20:59 "Миллий ТВ" энг аъло эканини яна бир бора исботлади! | |
"Миллий ТВ" назаримда Республикамиздаги телеканаллар орасида нафақат ўз миллийлик тарғиботи ва қадриятларга алохида урғу хамда хурмат билан балки, эфирга тақдим этилиш сифати, ("подача") стилистика ва дизайни хам юқори савияда бўлган телеканал сифатида ажралиб турибди.
Ўтмиш ва келажакни боғлашдаги замонавийлик уйғунлашуви, икки тушунча миллийлик ва замонавийлик нозик чегараларини бузмаган холда ўта устоомонлик билан креатив синтезлаш, оммага маънавий тарғиб, менталитет тушунчалари доирасидаги юқори сифатли профессионал натижалардан ушбу бренд телеканалнинг ёшларимиз ва умуман халқимизга маънавий салохияти муносиб хамда ўзгача бир алохида ўрни мавжудлиги хозирданоқ билинмоқда.
"МиллийТВ"нинг оддийгина анонсиданоқ ижодий жамоада қандай профессионал графистлару рассомлар тер тўкишини хис қилиш мумкин. Телеканалларнинг "Мусиқий номер" тушунчасидаги мини концерт ғоясига ўзгача ёндошув, жонли ижролар...Айниқса нахорда ёши улуғ инсонларимизга рохатбахш онларни хадя этувчи ўтмишнинг буюк нафасларини креатив визуализация билан тақдим этилиши, бу хаммаси очиғи мени ижодкор сифатида хайратлантира олади. рухлантиради ва ижодимга ижобий таъсирини кўрсатади.
Ўтган йилларни бирида ёдингизда бўлса, янги йил учун суратга олинган шарқона эртакнинг анонсиданоқ "МиллийТВ" ижод оламида катта шов-шувга сабаб бўла олганди.
Жорий йилнинг февраль ойи бошиданоқ буюк мутафаккирларимиз таваллуд айёмлари кетма-кетлиги бошланганиданоқ, мазкур телеканал ижодий гурухи росмана миллий номига лойиқ тарзда ижод натижасини кўрсатгани хурматга сазовор! Тан олиш керак, шу кунгача бирорта телеканал мана шундай юксак ижодий парвозни тақдим эта олмаган. Умуман олганда мана шундай оригинал сифат ва дид билан , миллийликни тарғиб қиладиган даражада хамда, замонавийликни хам бирдек ушлаб ишлайдиган креатив телеканал Ўзбек телевидениеси тарихида хали бўлмагани рост.
“Миллий” телеканал Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан 9-17-февралга қадар “ Ўзбек мумтоз шеъриятининг ўн кунлиги”ни ўтказди. Бу йилги лойиҳада нафақат мумтоз шеърият , балки 21-аср шеъриятининг энг забардаст шоирлари ижодларига ҳам мурожаат қилинди.
Якуний босқич 17-феврал куни “Миллий” телеканал орқали ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари ҳамда устоз санъаткорлар томонидан улуғ шоирларнинг матнига ижро этилган қўшиқ ва ғазаллар тақдим этилди. Лойиха давомида Ўзбек академик миллий театрининг актёрлари ҳар бир сиймо образларини талқин этиб бердилар.
7дан 70гача ижод қилаётган ва турфа дунёқарашдаги аудитория учун қизиқ дастурлар тайёрлаётган профессионаллар гурухига халқ учун росмана хизмат қилаётганларига рахмат! Миллий қадриятларимизни юқори кўтариб стратегик равишда қизиқарли қилиб тарғиб этаётганига эса албатта алохида ташаккур!
"Миллий"чиларга хурмат! Ижод дегани мана бундай бўлибди! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 3832 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |