12 август куни Олой бозорида Нилуфар Усмонова кенг оммага росмана текин концерт берди хисоб.
Янги "эй бола" рақсбоп қўшиғига суратга олиш ишлари, трекидан то сюжетигача, айнан шу бозорда бўлиб ўтгани боис, бозордагилар шу куни зерикишмади.
Бир неча йиллардан бери концерт бериш орзусидаги Нилуфар, репетицияни айнан шу кунги жараённи ўзидаёқ бошлаб юборганини видеодаги сўзларидан билиб оласиз.
Клипмейкер режиссер Ёдгор Носиров ижодий хамкори ва дўсти Жамшид Хожиниёзов билан биргаликда бу клипга масъул. Хожиниёзов ғояси асосида клип суратга олинди.
Нилуфарга "группа поддержка"да Тарона рекордс студиясининг директори ва Нилуфарнинг яқин дўсти Даврон Муқимов бўлиб, видеодан унинг маслахатларини тинглайсиз))
Стилист Артем Дробыш(ев)
Хореограф Наталья Захальская хам шу куни Нилуфарга керакли йўл-йўриқларни кўрсатиб турди. А Нилу барибир ўзини этганидан қолмайди)) Шу қиз билан хореограф ишлашига ишонмиманде)) Барибир ўзини этганини қилади)
Сурат ва видео муаллифи Абдурахмон Содиқов
Репортажни Шахло Қодирова тайёрлади.
"Эй бола" клипини суратга олиш жараёнидан видео: