқ ва ғарб, жануб ва шимолда ҳам, бутун дунёдаги санъаткорларда ҳаммаси, кимга эрга тегди, ким билан ажрашди, ким билан учрашиб юрибди деган нарсани яширишади, агар билсангиз. Актрисалардан ташқари, санъаткорлар!

Чунки, бу аёл кишини ҳам, эркак кишини ҳам каръерасига ҳам жуда катта таъсир қилади. Кейин бизни ўзбекчилик, урф-одатларимиз бўйича қаралганда ҳам, оилавий шароитини яширгани ҳам яхши. Нега десангиз, халқ билиши керак эмас! Умуман, тасаввурига ҳам келтириши керак эмас, менимча. Қандоқ санъаткор бўлсам, ўшандоқ тасаввур қилиши керак, деб ўйлайман. Мени оилам, бу мен уйга борсам, мени оилам бўлади. Сайёдга келсак, бу сир бўлиб қўя қолсин.


 

1234

Клипларингиздаги кийимларни ким яратади?

Ўта калта, бачкана бўлиб кетяпсиз, ўзингизга ёқадими шу услублар?

 Нилуфар Усмонова: - Стилистлар бор. Энди бир хиллари тиктирилади, бир хиллари тайёр сотиб олинади. Бу образга қараб бўлади.

Энди ўта очиқ, калта ва бачкана деганда, одамга ярашса, энди бошқа одам калта, очиқ кийимни ҳоҳламаса, менимча умуман тоққа чиқиб яшаши керак, деб ўйлайман. Чунки, ёнидаги қўшниси ҳам худди шунақа кийинади, опа-сингиллари ҳам шундай кийим кийиши мумкин, менимча. Лекин, уларга унақа қаралмайди. Санъаткор бўлганимиз учун бизга қаралади! Биз эса, халққа қараб кийинишга ҳаракат қилсак ҳам. Санъаткор ўзининг ортидан халқни етаклайди дейишади. Лекин, ҳозирги замон санъаткорлари халққа қараб кийинишади. Масалан, узун ва ярашмаган кийимларда бирор жойга борсангиз, "нима бор, уйингда ўтир” дейишади. Шунинг учун, менимча, бу саволни ўзи нотўғри деб ўйлайман. Чунки, қариндош-уруғидан барибир у бу ким, калта кийинади. Менимча, буни замон талабига қараб туриб, қилиш керак. Ўта бачканалик, бачкана деган нарса, бу бошқа нарса. Ортиқча, керак-керакмас, бир-бирига тўғри келмайдиган нарсаларни тақиб олиб, кийиб юрса, у бачкана бўлади. Лекин, мен тиктирадиган, яратаётган, кияётган кийимларимда менимча, бачканалик деган нарсага ўрин ҳам йўқ, деб ўйлайман.

 

Farrux  

Сиз HARVARD да ўқиганингиз ростми?

Нилуфар Усмонова: - Мен у ерда ўқимаганман, мен UCLA да ўқиганман!

 

Angel boy*

            1.Нима учун Шахзода билан атайин уни қийнаб ўзбекча гаплашасиз?

2. Қачон яккахон концерт берасиз?

3. Россия шоу-бизнесига кириб борасизми?

4. "Тарона рекордс” компаниясида энг кўп ойликни ким олади? Лолами, Шахзодами, сизми?

 

Нилуфар Усмонова: - 1. Биринчидан, у ўзбекчани яхши билади. (кулимсираб) Мен уни қийнаб, ўзбекча гаплашмайман. (жиддийлашиб) У камерани олдида ўзбекча гапиришга қийналади. Лекин, бу ёқда гаплашсангиз, ўзингиз ҳам эшитган бўлсангиз керак, ўзбекчани жа кифтисини келтириб гапиради. Мен уни қийнаб ўзбекча гаплашмайман, у ўзи ўзбекчани яхши гаплашади!

2. Билмайман. (кулади)

3. Йўқ... Билмадим.... (кулиб) У ерда нима қиламан? Шу ерда биринчи яхши ижод қилиб олайлик. (жиддийлашиб) Албатта, ҳар бир инсон ўсишни ҳоҳлайди, лекин, менимча, Россияни ўзини санъаткорлари жуда кўп. Бизда, ўзимизники яхши.

4. Ҳамма ўз ишига қараб гонорар олади. Ким кўп ишласа, ўша яхши пул ишлаб топади. Бизда даража деган нарса йўқ. Чунки, биз битта проектмиз. Ким кўп ишласа, ўша катта пул олади.

 

Ihlas Kushnazarov  

Онангиз сизга "агар ашулачиликни эплолмасанг, уйда ўтирасан, ҳижобга кириб” деган экан. Агар ашулачилик қўлингиздан келмаса, ростдан ҳам шу ишни қилармидингиз?

Ойингизни ва сизни ҳурмат қиламан, сизлар билан учрашишни ҳоҳлайман.

 Нилуфар Усмонова: - Раҳмат! Бир кунмас, бир кун келиб учрашамиз. Ашула айтмаганимда, албатта уйда ўтирардим. Айнан, ҳижобга киришим шартмас! Агар мен ўша пайтда интервью бериб, "аям шунақа деганлар” деган бўлсам, "это образно сказано”! Бу "уйда ўтиргин”, деган маънода айтилган. Бу тўғридан-тўғри ҳижобда ўтиргин, дегани эмас! Уйда ўтиргин, деган гап бу! (кулади)

 

Zafa

Нилуфар ижодингизга омад тилаб қоламан!

            1. Ёшлигингизда Юлдуз Усмоновани қизи бўлиш осон бўлганми...? Ҳозир-чи?

            2. Тасаввур қилинг, сиз профессионал (музыкальный критик)мусиқий танқидчисиз, Нилуфар Усмоновани бир танқид (критиковать) қилиб беринг, қани....

3. Нилуфар Усмонова жонли мусиқа ва жонли ижрода 2 соат концерт беришга тайёрми?

 

            Нилуфар Усмонова: - Менимча, бутун умр Юлдуз Усмоновани қизи бўлиб қолсам керак. Бундан фахрланаман! Албатта, олдин "Юлдуз Усмоновани қизи” деб менга гапиришса, жаҳлим чиқарди. Чунки, ёш бола бўлганман, ёш болани нимани ҳам тушунарди? Ҳозир ўзимни боламга қарайман, масалан, мени эшитмайди. Бир нарса, дейишса, "ҳа” деб қўяди, бўлди. Ёш бола бўлганида, ҳаммани ўзини фикри бўлади. Ўртоқлари билан лой ўйнагиси келади, тошлар, чиллак каби... (кулади) Санъаткор деб, кимдир қизиқиб, ўйин пайтида сўраса, бу нарса асабингизга тегади. Ўйнаётган пайтингиз, кимдир яхши кўриб, қизиқиб сўрайди, сиз бўлса чалғийсиз... (кулади) Энди 7-8 ёш бўлганингизда, ҳар қандай боладан келиб сўрасангиз... "эээ” деб ўтириб, ўйнайверади, ёки овқатини еб ўтиради..... фарқига бормайди. Нима фарқи бор? (кулади) Ёшликда шунақа бўлган! Лекин, мен жуда ҳам фахрланаман ва бу менга жуда катта ёрдам беради. Ҳар доим фахрланганман!

2. (Ўйланиб) Бир танқид қилсак, Нилуфар Усмонова оғзига келган гапни гапириб юбораверади, деб гапирардим. Лекин, мени ўзимни критика қилолмайман. Яхши (критиклар) танқидчилар бўлганда, танқид қилиб беришарди. Ўзим ҳақимда критика қилиб бера олмайман. Чунки, мен санъатим бўйича, меҳнат қилиб, бир нарса қилсам, мен юрагимни тикиб, бор маҳоратимни бериб, қиламан. Шунинг учун, ўзимни ўзим, ўзим яратган нарсаларни танқид қила олмайман! Бошқа одамни танқид қил, денглар қилиб бера оламан. Энди, тасаввур қилинг дейишган бўлса, (ўйланиб, кулиб, самимий) Танқидчи дегандан кейин, танқид қилиш керак. Масалан, мен айтардим, нима учун Нилуфар Усмонова жонли ижрода (живой) айтади, онаси жонли ижрода айтади, лекин ҳамма жойда жонли ижрода айтмайди, дердим! Лекин, бу саволга ўзимни жавобим бор! Чунки, ҳеч ким жонли ижрода айтмайди! Бунга талаб бўлгани билан, ҳамма санъаткорларда ҳам жонли ижро этишга имконият йўқ. Чунки, у бу ким сизга пул тўлаб чақирса, сиз мусиқачиларни ҳам пул тўлаб чақиришингиз керак. Махсус аппаратура ҳам қўйиб беришлари керак бўлади. Бу умуман олганда, моддий маблағ (пул)га ҳам қарайди. Яхши маблағ тўланганда, менимча, жуда кўп санъаткор, деярли 60-70 фоизи, менимча яхши куйлаб, ҳаракат қилишган бўлишарди.

3. Нилуфар Усмонова ҳамиша тайёр!

 

sherzod  

Шахзода билан дўстсизлар, лекин Шахзодани бошидан оғир кунлар ўтганда уни ёнида сизни ҳеч кўрмаганман. Бунга нимани сабаб қилиб кўрсата оласиз, ёки у вақтлар сиз таниш эмасмидингиз Шахзода билан?

Нилуфар Усмонова: - Қайси пайтлар у оғир пайтлар? Шахзода ижоддан четлашмаган. Россияга санъаткор бўлиб, хизмат сафарига кетганлар. Бошларида оғир кун бўлмаган, синов келган. Синов келганда ҳар бир инсон ўзи курашади ва ҳаётда яшаб курашиш учун ўз иммунитетини ўзи оширади. Олдида туриб бериб, мен нима қилиб беришим керак? Қарсак чалиб бераманми?

Мен у билан қалин дўст бўлганим билан нима қилиб беришим мумкин? Дўстлик деганда бу фақат, оғир кунида ёнида туриб нима қилиши керак? У Москвага кетиб, ижод қилди, клиплар олди. Унда фақат хурсандчилик кунлар бўлди. Унда ёмон кун бўлмади! Мен ёмон кун бўлганини кўрмаганман, эшитмаганман. Балки у бу кимлар хафа қилгандиру, хафа қилган одамни чаққанман. Ким хафа қилса, чақиб қўярдим. (кулади) Ўзбекчилик чақиш бошқача бўладию. Ўзбекчиликда у бу ким хафа қилса, керак бўлса чақиб қўямиз. Чунки, "Тарона” битта оила. Ҳаммамиз бир бўлиб, бел боғлаб, ҳимоя қиламиз.

 

SHerzod

Иккинчи марта турмуш қуришингизга онангиз қандай муносабатда бўлдилар?

Нилуфар Усмонова: - Жуда яхши муносабатда бўлдилар.

 

Dilrabo

1. Шахсий қизиқишларингиз нималардан иборат?

            2. Онангизни ҳаёт йўли сизга ибрат бўла оладими? Яхши маънода айтяпман.

 Нилуфар Усмонова: - 1. Жуда кўп нарсага қизиқаман. Яхши овқат ейишга қизиқаман. Янги таомларни у бу ким эксперимент қилиб кўрса, ейишни яхши кўраман. Уйда ўтириб телевизор кўраман. Болаларим билан ҳазил-ҳузул қилиб ўтираман, улар билан шуғулланаман. Саидаъзамхон расм чизиб берса, расмларини тамоша қиламан. (жилмайиб) Кўп расмлар чизади. Инглиз тилида ҳам гаплашиб, савол-жавоб қилиб ўтирамиз. (ўйланиб) Ёши катта бўлган сайин одамни оилага кўпроқ тортиб қолар экан. Мени энг муқаддас жойим, бу уйим деб ўйлайман. Мана ҳозир ҳам бу ерга келиб ўтирибману, уйимга илҳақман. (кулиб) Нинада ўтиргандек ўтирибман, уйга кетишни ҳоҳлаяпман, тўғриси. (кулади) Доим ишлашни яхши кўраман, лекин доим уйимга кетишни ҳоҳлаб тураман. Уйимга эсон-омон етиб олай деб, минг хаёлда ўтираман. Минг хаёлда кетиб, минг хаёлда қайтаман. Шуни ўзида чарчаб қоламан. (кулади) Ишлаб чарчамайман, "нима бўлаяпти экан” деб, ўйлаб чарчайман.

2. Албатта ибрат бўла олади. Мени онамга ўхшаган ҳали бундай кучли аёл, юз йилда битта туғиладиган, умуман олганда, тарихга кирган аёлни ҳамма ўзига ибрат қилади. Жуда кўп одам ибрат олади. Буни менга кўп одамлар келиб, менга шундай деб айтишган. Шунинг учун, менга жуда катта ибрат бўладилар.

 

Murod  

Катта ўғлингиз отасини кимлигини биладими? Билмаса, қачон айтмоқчисиз?

Қўқонга тўйга айтсам борасизми?

Нилуфар Усмонова: - Ким отасини кимлигини билмайди, деган савол туғилади шу ерда. Албатта, ҳамма билади отасининг кимлигини! Ўғлим билади, у ақлли бола! Унга ҳеч ким айтмаса ҳам билади.

(кулиб) Борамиз.

 

zzatillo  

Бугунги кунда ўзбек эстрадасида сизни ҳайрон қолдирган қўшиқчи ким ва нима учун?

Нилуфар Усмонова: - Мени ҳамма ҳайрон қолдиряпти охирги пайтларда. Ким қўшиқ қилиб ёзиб чиқарса, ҳамма мени ҳайрон қолдиради. Бир хиллари кулдиради, бир хиллари (кулади)  . . . Бир хилларини кўрсангиз куласиз, IPhone да олганми деб ўйлайсиз клипини. Клипни уйда олиб чиқариб, юборишдими, деб ўйлайсиз. Умуман, олганда мен "Дисней” каналини кўриб ўтираман.

 

GogowaI  

Сиз билан Достон Убадуллаев дуэт куйламоқчи бўлган эканлар "Жуманжи” дастурида айтган эдилар. Агар ёнингизга шундай таклиф билан келсалар рози бўлармидингиз?

Нилуфар Усмонова: - Рози бўлардим.

 

BENNY

Ёшлигингизда кичкина Нилуфар бўлиб, онангиз билан саҳнада дуэт айтгандингиз. Катта Нилуфар бўлиб дуэт айтиш ниятингиз борми ёки ўша дуэтни ремикс қилиб?

Нилуфар Усмонова: - Ниятим бор! (кулиб) Қандай дуэт бўлса ҳам, бор, орзуйим!

 

Xojak       

1..................

2. Шахзода билан дуэт айтиш ниятингиз борми?

3. Ўзингизга кимни рақобат деб биласиз? Райҳон, Лола, Шахзода?

4. Ҳаётда ҳам шунақа қувноқ қизмисиз?

 

Нилуфар Усмонова: - 2. Буни ҳеч ўйламаган эканман. Энди ўйлаб кўраман!

3. Ойнага қарасам, ўзимни рақобатимни топаман. Ҳар сафар, ҳар қачонгидан яхши бўлишим керак. Райҳон, Лола, Шахзодани ҳаммаларини ҳурмат қиламан. Ҳаммаларини ўз ижод йўли бор. Ҳар биттаси бир-биридан жуда ҳам фарқланади. Ҳар биттасини ўзини жуда кўп мухлислари бор, керак бўлса, меникидан ҳам ортиқ мухлисларга эга. Шунинг учун, мен уларни ўзимга рақобат деб билмайман! Мен уларни ўзимга яхши бир инсонлар деб биламан. Санъаткор сифатида ҳаммаларини, ҳурмат қиламан! 

4. (кулиб ҳам ўйланиб) Ҳа.

 

ledy

1. Болалигингизнинг бир қисми Англияда ўтган. У ерни қўмсайсизми?

2. Шахсий ҳаёт сизники, уни қандай кечиши ўзингизга боғлиқ, қилган ишлар учун одамлар эмас, Оллоҳ олдида жавоб бераман, деб ўйлайсиз. Шахсий ҳаётингизга ўта қизиқувчан мухлисларингизга муносабатингиз қандай?

3. Фарзандларингиз отаси ҳақида қизиқишса сизга қандай таъсир қилади?

4. Эркинликни ёқтирасизми, тобеъликни? (турмушда)

 

Нилуфар Усмонова: - 1. (кулиб) Илдизинг қаерда отган бўлса, ўша ерда қоласан, дейишади. Илдиз дегани, бу бола-чақа, оила, тинчлик, саломатлик деган нарса экан. Шунинг учун, фарзандларингиз қаерда бўлса, қаер тинч бўлса, ўша ерда яшар экансиз. Ўйламайсиз ҳам, хаёлингизга бошқа нарса ҳам келмайди. Қаерда бўлишимдан қатъий назар, ҳамма соғ-саломат бўлиб, тинч юрса бўлди.

2. Энди тушунаман, улар мухлис бўлганлари учун қизиқишади. Лекин, мен буни жуда кўп марта, минг бора такрорлаб ўтганман, яна айтиб ўтаман. Шахсий ҳаёт бу ўзимники ва мен бу нарсани, ёқади, йўқми, ҳеч ким билан бўлишмайман. Қизиққан мухлисларимга муносабатим ёмон эмас! Мен уларни тушунаман!

3. Яхши таъсир қилади. Демак, мени болам, яхши ва соғлом ўсяпти. (кулиб) Ҳамма бола беради бу саволни!

4. Аёл киши ҳар доим эркак кишига тобеъ бўлиши керак. Эркинликни яхши кўраман, керак бўлса тобеълик ҳам ёқаверади. (кулади) Энди аёл киши бўлгандан кейин аёл кишида ҳар хил характер бўлади. Керакли жойида эркинлик қилади, керакли жойида тобеълик қилади, керак бўлса. Ҳар битта аёлда менимча, худди шунақа.

 

umida  

Ўзингизга жуда ҳам ўхшаган одамни кўрсангиз нима қиласиз?

Нилуфар Усмонова: - Ҳеч нарса! (ҳайрон бўлиб) Нима қиламан? (кулади) Ўхшар экан, дейман.

 

vatandoshingman

Нилу шоу қилиш ниятингиз борми?

Нилуфар Усмонова: - Нилуфар шоу эмас! Умуман олганда, мени ўзимни ўйлаб қўйган жуда ҳам кўп проектларим бор. Мен буни айтиб ўтмайман. Чунки, проект ўғрилари кўп... шунинг учун айтмайман. Лекин, ўзимни ўйлаб қўйган дастурларим бор.

 

Xusnora  

Райҳонни ижоди ҳақида фикрингиз?

Райҳонни қайси ашуласини айтишни ҳоҳлардингиз?

Нилуфар Усмонова: - Офарин! Жуда кучли ижод қилади.

Айтишни эмас, эшитишни айтсак, "Бахтли бўламан” қўшиғини, яна эски қўшиқларидан бири..... (номини эслай олмади)

 Феруза: - Демак, ҳеч қайси қўшиғини айтишни ҳоҳламайсиз?

Нилуфар Усмонова: - Йўқ, уни ўзини стили бор ва мени ўзимни стилим бор.

 

Jonibek  

Оддий инсон бўлиб, бир кун яшай оласизми?

Ёки саволни ўзгартирадиган бўлсак, мана шу кунгача мисқоллаб йиғилган обрў-эътиборингиз, халқ орасидаги машҳурлигингиз (моддийлик ўз йўлига) эвазига оилавий бахт ва оддийгина камтарона ҳаёт ҳақида ваъда қилинса, сиз қай бирини танлардингиз....

 Нилуфар Усмонова: - Ҳамиша оддий инсон бўлиб яшаганман! Оддий инсонмиз ҳаммамиз. Бу биринчидан касб, худо берган иқтидор, истеъдод. (кулади) Истеъдодли инсон, ҳар тарафлама истеъдодли дейишади. Яъни, ўз йўлини топиб кетган одам, бошқа йўлини ҳам топиб кетади. Санъаткор бўлмасам, бошқа одам бўлардим. Лекин, барибир оилам билан қолардим. (ўйланиб) Савол сал бошқачароқ, нотўғрироқ... масалан, савол мана бундай бўлганида, "бу нарсани ўзгартириб, уйда оилангизга ҳаётингизни бағишлайсизми?” деганда, бу бошқа нарса эди. "Оддий камтарин бўлиб” дегани, бу "оддий, ўртаҳол бўлиб яшайсизми?” деган саволни тушундим. Йўқ, мен ўртаҳолдан яхшироқ яшашга ҳаракат қилардим, чунки ҳамма олдинга интилади. Пул ва обрў-эътибор топишга, ён-атрофдаги инсонлар билан яхшироқ муносабатда танишишга, бола-чақасига яхшироқ едириб-ичиришга ва яхши ўқитиб, яхши инсон қилиб тарбиялашга интилади ҳамма. Барибир шу йўлдан кетиларди. Агар санъатни дейсанми, ёки оилани деса, билиб қўяверинглар (жиддий ва самимий) оилани дейман!

 

muhiddin  

Нима учун, сиз аянгизни бренд кийимларидан фойдаланасиз?

Бу сизга ноқулайлик туғдирмайдими?

Нилуфар Усмонова: - Яхши кўраман! Аямни кийимлари жуда чиройли ва жуда ярашадиган кийимлар! Аям билан кийимда размеримиз ҳам бир хил бўлгани учун ухлатиб-ухлатиб кийиб юраман. (кулади)

Нимага ноқулай бўлиши керак? Роса яхши! Оёқ размеримиз ҳам бир хил. Ўзимни гардеробимдан бир нарса бўлмай қолса, аям йўқларида секин гардеробларига чиқиб . . . ухлатиб юбораман, ҳаммасини. (самимий кулиб) Нима қилибди? Ҳар қандай аёл киши онаси билан кийим размери бир хил бўлса, ухлатади. Яна унақа-бунақа эмас, даҳшат-даҳшат бренд кийимлари бўлса!

 

Yasmina  

1. 1 кг олтин ва 1 кг пахта. Қайси бири оғир?

            2. Қайси эртак қаҳрамонига ўхшашни истайсиз?

 

Нилуфар Усмонова: - 1. Олтин, менимча оғир бўлса керак. (самимий кулиб) Мен қаердан биламан?

            2. "Шрек” мультфильмида, Шрекни хотини бор-ку, Фиона! Дўмбокқина, мен учун яхши персонаж бўларди! (кулади) Ҳам чиройли малика бўлади, ҳам дўмбоққина бўлганида ҳам, чиройли ўзбек аёлига тўғри келади.

 

Firuzka

1. Нилуфар Усмонованинг армони борми?

            2. Нега кинода кўринмаяпсиз?

Таклифлар тушадими? Агарда бир кино режиссёр сизга битта роль таклиф қилди дейлик. Роль эса битта аёл 3-4 фарзандли ва эри алкаш, ҳеч қаерда ишламайди. Улар камбағал ва у аёл болаларини хору зор қилмаслик учун ва рўзғорни тебратиш учун нима иш қилиб бўлса ҳам, боқиши керак, масалан, фаррош ва ҳоказо... Бунақа ролга таклиф қилишса, ўйнармидингиз? Уддасидан чиқармидингиз?

3. Бу беш кунлик ёлғончи ва синовчи дунёда нималардан қўрқасиз?

ва бу савол эмас, мени илтимосим. Сиз шунақанги бир қўшиқ яратинг-ки, эшитганда юракни жизз эттирадиган ва тинглашдан ҳеч чарчамайдиган, қалб тўридан жой оладиган. Сиз буни қила оласизми, жона-жон мухлисларингиз учун.

 

Нилуфар Усмонова: - 1. Йўқ, армони йўқ!

            2. Кинода ҳали-вери кўринмайман. Ўйнагим келмайди.

            Уддасидан чиқардим, агар шундай роль таклиф қилишса. Ўйнардим, агар яхши режиссёр, яхши сценарий ва яхши пул тўласа. Мен ўзи ҳаётимда актрисаликка урғу бермаганман!

            3. Оллоҳдан қўрқаман. Фарзанд доғини кўрсатмасин, ҳеч кимга! Сув балосидан, ўт балосидан, ёмон ғийбат, туҳмат, шу нарсалардан қўрқаман. Қолган нарсасидан қўрқмайман, айтиб турибди-ку, ёлғончи дунё, синов деб. Синовли дунёда ҳамма синовдан ўтади. Ҳамма гуноҳ қилади, ҳамма савоб қилади. Худога аён, ким нима қилиши. Тўғри бўлишга ҳамиша ҳаракат қиламан.

            Раҳмат, агар менга шундай илтимос қилишган бўлишса, демак, улар менга, шундай қилишимга ишонишади.

 

umida

Савол: - Радио эшитаётганда кимни ашуласи бошланса бошқа каналга оласиз?

Нилуфар Усмонова: - Танимаган санъаткорим бўлса.

 

preity

Отабек Муталхўжаев билан куйлаган дуэтингиз "Smiley feat. Andrea Banica-Hooky” Song қўшиғини таржимаси эканлигини биласизми?

Нилуфар Усмонова: - Йўқ, билмайман.

 

Izzat  

Нилуфар келажакда ўзингизни қанақа образда кўради? Она, хонанда, ёки оддий аёл? Қанақа кўринишда кўрамиз ва санъатни ташламайдиларми? Шу савол қийнаяпти.

Нилуфар Усмонова: - Санъатга кирган одам, умуман чиқиб кета олмайди. Санъатга яқинлашиб қолган одам ҳам, чиқиб кета олмайди. Энди, вақт ўтгандан кейин, тўйма-тўй юришлар, эртага йиғиштирилиши мумкин. Албатта, она! Икки марталаб, онаман! Она образида кўришади, чиройли хонанда образида кўришади ва чиройли аёл бўлишга ҳаракат қиламан!

 

Hasan  

Берган саволимдан хафа бўлмайсиз деган умиддаман, чунки бу нарсани ишонч билан айтишмоқда. Бу нарсага аниқ жавоб берасиз деган умиддаман. Чорсу даҳасида истиқомат қилувчи, асли қашқадарёдан бўлган "Улуғбек” исмли фолбин йигит билан турмуш қурибсиз, у сизни иссиқ-совуқ қилиб уйланиб олибди деган гап-сўзлар кўпайган. Шу гап ростми?

Нилуфар Усмонова: - (кулади) Домла у, (кулади) нимага иссиқ-совуқ қилади? У мени эриммас-ку. У домла, қори бола. Фолбин деб қўйишибди, у қори бола эди. У домла, уйда йиғинлар бўлса, ўқиб туради. Уйда бир нарсалар бўлиб қолади-ку, амакилар, ошларда ўқийди у.

 Феруза: - Борганмисиз? Ўша ерда кўришган бўлишса, шуни айтишмоқчи, менимча.

Нилуфар Усмонова: - Ҳа....

 

tomer

Туманлардаги тўйларга қанча билан чиқасиз? Ҳали ҳеч қайси хонанда айтмаган, сиз айта оласизми?

Нилуфар Усмонова: - Юз минг сўмдан кўпроққа бораман. Юз минг сўмдан камга бормайман, юз минг сўмдан баландга бораман.

 

Shahzod  

1. Шу йили IMDJ қиёфангиз ўзгаришига нима сабаб бўлди?

            2. Ҳаётда бахтингизни топганингиз ростми, у қандай кириб келди?

            3. "Кўнгил” лойиҳасидан кўнглингиз қанчалар тўлди ва қанчалар тўлмади?


            4. Ватанингиздан узоқда бўлган вақтларингизда ҳеч йиғлаганмисиз?

            5. Sayyod.com сайтини қачондан бери кузатасиз ва Sayyod ҳақида фикрингиз?

            6. Сизни қиёфангиз 17 яшар қизларникидай кўринишда, ўзингизга ҳеч билинадими?

7.  Жонли ижро этиб беринг.

 

Нилуфар Усмонова: - 1. Сабаби, ҳали ҳеч нарса бўлмади. Чиройлироқ кўринай деб ҳаракат қилдим.

2. Албатта, топдим. Шундай, оддий ҳаётимга кириб келди. Ўзим ҳам билмай қолдим.

3. Жуда кўнглим тўлди. Болали бўлганлигим сабабли, кейин у билан шуғуллана олмадим.

4. Албатта, йиғлаганман.

5. Sayyod бу Sayyod. Sayyodга ишонч йўқ! Уни ўртоқ деб, унга ишониб ҳам бўлмайди. Эртага бир нарса қилиб, ишкал қилиб қўйсангиз, ўшани ёзмаса, отимни бошқа қўйвораман. Бу ёзади! Жуда кўпдан бери, мен уни танийман ва ҳақгўй журналист деб биламан. Ҳақиқатни ёзиб юбораверади.

6. Йўқ, билинмайди.

7. Қанақа қилиб? Қаерга айтиб бераман?

 

Zizi  

Нилуфар ёш бўлишингизга қарамай, биринчи ҳаётингиздан ажрашгансиз. Айнан ҳаётингизни мана шу даври оғир ўтган бўлса керак. Ўзингиз ажрашишга қарор қилганмисиз? Ёки онангиз бўлди, яшамайсан у билан деганмилар?

Мени ҳам турмуш ўртоғим билан жуда қийин аҳволдаман, у менга хиёнат қилмайди, лекин умуман характеримиз бир-биримизга мос эмас. Ундан қутилишни ҳоҳлардим. Менга ва менга ўхшаган қизларга нима маслаҳат берасиз? Фақат сабр деманг. Сабр ҳамма нарсага керак. Олдиндан раҳмат. Бошқа ҳеч қачон ажрашмай, давру даврон суринг.

 Нилуфар Усмонова: - Йўқ, онам ундай демаганлар.

Мен бундай қизларга нима деб маслаҳат берардим? Бошидан кимга турмушга чиқаётганлигини ва характер бир-бирига тўғри келадими, билиш керак эди. Ҳозир турмуш қуришдан олдин медицинага бориб, бир-бирини текширишади. Наркоман, спид, у дейди, бу дейди. Бекордан-бекорга давлат бу қонунларни чиқармаган. Бекордан бекорга шифокорга, психологга боришмайди. Бориши шарт! Психологик тарафлама соғми, кейин ўз ҳоҳиши билан турмуш қуряптими? Бу ҳамма нарса, кўрикдан ўтилади. Агар мана шу нарсаларни ҳаммасини қилишганда, менимча, бу ҳолатгача келинмасди. ФҲДЁ га борилганда, уларга ҳамма нарса тушунтирилади. Бу оддий ҳол. Ота-она ҳам тушунтириши керак. Хиёнат қиладиган эркак, бир-биримизга характеримиз мосмас, бу қизни саволига бу жавоб ҳам эмас. Эру хотин ҳаётда яшаш учун, фарзандлари бўлса, яна бошқатдан ҳаракат қилиб кўриши керак. Ёмон бўлса, ўзидан-ўзи ажрашиб кетаверадими?

 

(ушбу саволга 48 8791 ник эгасидан комментарий қолдирилган бўлиб, Нилуфар Усмонова бунга ҳам фикр билдириб ўтди)

 

8791  

Сизни нимангизга сабр тилаш керак экан, тушунмадим, сиз сабр эмас, шукур қилинг. Бундан бешбаттари чиқса кейин биласиз, қанча аёллар золим эрларга чидаю юрибди-ку, ҳамма йигитларни кинодагидай деб ўйламанг. Нилуфардан буни сўрашни нима кераги бор тушунмадим, сизни ҳаётингизни билмай туриб, қандай маслаҳат берадилар? Узр, лекин, буни ўзингиз ҳал қилишингиз керак, менимча.

 Нилуфар Усмонова: - Умуман олганда, нафақат эр-хотин, балки, бутун инсоният нимагадир эришиш учун сабр-тоқат билан яшайди. Сабр қилиш, бу табиат қонуни! Мусулмончиликда ҳам сабр қилиш керак.

Ҳозир мен ҳаётда жуда ҳам бахтлиман ва янаям бахтли бўлишга ҳаракат қиламан.


Madiyor Turdiev

Фараз қилинг 6 ойлик гастрол сафари юзасидан чет элдасиз. Ўзбекистонда сизни оҳанграбодек ўзига тортадиган жиҳатларини санаб ўта оласизми?

 Нилуфар Усмонова: - Албатта, санаб ўтаман. Бу оилам, оилам, оилам! Мен 6 ойлик гастролга бормайман, 3 кунлик гастролга кетсам, катта гап!

 

Notanish  

1. Сизнингча инсон тақдирини ўзи яратадими ёки пешонасига ёзилганини кўрадими?

            2. "Жуманжи”да русча, инглизча китоб ўқисам яхши тушунаман, ўзбекчага қараганда дегандингиз. Нега русча, инглизча ашулангиз йўқ, умуман шу тилларда ашула айтиш ниятингиз борми?

            3. Келажакда мақом куйлаш ниятингиз борми?

 

Нилуфар Усмонова: - 1. Ҳам ўзи яратади, ҳам пешонасига ёзилади.

2. Албатта, бор.

3. Бор.


zilola  

Бу саволлардан чарчадингизми, ўқиб кашмар саволлар ҳам бор экан, эътибор берманг, одамларни томи кетган, сизларга нима, кимдан туғади тавба, ўзини ..... иши йўқ одамларни.

 

Нилуфар Усмонова: - Раҳмат, хафа бўлмадим. Тушунишга ҳаракат қиляпман.

 

maftna fan.klub n.usmonova

Айтинг-чи, ҳар бир санъаткор мухлислари билан қандай муносабатда бўлиши керак? Биламиз-ки, сиз жуда хушмуомаласиз...

 Нилуфар Усмонова: - (савол эгасини таниб) Бу фан клубимдаги Мафтуна-ку. (кулиб) Мен сенга қанақа муносабатда бўлсам, худди шундай муносабатда бўлиши керак, Мафтуна!

 

umatbek

Кимга қанақа одамларга ачинасиз?

       20 йилдан кейин қайнона бўлганингизда қанақа қайнона бўласиз? Келин билан тил топишиш сиз учун осонми? Қандай оилани қизини келин қилардингиз ўғлингиз асалча экан, роҳатини кўринг илоҳим.

 Нилуфар Усмонова: - Одамларга ачинмайман, ҳар битта одамни ўз тақдири бор.

20 йилдан кейин қайнона бўлсангиз, дейишибди. Ундан олдинроқ қайнона бўлсам керак. Жуда 44 ёшимда эмас. Ўғлимни ёш уйлантирамиз. Мен билмайман, қандай қайнона бўламан? Лекин, қайноналикни онамга топшириб қўяман. (самимий кулиб) Ўйлагим ҳам келмайди, бу нарсани ҳозир. (самимий кулиб) Яхши қайнона бўлишга ҳаракат қилардим ва ўғлимга яхши оилани фарзандини олиб берардим.

 

masrur!  

1. Сиз жуда буюк санъаткорни қизисиз, Далер Назаровни қай даражадаги санъаткор деб биласиз?

            2. Сардор Комиловни ижодига муносабатингиз қандай?

            3. Она ҳақида қачон қўшиқ ижро этасиз?

            4. Яқинда Тожикистон халқ тарих китобида онангизни ўқидим, (яъни тарихга киритишибди) мен ҳам китоб ёзяпман, 5 қисмдан иборат бўлади. 1 қисми онангиз ҳақида. Шунинг учун менга етарлича маълумот керак, қаердан олсам бўлади? (Китоб тожик тилида чиқади, исми "Осиё” Осиёнинг 21 чи асри, энг буюк 5 инсони ҳақида)

            5. 2012 йилги режаларингиз?

 

Нилуфар Усмонова: - 1. Яхши даражада!

2. (аввалига ҳайрон бўлиб) Ким эди у? Ўзимизни Sayyodми? Яхши!

3. Худо ҳоҳласа.

4. Раҳмат, дейман. Маълумотни ён-атрофидагилардан ва Юлдуз Усмоновани клубидан билса бўлади. Чунки, улар ҳамма нарсани биринчи билишади.

5. 2012 йилги режаларим жуда ҳам катта.

 

Оташ

Биламиз-ки, бизнинг ёшлар кўрганига тақлид қилишади. Айниқса, ТV ёки дискларда кўрган клипларидан. Айтинг-чи, сиз ўзингизни ўзбек ва мусулмон аёл сифатида мендан ўрнак олса бўлади деб биласизми???? Саволим эътиборга тушиб, жавоб берсангиз, раҳмат олдиндан...

 Нилуфар Усмонова: - Биз мусулмон бўлгани билан, демократик давлатда яшаймиз. Шунинг учун, менимча дискриминация бўлади, биз фақат чиқиб олиб, ҳижобда қўшиқ айтсак, мусулмон аёллари учун. Аёллар умуман, ашула этмайди, этиб бўлмайди, мусулмончиликда. Телевизорга ҳам чиқиб бўлмайди. Худога шукур-ки, биз демократик давлатда яшаймиз ва умуман бизга телевизорда ҳам ашула айтишга имконият берилган. Шуни ўзига катта раҳмат!

 ДАВОМИ ФОРУМДА (манба)

"Бекажон" газетасидан келган саволларга жавобларни эса мана шу пайшанба Бекажон газетасининг жума сонидан ўқиб танишишингиз мумкин

 Хонанда Нилуфар Усмонова билан суҳбатимиз кўтаринки кайфиятда ўтди, у шошилаётган бўлса ҳам, камтарлик ва самимийлик билан саволларни ҳаммасига жавоб берди. Лекин, баъзи саволлар уни ўйлантириб ҳам қўйди. Унинг ўзига энг маъқул келган савол эса, "Фарзандингизнинг отаси Sayyodми?” деган савол бўлди.

 

Феруза Фаттохова ёзиб олди

 

 

Бўлим: Expresso | Кўрилган: 16651 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Nilufar Usmonova

Нравится
Барча изохлар: 21
1 SHAXZOD NORMATOV   (02-Ноя-2011 23:17) [Материал]
Sardor oka Sizdan buni kutmödim lekin.

2 Shahzod   (02-Ноя-2011 23:21) [Материал]
Suhbat zör böbdi, lekin jonli ijro etmagani chato böbdi .)

3 SHAXZOD NORMATOV   (02-Ноя-2011 23:39) [Материал]
Oka yaxwi iw qmadiz i mani notöri 4undiz. Fanatlaga bunaqa Muomala qliw yaxwimas lekn

4 Giyos   (02-Ноя-2011 23:42) [Материал]
Sayyod.uz/forum da qatnashing. Forum da qatnashaman diganlarga registratsiya qila olmasa yordam beramiz. TEKIN! (kimdir qanchaga qib berasizlar dididee))) )

5 Giyos   (02-Ноя-2011 23:43) [Материал]
Yordam uchun
Giyos@mail.ru
Forumiston@mail.ru
ga yozing.

6 тушунмадим   (03-Ноя-2011 00:44) [Материал]
to'yga yuz ming somga boradilami tushunmadim

7 N-Gi   (03-Ноя-2011 01:30) [Материал]
Боланинг отаси Давронми ё Сайёд?

13 8791   (03-Ноя-2011 12:54) [Материал]
Man, ko'ngliz to'ldimi

8 BizaRa   (03-Ноя-2011 01:43) [Материал]
judayam qiziq suhbat bo'pti, boshidan ohirigacha qiziqarli, savolladanam, javobladanam zerikish bo'madi. Nilufar Usmonovani tabiatlarini yaqindan bildim, judayam samimiy, optimist, o'zbekona odatlani qadrlidigan hamda yaxshilikka intiluvchan Insonakanla, ulaga hurmatim oshdi, san'at olamidigi ijodlariga Omad tilab qolaman. barcha niyyat va maqsadlariga o'zlari o'ylagandanam tezro yetishlarini tiliman.

9 Dilya   (03-Ноя-2011 02:04) [Материал]
savolla jinnicha disam javoblayam qolishmyapti... shock

10 lacoste   (03-Ноя-2011 06:37) [Материал]
usha kalta kulta ham yarashganga yarashadi....lekin sizda bachkana turadi hafa bumangu zamon ekan dep endi qoppi yirtib kiyvolishez qoldi,,,bachkanadan bachkana

11 Czechpilsen   (03-Ноя-2011 06:44) [Материал]
suxbatni davomini forumni qaysi qismidan topish kerak?

12 Sayram   (03-Ноя-2011 10:23) [Материал]
класные ответы

14 baxtiyor   (03-Ноя-2011 13:58) [Материал]
Zo'r suhbat bo'ganu lekin bir ikita savollar bachkana. Undan keyin kop savollar qaytaruvrilgan. San'atkorning shaxsiy hayotiga bu darajada tashlanish birinchidan madaniyatdan mas. Narmalniy odam bunchalik oilaviy sirlarini bilishga harakat qilishi chiroylimas,.....LEkin shuncha suhbatni "pechat" qilgan odamga TASANNO biggrin biggrin

15 Мужчина   (03-Ноя-2011 15:46) [Материал]
xa xa xa xa drink drink drink drink drink smile smile

16 bek_x6   (03-Ноя-2011 17:00) [Материал]
Nilufar va Yulduz USMONOVAlar man uchun betakror. qo'shiqlarinixam sevib eshitaman. JUMANJIdaxam Nilufarniki No: 1 chiqqande o'zixam. quvnoq va samimiylikda bulaga teng keladiganini ko'rmaganman. bir orzuim bula bilan ko'rishish smile va bu orzuimga SAYYOD(.com) bilan erishishimga ishonaman.
ORZULAR USHALADI chunki SAYYOD(.com) dib bejiz aytilmagan.
razmerlarimiz bir xil dibsiz o'zilaxam kopiyasilaaa))))
man bu ikki xonandani ijodlarida omad tilayman. Yangi qo'shiqlar va kliplariz bilan biz muxlis va muxlisalarni doim xursan qilib yurila.

17 fer_shon   (04-Ноя-2011 11:28) [Материал]
Haqiqatda Nilufar Usmonova juda samimiy inson ekan!!!
Bunga men IMPRO-TK loyihasida o'zim guvoh buldim!!!
Bundan keyin ular haqida handay gap chiqishidan qat'iy nazar men ularni shu samimiyliklari uchun doim hurmat qilaman!!! (tugrisi ularni ijodlariga uncha qiziqmasdim, ammo IMPRO-TKdan so'ng ularga hurmatim haqiqatda oshdi!!!!)

Hech qachon shu samimiylikni yoqotmasliklarini tilab qolaman!!!!

(lekin hammaga ham emas samimiy bulish, Uzini samimiy qilib kursatadiganlar, N.Usmanovadan samimiylikni urganishsiz!!!)

18 8791   (04-Ноя-2011 12:45) [Материал]
Voy Sayyod-e, yurakdanam xudo berganda sizga, buncha muxabbatni qanday sig'dirasiza

19 oybek   (09-Ноя-2011 17:46) [Материал]
zur
angel1 angel2 angel1

20 mishel   (16-Ноя-2011 17:27) [Материал]
gap yu vapshe Nilufar Usmonovaga... Bunga xarbalo sovolla bervotkan muxlis diyshga arzimidydigan ovsarla damini osin!!! Nima bogandayam u ayol, guzal ona, xamda sevimli yor!!!

21 Sarvar   (26-Ноя-2011 00:25) [Материал]
Nilufarning ijodlariga omad! Sarvar

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!