21:12 "Нега йиғлайсиз она?" 1-июньдаги "Фахрли инсон"дан | |
1-июнь куни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг 4 йиллик байрам тадбири хақида бундан аввалги анонс-фотонигохда (манбаа) ташриф буюрган барча санъат ахли хақида суратлари билан маълумот бергандик. Энди эса бироз тадбир хақида батафсилроқ бўлишсак.
Шухрат Қаюмов тадбирни очиб бериб сўзни шу куни "Фахрли инсон" лойихаси доирасида бошқалар қатори қон топширган бош врач Исхаков Элдор Джасуровичга сўз берди. Кейин эса ўзининг дилтортар қўшиқлари билан Шухрат Қаюмов онахонларни кўнглини кўтарди.
Бошловчиликни актер ва "Фахрли инсон" лойихасининг ташкилий жамоасидан жой олган Адиз Ражабов ўз зиммасига олиб "Халқаро болаларни мухофаза қилиш" байрами доирасида бемор болакайларга минбарни берди. Қизиқ шеърлар айтилди.
Шеър айтганлардан ўзи ёзганлар хам бўлиб Мохинахон исмли бемор қиз тўрт қатор шеърини айтиб берди: Мен бахтлиман нега йиғлайсиз она Дардниям хаммага бермайди Худо Бахтим шу дардимда, дардим бахтимда Бутун юрт ортимдан қиляпти дуо...
Байрам тадбиримизга шу шифохонада даволаниб тузалиб кетганлар хам келишгани хамда бунда бизларни хам хиссамиз борлигини айтиб рахмат айтишгани кутилмаган ва қувончли холат эди. Бу суратда кўриб турганингиз тузалиб кетганлардан иккиси. Яна бир қизалоқ хам отаси билан келганди.
Тадбир давомида шу тузалиб кетган болакайларнинг бирини отаси сўзга чиқиб икки йил аввал даволаниб юришгани ва тузалиб кетгани ва бунда ниятни сўндирмаслик кераклигини айтди.
Тадбирда хизматда бўлган хонандалар болаларга катта байрам хиссини тақдим этиб уларни бир кунга бўлса хам жудаям бахтиёр бўлишларига сабабчи бўлишди. Шу сабабли хам хамма иштирок этган хонандаларга хурматим чексиз!
Афсуски катта ёшдаги ўсмир қизлар ақли киргани сабабли ва ўз касаллигини била туриб байрамда хам унчалик дардини унута олмаслиги тайин... қўли рақсда, кўзлари жиққа ёш...
Аксарият хонандаларимиз шу куни нафақат хизматда бўлишди балки бевосита "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси доирасида бемор болакайларни тузалиши йўлида ўз хиссаларини қилиб хайрия қилишди.
Халима қизиқчи каби совғалар билан келиб болакайларга тарқатганлар хам бўлди.
Ширинлик хомийлари ва болакайлар учун совғалар: 1. Sayyod фанфорумидан Улуғбек, Махмудов, Аброр, Дилфуза ва Дилдора. 2. Манзура фан клуби 3. Озода фан клуби 4. Покиза, Мехринисо 6. Бахтиёр 7. Шахноза MyShop 8. Дилдора 9. Сардор Рахимхон (хонанда ўзи кела олмаган бўлса хам совғалар жўнатиб юборган)
Абдулла Қурбоновнинг шу кунги "Қизим" қўшиғидан мисралар кўпчлик онахонларни қалбини ларзага солди: "Ўзинг асра энди қизимни, элда ёруғ қилгин юзимни, умрини сен зиёда қилгин, ортда қолар эрка қизимни..." Абдулла Қурбонов шифокорларга хам жудаям илиқ сўзлар билдириб онахонлардан дуо сўради.
Хонандалар палатасидан чиқа олмайдиган оғир беморлар олдига чиқиб уларни хам хушнуд этишди.
Бу болакай Райхоони таъсирлантирганди ва у ўз хайриясини шу болачага атаганди. Афсуски тадбирдан кейин 5-июнь куни болажон оламдан ўтибди... Мухиддин хали гўдак эди... Атиги 3 ёш. Райхон сезгандек шу болачани кўрган захоти кўзлари ёшга тўлиб, тепадаги касаллар олдига чиқиб қайтишида яна қайтиб шу болача олдига кириб онасига моддий хайрия қилганди. Афсус...
Тадбирда иштирок этган фан клублар: 1. Райхон фан клуби 2. Юлдуз Усмонова фан клуби 3. Озода фан клуби 4. Шохруххон фан клуби 5. Манзура фан клуби 6. Лола фан клуби 7. Имрон фан клуби 8. Шахноз фан клуби 9. Н.Усмонова фан клуби
Шу куни қон топширган донорларга хизматда бўлган сайёр қон қуйиш бригадаси маликалари)
Тадбирни шарлар билан ясатиб бериш хизмати хомийлари: Таджибаева Дилафруза Миржалиловна +998901689060. Манзил: Миробод тумани, Фарғона йўли қўчаси, 532уй, "Улфат" ХК, ориетир: Оқ уй
Бемор болакайларга суратга тушиб уларга суратини чиқариб беришда беминнат хизмат кўрсатган "HD Life Pictures Studio"га хам рахмат.
Sayyod.com, Sayyod-media, Sayyod FanForum аъзоларидан шу куни хизматда бўлган айримлари ва бизни қўллаб-қувватлаганлар! хуллас қадрдонлар)
Қон топширганларга эса алохида репортаж ажратишни лозим топдик, ахир улар шу куннинг қахрамонлари бўлади!
Келаси жумалардан бирида эса тадбирдан видео хам бўлади! Хозирча Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!
"Фахрли инсон" Рамазон-закот сони эса 1-июль жума куни бўлиб ўтади ва унда қон топширилмай фақатгина моддий хайрия қабул қилиниб унга қимматбахо дорилар олиб бемор болакайларга тарқатилади. Батафсил +99894 695-21-21
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов, Нодира Махмудова, Бекжон ва Журъат. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 78862 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |