5-апрель куни BBC World Music Award 2004 мукофоти сохибаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг Arena Moscow клубида яккахон концерти бўлиб ўтди. АНШЛАГ! Зал лиқ тўла!
Яна концертда кимсан, МДХ давлатлари примадоннаси Алла Борисовна Пугачева мехмон бўлди! Унча мунча хонандаларни концертига бориш тугул, пинагига илмайдиган примадонна Севарани ўз кастинги ғолиби этиб топганидан бери жудаям яқин тутади. "Ложе"да ўтирган Аллахонимнинг бу сурати айнан Севаранинг концертида суратга олинган.
Айни дамда Севара Россия твсининг 1-каналида яна бир лойихада иштирок этмоқда. Бу лойихада у бармоғини синдиришга хам улгурди.
Бу жарохатга қарамай Севара лойихада иштирокни давомламоқда. Яқин кунлар бу лойихадан воқиф бўласиз.
Севаранинг сўнгги ноодатий ва жуда ажойиб фотосессиясидан:
Ёдингизда бўлса, Севаранинг михлар билан креатив фотосессиясини хам тақдим этгандик. Севара фотосессияси хеч қачон оддий бўлмаслиги билан хам ажралиб туради!
bu Sevara Nazarkxon golosdan keyin anu boladan kopro mashxur bop ketti owa golosda yutqizsayam mashur boldi yutsayam mashxur bolardi chunki bunda ichki ovoz talant bor qowiqlarigaa gap yo lekn
Икки ярим соатлик концерт бир нафасда тугаб куйди, Концертга келганлар асосан рус лар узбеклар жудаям кам эди. Эх русларни "Яллажоним ялла" га узбекча ракс тушиб кушилиб айтиганини курсангиз эди )) Концерт 100% Жонли булди.
Shahzodaning ketidan Sevara emas, Sevaraning ketidan Shahzoda...Chunki 2004 yildayoq Sevara ko'pgina Evropa davlatlarida konserti bo'lgandi. Ularning ovozida esa er bilan osmoncha farq. Sevara haqiqiy san'natkor. Shahzoda esa oddiygina shou-biznes vakili xolos.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.