Бош сахифа » 2019 » Март » 20 » Намунали Наврўз сайли МИЛЛИЙ ТВда!
19:16
Намунали Наврўз сайли МИЛЛИЙ ТВда!

 

Йил бошиданоқ "Миллий" телеканали икки лойиха билан ярқ эта олди. Биринчиси бу сўзсиз  "Ўзбегим аёли" бўлса , иккинчиси мана Наврўз сайли тадбири.

"Ўзбегим аёли" тақдирлаш маросими назаримда хозирга қадар аёллар учун энг аъло лойихаси бўлиб ягона ва бетакрорлиги билан ажралиб турибди.  

Мазкур телеканал ғояси асосида амалга оширилиб Гиннеслар рекорди китобига киритилган 7 тоннадан ошиқ палов тайёрланганини эсласак, "Миллий" телеканал хамиша ўз креативлиги, юқори савия ва нуфузли телеканал мақомини юқорида байроқдек хилпиратиб келаётгани сир эмас. 

"Хамиша энг каттаси ва энг зўри" шиоридек фаолият юритадиган ушбу телеканалнинг хар бахорда  энг катта варракни   учириш урфга киритаётгани хам фикрларимиз далили бўлса керак.

 

Мана, 21-март Наврўз байрамига атаб тоғлар орасию сувнинг бўйида суратга олиш ишлари бўлиб ўтган Наврўз сайли хам намунавий тарзда ва керак бўлса фестиваль кўринишида ўтди десак муболаға бўлмас.

Бемалол ушбу тадбирни Жахон миқёсида эфирга узатса арзийди. Нега Евроньюс келмади?!

 

 

ЮТУБДА

 

 

Чунки, билсангиз телеканалларимиз негадир сўнгги пайт байрам деса асосий урғуни гала-концерт ва ундаги машхурлар сонига қаратиб ,  байрам мохиятидан четлашиб кетаётгандек бир пайтда "Миллий" телеканал урғуни бахор ва Наврўз билан боғлиқ тушунчаларни телетомошабинга хис қилдиришга қаратди. Бунда энг мухими бўлган ностальгик рухни биринчи ўринга қўйиш билан нихоятда ажралиб чиқа олишганини эътироф этмай илож йўқ!

 

 

Болалик. Бахор. Бу ахир ланка тепишу ва варрак учириш эмасми? Бу нарсалар табиийки эътибордан четда қолмай аксинча қизиқ тарзда амалга оширилди. Шунингдек , фанклублар беллашувида арқон тортиш, болалик ўйинлардан хаттоки "эшак, эшак" мусобақалари... Миниш) ва хоказолар...

 

 

 

 

 

Бахор сайли тадбирини ичида яна кўзингиз қувонадигани кўп:  миллий кўргазмалар,  миллий ва замонавийлик уйғунлашган креатив либослар  тўплами намойиши, дорбозлар ўйини, ўша сумалагу паловлар ва кўксомсаларни тайёрлаш .. 

Қизиғи бир неча мамлакат фолк кўринишлари , мутлақо микрофонсиз ижролар хам ушбу тадбирга интернационал халқона фестиваль рухини бағишлади. 

 

 

Варрак-шоуни ўз ичига олган тадбирга Шохрух рэпер ва Муниса Ризаева фанклубларини алохида ажратиш мумкин. Муниса Ризаева фанклуби махсус Мунисанинг сурати туширилган варрак ва  яна Муниса учун алохида суратга тушиш учун баннер хам ясаб келишган. 

Шохрух рэпер фанклуби эса бари  бир хил либосда ва улар хам ўз хонандаси логоси туширилган варраги билан қатнашиб, биз шохиди бўлганимизда уларнинг варраги энг юқорида тоғлар узра парвоз қилаётганди.

Шунингдек  Жасур Умиров  ва ВИА Мароканд гурухлари фанклубларига хам кўзимиз тушди. 

 

 

 

ВА таниқли санъаткорларнинг байрам табрикларию айрим лойихалардаги иштироки. Буларни 21-март куни "Миллий" телеканалдан кўриб ўзингиз бахо берасиз. 

 

 

 

Sayyodmedia фото ва видео репортажи.

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 1570 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: MilliyTv

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!