Бош сахифа » 2012 » Март » 4 » Наврўз "Ўртач" ёки Хоразм "Элвис Пресли"си Тошкентда!))
08:16
Наврўз "Ўртач" ёки Хоразм "Элвис Пресли"си Тошкентда!))


Наврўзбек Собировни Тошкентдагиларнинг хаммаси хам танимайди. Хоразмда эса у салкам "мега-юлдуз". Нақ қизлар қичқириғи!))

3 март "Истиқлол" саройидаги концертига келаётганимда "Деярли реклама бўлмади, Тошкентда умуман промаси бўлмаган бу йигитни концертига ким хам тушаркан"" деб ўйланиб келгандим. Майли залда деярли 98 фоиз хоразмликлар ( қолган 2 фоизи мен ва хамрохим бўлса керак) бўлса хам, аншлаг! Дастур бошидан деярли бутун зал дискотека қилди. Томошабинлар уни кутиб олишидан хамрохим билан хайратланавердик. Хар бир қўшиғига залнинг олқишларини кўрсангиз эди! Дискотеканику гапирмаса хам бўлади, томошабинлар йўллари хаммаси зал бўйлаб лиқ тўлиб рақсга тушишди, сахнани атрофиям қолмади.
Шахсан ўзим тушган концертларни биронтасида бундай ходисани кўрмагандим.

Агар дастурни тахлил қилсам мана шу юқоридаги холатлардан ташқари хаммаси фақат танқид бўлардию...лекин, ўша Наврўзбек-ўша жахон бўйлаб ижара репертуар. Елена Папаризоудан тортиб Сердар Ўртачгача. Орада бир икки хоразмча муаллифлик қўшиқларни айтмаса, қолгани хаммаси ижара қўшиқлар. Бошқа хонандалардан фарқли Ватанга аталган қўшиқ дастур бошидан куйланди. Кейин бошланди)))

Нафақат қўшиқлари ижара балки рақслари хам))) сакраб-сакраб, Тарканниям қилиқларидан кўрсатди бошқасиниям))) Либослари "Элвис Пресли Хоразмда дам олиб кетди" коллекциясидан "Джексон қайта Ўзбекистонда туғилиб дизайнер бўлди" коллекциясигача ))

Бу йигитни ўзим учун интернетдан кашф этгандим. Хоразмлик дўстим тавсияси билан қўшиқларини тинглаб овозига рости тан берганман. 20 ёшлик болакайнинг овози бундайлигига хеч ишонгим келмаган.  Ёдингизда бўлса сайтда унинг қўшиқларини хам қўйгандим, хаттоки "Джуманджи" дастурида хам унинг қўшиғи эфир юзини кўрган. Шунинг учун хам Тошкентдаги концертига қизиқдим.



Собировлар сулоласидан кўпроқ шу йигитни қўшиқларидан хабардорроқман. Овози зўру...шу қўшиқ ижарага олганидан асабим қўзийди, лекин қўшиқни ижроси аввалги ижрочисидан аъло этганига тан бериб,  яна ўйланиб қоламан.

Овози, куйлаш махорати арзигулик бўлган бу йигитга яхши имиджмейкерлар билан, бастакорлару шоирлар етишмайди. Нафақат Хоразм, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб шухрат қозонишга назаримда мана шулар етишмаётгандек.
Репертуар барибир ўзиники бўлса бошқада.

Бошқа тарафдан 20 ёшлик йигитчани "Истиқлол" санъат саройини тўлдириб бу қадар файзли концерт бериши хали бошланишидан дарак бўлса ажаб эмас.

Катта бўляпсиз, энди хурмат хам тўлақонлик бўлиши учун муаллифлик қўшиқларидан куйланг Собиров! Хархолда "Истиқлол"да концерт бериш даражасига етибсиз, репертуарни  хам хурмат даражасига кўтариш вақти келди!

Бу йигитни сайтимиз билан таништирган ва бугунги концерт учун таклифнома хам тақдим этган Умид Авезметовга ташаккур билдирамиз.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 7619 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Navroz Sobirov

Нравится
Барча изохлар: 34
1 Саймон   (04-Мар-2012 08:34) [Материал]
Кушикчи айнан уз кушиклари билан ажралиб туриши керак.
Агар хар бир овози бор кушикчи, плагиат килинган кушикларни этиб юрганда, у холатда 90% кушикчилалрни репертуари бир хил буларди.
А так ман учун бу бола -----------
Аввалига узини шахсий хит кушигини айтсин. Бошкаларга ухшаб МЕХНАТ килсин. мехнат деганда бировни ашуласини кучирволиб этиш дегани эмас!

20 ravshan   (05-Мар-2012 03:07) [Материал]
Кўчирма, мехнат деганда нимани тушунасиз Саймонхон. Ўзиз битта мухлисга ёқишга харакат қилиб кўринг. Бу ёш йигит 8000 мухлисни ром этди без реклама. Омад таласангизчи, Оллоҳ Сизни ҳам йўлингизни равон қилсин

2 dilshod0466   (04-Мар-2012 08:36) [Материал]
Салом Саpдop ака кеча ениздаги шoгиpдингизмиди! Озиб кетибсизу

3 KHIL   (04-Мар-2012 09:15) [Материал]
istiqlol saroyi ham karvonsaroy bop ketdi oldin mashur odamla konsert berardi hozr faqat biza qoldik konsert bermagan owa horazmda bersa nima bolarkan wu bola tavba million odammi towkenga yetelab kebdi happy

4 Anuzar   (04-Мар-2012 10:17) [Материал]
Bu yigitga omadla tilayman.Og'abek Sobirovday yetuk san'atkor bo'lsin.faqat iltimos sizdan bundan keyingi konsertlarizda biletlani majburlab institut talabalariga o'tkazmang ho'p

5 Feruza   (04-Мар-2012 10:29) [Материал]
Shu Navro'z Sobirovning bir klipidan tanigan edim,umuman yoqmagan.Juda bachkana,be xayo klip edi.Xali bu bolaga saxnaga chiqishga juda erta bulsa kerak. wacko

6 Bro   (04-Мар-2012 11:26) [Материал]
UmID taklifnomani nerdan olding? Bizaram qowib olmabsandan jora.

7 FC_PAXTAKOR   (04-Мар-2012 11:26) [Материал]
Omadini bersin

8 nusrat8182   (04-Мар-2012 11:34) [Материал]
bu bolaga qoilman,hali eshitmaganman qo'shig'ini lekin 20 yoshda konsert berish oson emas.

9 гозиева наргиза   (04-Мар-2012 12:36) [Материал]
омодизи берсии мен ашади мухлисизман яана бирбор омад

10 zilola   (04-Мар-2012 13:10) [Материал]
нак кизлар кичкириги хихихи tongue

11 gogowa   (04-Мар-2012 15:02) [Материал]
manam xayron boludim bu bolai x4 kim tanimiydiku kim tuwarkin kansertiga da qoil

12 ETUSH   (04-Мар-2012 15:34) [Материал]
Йулини топибдими омадини берсин!

13 Vijdon   (04-Мар-2012 16:10) [Материал]
Сердар Ўртач og'o sog' bo'lsalar, albatta muvaffaqiyatlar u tarafda lol lol lol

14 Nur_Horazm   (04-Мар-2012 17:15) [Материал]
Navro'z o'zamizdan Omad unga...

15 Shoxruh   (04-Мар-2012 17:24) [Материал]
Urgenchlik bolsam ham , bu bola bir tiyinga qimmat.(Fikrim kimga yoqmagan bolsa UZUUURRRRR)

16 Ravshan   (04-Мар-2012 19:53) [Материал]
Xorazim MEGA YULDUZI BU BOLA Navroz senga Omad yeli wunday bo'lavringlar

17 GuLi   (04-Мар-2012 20:41) [Материал]
Omad tiliman.

18 imqa   (04-Мар-2012 21:15) [Материал]
navruz omad tongue

19 ШУХРАТ   (04-Мар-2012 22:52) [Материал]
Нима булганда хам омадини берсин! Охири уз йулини топиб олади. Бирорта кушигини эшитганим йугу, курамиз балки яхши томонга узгариб кетар.

21 ravshan   (05-Мар-2012 03:15) [Материал]
Хар бир инсон ўз фикрини билдириш хуқуқига эга. Ва хар бир фикр хурматга лойиқ. Лекин ҳаммасидан эътиборлиси барча чипталар "Истиклол" саройи кассасидан сотилди.Концертга тушганларнинг 70%и 45-50 хатто 70ёшли мухлислар эди.(4-март куни)Факат балконгина 60% ёшлар эди.Наврўз Собировни пойтахт твлари орқали биронта клипи реклама қилинмади. Ман 20 йилдан бери концерт фаолияти билан шуғулланаман.Хали бунақа файзли концертни кўрмаган эдим.Ҳар бир санъаткорга шунақа файзни тилайман, ҳатто устоз санъаткорларга ҳам. Ха У Сардор Ўртачни ўзига устоз деб биларкан. Нима ўзбек футболчилари Мессига ўхшагиси келмайдими,Пелега, Марадонагачи? Тотлисасга тақлид қиладиганларимиз қанча? Бировнинг ютуғини тан олиш ҳам олийжанобликка киради. 19ёшли болакай 4000 ўринлик "Истиқлол" саройини 2 кун ларзага келтирди. Омадини берсин. Ҳавасга арзигулик! Душманлари ҳам бисёр экан, 1-кун кимдир костюмини яшириб қўйибди. Охирги қўшиғини куйлашга саҳнага 5 минут кечиқиб чиқди, яна кимдир микрофон пультини ўчириб кетди. ва ҳ.з. Юқорида салбий фикр билдираётганлар ҳам албатта жуда яқин дўстлари эмас! Уларни ҳам омадини берсин!

22 MARAT_89   (05-Мар-2012 09:56) [Материал]
MAN SHU BOLANI QUSHIGNI HECH ESHITMABMANDA

23 SanjarBek   (05-Мар-2012 12:34) [Материал]
Omadini bersin! O'sha tanqiq qilayotganlarni o'zlari ham Serdar Ortach ni qo'shiqlarini kuylab, sahnaga olib chiqishsin, ko'raylik, tan beraylik. Anu bittasi talabalarga tiqishtirmang debdi, yolg'on ham evi bilande.

24 Ulugbek_J   (05-Мар-2012 19:18) [Материал]
Xech kimni xaqorat qilmadimku.

25 ___angel___   (05-Мар-2012 19:36) [Материал]
MANGA QARALARING NIMA ISHLARING BOR? YOQMASA ESHITMALARING. O`ZLARING AVVAL NAVRO1ZDAKA BO`LLARING. QO`LINGDAN XECH NARSA KEMIDIYU, SHIKOYATGA BALO BOMI? SHU BOLA UNAQA, SHU BOLA BUNAQA. ZATO.... SANLAGA OXSHAB YURGANI YO` GAPILANI O`YLAB GAPIRLARING OK!!!

26 Rashidbek   (05-Мар-2012 20:31) [Материал]
Ravshan aka gapingizga qo'shilaman navro'zga gap yo'q yasha ijodinga omad..

27 otush   (05-Мар-2012 20:41) [Материал]
navroz best xorazm you serdar-navroz omad

28 Deniz   (05-Мар-2012 21:44) [Материал]
ÇOK KÖTÜ
ben çok şaşırdım, nadan böyle şarkıları sayrediyorya, acı sozum için uzr delirim ama hepsi benim arkadaşım Serdar Ortacın ve ya Tarkanın şarkısı, deyilme?! Estavfrullah!!!!!

29 Deniz-ozcandeniz@list.ru   (06-Мар-2012 22:25) [Материал]
ÇOK KÖTÜ
ben çok şaşırdım, nadan böyle şarkıları sayrediyorya, acı sozum için uzr delirim ama hepsi benim arkadaşım Serdar Ortacın ve ya Tarkanın şarkısı, deyilme?! Estavfrullah!!!!!

30 Sardor Egamberdiev   (12-Мар-2012 01:01) [Материал]
zo'r

31 Mr Anderson   (13-Мар-2012 13:36) [Материал]
Gap b.wi m.nmas, haqiqatda iqtidorli bola. Kanserti manga judayam yoqdi. Kam4iliklarsiz ötdi. HALI BUNAQASI BÖMAGAN.:-)

32 qudrat   (14-Мар-2012 19:00) [Материал]
asli xorazmlikda zo'r bo;lmin kimni konserti zo'r bo'lodi yo olg'o xorazm bo'w kelma

33 zufar7474   (17-Мар-2012 07:16) [Материал]
MANGA YOQDI ZO'R UMMONDAN ZO'R EKAN OK

34 Hudoyor   (21-Мар-2012 13:39) [Материал]
NAVRO'Z SUPER THE BEST,OZIM AKSHDA BOLISHIMA QARAMAY XAMMA AKSHLIKLAR BUTUN NIY-YORKDAGI DOSTLARIM TINMGLAB MAZZA QILIB RAQISGA TUSHAMIZ UNI QOSHIQLARIGA, XORAZIMDA RAXMATLI KOMILJON OTANIYOZOVNI BUTUN DUNYO TANIYDI NAVROZNIYA XOZIR ORTA OSIYODA XAMMA TANIYDI, NAVROZ UKAM IJODINGA ULKAN PARVOZLAR TILAYMAN SHILYAGER BOLIBDI KONSERT DISCLARU UJE SOTUVGA CHIQIPDI, SHAXSIY VIP SAYT OCHSA DIYMIZ YOKI SAYYOD BN HAMKORLIKDAMI YANGILIKLARNI KUTIB QOLAMIZ....SAYYOD YOU THE BEST clap clap clap clap clap

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!