Суратга олиш ишлари эрта тонггача давом этиб, сахарликка Эшматилла акадан юпқалар бўлиши кутилмоқда. Мен суратга олиш майдончасини тарк этаётганимда бир қозон ош келди. Даврон Муқимовни айтишига қараганда уни Насиба опани Бўривой эрларини муллакасини синглиси Зубайдани Каттақўрғонли биринчи эрини Эшмурод қудасини янгасини ўғли бериб юборибди.
Ўлай агар хаммаси факт билан ёзиб олинган.
Майдончага келганимда Нилуфар ажиб бир "Кокетка-конфетка" имиджида эди (бу имидж душанба кунгача махфий сир остида бўлади).
Кейин эса (суратлардаги) чиғаноқни ичидан пайдо бўладиган сув парисига айланди. Лекин негадир стилист Артем Дробышни айтишига қараганда сув париси эмас у Мидия бўларкан. Яъни анави ейиладиган чиғаноқ ичида яшайдиган сув жонивори. Кўрган ёки еган бўлсангиз таққосларсиз.
Хозирча фақат шу имиджидан анонс.
Душанба куни яна антиқа репортаж давомини кутинг. бу хали холваси.
oxirgi qo'yilgan rasmda "....."larga xos to'q lab bo'yog'i,o'shanaqa qarashlar.Birov haqida bunaqa gapirish yomon,lekin istara shunaqa deb tursa tilni tiyish qiyin ekan
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.