03:16 Сани юрагинг бўлолсам, бу жoнда йўқ бошқа тилак... | |
Асалчиму момонг сани, кўмирчиму бобонг сани?! Сайтимизда ХОРАЗМ ОНЛАРИ! Хоразимда на гап?Хоразмнинг бугунги кун хит таронаси? Хит қўшиқчилари ва энг дилтортар тарона билан таништирамиз! Сизга таниш бўлган Муродбек Қиличевдан бошлаймиз, унинг бу озарбайжонча шўх таронаси мени қизиқ ибораларни куйлаши билан диққатимни тортди,"Асалчими момонг сани, кўмирчими бобонг сани")))) ёқади деган умиддаман. Шохрух Мирзо. Бу йигитни тўғриси умуман танимайман, лекин айтишларича Хоразмда тингловчилари бисёр. Унинг "Соғинч" қўшиғи менга жуда хам ёқди,супер! Cоғинчдан кўз ёшим Аламлар йўлдошим Етарму бардошим Сен мени унутдинг Хозир кўпроқ шу таронани тинглаяпман. Тавсия қиламан. Ана энди десертига Оғабек Собировнинг укаси Наврўз Собиров. Хоразмдан хабар беришларича бу бола дим машхур бўлибмиш. Хозирда хит хонанда дейишмоқда. Унинг ижросидаги "Ёмондир" таронасидаги сўзлар қўшиқнинг илк онлариданоқ қалбингизни забт эта бошлайди. Ноодатий ва қалб учун яқин сўзлар. Бу тарона аслида Сердар Ортач томонидан куйланган турини кейинроқ эшитдим. Лекин кўпроқ бахони албатта Наврўзга бердим. Наврўзнинг овозидаги шираси кучли. Куйлашидаги нола ва дарди ишончли. Қизиғи қўшиқни тинглаб бўлиб кейин расмини кўргач нахотки шу овоз мана шу йигитчага тегишли деб қолдим. Таронага келсак, асли кўчирмачиликка жуда қарши инсонман, лекин аввалгисидан аъло тақдим этилганига хамиша хам эмас. Яқиндагина Алишер Файзнинг рус ва АҚШ хонандаларини қўшиқларини кўчирганликда фикр билдирганимда омадли қайта куйлаганини айтганлар хам бўлибди. Афсуски билдирган фикримнинг мохияти ундан иборат эмасди. Эндигина кўтарилаётган ёш хонандалар янги мусиқа ва матн учун маблағ топа олмай кўчириши қайда-ю, номи чиқиб бўлгани кўчирса қайда. Номи чиққан санъаткорга қараганда ёш хонанда қайта куйлаб омадли тақдим қилиши бу икки баробар ютуқ! Исбот! Ундан ташқари Мени фикримча туркча, озарбайжонча тушунарли ва яқинроқ ОХАНГИ, лекин хориж мусиқасини ўзбекона тинғирлатиб тақдим қилингани кулгулик туюлди. Ярашмайдида. Аввалгидан аъло куйламаган, ўз йўлида ўзбекона қилган холос. Шатуновку майли, лекин Алишер Раяннадан аъло дея олмайман. Наврўзга келсак, ўзингиз бахо беринг, таққосланг керак бўлса, мана манбани хам бераман. (Манба) Ўртачни овози нима десам экан халиги майинроқда, кейин унда унчалик дард сезилмайди. Наврўзга эса жуда мос тушган. Сан гўзал уйқума Кирма кечалар Қўрқаман севишдан Ўлам уйқуда .. Гўрмак истарман Хаммадан гизлаб Ман ўзим уйқуда Гўзааал уйқуда, асааал уйқуда .. Ёрим тўфон каби Асал каби Ўпай кўзларингдан ёноқларингдан Уйғонсам қўйнимда қизил гул каби ... ...Мани хаёт дея, анжирдан анжир лабларингни еб ташийман ман... ...... ..Ўларам уйқумда, ўларам уйқумда.. ....Сани ёр ким севар, ............Сани ёр ким севар.... Мммм жуда таъсир қилди менга. Мана бу овоз! Мана бу қўшиқ! Мана бу КЎНГИЛ учун! Махорати-чи?! Шунингдек Наврўз Собировнинг "Ёлворо" қўшиғини хам тавсия этаман.(Сани юрагинг бўлолсам, бу жoнда йўқ бошқа тилак...) Наврўзга фақат стил ва имидж устида яхшилаб дид билан ўйлаб чиқишини маслахат берардим, айниқса фотосессияда! Мазкур янгилик ва қўшиқларни тақдим қилган Хоразмнинг Шовот туманидан Умиджон Авезметовга ташаккур билдирамиз. | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 9864 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 29 | |||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |