Бош сахифа » 2017 » Октябрь » 30 » Назархоннинг "MONO-LOCK"даги эътирози! ВидеоРеп.
20:10
Назархоннинг "MONO-LOCK"даги эътирози! ВидеоРеп.

 

29-октябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Баходир Йўлдошев бадиий рахбарлигидаги  "Дийдор режиссёрлик ва актёрлик махорати театр студияси"да  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссер Ёлқин Тўйчиевнинг   "MONO-LOCK" муаллифлик  спектакли премьера намойиши бўлиб ўтди.

 

 

Рус, ўзбек ва инглиз тилларидан иборат бўлган мазкур спектакль комедик мелодрамма жанрида бўлиб,  актёрлардан Жўрабек Арзиев ва  Адиз Ражабов  (навбат билан алишган холда), Акбархўжа Расулов, Умаржон Жумаев, Ўлмас Ўраев, Хуршида Арабшоева ва Юлдуз Ражабова (навбат билан алишган холда), мусиқада Оғабек Отажонов ва Хусанбой Мамашариповлар  (навбат билан алишган холда) спектакльда  банд бўлишмоқда. 

 

 

Спектакльнинг дадил сахналаридан бири бу актёр Акбархўжа Расуловнинг битта турсикда чиқиши бўлган . Асосан бу ва бундан ўтар ижодий дадилликларни биз "Илхом" театрида кўрардигу, таниқли актёрларнинг бундай  кўриниши биринчи маротаба бўлса керак. Бироқ буни танқид сифатида эмас, шунчаки маълумотларга таянган холда ва спектакльдан репортаж сифатида келтирдим холос. 

 

 

Мавсумий ва долзарб касаллик туфайли мазкур спектакльда шахсан иштирок эта олмадиму аммо жамоамиздагилар репортажга боришган бўлиб уларнинг бу спектакльдан фикрлари ижобий ва барчага тавсия қилишмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

Спектакль сўнггида  ижодкор ва таниқли мехмонларга сўз берилди ва негадир  "MONO-LOCK"нинг муаллифи бўлган камтар режиссер Ёлқин Тўйчиев бу онлардан бахраманд бўлишни унчалик хушламади. 

 

 

Ундан фарқли хонанда Севара Назархон ижобий фикрлар билдириб, спектакльдаги боғланган арқонни қизиқ ғоя сифатида эътироф этиб, бундай спектакль эмас хаёт деб номланадиганини ўрни дунё миқёсида намойиш қилинишини, бу хамиша долзарб мавзу экани,  икки соат мобайнида ўзини ўтган вақти бекор кетмагани, спектальдаги турфа тиллар уйғунлашуви барчага бирдек тушунарли бўлганини таъминлагани ва эмоционал тарафлама таъсирли кечгани, динамика ўз диққатида ушлаб турганию хаттоки жимлик онлари тўғри тақсимланиб жойида қўлланилгани, кичик хаёт ва хақиқат онлари намойиши бўлгани хамда қайсидир сахналарида томошабинда бўлиб турадиган холатдек ноқулайлик ва  уялмаганини билдирди.

Сўз орасида фотографларга танқидни хазиломуз тарзда билдирган Севара "Спектакль давомида барча фотографларни отиб ташлашни истадим" деди. Вахоланки спектакль жараёнида гарчи сураткашлар "вспышка"сиз ишлаган бўлса хам , лекин Севарага кўпроқ халал бергани кўринади.  

Табиийки спектакльдаги бирор ортиқча товуш рости хам нафақат менда  балки, хаммада худди шундай хиссиётни туғдитриши аниқ, бироқ мазкур спектакльга ижодий жамоа атай ОАВ вакилларини таклиф этгани,  бу премьерага боғлиқ бўлгани хамда бундай холатда ОАВ вакилларига хусусан фотографларга сабрлироқ ва премьера вазиятини тўғри қабул қила олиш хам керакдек.

 

 

Хар якшанба соат 12:00да  "Дийдор театр-студияси"да "МОNО-LOCK" спекталини томоша қилишингиз мумкин.

Чипталар театр кассасида, маълумот учун тел: +99890  908-42-00

 

ЮТУБда томоша

 

Репортажни Нодира Тўраева тайёрлади. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5621 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevara Nazarhon, Diydor, Akbarhoja Rasulov

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!