Бош сахифа » 2011 » Апрель » 24 » Гиёхванд укамни деб, онам мени оқ қилди...
04:48
Гиёхванд укамни деб, онам мени оқ қилди...
Сайёд сайтингизга ишонсангиз мана шу лойихангиз орқали кириб танишиб турибман. Бозорда танишларим билан дардлашиб турсам бир дугонам шу сайтга кирсанг яхши маслахат оласан, бизда психологлар йўқ деди. Олдинига кириб фақат артистларку деб қўнғироқ қилдим. Кейин учрашиб биргаликда кириб ўргатиб таништирди. Ўша куни вақт қандай ўтганини сезмабмиз, бутун интернет кафени бошимизга кўтариб роса кулдик баъзи хазилларингиздан. Манга сайтингиз жудаям ёқиб қолди. Телефондан кириб турибман энди.
Маслахатингиз керак. Одамлар маслахати хам.


Оилада мен, укам ва онам қолганмиз. Отам катта бир хурматли инсон бўлганлар. Ишонмайсиз, қариндошларимиз йўқ. Борлари хам биздан юз ўгиришган. Сабаби онам рус, отам ўзбек. Отам уйланишига хамма қарши бўлган экан. Она тарафимиз хаммаси Россияда. Улар хам онамиз отамга турмушга чиқишига қарши бўлишган.
 Мен турмушга чиққанман болам чақам. Укам уйланди бир қизи бор лекин ажрашди...
 Укам наркоман бўлиб қолганидан кейин отам синди. Укам айби демайману, хуллас укам қамалганида  юраги кўтармай оламдан ўтди.
Биринчи қамалганидан кейин бир ярим йилда чиқди. ана бошланди кейин. Хар сафар онамни кўргани келганимда уйда нимадир етишмасди. Бора бора онамни каравоти, 2-3 стул, ошхонада стол қолди холос. Хатто  холодильникам йўқ.
Онам билмайман онамку ёмон гапириш керакмас, лекин гохида қараб туриб рухан соғ эмасми деб ўйланиб қоламан. Шу қадар хам яхши бўладими инсон?
Умри бино бўлиб овозини баландлатмаган, уришмаган. Укам нимани сотаман деса йўқ демайдида.
Сотишни бошлаган пайтида отамдан қолган ёдгорликларга чидай олмай келиб уришганимда хатто менга қўл кўтарди хам, онам тиз чўкиб тегма сотсин хохлаганини уканг касалку дейди холос. шу ярамасни деб онам билан уришиб келмай қўйгандим. Ярим йил ўтиб онам туғулган кунига келдиму....
Додлаб юбордим... Онам озиб тўзиб кетган, уйда ейишига гуручдан бошқаси йўқ, уй бўм-бўш, тасаввур қиляпсизми, 4 хоналик квартира бўм-бўш!
Мана яна қамалиб кетди...
Яна муаммо. Онам "передача" қилиши керак. Бор йўқ пулимни бераман, онам хам пенсиясини йиғиб териб олиб боради. Бориб онам тузукроқ овқатлансин деб пул беришга қўрқаман дарров укамга ишлатади, ўзи эса қуруқ гуручни қайнатиб ейди холос.
Харажат қилиб берсам... ишонмайсиз шуниям қандайдир қилиб пастимиздаги бозорчага олиб чиқиб арзон нархда сотиб келади. Сотилиши мумкин бўлмаган нарсалар қолади холос. Банкадаги нарса борми, мева чевами эх...
Нега ўзини ўйламайди а она?
Мен хам онаман, болаларимга қараб ўйланиб қоламан. Лекин Худо кўрсатмасинку фарзандим шу ахволга келса адабини бериш учун хам қаттиқроқ бўлардим. Одам ўзиниям ўйлаши керакку.
Қамоқдан чиқиб уйни сотишадиган бўлишди.

Нима қиласанлар кейин? Ха 2 хоналик олиб яшашармиш, хўп қолган пулчи? Яшашармиш. Ётиб еганга тоғ чидайдими? Укам ўзи топган пулига кўчада кайфу-сафо қилади. Онамни бир томчи кўз ёшига арзимас ярамас бола. Укамдан кўнглим аллақачон безиб кетган, шу наркоманларни умрбод қамашсачи-а дейман.
Укамдан онам азизку. Укам рости касал бўлса бошқа гап эди, маишатпарастку. Қизиғи хаммаси оддий нашадан бошланганди. Ха ана ўтади, ха мана ўтади, ха атиги ойда бир маротаба, кейин иш учун ойда икки маротаба...ана кетди кейин кокаин опий...хидлади кейин эса игнага ўтирди.

Хуллас, сотишди ота уйимизни...Болалигим ўтган, энди эса файзсиз хувиллаган тўрт хона.
бир амаллаб ғарибгина бир ахволдаги 2 хоналик уйга кўчиб ўтишди. Кўчибмуш, 2та матрас билан холос. Онамни каравоти хам сотилганди. Янги уй ремонтсиз бир ахволда, турмани ўзи. Онамга ачиндим, юр она маникида тур, амаллаб эрим ва қайнона қайноталаримни кўндирарман десам кўнмайди. Бутун қиши билан йиғлаб чиқдим. Уйлигиси кўчадан совуқ. Укамку уйда ойида бир келади. Онам касалдан боши чиқмайди, онамга овқат хар куни ташийман. Иссиқ нарсалар билан қараб турдим, хоналарини эрим билан келиб деразаларни ёпиб, иситгич қўйиб берувдим....
Қолган пуллар тугаб онамни истигичини хам сотибди ярамас..
Шу келиб билганимда уйда ухлаб ётган экан. Чидаб туролмадим, ётган жойига келиб тепиб кетдим. Тура солиб мени ура кетди, яхши эрим бор, яхшилаб икки маротаба урганди қулади букчайиб. Онамчи? Мени тиз чўкиб оқ қилди!
Уйидан хайдаб чиқарди...

Эзилиб кетдим. Яхши эрдан ёлчиганман, юзимга солмайди, тушуниб овутади, алам қилади менга жудаям, қийналиб кетдим. Онам тиз чўкиб қарғадия мани. Қўлинг синсин сени дейди, боламмассан йўқол лаънат сенга, оқ қилдим дейди...яшагим келмай қолди.
Бир тарафда ночор онамга рахмим келса бошқа тарафдан аламим қўзийди. Укамни чопиб ташлаб қамалсам хам майли дердим.

Икки кун жахл қилиб онамга ачиндим, яна гуруч емасин деб бордим. Эшикни очмади. Хамма нарсам бор, кетақол деди. Эшик тагига овқатни қўйиб кетдим. Хар куни эшик олдига овқат ташлаб кетаман. Бир куни келсам кечаги ташлаб кетганим турибди. Эшикни тепдим, жим. Қўшнилар билан бузиб кирдик, онам полда бехуш ётибди, юзлари кўкарган...
Шифохонага олиб кетдим. Бу уйни сотасан деб онамни урибди аблах. Онам  хар сафар хўп деб бу сафар болам қаерга борамиз дебди. Бир гап бўлар квартирада яшаймиз дебди. Онам йўқ деган. Ломкаси тутгани учунми роса уриб устидан қулфлаб чиқиб кетган. Шундан кейин мен келиб овқат ташлаб кетганман шекил..
Онамни реанимацияда 2 кун деганда ўзига келтиришди. Уканг касал дейдида яна...вой портлаб кетай дедим.

Мана хозир уйни сотишмоқчи... Онам меникига икки дунёда бормайди. Кўчада тиланчилик қилиб бўлса хам укангга қарайман дейди. Авваллари хам бир икки танишимдан эшитганимда ишонмагандим, шўрлик онам шу ифлосни деб тиланчилик қилиб хам пул келтирган экан. Урган куни эса онамни мазаси бўлмаган, шундоқ хам ейиш ичиши яхшимас, дорилари йўқ, аввал квартирани сот деган, йўқ деганида бор тиланчилик қил деган. Мазам йўқ болам халироқ бораман деса яна уйни сотамиз дебди кейин эса уриб кетган.

Онамни дод войига қарамай бориб милицияга арз қилдим. Шифохонага келган милицияга онам йўқ йиқилдим дейди. Эй она отамни ўрнига ўлиб кетсанг бўлмасмиди а? Шу қисматларни кўрмай, хор бўлмай кетардинг деб юбордим. Онам йиғларди...

Эримнинг хорижда иши ўхшаган, оиламиз билан 5-6 йилга кетишимиз керак. Қандай кетаман? Келганимда онамни қай чоррахадаги тиланчилар орасида ёки қай масжид олдидан излайман? Бормай десам эримнинг ва болаларимнинг келажаги хал бўляпти. Кетай десам онамни ё ўлдиради ё кўчада хор бўлади. Эрим хам чарчади. Хаммасини тушунади лекин у хам нима қилсин, менга онам ва унинг муаммолари учун уйланмаганку.

Маслахат керак. Нима қилай қийналиб кетдим.


Sayyod:
Ман тўғриси шокдаман. Ё хазм қила олмадим ё миям қотиб қолди тўғриси. Хеч қанақа масалахат бера олмайман, узр.
Балки сайт мухлислари ёрдам берар?

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 9425 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 671 2 »
1 Sitora   (24-Апр-2011 05:09) [Материал]
Astafurilloh, Hayotda hamma narsa bo'larkande. Onangiz ham qattiq qo'l bo'lmagan ekanlade. hech kimingiz qarindoshlaringiz ham yo'q ekan. Ming afsus. Mano gaplarim sizga og'ir botmasin. Lekin etaman mani maslahatim, onangizni birorta bir qariyalar uyiga junatsangiz yahshi. Chunki ukangiz bir ahvolda bulsa uzi, sizni ham uz yulingiz bor oilangiz farzandlaringiz ualrni ham uylashingiz kerak. Iloji bo'lsa bir yo'lini qilib onangizni qariyalar uyiga topshirib turing, uyerda ham yahshi qarashadi ukangizga qaragandi 1000 marta yahshi joy. O'zlari tenglar bilan birga suhbatlashib utiradilar. Onangizni shunga ko'ndiring. Ukangizni unuting. Onangizga ukangizni ketkan qatlagadir ketakanligini, don daraksiz yo'q deng. Bir ammalab Ukangizga sezdimasdan bildirmasdan usha yerga olib boring. Ukangizdan umid qilmang bunaqa ukani bulganidan kura bulmagani maqul.

Olloh uzi sizlarga sabr toqat bersin. Ollohni uzi tug'ri yul kursatsin.


2 Noname   (24-Апр-2011 05:26) [Материал]
Sizga beradigan maslahatim!
Onangiz sizga oxirgi qarorlarini aytib bo'lganlar... Bundan buyog'iga xech narsa qila olmaysiz. Shu vaqtgacha onangizni yo'ldan qaytara olmagan, xorijga ketishdan voz kechib, onamni qaytara olaman deb o'ylaysizmi? To'g'ri agarda siz xorijga ketsangiz, onangiz axvollaridan xabar ola olmaysiz. Lekin shuni bilingki, bu yerda turib xam onangizning axvollarini yaxshilay olmaysiz! Ular uchun faqat o'g'il farzandlari, ya'ni sizning ukangiz ko'rinadi xolos. Faqatgina onangizga insof berishlarini duo qilib yuring xolos. Bu yerda xech qanday imkoniyat yo'q!
Albatta bu mening fikrim!

3 dina   (24-Апр-2011 05:51) [Материал]
To'g'risini etsam juda achindiim, sizga achindim. Tushunib turibman ona odamga eng yaqin inson, ammo sizham onangiz qilgan ishni qilmang deb maslahat bergan bolardim. Yani sizham onangizni dib ham ozingizni ham oilangizni hayotini yomonlashtirmang. Kimman ozi maslahat berishga, yozishgaham uyalyapman, tovba onangni tashla hayotingni yasha deyapmanku ahir, juda afsusdaman bunaqa diyotganimdan. Yoq men sizga aniq bir ishni qil diyishimham notogri, prosto ozingiz o'ylang ukangizni qutqarib bolmaydi uni ohiri bir, o'zingizham bilasiz. Lekin hayottayam har doim yiqilganda turib yashashni davom ettirishni bilish kerak ekan. Dardingizni yumshatib bolmaydiku, lekin menimcha bir hollarda odam vafot etgandan keyin kongil hotirjam bolishi mumkin, chunki o'shanda ruh ozini joyini topadiku. Hammani peshanasida bogandek onangizniyam peshanasida bogan va ular nimanidir ozgartirishga harakat qilmaganlar, shuning uchun ularga oz hayoti bn yashashga bersa ham bolar, ahir hammani oz yo'li bor, kimdir tanlaydi kimdir yo'q. Sizga faqat nimadir bo'lsa depressiyaga tushib qolmaslikni, realist bo'lib ko'nglingizda faqat yaxshi damlarni eslab yurishni tilab qolaman.

4 Камола   (24-Апр-2011 06:07) [Материал]
АссаломуАлейкум опажон!!!Турсини етсам ман шу хатизи уип шокка туштим.Шунчаликам пас буладими укайз хайвонан батареканку!!!Хужаениз яхши инсонеканлар тшуниптилар сизи!Оежонизга роса рахмим кевоти,бучора оежониз шу фарзантимни деп,нималар илмаптилар!!!Унака вазияти курмаган ману лекин сизга ёрдам бергим кевоти роса!!!Укайзди иложиси булса шифохонага ёткизинг для наркаманов,болким ёрдам берар!!!Онажонизлани ташап етменг кетканиздан хам узингиз билан олип кетсайз яхши булармиди,набиралари ёнларидан булса сиз падержка килип турсайз сизлар билан яшап етарлар!!!Харакат килип куринг опажон яна би бор,оезларга худо курсатмасинки бирон бир нарса булса узизи кечираолмийсиз!!!!ХАРАКАТ КИЛИП КУРИНГ ОЕЗЛАНИ УЗИЗ БИЛАН БИЛЛА ОПКЕТИШКА!Квартирани еса уз номизга утказволинг укайз сотолмаслиги учун!!!!!!!Худодан топсин уайн!Тоба астофрило шуакаям бефарк сову буладми фарзант онасига!!!Сиз хафа буменг узизи кулга олинг!!!Сиз хам уз ойлаизи бола чакаизи уйлашиз керей ахаир!!!!

5 Fireball   (24-Апр-2011 06:08) [Материал]
Бир тарафдан албатта онангизга ачинасиз... чунки у онангизда! лекин масалани иккинчи тарафини караганда, онангиз узини аллакачон укангиз хаёти учун узини "курбон" килиб булган. Маслахатим, энди фарзандларингизни келажагини уйланг. Онангиз, сиз ёнларида булсангиз хам, булмасангиз хам уз айтганидан колмайдиган куринади. Сиз харакат килиб курдингиз. Жим караб турганингиз йук-ку.
Балки бирор бир дугонангизга пул жунататиб турсангиз, холидан хабар олиб турар?
Маслахатим бироз куполрок тарзда булса хам тугри тушунишингизни хохлардим. Русча килиб айтганда "В сторону все предрассудки", бир карорга келишингиз керак. Онам деб колиб кетсангиз, сиз хам уз хаётингизни хамда фарзандларингиз хаётини уша маишатпараст, шайтоннинг кули булган укангизни деб барбод киласиз.
Хулоса сиздан...

56 Dilnoza   (26-Апр-2011 23:54) [Материал]
Ufffffff qanday tushuntirsam mana masalan onamni men xam yaxshi ko'raman jonimni xam ayamayman jonimizga OLLOH xo'jayin albatta lekin meni xolatim boshqa chunki meni oilam yo'q o'lsam xam qosam xam yoqotaydigan xech narsam yo'q meni yo'qligim xech narsani o'zgartirmaydi sizni izizdan qarab qolaydigan oilangiz bor avval XUDO boqsin lekin baribir tushuning shuni nixoyat agar ular bo'lmaganida xam qoling deyish mumkin edi

6 Milashka   (24-Апр-2011 07:43) [Материал]
dahshat nima deyishgayam hayronsan ollohdan boshqa hech kim sizga yordam beromiydi tugrisi shokdaman judayam tasirli voqea

7 Zara   (24-Апр-2011 08:52) [Материал]
Men xam Fireball yozganlariga qo'shilaman, keting. turmush o'rtog'iz o'zi ketsa
xudo biladi nima bo'ladi,yana erizdan xam ajralib qolmang. Xozir shunaqa zamon xafa bo'mang gapimdan. Chetda boshqasini topib olsa, yoki sizi muamolariz tufaili ketmsa, ishi yurishmay qolsa ana unda ko'rasiz ta'na qilishini. farzandlariz xam sizi ayblashadi keyinchalik.tanishlariz orqali yordam berarsiz.Bir siz emassiz oilani ota-onadan ustun qo'yadigan, dunyoni yarimi shunaqa. xozir, xamma chetda xayr sog' bo'ling.

55 Dilnoza   (26-Апр-2011 19:26) [Материал]
Iyeeeeee to'pa to'g'ri biz noto'g'ri fikrlasak yoshi katta ayollar qariyalar xammasiga bu voqiyani aytdim xammasi ukasi tomom bo'libdi onasi yoshini yashab bo'gan oilasi farzandlarini o'ylasa bo'lardi ketsin jinnimi kim u deb savol berishayabdi sizni umuman aybiz yo'q ukayizni o'zi yomon bizda bunaqalarni turli xili bor ko'chamizda shundaylari bor gandiraglab bo'lsayam bolasiga jonini beray deydi boqadi bolasini bolasini yelkasida katta qildi ikkinchisiyam tug'uldi yashaydi o'zida xoxush borda keting aqlizni yig'ing oilangizni asrang

8 Фархад   (24-Апр-2011 09:01) [Материал]
Квартирани сотиб пулни ярмини укангизга бериб,колганини эса онангизни олиб кариялар уйига обориб жойлаштириб яхши карашлари учун колган пулни берасиз,бошка давлатга бориб яхшилаб жойлашганингиздан кейин 1-1,5 йилдан кейин кайтиб онангизни узингиз билан олиб кетинг.

9 Asxo'j   (24-Апр-2011 09:49) [Материал]
Narkomanlarni davolaydiga yoki shunaqa narkomanlarga qaraydigan joylar borku o'sha erga murojat qilib ko'ring.
Yoki bo'lmasam onangizni bitta yahshi domla topib o'qitirng mayli rus bo'lsa ham o'qitirvoring yahshi bo'ladi zora o'zgarsa hayotga boshqa ko'z bilan qaray boshlasa.
Ukangizni esa ozgina pul yig'ingda biror bir melitsiyaga berib ukangizni qamattirvoring u qamoqda yursa tinch ozod yursa onangizni ne kuylarga solmaydi yana.

10 asal_miss   (24-Апр-2011 10:18) [Материал]
bilasizmi sizga maslahat bersam eriz bilan keting onangiz sizninig bahtingiz but bolgani uchun ham sizga uncha etibori yoqdir lekin yuragida sizdan judayam fahirlanadi ,shuning uchunam men tuqan farzandga ozim javob beraman degan mahsat bilan oglim didi . ursayam soksayam oglim didi bu onalar chunki ona! siz oz kelajagingizni farzandingizni kelajagini oylang chunki siz ham shunday hayotni oilangizga ravo korgingiz kelmaydiku , ogir bolsa ham onangizni oylab oziz bilan olib ketish ilojini qiling yo ukangiz bilmaydigan joylarga yoki rassiyaga olib ishonchli qolarga topshirib oz hayotingizda davom eting!!!!!!!!

11 shahnoza   (24-Апр-2011 10:51) [Материал]
SALOM OPA, XIKOYANGIZDAN JUDAYAM TA'SIRLANDIM.....
MANIMCHA SIZ UKANGIZNI NARKOMANLAR UYIGA TOPSHIRIB YUBORING, ONANGIZGA UKANGIZNI BEDARAK YOQOLDI DEB ONANGIZNI KUNDIRIB AGAR ERINGIZ UNASA BIRGA OLIB KETING, MANIMCHA UKANGIZNI ULGANIGA ISHONSALAR OYINGIZ SIZ BN KETISHGA ROZI BULSALAR KERAK .........
BILMADIM BU MANI FIKRIM.......

12 KrasavchiK   (24-Апр-2011 11:39) [Материал]
Haaa juda ham achchiq haqiqat yohud hayotta hamma narsa bo'ladi !

Yuqorida Sitora bergan maslahatlari juda ham yaxshi maslahat bo'libdi, iloji bo'lsa o'ziz bilan olib keting har holda chet elda sizda bunaqa imkoniyat bo'ladi(qaynona qaynotangiz yo'g'u har holda, eriz qarshilik qimasala kere) yoki amallab qariyalar uyiga oib borin va uylarini sotib shu pullariga dori-darmon ketadigan harajatlarini qilin, siz ketsangiz ham hol ahvollarini bilib turish uchun o'sha yerdagi biror doctorlar bilan aloqa qilib turish yo'llarini ham qilib keting ! Balkim bu ishingiz farzandlik burjingiz oldida gunohdir lekin siz qo'ldan kelgancha harakat qilmoqdasiz va muhumi yaratganni o'zi ko'rib turibdi hammasini !
Onani hech qachon unutmang va shundoqlgicha tashlab ketmang yo'qsa bir umr vijdon azobida qolasiz !


13 Muxlis   (24-Апр-2011 11:48) [Материал]
Ман хам онангизни бирга олиб кетганингиз маъкул деб уйлайман. Кундиришга харакат килинг. Олиб кетсангиз узингинзнинг хам кунглингиз тук булади, ойингизга хам яхши булади.

14 Gul   (24-Апр-2011 12:08) [Материал]
onangizni ko'ndiringda o'ziz bilan olib keting balki o'g'lidan uzooqda bo'lsa unitishi osson bo'lar o'sha ukangizni

15 Nozik   (24-Апр-2011 12:35) [Материал]
MAn shok uqip qotidim . agar iloji busa onangizni ham olip keting uziz bilan boshqa gapim yuq

16 Shahbos   (24-Апр-2011 12:38) [Материал]
Жуда дахшат холат, менимча ойиз олдиндан хато килган. Юкорида ёзибсиз:Овозини котармаган , урушмаган диб. Биринчи хатоси менимча ана шу, яна билмадим..... иложи болса ойизи бир амаллаб кондириб озизи билан олиб кетинг. укангизни колида хор болади ку ахр.......

17 Dilnoza   (24-Апр-2011 12:59) [Материал]
Assalom aleykum opajon dardizga chidolmay kompyuterim xam o'chib qoldi bilasizmi yozganlarizni ko'rib xamma shokda ekan sarlavxani o'qiganimda shunqa gaplar kutgandim chunki ko'chamizda to'la bunaqalar toba qildim ajablanmadim lekin bir narsa yodingizda tursin agar eringiz bilan keting ketmay nimaga erishmoqchisiz bir kam dunyo judayam achindim onangizga u sizni yaxshi ko'radi xafa bo'mang shunchaki qastdan urshib ukayiz sizga biron nima qimasin deb xaydagan sizni onani tushuning lekin ketmasangiz oilangiz buziladi erta bolalaringiz XUDO saqlasin yomon yo'lga kirsa kechirasizu narkaman ukangni deb oilamizni barbot qilding deydi eringiz yaxshi ekan uni boshiga otangizni kuyini solmoqchimisiz agar u xam yomon bo'gandachi iltimos ko'zizni oching farzandlarizga qarang bugun onangizni tilamchiligini ko'ribsiz lekin farzandlariz oilayiz buzilib tilanchilik qilganda keyin o'zizni kechirasiz a nega ularni dunyoga keltirdiz bo'masa shunchalik bo'libdi onangiz o'zgarmadimi bundan keyin xam shunday qoladi sizni xaqqiz yo'q farzandlarizni o'ylasmaslikka xaqqiz yo'q ularni onasidan ajratishga siz onam desayiz ular xam ona deb turibdi ruxan ezmang ularni nevroz qilasiz sinalgan onangizga biron qaraydigan topib pul jo'natib turing agar shunday xam bo'lmasa sizni sevgan erizni mexrizga muxtoj bolalaringiz xor qilmang keting odam tanlov qilar ekan ikki dunyolik inson tanlaydi u siz bilan bu dunyoda xam u dunyoda birga farzandlariz o'z oilasi bilan ketganda xam u siz bilan birga qoladi shu berilgan baxtni qadriga yeting ularga qarang bir o'ylang qachan ularga xech narsa o'ylamay bag'rizga bosdiz qilmagan bo'sayiz shu mexrni bering yanayam OLLOH bilimdon uni o'zi sizga sabr bersin meni xam onam bor ularni juda yaxshi ko'raman

18 Rustam   (24-Апр-2011 13:03) [Материал]
Ona sizzi rad etsayam, oq qisayam uni tashab ketmen. Aksincha, unga yanada ko'pro talpinin, yordamda davom etin. Inson bolasi uchun bundan o'zgacha bo'lishi ham mumkin emas. A xo'p kettinglar ham deylik, nima horijda ko'ngliz tinch yuradi deb o'ylismi? Anuku mol, unga farqi yo'q, a siz tuppa tuzu farzand o'z onaizorizzi shundo ayanchli kunida xor xolida tashab ketasmi? Hayotizi oxirigacha azobda, do'zaxda yashamoqchimisiz? Eringiz yaxshi odamga o'xshidi, tushuntirin unga tashab ketomiman dib. Mol uka uje tomom bo'bo'gan, bunaqala odatda ko'pga bormidi. Undan qutulgandan keyin, onajoniz balki yaxshi bo'b ketarla, yaxshi kunlar yana qaytar ehtimol. Allohim o'zing shu singlimizga yordam ber, omin!

19 nigincha   (24-Апр-2011 14:22) [Материал]
нима бугандаям онайиздан воз кечманг бу бир умрли армон буп колиши мумкин сизга!!!!иложи буса оп кетин узиз бн...улага ачиниб кетвоман!!!

20 Zuxraxon   (24-Апр-2011 14:26) [Материал]
Ukangizni inson deb xisoblab bo`ladimi yoki boshqa narsami bilmadim to`risi. Ukayiz o`z onasini shu axvolga tushirgani yetmagande yana urgani... Ukayizni onayiz emas ollox oq qilib bo`lgan o`z onasiga qo`l ko`targan farzand farzandmi? olloz unga bu dunyosida shu sinovni bergan ekan endi onasini shunchalik xo`rlab urib yana ota xam shuni orqasidan ko`taromiy o`lgani uchun unga jannat uyoda tursin jannatni xidini xam xidlatmidi ollox. Onayiz xam sal qatturoq turishlari kere edi xech bo`lmasa narsalarimizzi sotuvirsin indama deb yo`l ochib beribdila o`sha pulga yoki uyni puliga ukayizi davolatish kere edi. To`risi shunchalik boshim qotib qolganidan nima maslaxat berishshi shu yozvotganlarim to`rimi yoki yo`qmi bilmiman shokdaman... Lekin maslaxat berib yordam bergim kevotti lekin qanaq qilib bilmayaman. Sizga maslaxatim siz xam oilayizi o`ylashiz kere onammi oldiga qolaman desiz oilayiz bor farzandlariz... shuni uchun onayizzi siz b-n billa ketishlariga ko`ndirib ko`rin yaxshilab tushuntirin, onayiz xam farzandini dunyoga keltirib kotta qilib shu ishlari u-n xayotini qarzga so`rab olmagan-ku axir. Agar ketishga rozichilik bermasala xafa bo`men bu narsani yozvotganimga lekin boshqa chora yo`qligini ko`rib yozvoman bu siz u-n og`ir lekin qariyalar uyiga olib borganiz yaxshiroq bunday ukayizi xo`rlab ko`chada tilanchilik qildirganidan ko`ra i o`ziz etganizde: keyin onamni qay maschid oldidan izlayman deganizde.. bu xolatga tushgandan ko`ra manimcha qariyalar uyiga olib borganiz yaxshiroq deb o`yliman chunki o`tda yaxshi qarashsa kere agar siz bilan ketmasala boshqa yo`l ko`rmayaman. qariyalar uyini, qaravotganlani tel nomerini olib ketin xar kuni bo`masayam ikki uch kunda bir tel qib turasiz axvollaridan xabardor bo`lasiz, ukayizzi oldiga tashab ketsez bilmadim shu darajaga etgan ekan bundan ortig`ini xam qiladi. Ukayizga kese qanaq qilib shu yo`lga kirgizishgan bo`se o`zligi bilishadi qanaq qilib chiqarishshi bu yo`ldam yoki biror ilojini qilib davolatish kere. Eng muximi o`zizi qo`lga olin sabrli bo`lin bundan buyog`iga xam. Sizga olloxdan sabr matonat tiliman iloxim onayizzi ko`ndirin ketishga. Olloximni o`zi sizga to`ri yo`l ko`rsatsin iloxim.

21 QALQON   (24-Апр-2011 14:32) [Материал]
Ba'zi odamlarga hayronman! Qanday qilib "onayizga insof berishini so'rang" deb maslaxat berishadi. E birodar, nima deyapsiz!? Axir ona hammamiz uchun eng oliy zot va borlig'imiz emasmi? Bu opamizni onasini deb kuyunishlariga tasanno! Hozirgi paytda ba'zi farzandlar bunchalik joy kuydirishmaydi! Onalari rus millatidan ekanlar, qarindoshlar yo'q, hech kim bilan bordi keldisi yo'q, qizini turmushga bergan... AXIR ONA YANA KIMGA SUYANSIN!? KIMGA ISHONSIN!? SHU O'GLIGA-DA!!! Ota-onani, aka-ukani, farzandni tanlab bo'lmaydi. Davlatiz qanchalik bepayon bo'sin, tanishlariz qanchalik kuchli odamlar bo'lsin, siz uchun baribir o'sha ota-ona, o'sha aka-uka va o'sha opa-singil! Hech nimaga yaxshiroq uka, yaxhsiroq ona topolmaysiz! Kun keladi opajon o'sha onangizni badnom qilgan ukangizni eslab, diydorini bir ko'rsam edi deb yig'lisiz! Lekin unda ke'ch bo'gan bo'ladi! Atrofizda faqat farzandlarizu nabiralariz girdi kapalak bo'ladi. O'sha baxtli onlarizdayam "E Hudo mani kechir degan so'zlar dilzidan o'tsa ajab emas".

Mani xolam Qoraqamishdagi nuroniylar uyida ishlidila. Ular bilan ko'p gaplashganman! U erda ancha muncha farzandlari tirik va o'ziga to'q nuroniy qariyalar bor! Bugungi kunda hamma yaqinlari bo'la turib shunaqa joylarda yashab yurganlarni ko'rish, ushratish odatiy xol bo'lib qoldi hayotimizda! Siz ham bir ilojini qilib o'sha erga o'xshagan joyga onangizni joylashtiring. SIz xoxlasangiz onangizni sizdan boshqa hech kimga ko'rsatishmaydi. Qogani o'zizga bog'liq!

Man baribir onezga achinvoman, ularga "o'lib ketsen bo'masmidi otamni o'rniga" degan gaplariz hecham hayolimdan ketmayapti. Sizniyam tushunaman, hech kimni siz va yaqinlariz tushib qolgan sharoitga tushirmasin iloyim!

So'ngi so'z: Farzandni baxti uni ota onasini salomatligi bilandir! Ota oanani baxti esa, farzandining omadi bilandir! Opaginam, tavba qiling, sabr so'rang, erizni boshidan suv o'girib iching!


22 korealik mehmon   (24-Апр-2011 14:42) [Материал]
biron bir narkotik sotuvchi b-n gaplashib ukangizga kuproq doza berib yuboring shunda qutulsizlar bu dardisar ukadan eng yahshi davo shu buladi u ham qutiladi sizlar ham

23 quyosh   (24-Апр-2011 15:20) [Материал]
Ukangizni majburiy, davolanishga bering.

24 Agnes   (24-Апр-2011 15:47) [Материал]
onangizni tashlab ketmang, iltimos, boshqa ilojini toping lekin onangizni tashlab ketmang, uzingiz bilan olib keting, majburlang, sizdan boshqa kimmi bor u bechora ayolning, eringiz yachshi ekan, lekin u erda ham yachshi yashay olmaysiz, dugonalariz, kim ham yachshi qaray olar edi, uzingizdan boshqa, bolalariz uz yulini topib ketadi, Onangiz bitta, boshqa ona bolmaydi dunyoda, juda ham achinarli hol, judayam... Faqat iltimos, onangizni tashlab ketmang, ukangiz uni oldirib qoyadiku...

25 ...   (24-Апр-2011 15:48) [Материал]
shok,,,yozdim, o'chirdim, o'yladim, yozdim, o'chirdim,,ko'zimda yosh bilan shu narsalarni yozdim ohiri.

Sabrli bo'ling,,namoz o'qing. Hudoga yig'lab iltijolar qiling, mushkulizi o'zi engil qilsin.


26 SOG' TANDA SOG'LOM AQL   (24-Апр-2011 15:57) [Материал]
manimcha eriz bilan buganiz yaxshi,man uzim agar erizni urnida buganimda bunchalikka chidamasdim,erkaka kishini sabrini sinab bulmeydi,yana boshqa ayolga ketib qolishi mumkin,uzizdan bezdirmang

27 beka   (24-Апр-2011 17:21) [Материал]
eriz bilan keting.hamma ham utkinchi siz ham bir kun ulib ketasiz hamma qatori.qolganiz bilan ham ayangizni ahvollari uzgarib qolmaydi.uziz aytyabsizku hammasi usha usha baribir ukamni diydilar deb.usha erdan ham turib yordam qilsa boladi biror odam orqali hollaridan habar olib yoki birorta sanatotiyaga joylab keting ja bolmasa .Uzr agar gaplarim sal qopolroq bolsa

28 Lola   (24-Апр-2011 17:25) [Материал]
Shokdaman to'risi

29 bek88   (24-Апр-2011 18:45) [Материал]
SITORA VA QALQON GAPLARIGA KIRISHIZNI MASLAHAT BERAMAN.

30 lolo pepee   (24-Апр-2011 18:49) [Материал]
Man yig'ladim rossa yig'ladim nima diyishni ham bilmidi odam :(( BOSHGA tushgandi ko'z ko'rar befoyda Ona o'zi shuni hohlavotimi siz ularni o'z holiga qo'yin babir Onezlar 2 dunyoda ham siz etgandi qilmidilar (( Ukezga kelsak Allahmning o'zi insof bersin, oilam disez ketin yangi avlod yashash kerak............ Allahim o'zin madatkor bo'lgin

31 ali   (24-Апр-2011 19:30) [Материал]
Togrisi oqib kozmga yoshxam keldi ALLOX talodan boshqa xechkum yordam beraolmasa kere bu alloxni irodasi bu xam bir sinov xam jazo xam yuqorida aytgan akani gaplariga qoshilgan xolda onezdan vos kechmen ulani qariyala uyga berin ukezga alloxi ozni jazosi bor sizga sabr onezga soglik ukezga insof soreman musofiri duosi ijobat inshallox siz uchun duodaman eng muxmi sabr gapraman disa gap kop lekin bu nima bogandayam yaratgani ishi jazonixam mukofatnixam togri yolnixam xamasni tangridan boshqa xech zot beromidi alloxdan sabr inshallox xamasi joyiga tushadi.

32 mutabar   (24-Апр-2011 19:33) [Материал]
астагфируллох, АЛЛОХ САКЛАСИН !!!!ойингизни узиз билан Хорижга олиб кетинг булмасам укез ОНАНГИЗНИ улдириб куяди ... ахир онангиз сизни яхши инсон булиб етишингизга сабабчи болганку1!!

33 mutabar   (24-Апр-2011 19:39) [Материал]
агар онангизни ташлаб кетсез ... кегин изини хам топа олмайсиз!!!!!

34 Qalqon   (24-Апр-2011 19:47) [Материал]
Onangizni qaytarishingiz behuda, ukangizga g'amho'rlik qilin uni davolatin, psihologga oborin, shunda hammasi yahshi bo'ladi.

35 madina   (24-Апр-2011 20:21) [Материал]
Juda ham achinarli voqea.Nima deyishga ham hayronman.Onahonga ham juda qiyin ekan.Bu qizimizga ham nima deyishni bilmayman.Maqsadim ikkalalariga ham alloh sabr bersin!!!Vaqt oliy hakam.Shu narsani unutmasligimiz kerakki.Ona bu- ona.Jigar bu- jigar.**Faqat onalargina 9 oy,qornida,3 yil qo'lida,umrini ohirgi daqiqasigacha qalbida,ko'tarib yura oladi,farzandini.Farzandi uchun ona hamma narsaga tayyor**Tilanchilik ham qiladi.Noqobul farzandlardan allohni o'zi asrasin hammalarimizni !!!

36 Hikmatillo   (24-Апр-2011 21:52) [Материал]
sizdan iltimos birinchi ona den,ona topilmidi,er topiladi,meni tuwingan bolsez rahmat.Hikmatillo

37 LUTFULLO   (24-Апр-2011 22:31) [Материал]
Sardor Mamadaliyevdan "Devonaman" qo'shig'ini qidirvomman. Sayyod.uzdan osam yanada soz bo'lardi!

38 Dilnoza   (24-Апр-2011 22:32) [Материал]
Ukayizni davolatish uchun uni xoxushi kerak unda xoxush borga o'xshamaydi lekin qolsayiz ukayizga o'xshaganlarni ko'paytirasiz erizni sabri tugap ketib qolsachi oilayizni asrang Qalqon aytgan xoxlasayiz hech kimga ko'rsatishmas ekanku o'sha yerga oboring lekin oilayizni asrab qoling qolib xam tinch yashamaysiz o'ldirib qo'yib qamalsam xam mayli qamoq daxshatini bilasizmi ukayizga o'xshab qaytasiz uyerdan iyeee qanaqa onasiz onayizni bolasiga kuyib pishayatganini ko'rayapsizmi? bunga arzimasa xam kechiring meni albatta lekin o'ylang menga xozir onam turganda momam kerak emas odamlar tan olinglar xamma shunday otam turgandayam nima qilsayiz qiling lekin qolmang onangiz juda o'jar ekan siznikida turib xam uni ko'rib tursa bo'ladiku OLLOHNI o'zi kuch bersin sizga

39 Shoxrux   (24-Апр-2011 22:56) [Материал]
SALOM «AVVALO SIZGA SABR TILAYMAN OLLOX SABRLILAR BILAN BIRGA WUNI BILIB QUYING»TUGRISI UQIB JUDAYAM ACHINIB KETIM SIZGA HAMANIKINI UQIB CHIQDIM MENIMCHA ENG MAQUL YULI BU BIRINCHI YOZGAN SINGLIMIZ SITORANING FIKRI MAQUL UZR LEKIN KUCHADA TILANCHI VA OXIR OQIBAT XOR BULIB ULIB KETGANDAN KURA BU FIKR YAXWI ALBATTA RUSLAR BUNI «BOMUJ»DEYDI SIZ UZ YULINGIZDAN QOLMASLIGIZ K-K,QARIYALAR UYI NOMI SALBIY BULSAYAM YOMON JOY EMAS,BU MANI FIKRIM ALBATTA UZINGIZ BIR QARORGA KELASIZ,YANA BIR BOR SIZGA FAQAT SABR TILAYMAN

40 lola   (25-Апр-2011 01:03) [Материал]
UKANGIZDAN QUTULISH KERAK... JINNIXONAGA PUL BERIB BO'LSA HAM JOYLASH KK. U ODAM BO'LMIDI. NARKOMAN BU DIAGNOZ. ONAGA BO'LSA TUSHUNTIRISH KERAK, KASAL O'G'ILLARIDAN TASHQARI SIZGA VA NAVARALARIGA HAM KERAKLIKLARINI.

41 Alloh saqlasin bunday musibatlardan   (25-Апр-2011 09:48) [Материал]
Hurmatli xat muallifi. Onangiz sizni dildan oq qilmagan bo'lsa kk. Ukangiz sizni o'ldirib quyishlaridan qurqib og'izlaridan shu so'zlar chiqib ketgan bo'lishi mumkin. Ularni tushuning va kechiring. Qalbizda onangizga bo'lgan zarracha nafratni yuq qiling. Negaki shayton vasvasa qilaveradi, ana seni oq qildiku yana unga yordam berasanmi deb? Yuqorida ko'pchilikni fikrida qo'shilaman. Ko'chada tilamchilik qilgandan ko'ra qariyalar uyida yashaganlari maqul. Siz bu erda qolganingiz bilan hech narsani o'zgartira olmaysiz. Ukangizni davolataman desangiz ham ancha muncha pul kerak bo'ladi. Menimcha ishlamasangiz kerak. Sizga bu pullarni topish osonmas.Chet elga eriz bn ketganiz maqul. U erdan ham pul junatib onayizga yordam qilishingiz mumkin.Faqat ishonchli odamni topingda unga pul yuborib turing.O'sha inson Alloh uchun sizga yordam qilar. Chet elga ketganingizdan kn ishlashga harakat qiling. Ha deb erizdan onamga pul yubor desayiz, ishonavering ko'pchilik erkaklarga yoqmagani kabi erizga ham yoqmaydi va sizdan ko'ngli sovib ketishi mumkin.O'ziz ishlashga harakat qiling, shunda tiliz erizni oldida qisiq bo;lmaydi.Pullarizni bir qismini doimiy ravishda uzbga junatib turasiz.Bilmadim bu erda o'tirib olim maslahat berish oson. Eng muhimi Allohni unutmang. Bularni hammasi sinov. Allohda duo qiling, onangizni ko'chada xoru zor qilib quymasin.Alloh mushkullarizni oson qilsin.

42 armoncha   (25-Апр-2011 10:35) [Материал]
Жить с больным человеком (вне зависимости от того, чем близкий человек болен) всегда нелегко. А жизнь с человеком, чья болезнь называется "зависимость от наркотиков", часто настолько ужасна и разрушительна, что после некоторого времени такой жизни возникает необходимость в серьёзной психологической помощи тем, кто находился в близких отношениях и жил с наркозависимым человеком.

Родственники зависимых людей привыкают жить в состоянии боли, страха, гнева и чувства вины, перестают радоваться жизни, заботиться о себе. Центром их жизни и поведения становится зависимый человек, которого они всеми силами пытаются спасать, контролировать, уговаривать лечиться, защищать от последствий его нездорового поведения.

А как иначе? Ведь зависимый человек гибнет!

Но проблема в том, что, во-первых, все усилия родственников и близких, направленные на то, чтобы "оторвать" наркозависимого человека от употребления наркотиков и вернуть его к здоровому образу жизни, оказываются НАПРАСНЫМИ!!!!!

А во-вторых, сами родственники наркозависимого человека через какое-то время становятся больными - впадают в психологическую зависимость от наркомании своего наркозависимого близкого человека.


43 Qamariddin   (25-Апр-2011 14:01) [Материал]
Yo tavba to'g'risi ko'zimga yosh keldi. Odamlar shunchalar vahshiy bo'lib ketganmi? Siz onangizni dod voyiga qaramasdan uni ham chet elga olib keting!!!

44 asalim   (25-Апр-2011 15:48) [Материал]
Olloh sizga o'zi to'g'ri yo'l ko'rsatsin mushkilizi oson qisin Ollohga duo qilin o'zi to'g'ri yo'l ko'rsatadi inshaolloh.

45 sherzod   (25-Апр-2011 15:56) [Материал]
Му анча чигал масалага ухшиди. Хафа бумену бу даражага келишилага сиззи хам, онезлани хам айби бор. Бу ерда сиззи айбиз укеззи шу ишлани бошлаганида бирон бир гиёхвандликка карши курашувчи ташкилотлага хабар беришиз керак еди шунда укез шу даражага келиб колмаган буларди лекин хозир кеч булди укезлани даволатиш бефойда манимча. Онезлани айбига кесе манимча битта угил деб эру-кукка ишонмай эркалатиб юборганла ва укезга бу анча кулайликлани тугдирган яни айтганини килдириб билган ишини килиб юрган.
Бу ерда ечимига кесе ойилани кариялар уйига топширинг ёки курбиз етса бирон бир одамни онезлага карашга беринг. Укезлага кесе улани ички ишлар вазирлигига топширинг улани узи хал килиб беришади манимча. Чунки хозирги кунда бундан нарсалага жиддий каралвотти.

46 Daniel   (25-Апр-2011 16:00) [Материал]
Salom!XATINGIZNI O'QIB KOZIMGA YOSH KELDI.HAYOTDA RAZIL ODAMLAR HAM BO'LADI.OILANGIZ BILAN XORIJGA BORSANGIZ HAMMA NARSANI UNUTAMAN DEB O'YLAYSIZMI?YAXSHISI ONANGIZ BILAN QOLING.PAYG'AMBARIMIZ HAM "JANNAT ONALAR OYOGI OSTIDA" DEGANLAR.ALBATTA BU MENI FIKRM.

47 llllllllllll   (25-Апр-2011 17:56) [Материал]
Действительно ситуация наисложнейшая...Конечно, ни одному из нас не понять всего того, что пишет автор, потому что мы не были в такой ситуации.Понять может лишь тот, кто когда-то испытал на себе все эти муки .К сожалению, наркомания НЕ ИЗЛЕЧИМА!!!Практически ни один из зависимых людей не возвращается к полноценной жизни: это НЕВОЗМОЖНО.А принудительное лечение бесполезно!!!Даже в тех же наркологических клиниках людей не лечат, а лишь снимают ломку...Единственный совет, который хотелось бы дать автору письма:постарайтесь принять выбор вашей матери.Она и сама прекрасно понимает, что губит себя,но такова материнская природа...Возможно, где-то в глубине души ваша мама корит себя за брак с вашим отцом, который не был одобрен практически никем,а,возможно, есть и другие причины ее гиперопеки сына.Как бы тяжело ни было,примите маму и все ее действия. Это подвиг человека очень благородного, безмерно доброго и любящего!ОНА МАТЬ!!!

48 Gul   (25-Апр-2011 18:16) [Материал]
judayam qiyin maslahat berish opajon lekin onangizni o'zi bilan olib keting

49 Muslima   (25-Апр-2011 20:18) [Материал]
Onanggiz nima desalar xop deb yonida qoling tiz chukib kechirim surang sizni oq qilgan bulsalar kechirim surang boshqasi beko xorij xam,bu qaytar dunyo qaytishidan qurqing siz xam Onasiz!

50 Agnes   (25-Апр-2011 23:47) [Материал]
Eringizning ham onasi bordir, tushunar, onangizni tashlab ketmang. Ona bitta boladi, boshqa topa olmaysiz hech qaerdan, dori ichirib bolsa ham olib keting u erdan, yoki kvartirani uzingizning nomingizga utkazib oling...

1-50 51-65
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!