НилуФарнинг ижоддаги тантанаси 2014 йилдан янада порламоқда!
Сетора гурухининг илк таркиби тарқалгач, кимлар келиб кетмадию, аммо у ном хеч кимга омад бермади. Гарчан у таркибга келиб кетаётганларнинг айримларида ўзининг омади бўлса хам.
Мана мисол тариқасида шу НилуФарни олсак, бироз кейин ўзи алохида ижоди билан чиқиб, кўриб турганингиздек муваффақиятга эришмоқда.
2013 йилдаги "Тантанам" қўшиғи ва унга ишланган клип НилуФарнинг ижоди учун жуда омадли келди ва бу қўшиқ унинг ташриф қоғозига айланди.
Айни дамда премьера қилинаётган унинг янги "Дарё" қўшиғи хам иккинчи ташриф қоғози сифатида бўлишига ишонаман.
АфроХиндиДиско стили уйқаши сифатида намоёнланаётган бу қўшиқ хеч кимни бефарқ қолдирмаса керак, асосийси бундаги хам тантана рухияти кайфиятни кўтара олади!
Қўшиқ муаллифлари: Халқ сўзи, Элдор Қаюмов мусиқаси, Ботир Алиев аранжировкаси.
Сайтимиз бадиий кенгашининг "аъло" категориясидан ўтган қўшиқни қарши олинг:
Саундклаудда тинглаб, кўчирмоқ: