Бош сахифа » 2011 » Март » 21 » Наврўз 2011 байрам тантанаси қандай ўтди? +ВИДЕО!
12:22
Наврўз 2011 байрам тантанаси қандай ўтди? +ВИДЕО!
 

Бу йилги тантананинг ё режиссери янги ё бу йилги бахор шамоли ўзи билан Париждаги диддан озгина ва санъатдан хам йўл-йўлакай олиб олган кўринади.

Жа бир Париждан дид бўлмаса хам, хар холда шоу-бизнесимиздаги аввалги дид тушунчасини у шамол учириб кетганлиги аниқ.

 

Йилдан йилга хеч қаерда хам кўринмаса фақат шу байрам тадбирини эгаллаб олгандек дежурантлар хам кўринмагандек.

 

Янгилар кўп, Янги зўр овозлар кўп. Либосларда НИХОЯТ Совпластитал қўшма корхонаси махсулотлари ва Хитойнинг пластмассалари кўринмагани жуда катта қувонч!

Сваров тошларини севувчи Озодбек ва Сардор Рахимхонлар хам бу йил дидли кийинган. Тантанани кузатиб хурсанд бўлар эканман, охиригача қўрқиб тургандим хозир хаммасини бир қилиб, сахнага чиқишдан аввал сваров тошлари бочкасига бир шунғиб чиққан Озодбек чиқиб келади деб. Йўқ. Оддийгина ва дид билан сипо кийинган холда чиқди.

 

Бу йилги режиссерга офарин! Постановка супер! Айниқса охирига қолганидаги қизиган пайтда Хоразм Лазгиси Ооооо!

Хоразм рулит!

 

Энг аввало бу йилги Наврўз тантанаси учун 5+ бахо бу режиссерга ва албатта байрам стилистига (агар бўлган бўлса албатта).

 

Бир бошидан.

 

-Хосила Рахимова ўз амплуасидан четга чиқмаган холда, баланд пошнани хозир шу майдонда табаррук қилиб синдираман деб роса уриндилар, бўлмади. Демак хитойники эмас, сифатли туфли экан бечора, ердан нақ учқунлар чиқар даражада депсинса-я.

Нима хам дердик йўналиш бугунги кунда бир ташхисдек, гапириб хам кулиб хам бўлмайди. Фақат ачиниш керак холос.

 

-Болалар рақс дасталари бахорий "Бойчечак” хақида ўша болаликдан аён бўлган шеърий фольклер ва "Ким олади-я шугинания” сахна кўринишлари ажойиб чиққан.

 

-Санъатимизнинг энг содда намоёндаси, звездалик тушунчасидан йироқ, сочларини битта ўриб, дўппи бостириб метроларда сипогина юрадиган (ўзим кўрганман) Муножот Йўлчиева "Мустахзод”ни куйлаб чиққанида хақиқий ўзбеконалик ва Наврўзни сездим, тўғриси. Либослари хам атласдан бўлсада дизайни ва соч турмаклари бошқача, ярашган.

 

-Ниҳол мукофоти совриндори Гулмира деб ёзилганида аллергиям бир акса уриб берди. Бу мукофот совриндорлари сўнгги пайт фақат энсани қотирардида, йўқ, бу йилги тантанадаги ниҳолчилар нафақат  кўзни, балки қулоқни яйратиб лол хам қолдира олишди. Гулмиранинг овоз махоратидан, аксариятни билмадиму, айнан у жуда лойиқ эканлигига амин бўлдим. Яна бир Ниҳолчи Малика Эгамбердиеванинг овози, йўналиши Гулсанам Мамазоитовага ўшхаб кетса-да, иқтидори эътиборга молик. Унинг хам сахна кўриниши байрамга хос бўлди.

 

-Ёдгор Мирзажонов, Мадина Мумтоз, Отабек Муталхўжаев ва Фирдавсларнинг бахорий қўшиқлари чиройлик чиққан.

 

-Абдурашид деган йигит, узр фамилияси ёдимда қолмади, овозига гап йўқ. "Мухаббатмикан” қўшиғи ёдимда қолди, иқтидори, овозининг тиниқлиги ва куйлаш махорати билан эътиборга туша олди.

 

-Зиёда, офарин!  Бошқа гап ортиқча. Хаммаси ўрнида. Янги "Ёрим бўлинг” қўшиғи, овози, ўзини тутиши ва кўриниши хаммаси аъло!

 

-Рахимхон. "приятно удивил” деган иборани биласизми? Синчиклаб қарадим, йўқ совпластитал ва хитой махсулотидан нарида ,  "Васлинг” қўшиғи омадли чиққан. Наврўзга ярашган қўшиқ.

 

-Бу йилги тадбирнинг яна бир қизиқ ва  кутилмаган қиёфаси Лола бўлди. Ўша бахорий либос ва имидж, "Хаётни сев” таронасини "Келди баҳор” дея куйлади.

 

-Тоир Қўзиев ва "Сато” гурухи! АЛОХИДА ТЎХТАЛАМАН! Мана буни сахна либоси деса бўлади! Офарин! Сваровскиниям жойида ишлатиш керак эканда а? Ярашганига ва келганига! Либослар шу қадар бежирим ва чиройликки Тоир оканиям қоматини ёш йигитларникидек қилиб кўрсатиб турибди-ей. Жуда чиройлик имидж. Шарқона, нақшинкор ва такрорланмас оригинал! Ўша гап ўша гап, сваровскийми бошқасими, уни ишлатишни билишда. Устидан тўўўкворишмас. "Сато” гурухига бу йил тантанада имидж бўйича олий ўрин!

 

-Сайёра Маматқулова деганини хам энди кўришим лекин у хам шу Гулсанамга ўхшаб кетсада, овоз махорати, куйлаши ажойиб.

 

-Шўх тарона бошлангач Алишер Турдиев деб ёзилди. Ким экан дебман. Ўзимизни Алишер Файз экан. Бу  майдонга файзлари ўтмабди-да.))) Бу йигитда хам либосида бачканалик сезилмагани қувонтирди. Оддийгина, сипогина ва қўлларида дутор билан.

 

-Гулсанам сахнада. У хам диди билан бу йил қувонтирди. Хеч қандай сочларни яхлатиб, қотириб чирклатиш йўқ, баҳорий ёйилган. Либослари қора атласдан, дид билан тикилган ўзига бу имидж жуда ярашган.

 

-Зулайҳо Бойҳонова сахнага ташриф буюрганларида, мен туш кўряпман бўлиши мумкин эмас бугун хамма қувонтириши деб юбордим. Уларнинг хеч хам ўзгармас силлиққина соч турмаклари бахорий мавжланган кўринишда. Уларда хам пластмасса аломатлари сезилмагач, майдонга кираверишда аниқ пластмассодетектор турганлигига ишонч хосил қила бошладим.

 

-Ишонмайсиз, Ғиёс Бойтоевдан шу бугунгача рақсбоп ва ўз таъсирини кўрсата оладиган қўшиқ эшитмагандим. Шахсан мен. Қойил қолдирдилар. Айниқса раққоссалари, қўшиқни шу қадар сакраб-сакраб  етказиб бера олдики, айнан шу пайт рақсга тушаётган одамларга дирежерни хам кераги йўқ эди.

 

-Ғуломжон Ёқубов! О дид! О супер! Шу пайтни ўзида нақ 3та смс олдим "Ғуломни қара, крассавчик а!”. Дид учун ёш шарт эмас. Мана дид! Мана кўриниш! Оппоқ костюм шим, кўйлак, галстук ва туфли. Супер! Яна Шахзод гурухи солисти Рашид Холиқов чиққанида эди яна бир супердид намунасини кўрардингиз.

 

-Мана энди умуман гап топиб бера олмайдиган сахна кўриниш хақида. ЛАЗГИ!

Бирдан Лазги наволари бошланса бўладими ууууу. Хамманинг ашуласи қисқа-қисқа берилаётган бир пайтда Лазгини бошидан охиригача куйланди. Хоразмлик  эркаклар, узр исмлари ёдимда қолмади, лекин гап йўқ!

Йўқ, бор кўп гап ва хаммаси ОФАРИН! Сайтимизда бир келиб бугунги кунгача у наволарни менга сингдира олган Хоразм наволари бугун яна бир бора Хоразм санъатининг ўзгача сехри борлигини исботлади. Шундоққина хис қиласиз, рақсга тушиб кетганингизни сезмай қоласиз.  

Дим муччи бўлдиииии. Вохеееей!

 

-Озодбек Назарбеков сипо либосда чиқди, соч турмаги ярашибди. Қўшиқ адашмасам олдинги йилги.  Шундан сўнг Гулсанам, Абдурашид ва яна бир қиз билан Озодбек "Хуш келдинг Наврўз” квартети ижро қилиниб,  байрам тадбири якунланди.

 

Хуллас хаммаси бу йил зўр! Янги қиёфалар нихоооят. Байрам дежурантлари отпускага ё нафақага чиқарилибди шукур.

Яна шу тадбирда Шохруххонниям уёқдан буёққа Дажонламлаб пилдиллатворишганида янаям қизиқроқ бўларди. Манимча.

 

Янгилардан турфа хиллик ва турфанинг хам асл овозлари қувонтирди.

Совпластитал пластмассалари, емаган ёпиштирилган гуллар ва фақат тадбир учун бўлган юлдузлар  бу йил бўлмади, бу жуда катта ютуқ!

 

Хўш, ёзганларимни бир ўқиб чиқиб қўрқиб кетдим.

Наҳотки қаридим?

Бир икки танишимга тез қўнғироқ қилиб сўрадим, балки менда баҳорий иллюзия даври?

Ё кайфиятим аъло?

Йўқ, хаммаси жойида фақат яқинда хеч нарса ёза олмайсан, санъатимиз ривожланяпти деди.

Йўқ, ёза оламан, ишонваеринг ўша яхшисини хам етказиб бериш учун хам ёзишим керак энди.

 

Урра бугун Наврўзни тўлақонли хис қилдим.

Тадбирдан хурсанд бўлдим!

 

Ташкилотчиларга рахмат!

 


ВИДЕО:


Тасиксдан кўчириб олмоқ:  

1 қисм 55мб, 

2қисм 53мб


Томоша қилмоқ: 

Майтуб тасиксда:
 
1 қисм,
 
 2 қисм



 Ютубда томоша қилмоқ:

 
1 қисм, 

2 қисм

Видеони сайтимиз учун махсус лутфан тақдим этган Азамат Қодировга ташаккур изхор этамиз.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 12923 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Navroz

Нравится
Барча изохлар: 51
1 Nifertiti   (21-Мар-2011 13:03) [Материал]
Umuman oganda 4 bohoga arzidi. Ayollani Imiji orasida Lola ajralib turdi. Wu... Iltimooos OZODga yengi awula yozberila A?! Must. Navr 6galdan beri wu awulani etadiya! Yana 2martalab quyiwadi:-C Hartugul bugal o'pib qu4olab tawab qovun tuwiriwmadi :)) 1ta yawil kuyneli uyin4i qiz birram sakradiyeee! Sal evi bn de!

2 aziz   (21-Мар-2011 13:16) [Материал]
manga umuman yoqmadi chunki YULDUZ USMONOVAsiz umuman qiziq emas
oldin faqat shu YULDUZ USMONOVAni ko'shig'ini nolasini va ko'z yoshlarini jon kuydurishlarini ko'rib ko'zimdan yosh kelardi

3 nilushka   (21-Мар-2011 13:44) [Материал]
:)))) SAYYOD MALADESSS ilohim biz musofirlani bahtiga sog' bolin Olloh nasip qilsa toshkenga borsam albatta minadorchiligimni sizga etmasdan ketmiman oqip maza qildim

4 NASTARIN   (21-Мар-2011 14:12) [Материал]
Xammani navro'z bayrami bilan tabriklayman.SAYYOD jamoasini xam.

5 Dilshod Buxorogi   (21-Мар-2011 14:20) [Материал]
салом "sayyod" ва бошкалар. Хамманглани Навруз байрами билан табриклайман! Байрам жуда зур утди сиз айтганиздек +5 ёки 5+ куйишга арзийдиган булди, тинч ва осойишта юртда байрамлар ярашади деб бежизга айтилмаган, шу юртда эсон-омон эркаланиб яшаётганимдан колаверса давр кахроманлари билан хамнафас булиб тугилганимдан оллохга бехисоб шукрлар киламан. комментарий колдирадиганлага маслахатим илтимос бурнинглани билиб билмий хар мавзуга тиквурменла, сал тепада нима ёзилганини укиб кейин хулоса чикариб юракдан ёзинла "aziz" Юлдуз Усмонова уша пайтларда чин дилдан нола килиб куз ёшлари билан жон куйдиришига узи ишонганида эди.....................................булмас эди.

6 QALQON   (21-Мар-2011 14:25) [Материал]
SAYYOD KATTA RAXMAT SIZGA. SIZNI YOZGANLARIZNI O'QIB BIR TOMONDAN HURSAND BO'LDIM BIR TOMONDAN HAFA BO'LDIM. HURSAND BO'LGANIM USHBU MAQOLANI YOZIB BIZ MUSOFIRLARGA KATA MULOZAMAT KO'RSATDINGIZ. YANA O'Z VATANIMIZGA OZGINA BO'LSAYAM YAQINLASHDIK. HAFA BO'GANIM ESA, ANA SHUNDAY DAMLARDA TOSHKENTIMDA EMASLIGIM. HA MAYLI SIZ BORSIZ, SIZNI HAMKASBLARINGIZ BOR. SHUNISI MANI QUVONTIRADI!

SHU ERTAGA VIDEO DEGAN JOYIDA MANI KO'ZIMDAN YOSH CHIQA YOZDI!!!

SAYYOD ILTIMOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOS... VIDEONI TO'LIQ QO'YING!!! BUTUN DUNYODAGI O'ZBEK MUSOFIRLARI NOMIDAN O'TINIB SO'RIMAN. RAXMAT!!! sad


7 __SUPERGIRL__   (21-Мар-2011 14:29) [Материал]
Assalomu Aleykum qadrli Vatandoshlarim! hello Sizlarni bugungi NAVRO'Z ayyomi b-n chin qalbimdan tanrikliman...!!!

8 Muslima   (21-Мар-2011 14:56) [Материал]
Kutib qolamiz

9 shaxnoza   (21-Мар-2011 15:48) [Материал]
to'g'ri juda chiroyli lolani ishtroki yanaym yaxshi chunki unda baxoriy tabasum bor

10 Virus_uz   (21-Мар-2011 17:06) [Материал]
Xammani Navruz ayyomi b-n tabrikliman! smile

11 momo   (21-Мар-2011 17:22) [Материал]
rasm yuqku???

12 sevda   (21-Мар-2011 17:32) [Материал]
har qatta lola ziyodaga gap yo'q judayam simpati4niy 2lasiham gulsanam ham o'zlarini yowlariga mos pri4o'skada 4iqibdila hudoga wukur

13 Нодирбек   (21-Мар-2011 18:04) [Материал]
Cалом "sayyod". Хаммани Наврузи айём билан табриклайман! Байрам зур утганини укиб суйундим, тинч ва осойишта юртда байрамлар ярашади деб бежизга айтилмаган, шу юртда эсон-омон эркаланиб яшаб юрган УЗБЕКларга хавасим келади. Киргизстонни шимолий худудларида Узбек телевидениялари курсатмайди, шунинг учун ВИДЕОсини сайтга чикаришиларди илтимос киламан.

14 Davron   (21-Мар-2011 18:07) [Материал]
salom uzb

15 jobirjon   (21-Мар-2011 18:11) [Материал]
bayram qanday zo'r

16 STUDENTKA   (21-Мар-2011 18:20) [Материал]
Assalomu alekum aziz yurtdoshlarim hammani Navro'zi olam bilan chin dildan tabrikliman, Bahoriy ko'tarinkilik va tabassum tark etmasin smile

17 Nodira   (21-Мар-2011 18:31) [Материал]
Dilshod Buxorogi Yulduz to'risida xich qachon bunday demen maylimi uni yaxwi bilmasligiz wundo bilinib turipti.Unda xich qachon soxtalik bo'magan bu uni ijodini o'zini kuzatvotgan xammaga malum.U xi4 bir narsani kimidir iwontiriw u.n qimidi u barini dilidan qiladi wuning u.n uni seviwadi va xali xanuz uni kutiwvoti uni xaliga4a xurmati baland ekanligini ko'rmasam bilmasam bunday dib yozmasdim. Aziz sizi gapizga qo'wilaman Yulduz chiqqan paytlar bayrami fayzi bowqachedi.

18 kudrat   (21-Мар-2011 19:07) [Материал]
hammani navro'z bayrami bilan tabriklayman

19 Milashka   (21-Мар-2011 19:27) [Материал]
kutamiz

20 __SUPERGIRL__   (21-Мар-2011 19:40) [Материал]
ertaga videoni to'liq holatida kutib qolamiza, ertani intizorlik b-n kutaman.....Rahmat sizga oldindan, Sardor :-)

21 акмал   (21-Мар-2011 19:40) [Материал]
жуда зур ватанимиз борда 1 йил булди чет элдаман жуда согиндим хоразмни хатто янтогигача согиндим sayyod зур

22 Sabina   (21-Мар-2011 19:53) [Материал]
ХАММАСИ ЁКДИ ХАММАСИНИНГ УЗ УРНИ БОР ХАММА ИНТИЛГАН ЮЛДУЗЛАРИМИЗГА ОМАД ТИЛИЙМАН ХОРАЗМ РУЛЕТ КАНДАЙ ТУШИНИШНИ БИЛМАДИМ ЖАННАТДАН ДЕВ БН ПАРИ КУВИЛГАН ЭКАН ЧОЛ СОХИЛИГА ТУШИБ КОЛИШГАН ШУНДАН ХОРАЗМ ПАЙДО БОЛГАН КЕЙИН ДЕВ ДЕК ЙИГИТЛАРИМ ДУНЁГА КЕЛГАН ПАРИДЕК ГОЗАЛ СЛУВ КИЗЛАР ЯРАЛИБДИ

23 Jasmina   (21-Мар-2011 22:05) [Материал]
salom XAMMANI NAVRO'Z AYOMi bilan tabriklayman. Bizning eng guzal bayramimiz xammaga qutlug' bulsin. Sayyod maqola uchun sizga kotta raxmat, xaqiqatan bayram ajoyib utdi xar yilgidan uzgacha lekin Yulduz Usmonvadek hech Kim Tugata olmaydi ulari urnilarini bosolmaydi.

24 Anv@rbek   (21-Мар-2011 22:38) [Материал]
Avvalamboshi hammaga assalomu alaykum. Navro'zi olam muborak bo'lsin.
Endi asosiysi bugun Man va Loading ishda xizmatda bo'ldik. Shu bayramni translyatsiya va montajida. Hammasi zo'r kiyim, ijro, tashkiliy masalalar va mazkur yilda biz eskirgan ashulalarni yengi remiks variantda tinglashga muvaffaq bo'ldik. Lola ham esdan chiqmagan NOMI ham ayni muddao. Konsertni oxirida Ozodni ashulasini yana povtor qilishdi sababini buni pryamoy ko'rganla anglab yetgan bo'sa kere.
TANQID. Aynan man montajer texnik xodim bo'ganim uchun TITROVALSHIKka kotta "-" qo'ydim, sababi titr (qo'shiq nomi va ijrochisi yozilgan dizaynerskiy shriftlar) va uni fonini rangi JUDA noto'g'ri tanlangan.

25 Ali_Said.uz   (21-Мар-2011 23:50) [Материал]
Assalamu alaykum butun O'zbekiston ahlini Navro'zi olam bilan chin dildan tabrikliman. Bugungi bayram rostanam judayam chiroyli bo'ldi. Etganizde kiyimla, soch turmaklari, alohida chiqishla hammasiga alohida etibor berilgan maladsi. Sayyod siz qarimayapsiz endi endi o'zbek estradasini yaxshi qirralari ko'rinvotti ana endi to'ri fikrlavos ishizga omad. Bayram bilan Ali_Said.uz

26 Yulduz   (22-Мар-2011 02:21) [Материал]
E SAYYODE QOYINGEEE ODAM DIGAN HAM WUNAQA TASIRLI YOZADIMI,YIGLATVORDIZU,OQIYAPMAN OZIMNI OWA MAYDONDA HIS QILDIM,NAVRUZ BAYRAMINI KORMAGANIMGA AAAAANCHA BOLDI,ROSSSA SOGINIBMAN weep weep weep

27 musofir   (22-Мар-2011 04:11) [Материал]
Hammaga bayram muborak!Musofirchilikda bo'lishimga qaramay bir amallab Navro'z tantanalarini online ko'rdim,,bayram yahshi o'tdi,Sayyod aytganizdek Abdurashid Yo'ldoshevni ovozi yahshi ekan,,,keyin Munojat Yo'lchievani chiqishi rosa yoqdi,,,,afsuski yozib ololmadim.
Bayram muborak yana bir bor barchangizga!

28 julia   (22-Мар-2011 05:46) [Материал]
Bayram tantanalarini o´qib,xuddi O´zbekistonga borgandek bo´ldik."Sayyod" sizlarga katta rahmat,navro´zi ayyom sizlarga ham muborak bo´lsin,qalamlaringiz doimo o´tkir bo´lib yuraveringlar. O´zga yurtda Vatan sogínchini, har bir musofir inson his etadi.Mayli biz ko´ra olmasak ham yurtimizning gullab yashnayotganidan,xalqimiz xursandchiligidan boshimiz ko´kka yetdi.O´zbekistonimiz osmoni hamisha musaffo bo´lib ,shunday bayramlar ajoyib tarzda nishonlanaversin!

29 Муслима   (22-Мар-2011 09:06) [Материал]
Cалом "sayyod". Хаммани Наврузи айёми билан табриклайман! Байрам тантаналари жуда зур утганини спутник оркали курдик. Тинч ва осойишта юртда байрамлар ярашади деб жуда тугри айтилган экан шу юртда эсон-омон эркаланиб яшаб юрган УЗБЕКларга хавасимиз келади. Киргизстоннинг Жалолобод шахрида худога шукур навруз тантаналарини томоша килаолдик сизлар учун жуда хурсандмиз куриб утириб жуда хавас килдик кандай бахтли эл Узбекистон халки по большому счету вам повезло юртбоши билан!!!!!!

30 Zoyi   (22-Мар-2011 09:54) [Материал]
мне больше всех Муножот Йулчиева понравилась, у нее такое красивое платье было, настоящее, узбекское, и песня чудесная, и вообще она вся такая настоящая и классная.

31 Sardor   (22-Мар-2011 10:52) [Материал]
Navruz bayramini fayzi qolmadi O'zbekistonda. Hammasi bachkana. Qani Navruz, Mustaqillik bayramining asoschilari Yulduz Usmonova, Faruh Zokirov, Nasiba Abdullaevalar. Shunday ulug' sanatkorlarni chiqarmasdan, hech kim tanimaydigan Niholchilar chiqmoqda. Bayramlarni ko'rgin ham kelmaydi. Hammani majburlab raqsga tushurish esa umuman kerak emas.

38 QALQON   (22-Мар-2011 19:43) [Материал]
Judayam adashasiz Srador! O'zbek bo'la turib qanday qilib shunday fikr yuritishiz mumkin. Bayramlarimiz yildan yilga chiroyli bo'lib ko'rkiga ko'rk qo'shilayotgan bir paytda siz fayzi qolmadi deyishizni qaren. Siz sanab o'tgan san'atkorlar hech qanaqasiga asoschi bo'lishmagan. Ular o'z davrlarini kuchlilari bo'lishgan. O'sha paytlarda balki ularni qo'llari uzunlik qilib har yili boshlash va tamomlash huquqini olib qo'yishgandir. Man bu gapim bilan ularni hurmat qilmayman demoqchi emasman. Shunchaki hozir boshqa darv, boshqacha qarash...!!! Bu yilgi bayram konserti judayam yaxhsi o'tibdi. Sayyodni aytib o'tganlarida jon bor. Manam bunga qo'shilaman. Bachkanalik yoqolgandek! Vaqti kelib hozirgi san'atkorlar ham o'rnilarini boshqalariga asta sekin bo'shatib berishadi. Hayot davom etadi. Bu saxnada hech kim abadiy emas, kelgan odam ketmog'i darkor!

32 Sabina   (22-Мар-2011 11:33) [Материал]
Саййод рахмат хамма иш жамонгизга сизга хам бизларга шуни етказиб курсатганинггиз учун жудаям чиройли байрам болибди 10 йилдан бери НАВРОЗ байрамини курмагандим узгариш жуда катта ПРЕЗДЕНТИМИЗГА ХАЙРОН КОЛДИМ КУТМАГАНДИМ ХЕЧ УЙНАШЛАРИНИ лекин йиглаб тамоша килдим айникса ХОРАЗМ ЛАЗГИСИНИ
Йиглайди юрагим
Хумсайди кунглим
Тирнайди тилимни
Ватанимнинг согинчи

33 DJOON   (22-Мар-2011 12:30) [Материал]
NAVRUZ MUBORAK

34 Feruza   (22-Мар-2011 13:57) [Материал]
SAYYOD YANA ODAMNI YIGLATDNGIZ,KUVONCH VA SOGINCH ÖSHLARI. HAKIKATDANHAM GUZAL JUDA GUZAL-URTIMIZ-SANATIMIZ-ODAMLARIMIZ HAMMASI GUZAL OFARIN RAHMAT. AYNIKSA GIÖZ AKANI RAKOSALARI JUDA ZUR RAKSGA TUSHIBDI MENIMCHA OT DUSHI.URTIMNI JUDA SOGINDIM. HUDO HOHLASA KIZIMNING ÖZGI TATILIDA AVGUSTDA ALBATTA URTIMIZGA BORAMIZ.SIZGA KATTA RAHMAT.

35 Asabiy   (22-Мар-2011 14:01) [Материал]
Sayyod! Sizga yana bir bor katta rahmat! Konsert videosini qanday ko'rarkanman deb yurgandim. Million-million asab tolalarini asrab qolganingiz uchun tashakkur. :)

36 QALQON   (22-Мар-2011 16:31) [Материал]
Sayyod birinchi navbatda sizga raxmat! Azamat Qodirovga ham o'z minnaddorchiligimni bildiraman! MAza qilib ko'rdim.

37 АСЛ МУХЛИС   (22-Мар-2011 16:39) [Материал]
Манга умуман екмиди.....Халиям уша уша башаралар.....Хаммаси бир тийинга киммат..Узр.....Ман уша озод и гулсанамми умуман артист хисобламиман)))))) Кургим хам келмиди......Сахнани хакикий эгалари афсуски..бошка юртларда юришга мажбурлардир...Афсус......Этмокчи..хаммани БАЙРАМ билан ТАБРИКЛАЙМАН!!!!!

39 SHOHIDA   (22-Мар-2011 20:02) [Материал]
ASSALOMU ALEYKUM "SAYYOD"VA SAYD A'ZOLARI. SIZLARNI,BUTUN O'ZBEKISTON XALQLARINI,MUSOFIRCHILIKDA YURGAN YURTDOSHLARIMNI NAVRO'Z AYOMI BILAN TABRIKLAYMAN. SAYYOD SIZGA KATTA RAXMAT,BAYRAMNI IKKALA QISMINI KO'RIB MAZZA QILDIM.MUSOFIRCHILIKDA VATANNI QADRI BILINADI.BARI-BIR O'ZIMIZNI O'ZBEKONA ATLASLARIMIZ BOSHQACHADE.

40 AvaZBeK   (22-Мар-2011 20:27) [Материал]
nima faqat rasim video yoqmi?

41 guljahon   (22-Мар-2011 20:29) [Материал]
Bu yilgi navruz boshqa yilgi navruzlarga qaraganda menga ko'proq yoqdi hammasi did bilan bajarilgan

42 samir   (22-Мар-2011 21:36) [Материал]
Xa gapilarga ko'shilaman YULDUZ nomi bilan YULDUz ayniqsa XECH KIMGA BERMAYMIZ SENI O"ZBEKISTON ashulasi bu bayramlarning MADHIYASIGA aylangan edi yana bitta sanatkor xaqida esdan chiqibdi eski SETORA yani SETANHO guruhi xam yaxshi chiqishardi ikkala sanatkorlarni o'rni bilinvoti SOG"INDIK

43 Dina   (22-Мар-2011 22:51) [Материал]
Woooow! To'g'risi videoni ko'rib o'rnimdan turib o'ynab ketiy didim, faqat yolg'iz o'ynagim kemadide! hehe, rosa mazza bo'bdiku! bizagayam shu Navruz bayramiga borib o'ynash nasib qisin iloyim

44 Дилдора опа   (22-Мар-2011 23:30) [Материал]
Койил Саййод. Танкидниям уринлатасиз. айникса охрги жумлалардан бир. Шохруххон хакидаги. бу гал имло хатосиз чикибди. Доимо эътиборли булинг

45 mirzo   (23-Мар-2011 01:01) [Материал]
sankt-piterburgdan turib vatanimi bahorini his qildim, sayyod tawakkur!!!

46 saki   (23-Мар-2011 02:28) [Материал]
SAYYOD sizga TASHAKKURLAR BO'LSIN!!!!!!!!!!!!! Bizga o'xshagan musofirlarni duosi sizni doim qo'llasin!!!!!!!!!! Konsert xaqiqatdan chiroyli o'tibdi.

47 zilola   (23-Мар-2011 04:39) [Материал]
Hammada bayram xursandchiligi manda isa 21 mart yaxshi bulmadi oyijonim qon davlinyasi oshib jonlantirish bulimida jon berdila .Man isa musofir yurtda oyijonimni kurolmadim .Tasodif bulgan bu voqiya bizni karax qilib quydi.
Joylari jannatdan bulsin jannati oyijonimni boshqa kurolmayman ,Risolat oyijonim
nomlariga duo qilaylik.

48 Durdon   (23-Мар-2011 06:07) [Материал]
Ko'rib to'risi ko'zimga yosh keldi ayniqsa Munojoat Yulchieva chiqalarida! Kiyimlariga gap yo' shunaqa sipo yoshlariga mos ko'rinish, Xoramlilarga gap bo'lishi mumkinamas!!Ziyodayam chiroyli hullas bir ovoz bn Sardorni yozganlariga qo'shilib qolaman! Yulduz Usmonovani bor yo'ligi uncha bilnmagan!!!

49 VEESNAR   (23-Мар-2011 15:57) [Материал]
NAVRUZ VA MUSTAQILLIK KUNI bayram konsertlarini rejissyori o'zi kim. ALMASHTIRISH KERAK !!!

50 ELIF   (24-Мар-2011 06:41) [Материал]
SARDOR,GAP YUQ SIZGA,RESPEKT!VATANDAN UZOQDAGILARGA ZUR SOVGA BUPTI,MAZZA QILIB KURDIK,XUDDI TOSHKENTDA BULGANDEK BULDIK,V STRANE UTRENNEY ZARI YAPONIYADAN RADIASIYA TULQINI KEP QOMASINDE,DEB UTIRGANIMIZDA BU JUDA URNI BULDIDE.XOVVA,XORAZM RULITDOOO,NICHIK.

51 нодира   (26-Мар-2011 14:23) [Материал]
гап йок,хаммалари яхши чикишибди!!!! :-)

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!