Бош сахифа » 2013»Март»15 » Нилуфар Туркияда жонли ижрода минус билан олишди. ВИДЕО
04:16
Нилуфар Туркияда жонли ижрода минус билан олишди. ВИДЕО
Мамлакатимиздан шу кунгача, бирқанча санъаткорлар Туркиядаги ТРТ-АВАЗ каналида қатнашиб келаётганидан хабаримиз бор ва Нилуфар Усмонова хам яқиндагина, мазкур дастурда тўғридан тўғри эфирда қатнашиб, юзи ёруғ бўлиб қайтди.
Биринчидан у нафақат мамлакатимиздан санъаткор сифатида балки, Юлдузнинг қизи сифатида хам туркларга қизиқ туюлган бўлса ажабмас. Нилуфар жонли ижрода, онаси Юлдузнинг хам ижодидан куйлади. "Сени осмонимга олиб кетаман". Созандалар бу қўшиқни жудаям секин темпда чалгани натижасида Нилуфар анчагина қийналдию, лекин уддалади, созандалар хатосини видеони томоша қилиб, билишингиз хам мумкин.
Энг мураккаби бу минусга куйлаш бўлса керак. Созандалар жўрлигидаги жонли ижро осонроқ, сабаби созандалар хам хонандага уйғунлашишга харакат қилинган холда кечади.
"Жани" қўшиғини эса созандалар билан ижро қилишни деярли иложи йўқ, сабаби қўшиқда мураккаб электрон усуллар ва овозлар қўлланилган. Хато сифатида шу қўшиқни минусини қўйиб юборилганида, Нилуфар аввалига "Йўқ бу қўшиқмас...бошқаси..." дедию, кейин шартта, ха майли буниям айтаман деб куйлай бошлади.
Ана кўринг кейин минус билан курашиш қувлашмачоқ онларини! Бу аслида мураккаб жараён, созанда сизга уйғунлашади, лекин тайёр минус қўшиқчи? Уни қувлашингизга тўғри келади.
Шахсан менга мана шу қўшиқни жонли куйлагани ёқди, уни уддалагани эса тахсинга лойиқ. Тасодиф синов унга фақат хурмат келтирди.
"Қарай оласанми?" қўшиғини асл соф кўринишида, Рафет Эл Роман куйлагандек, туркчада ўзидек (ва балки аъло хам) куйлаган Нилуфар бу қўшиқни юзини оқлай олди. Нилуфар бу қўшиқни қайта куйлаганини яширмаганди хам, лекин Туркия халқи ва Рафэтга хурмат сифатида у қўшиқни асл кўринишида ижро қилган бўлса ажабмас.
Бу видеони тўлиқ тарзида сайтимизда тақдим этишимиз жудаям қийин кечди, видео формати билан анча муаммолар юзага келди ва нихоят Даврон Муқимом мани уйимга 755мартта қатнайвериб, охири ўзини уйини олдида учратиб берган тури нихоооят сайтга чиқмоқда))
Афсус биринчи куйлаган қўшиғи ва ўша Жани қўшиғи хато кетганидаги холат бу видеога кирмади((
MEN NILUFARNI ASHADDIY MUHLISASIMAN ISHLARIGA RIVOJ TILAB QOLAMAN MARTABASI BUNDANDA ULUG BOLSIN FARZANDLARINI VA BIZ MUHLISLARINI BAHTIGA SOG BOLSIN OMAD NILUFAR
ГЕНЫ РАНО ИЛИ ПОЗДНО БЕРУТ СВОЕ. АНА ШУ КИЗ ЮЛДУЗ ИБРАГИМОВНАНИНГ КИЗИ БУЛСАДА, ХЕЧ КАЧОН КАТТАЛИК ЁКИ МАНМАНЛИК КИЛГАНИНИ СЕЗМАГАНМАН. БАЪЗИ БИР УЗИНИ ОСМОННИНГ ТАНХО ЮЛДУЗИ ДЕБ ЮРГАНЛАРДАН. ХАТТО БОШКА ХОНАНДАЛАРНИ УНИНГ ОЛДИДА ТАНКИД КИЛИНГАНИДА ХАМ, УЛАРНИ ЁНИНИ ОЛИБ, ВАЗИЯТДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛАДИ. НИЛУФАРДА ГАРАЗЛИК ЙУК. АНА ШУ САМИМИЙЛИГИ ВА ОДДИЙЛИГИ УЧУН Я ЕЕ УВАЖАЮ!
jonli ijrosiga gap yo'q Nilufarni ijodini kuzatib boraman menga juda yoqadi lekin qizi bo'lsa ham Onasini O'rnini bosolmaydi sevimli qo'shig'im Osmonimga olib ketamanga teginmasligini iltimos qilaman Yulduz opani ijrosida qolishini istardim!!!
xich tasavvur qilomasidim Nilufar Usmonova jonli ijro etishini )) binoyide etarkanu jonlida. lekin tan olish kere Munisa Rizayevani Turkiyada etkanidan ancha yaxshi etipti Nilufar Usmonova!
Umuman olganda juda yahshi. Lekin tayarlanib borish kerak Chet elga. Har qalay boshqa sanatkorchalar singari koz boyamachilik sohta piarsiz ozini korsata olgan va mani fikirimcha hozirda eng yahshi qoshiqchilardan biri Nilufar Usmonova,shahzoda va Yulduz Usmonova qolgani bir tiyin ming puliga reklama qilsaham biz ajratib olamiz sifatlik sanatchilarimizni
Койил хакикий санаткорнинг кизи жуда зор ижро етибди олга Нилуфар !
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.