Бош сахифа » 2011 » Ноябрь » 6 » На кундошимда ва на менда фарзанд бор... Якшанба-мухлис минбари
23:51
На кундошимда ва на менда фарзанд бор... Якшанба-мухлис минбари
Ишдаги ишқ ва унинг натижалари хақидаги "Якшанба мухлис минбари учун" бўлган қўнғироқ:

(Қахрамон қизнинг воқеаси албатта бадиийлаштирилган холда, воқеа мохияти ўзгармаган холда тақдим қилинади)

 

-Қиз бола ўз гўзаллигини хаддан зиёд хис қилиб юборса хам бўлмас экан. Аввалига ўзи завқланади, кейин хамма кўрсин дейди, кейин хис қилдиришни истайди кейин эса...адоғи йўқ йўллар, ва у йўллардаги ботқоқликлар. Жуда бир гўзал эмасману, лекин айтишларича жуда эркакбоп "аппетитная” эканлигимни кўп қайтаришади.

Бир нуфузли ишга оддий ишчи бўлиб келганимда у ернинг бошлиғи жуда содда эканлигидан хайратлангандим. Билсам асли вилоятлик экан. Махаллийчилик эмасу лекин рости вилоятликларнинг аксарияти содда бўлишади, бу албатта катта плюс лекин қайсидир жихатдан ўзлари учун минус.

 

Менинг юриш туришларим, очиқ либосларим, учирма гаплариму, нозланишларим уни албатта адои тамом қилди. Хар ўтганимда ёки қабулига кирганимда кўзлари қаеримга тушиб қолишини сезгач бирам севинардимки. Айниқса дудуқланиб қолишичи. Мальчишка дердим ичимда.

Умуман эркак сифатида тўғриси ёқтирмаганман. Жуда бир кўримсизгина йигитча, на кийимда диди бор ва на икки сўзни қўшиб гапира олади. Нима қилиб бу бошлиқ бўлиб юрибди десам гап бошқа ёқда экан. Ох бу таниш билишчилигу қариндошлик қурсин.

Нима учун мен фойдаланмай? Мен ё қариндош ё таниш билиш бўлишга анчагина етарли нарсаларим борку ахир.

 

Мени хозир сиз ва сайтингиздагилар роса гўримга ғишт қалаши табиий хол, лекин айнан ўзингизни гапингизни ўзингизга қайтараман "Яшаш учун кураш! Бу дунёга ғолиб бўлиш учун келганмизми харакат қилиш керак!” Урушда эса хамма йўллар керакли деган ибора хам бор. Кейин кимнидир учун эмас ўзимиз учун келиб яшаб кетишимиз керак. Ғолиб бўлишга имкониятим бор экан нима учун ошимни олдириб яшаб ўтишим керак? Аслида танбаллик ва ўзича тўғриман деб писмиқларча яшаб кетадиганлардан қўрқиш керак. На ўзларига фойда бор ва на бошқаларга, моғор босиб ўтиб кетишади хаётдан. Мени бу воқеамга хам хасад билан жавоб беришлари аниқ.

Хуллас халиги мишиқи йигитчани ўраб чирмаб олдим. Мени макрларимни сезиб, пошнам остида эканлигини сезган захоти лабларимни чўччайтириб, кўзларимни сузиб киприкларимни пирр-пирр қилсам борми? Дунёни алишворарди.

 

Афсус, онасини раъйидан ўта олмади...Мени олиб беришмади. Ўша ўзини вилоятлигидан олиб беришди. Биласизми мана шу пайт ичимда нимадир узилди. Нахотки у билан ўйнаб севиб қолдим? Йўқ, мен у орқали орттираётганларим йўқолиб қолишидан қўрқиб кетгандим. Мендан татиган нарсани хотини бера бошлагач менга совий бошлайдику, менга қимматбахо совғалар, ишимдаги карьерам нима бўлади? Ана бошланди хаётимдаги фожеа.

Фолбин хам қолмади, домла хам. Ха тан оламан қилдим хаммасини. Биласизми йигит кишига бўлган севимли рашкингиз билан уни бойлигини йўқотиб қўйишдаги рашкнинг кўриниши  ва ичингизда кечадиган оғриқ бир хил кечаркан тавба. Содда йигитчами бошқасими барибир ажрата олмайди ишонаверинг.

Хотинига рашк қилиб қиладиган сахна кўринишларимни тубини у кошки сезса? Рости хам худди оддий рашкдек  хиссиёт бўлади. Чунки бойликни хам осонликча бериб қўя олмайсиз, суйганингизни хам. Аслида мухаббатни ўзи бир бойлик, бойлик эса бу хам бир яхшигина мухаббат экан!

Хуллас макру хийлаларим ёрдам бера бошлади, бир тарафдан яхши хам уйланибди, юпатиш совғаси квартира бўлди! Ох, яна ўзимни номимга!

 

Бу орада ишхонада баъзи бир аёллар билиб қолгач, ёқтирмай қўйишди. Тавба гўё уларни эрини олиб ўтирганимдек. Бирини ўзи йигитлардан омади юришмаган, бошқаси бир умрга қариқиз бўлишга хукм қилинган аёл бўлса яна мени кўролмайдими? Қўлингдан келса қил сен хам?

Мен энди жабрдийда ролида суйганимга кўрина бошладим. Албатта у меня химоя қилишга киришди, рахми келди. Бирин кетин бахона топиб у ходималардан қутула бошладик. Нимаси қийин? Шунчаки провокация қиламиз холос, айб қидириб ойлигидан ушланади, ишидан мамнун бўлмайсиз тамом қарабсизки улар жахлда. Жахлда эса улар уруша бошлашади, арз қила бошлашади, бош кўтаришади. Бундайлар эса кимларга хам ёқарди? Бирин кетин ё ўзлари бўшай бошлашди ё биз хайрлаша бошладик.

Нихоят юлдузли онларим етиб ўша истаган лавозимни эгалладим. Ишхонада энди йигитчамга қўшилиб хаммаси пошнам тагида. Қани миқ этисшинчи, уларга кулиб туриб кипригимни припиратиб туриб йигитчам олдига кираману, жабрдийда бўлиб оламан. Уларга тайзиқ бўлса уларга хамдардлик билдириб йигитчамни қоралайман.

Қарабсизки икки тарафда хам оппоқсиз! Вой бирам ақлли, айёр ва зўрманда!

 

Орадан 2 йил ўтди хамки хотини иккиқат бўлмади. Қаерданам бўлсин, йигитчам энг кўп эхтироси менда бўлса, яна домалаларим яхши ишлаб турган бўлса. Ўзим туғиб бераман дедим.

Бу фикрни айтим ичимда кулдиму кейин жиддий тортдим. Зўр стратегия!

Барибир ёшим ўтяпти, бу эса бойвачча, туғсам ўзимга туғибман, ха нима болам ғирт ўзимга ўхшаб  чиройлик туғилади, чунки у мени кўпроқ севадику. Кўпроқ? Умуман яъни!

 

Ох, мана шу еридан бошланди хаммаси. Мана 5 йил ўтяпти хамки на уни хотинида ва на менда бола бўлади. Бормаган шифокорим қолмади, қизиғи ташхис ўлгурни таги йўқ!  Хамма соппа-соғ! Йигитчам хам, хотини хам мен хам!

 

Охири товба қилдим. Тўғриси, домлаларга бориб, уни хотинигаям қайтариқ қилдим. Ха оладиганимми олдим, квартирам бор, буёқда жиддий оилавий таклиф қиладиган, кўнглимга хуш келадиганлар пайдо бўлдию...Қани энди бу мишиқи йигитча четга чиқа қолса? Тавба ишхонасидаги хамкасблари билан хам йога билан шуғулланганимдан хабар топса хам кеча олмайдиган бўлиб қолса-да.

Нима қилишни билмайман. Буёқда севиб қолдим бошқасинип, у хас севади, роса ўзимга мос айёргина эркак, боримча қабул қиляпти.  Буёқда ишим хам кераклию... Фарзанд истаяпман жуда...

 

Айтганимдек тавбаям қилдим, хаммасини қиляпман...ўхшамаяпти. Юқорида айтганимдек қилган ишимдан пушаймон бўлганим билан ачинмайман. Чунки хаёт бир маротаба берилади, уни ғолиб бўлиб яшаб ўтиш керак. Хаммасига кучим етиб келдию, шу Худони ишига келганида...фарзанддан айиряпти. Одамларга пинхона мурожаатим эса чин дилдан тавба қилиб маслахат сўраяпман. Нима қилсам яна бахтим очилар экан?

 Ф


Ўз фикримни унга телефонда айтдим, буёғи сизларни фикрингизга боғлиқ.


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  kamilovsardor@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида нома битишингиз ёки (+99897) 4052540 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.



Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 10052 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 851 2 »
1 Nikki   (07-Ноя-2011 01:14) [Материал]
man sizdan nafratlanaman sizdaqa insonlar borligidan juda ham uyalaman musulmon degan nom xayf sizga umuman ayollar shaytonni tuzog'i degalari shu bo'lsa kerak

2 Nikki   (07-Ноя-2011 01:16) [Материал]
si zhali shuni hayot uchun kurash deb atayapsizmi bu g'irt pastkashlikku u yog'ini aytib o'tirmayman tavbayam qildim emish bilib qo'yin bu befarzandligiz sizni qilgan qilmishlaringiz uchun shunaqa ham ... aftafurullo e xudo o'zing sabr ber manga buncha odamlarda ko'nglim sovub ketyapti
yana saytdagilariz mani yomonlashadi deb o'zizni oqlab qo'yganizga o'laymi

3 Tamina   (07-Ноя-2011 01:17) [Материал]
astagfirulloh shu hayot bilan qanaqasiga gururlanish mumkin

4 Яхёбек   (07-Ноя-2011 01:19) [Материал]
Сизга маслахатим узингиз пиширган ош узингиз ичаверасиз кайта-кайта иситиб 3D Секретарь

5 Nikki   (07-Ноя-2011 01:20) [Материал]
"Яшаш учун кураш! Бу дунёга ғолиб бўлиш учун келганмизми харакат қилиш керак! qanaqa go'libligni nazarda tutyapsiz birovni oilasini buzib baxtli va boy bo'lishliknimi shu ham hayotmi hayot bir marta beriladi depsizu umuman aqliz yoq ekan bu hayotni biz halol yashab o'tishimiz kerak dindan
talim oling
Umuman uyat sizga uyalmasdan shu gaplarni birovga aytishizni o'zi ham mana sizga jazoni xudo o'zi berib qo'yipti unutmang bu dunyoda hamma yaxshilik faqat olloh tomonidan hamma yomonlik esa o'z qilmishimizdan

6 Nigor   (07-Ноя-2011 01:22) [Материал]
astagfurulloh bu dunyoni uylab narigisini uylamabsizde duo isitmalani qanchalik gunohi ogirligini bilganizda edi uwa utkinchi hamma narsayizdan kechgan bulardiz Olloh mehribon chin dildan kechirim suren zora gunoxlarizdan kechib sizga farzand ato etsa

7 Nikki   (07-Ноя-2011 01:24) [Материал]
e o'rgillim kim siz o'zi bu dunyoda birovni oyoq uchida ko'rsatib boylik ko'zizni ko'r qip qo'yipti qalbiz ham uxlab yotipti ko'zizi oching vaqtiz borida tavba qiling hamma odam bir odam birovni kamsitishga haqqiz yoq maxallachilik haqida esa o'zizi oqlab bekor qipsiz hammasi shundog'am ayon
he kvartira emish bunaqa harom yo'l bilan topilgan boylikdan ko'ra tilanchilik qilgan afzal

8 BEK   (07-Ноя-2011 01:26) [Материал]
Yoga bilan kupro shugullansez balki bola bup qolar

9 KomilEl   (07-Ноя-2011 01:31) [Материал]
osmondagi oyman deng eh gozallik manmanlik odamni ne kuylarga soladi eh boylik kayfu safo odamni ne kuylarga soladi

10 8791   (07-Ноя-2011 01:34) [Материал]
Rostini aytsam umuman tushunmadim bu maqolani nega chiqarganizga...
Bu dunyoda g'olib bo'lish nimaligini boshqacha tushunarkanla bu xonim, g'olib bo'lish, birovni erini o'ziga qaratish emas-ku, yana "мени кўролмайдими? Қўлингдан келса қил сен хам?" degan gapiga voobshe mazam qochib qoldi, bu ayol emas, shaytonni urg'ochisi, maslahatim, qo'lingdan kelsa bir ikki uch kilametr yer qazib, kirib o'tir, qaytib chiqma, oilalarni parokanda qilishdan ko'ra shu ishing to'g'riroq bo'ladi

11 Alvakill   (07-Ноя-2011 01:47) [Материал]
bu bo'gan voqeani o'qib xayolimga birichi fikr sizga maslaxat berishamas, balki qiyomat, yoki boshqacha aytsak oxirgi kun kelmoqda digan gaplarga ishonchim yana bir necha grammga oshdi, ammo bu ayolga xech nafrat yo boshqa narsa sezvotganim yo'q, kulishiyam bilmidi odam yo jaxilam chiqmadi chota

12 dj-diza   (07-Ноя-2011 02:16) [Материал]
O'ynash bo'lmasdan bir yaxshi yigitga turmushga chiqganizda balkim hayotiz boshqacha bo'lardi.

13 Nikki   (07-Ноя-2011 02:17) [Материал]
Вой бирам ақлли, айёр ва зўрманда! ko'rinib turibdi qaysi tarafdan aqqliyu zo'rligiz. Yaxshisi aniq tiniq qilib shaytonni gapiga kirdim deb qoyaqoling.
Eh agar qanchalik gunoh qilganizni bilganizda edi bir soniya ham to'xtamasdan yig'lab Ollohdan kechirim so'rardingiz.
Yana qilganlarimdan pushaymon emasman deysiz, ko'ramiz aqliz kirib qolganida, do'zahdan qo'rqing keyin kech bo'ladi, juda kech.
Hayronman insonga ong nima uchun berilgan o'zi biza hayvon emasku qani fam-farosot?
Qiyomat alomatlaridan biri bu do'stlarim.

14 Флякерша   (07-Ноя-2011 02:24) [Материал]
Никки, вой санга жудаям тегиб кетибдими? Сан уша у кизни кура олмаган бир умр кари киз ва омадсиз булиб кетадиган неудачницалардан биридурсанде
Ман масалан кушиламан, туппа туги кулидан келган бу хаётда ютади. бу кизга маслахат бериш керак, ана тавба килдим деяптику нега юма талайсанлар бечорани?
Синимиссиз опаммсиз Ф-хоним яхшилаб тавба килинг кейин домлаларга бориб укитинг, кейин анави йигитчангизга килган ишларизни айтиб тавба килсангиз утади, халиги уни хотинигаям айтиб узр сурасангиз кейин ишларингиз юришиб кетакр.
Мана бунака никки мауслар эса умрбод неудачница булиб утиб кетади, таскаралар!

20 Nikki   (07-Ноя-2011 03:13) [Материал]
esiz joyidami o'zi nima siz folbinmisiz? iltimos mani fikrlarim bilan ishiz bo'masin hamma o'z shahsiy fikriga ega qari qizligim bo'sa bir oy burun 17 ga kirdim mayli bunaqakaga o'xshagandan ko'ra qari qiz bo'lib o'tib keta qolay. Vot tak nafsiyatimga tegmen keyin yomon bo'ladi man sizdaqala bilan tanglashib otirmiman nima desez devuring manga baribir kim haq kim nohaqligini bilguvchi Olloh manga yetarli

21 Nikki   (07-Ноя-2011 03:24) [Материал]
siz yaxshisi o'zizi o'qitivoring foydali ish bo'lardi qo'lizdan kegani so'kish vaxaxaxa tasqara, omadsiz yana qari qiz emish ko'rinib turibdi kimni qanaqaligi manga-ku bu hikoya tegib ketgani yoq lekin o'ylashimcha sizga mani izohlarim tegib ketipti shekilli nafratizi yashirolmadiz
yozgan izohiz baaa-baaa-baammm o'tlab yururing

25 CRiTiC   (07-Ноя-2011 05:07) [Материал]
Фякерша - heh, nima keregi boridi Sizga shu tomoshani? ah? A o'zizga o'ziz tuppa-tuzzu maslahatlani bervos, O'sha maslahatlarizga amal qilib yurvurin....
Nikkini unaqa haqoratlab tawamen jaa opaxonim ))

15 Giyos   (07-Ноя-2011 02:25) [Материал]
Shu voqeani o'qib bitta tanishim esimga tushib ketdi. U ham huddi shunaqa "Вой бирам ақлли, айёр ва зўрманда!" diydiganlarda eedi. Hozir ham yuribdi. Lekin man uni anchadan beri ko'rmayman. Ko'rishni ham istamayman. Naafratlanaman unaqalardan. Hozir yurgandir kimnidir aldab.

Siz Ф hozir yashab kurashayapsiz ekan. Lekin ertaga charchisiz. Charchatishadi. Qaytar dunyo. Sizdan ham ayyori keladi hali. Siz ekan hosilizni o'rib ketadi. Ushanda battar bo'ling diyishga ham odam bo'midi oldizda. Anu tanishimga ham shu gap. Sal o'zizni yig'ishtirib oling.

16 QALQON   (07-Ноя-2011 02:36) [Материал]
Va nihoyat o'z qilmishlarini boricha aytib, uyalmaydiganlaram topilibti. Bular aslida bizni ichimizda. Yana anchaginani tashkil etishadi. Hullas, bu "qizchani" etganlari, qigan ishlarini hozirgi kunda ancha-buncha odam qilib yuribti. Birovni ayblab unga xukm chiqarish bizni qo'limizda emas. Tanimagan bilmagan odamni aytganlarini o'ziga, uni yomonlab, qarg'ab tashlash notog'ri manimcha. Qahramonimizni bu hayot tarzlari albatta noto'g'ridek tuyular. Lekin, shunday odamlar borki, ular uchun bu normal hayot tarzi. Fikr bildirib, maslahat berayotganda bir tomonlama emas, har tomonlama o'ylash kerak.

Boshliq, uni xotini va bu o'ynashni taqdirini biz belgilamaymiz, yoki bizni maslahatimiz belgilab bermidi. Farzand ko'rish, boylik orttirish, umuman baxtli yashash uchun har kim o'zicha kurashadi. Bu dunyoda har yerni o'z toshu-torozusi bor. Birovga qaysi niyatda bo'sez shu niyat sizgayam bildiriladi. Shuning uchunam oxirgi ishlari, qilmishlari o'tib ketganidan, Hudo bularni uchchalasiniyam birdek jazolagandir. Yana kim biladi!

Hulosa o'rnida: Bu "Ishqdagi ishq" qahramonimiz, sizga aytar so'zim, aqliz yetib tavba qilishni boshlabsiz. Tavba qildim deb aytish boshqa, astoyidil bajarish boshqa. Amalda ko'rsating buni! Yaxshilik qilaman disez qiladigan ish ko'p. Sizgayam atalgani bordir. Qisqasi o'zi asrasinu, ammo sizga haqiqatanam achindim. Hecham havas qimadim. Manimcha sizni hayotizga shu saytdagi birorta ayol muxlis havas qimasa kerak!!!

17 Dilnoza   (07-Ноя-2011 02:41) [Материал]
Birov yoqmasa milioner bo'lsayam chidomasdim. wacko
Xayotda ikta yo'l bor biri ozini va boshqalarni aldash u juda oson tekis xamma narsaga tezda erishasiz lekin oxirida yutqazasiz.
Ikkinchisi xaqiqat bilan rost gapirib ko'p yiqilib turtilib lekin xaqiqiy baxtga erishish ko'p xo'rlansayiz xam oxirida yutasiz.
Birovni baxtsizligi noroziligi ko'zyoshi evaziga xech kim baxtli bo'la olmaydi. Siz kurashda yutqazibsiz. Toba qiling chin dildan bo'lsin balki farzandiz bo'lib qolar.

18 Optimist   (07-Ноя-2011 02:52) [Материал]
Хамма нарса ниятга боглик. Хар ким танлаш хукукига эга. Сиз индамай йук булиб кетинг. Узи хает учун кураш деб бировни турмушини бузиш катта гунох. Сиз яхшилаб товба килинг балки шунда худойимам сиздан буюк неъматини дариг тутмас. Лекин яхши иш килмабсиз вилоятлик содда узингизни шу ахволга солиб куйибди айтишадику ахир емокни кусмоги бор деб

19 KomilEl   (07-Ноя-2011 02:57) [Материал]
boylik gozallik hammasi otkunchi bugun bor ertaga yoq lekin sizdan qoladigani bu emasku bu gaplar hammaga yod bolib ketgan lekin amal qilinmaydi holos mana bugun koziz ochilibtiku hali turmush qurmasizdan qizligizi boylikka almashib boldingizmi? ota onangiz sizni shu maqsada katta qilganmidi? siz hamma siz qilishiz majbur bolgan ishlardan voz kechib bosshqa yolni tanladingiz demak siz bunga loyiqsiz (Alloh sizga bundan oshig jazo berishiga ham loyiqsiz) uzr shu ohirgi gapimga ortiqcha gapirdimu lekin haqiqat.

22 Dilnoza   (07-Ноя-2011 03:30) [Материал]
Bu dunyoda xammasi o'tkinchi chiroy xam.

23 imynetu   (07-Ноя-2011 04:01) [Материал]
vaqt oliy xakam, qilmish qidirmish, bilib bilmay qilgan xatolarimizni Allohimni ozi af etsin, beayib parvardigor smile sud qilish bizagamas, ko`rib bilib turguvchi bor dry maslaxatni saytdan sorab nima qiladi,yo man shuni chunmimand, xali xayotni pasti balandini kormaganla, sizga qanaqib maslaxat berishi mumkin, borib ana tovba qiling ozizdan kotta onaxon otaxonladan maslaxat sorang!gapim kimgadur yoqmasligi mumkun sad uzr

26 Dilnoza   (07-Ноя-2011 05:30) [Материал]
Gapiz to'gri muxokama qilish bizga emas. o'zi maslaxat so'raganku smile Otaxonlar maslaxati endi bilmadim. Aql yoshda emas boshda bo'ladi.)))

24 Czechpilsen   (07-Ноя-2011 04:44) [Материал]
Bunaqa odamlar afsuski oxirgi vaqtlarda har qadamda uchraydi,afsuski,afsuski shunday?Ming bora tavba deyman

27 said   (07-Ноя-2011 06:06) [Материал]
batar bol!

28 vasilaxon   (07-Ноя-2011 06:56) [Материал]
siz ko'p domlalarga borgansiz va polvinlaga polvinga borgan odam ohirati kuyadi. sizga maslaxatim bunaqa ayyor ishlarizzi toxtatin hali buni ohiri yaxshi bomidi. balkim ollox shu qigan ishlariz uchun sizga farzand bermayap kandur. ushanga endi faqat va hozir siz sevip qogan insoniz bn yengittan va boshqacha hayot boshlen, agar pul yo' bo'sa siqilmen chunki siz sevaman divos va sevgilizam sevarkan deme sevgi bor joyda pulam bor. wacko

29 Farhod_706   (07-Ноя-2011 08:57) [Материал]
Bunaqa ifloslani ko'paymaganiyam ma'qul. Yana bitta oila kushandasi paydo bo'gandan ko'ra, befarzand o'tgani ma'qul.

30 Shirina   (07-Ноя-2011 09:07) [Материал]
Xar kimni insofini o'ziga bersin Allox

31 Dilrabo   (07-Ноя-2011 09:08) [Материал]
Yawaw un kurawiw kk,lekin birovni kuchi bn.mas.Sizga faqat sizning olamingizga yaqin odamlargina hasad yoki havas qiliwi mn.Sodda insonlarning hayotini Allohim ham oson va sodda q.di deb ewitmaganga öxwaysiz nazarimda.Owa odamning soddaligidan foydalanganingiz un balki wu ahvolga tuwgandirsiz?!Hech nima besabab bölmaydi.Tavba qiling,faqat amalda bowqa takrorlamang xatolaringizni.Sabr tilayman.

32 Dilrabo   (07-Ноя-2011 09:23) [Материал]
Quyidagi izohlarni öqib chiqib,hamma gaplar sizning foydangiz un döstona aytilgan gaplar deb öyladim.Xulosa qw özingizda qolibdi.

33 .......   (07-Ноя-2011 11:00) [Материал]
Astag'furilloh!!!

34 dil*   (07-Ноя-2011 11:09) [Материал]
bahtli buliwni hohlasang... Birovlarni bahtini ög'irlama

35 Yagona   (07-Ноя-2011 11:18) [Материал]
Birinchidan siz o'ziz qigan gunohlarizdan hozir wunga jazo ovosiz. Sizdaka insonla hayotda yo'q bo'liwini hohlirdim.Chin dildan tavba qilin va o'sha gunohlarizi bowqa qaytarmen agar allah kechirsa balki farzand berar. Man o'yliman siz o'z baxtizi qigan gunohlariz bilan yo'q qigansiz balki sizgayam farzand ko'rish taqdirizda bor bo'gandir lekin o'sha qigan kotta gunohlariz bilan allahi g'azabiga uchrab farzandan ayirgandir. Esizda tursin insonni hayotidigi bor narsala o'zinikimas. Chiroy qobiliyat umuman hamma narsa allahga tegiwli faqat qigan gunohlari insonikidir wu orqali o'zini baxtini yo' qiladi.

36 Odam   (07-Ноя-2011 11:26) [Материал]
Sandaqa qanj..lani dib tuppa tuzuk oilalar buzulvotti! Maslaxatim sanga tovba qilginde boshqa bu yo'lga qaytma, lekin sani gaplarindan ,,to'g'ri kebqosa yana shu ishni qilaveraman,, degan ma'no ko'rinvotti! Tovba qilish o'yinchoqmi sanga? Tovba qigandan keyin o'sha ishga umuman qo'l urmasli kere! Karochche shu o'zingga kel, tovba qil, turmushga chiq, balki farzandli bularsan, lekin manga o'xshagan insonlar sandaqalarga farzand bermasligini so'rimiza Olloxdan!

37 Pushkin   (07-Ноя-2011 11:41) [Материал]
Bolani Nima Qilasiz ? Siz anu Kvartirezni Kotta Damg'ilama Uchastka Qanaqa Qilaman Dib So'ramisizmi Undan Ko'ra .. Albatta Inson Hato Qiladi , Lekin Hatosidan Astoidil Pushaymon bo'la Olsa Ushandagina Nimadurga Erishadi ! Siz Judda Qattiq Pushaymon bo'lmagansiz hali . Keyin Hafa Bo'menku Hayif Sizga Farzand Sizga Ona bo'lish Yarashmaydi va sizdakalarga ! Aynan Sizdaka Ayollar Dastidan 1 yilda Necha necha Oilalr Tinch Oilalar Ajrashmoqda . Buni 10 yilga Ko'paytiring Qancha Oilalar Qancha Otasidan mahrum Farzandlar , ana Usha Otasiz Qolgan Farzandlarni Duoibatlari Albatta Alohga Yetib Boradi . Alloh O'zi Bila Turib Hulosa Chiqarguvchi Zotdur Maslahatim Astoidil Tavba Qiling bor Haqiqatni ana usha Mishiqi Yigitizga va Uni Ayoliga etib ( yani Polvunda issiq sovuqlarni nazarda etvoman ) Ular Sizni Kechirishlarini So'rang ! Albatta Kechira Olishsa , Borvotganizda O'ziz Bilan Ichki ishlar hodimlaridanam Ovoling Tag'in Ushatda bir nima Qib Qo'yishmasin)))

38 MH_   (07-Ноя-2011 11:50) [Материал]
Мунаканги ----------ла хамма ишхоналада бор! Хает учун курашмиш? Шуям гап булди-ю. Битта --------пи бошини айлантириб гурурланиб юрибти! Биласамми бу кетишда аник ХОР буласан. Болаям тугарсан Оллох насиб киса, но жудаям сомневаюсть что унга тугри тарбия берасан! Чунги узин тарбиясиз сан! Охири окибат боленам санга карамиди агар угил буса, киз буса-ю 100% узингга ухшаган канжу булади. Сабаби онасини-ни кур-у кизини ол диган макол бор! Сандакала албатта хор булиши кере коганлага сабок булиши учун. Тавба килишин мумкин-у но врядли характерин, фъел атворин узгаради. Сабаби инсонни шунча йилла давомида шаклланиб кеган фъел атвори, характери узгариши почти нереальный нарса-де. Кимга тесенам ушани пешанасини шури. Бир икки йил нафсини кондиради-де и кутинна тепади. Но тавба килиш хеч качон кечамас. Причем астоидил тавба килиш кере. Бошка мунака Харом ишлани кайтармаслик шарти билан. Оллох мархамати ва кечиримли зот. Но хозирги типа "зурман" и "хает учун кураш" позицияда косен точно ХОР буласан. И окибатинам хунук булади агар нима дивотканимми догонять кивоткан бусен.

39 dededed   (07-Ноя-2011 12:14) [Материал]
------- wunaqauam boladimi
kalbasahor

40 scorpion   (07-Ноя-2011 12:25) [Материал]
CRiTiC ni gapida jon borga o'hshaydi.

41 ledy   (07-Ноя-2011 13:11) [Материал]
мен бу аёлни коралайман, битта иши учун. У хам булса, никохдаги кишини узига каратиш учун килган килган тадбирлари борасида. балки фарзандсизлик мана шунинг окибатида булиши мумкин. Гузаллик нисбий тушунча. Атрофингизда узингизга дуст колдирмабсиз, бу яхшилик эмас. Атрофингиздаги коллективингиз бир бош кутарса барчасидан бир кунда айрилишингиз тайин. Ана унда хакикий фожеа булиши мумкин, чунки сиз учун мухаббатдан кура бойлик хам мукаддас саналади экан.

Азиз сайт мехмонлари ва сайтдошлар, одамда психологик жихатдан 4 хил темперамент мужассамдир. шунинг учун хаммани узингиздек покиза ва тоза деб уйламанг.(Ростдан хам пок булсангиз агар) Хамма сиздек була олмайди. Мукаммаллик факат яратганга хос. Битта мухлис сиздан мадад кутибдими, вазиятга караб бахо беринг.

42 UZRO   (07-Ноя-2011 13:15) [Материал]
yashasin o'zini o'zi himoya qilish va yashash uchun kurash !!!!!!!!!!

43 Azizbek717   (07-Ноя-2011 13:17) [Материал]
Ledy bu muxlisga bizdan qanaqa yordam kerak bo'liwi mumkin bu o'zi qiladiganini qilib bo'lgan wu iwni bowlavotganda qatta edi o'zi!!! Man bu kiwiga Alloxdan insof so'rawdan bowqa yordam beromiman!!! xayot u4un kuraw qanaqa bo'ladi mani fikrim4a xayot u4un kuraw Allox buyurganlarini qilib qaytarganlaridan saqlangan xolda Xalol kurawiw de bilaman Hammamizga insof bersi!!!

44 Iroda   (07-Ноя-2011 13:32) [Материал]
Yo tavba! Astag'firilloh!!! Yoqammi uwab qoldimuuu

45 ledy   (07-Ноя-2011 13:37) [Материал]
Флякерша [color=red] бировни куролмасликда сиз хам колишмайдиганлардан биримасмсиз мободо. Фикрини билдиришга хамманинг хакки бор. кейин Никки исмли киз хали жуда ёш. Сизни билмадиму, бировни бунака каттик каргашдан олдин узингизга бир назар солинг. балки аклу хуши жойида киздирсиз, балки акси бу бизга коронгу. Лекин бировни каргашдан олдин товба килинг.

46 YoJiK   (07-Ноя-2011 14:05) [Материал]
манимча бекор кетган асабила уртола)))

Сизга маслахатиммас мурожаатим бор:

Аввало аллахга тавба килинг!!! Барибирам люююбббой маккора-ю шайтонсифат (астагфируллах) одамлани ичидаям ооозгина булсаям ВИЖДОН инкиллаб синкиллаб туради. Уша виждониззи уйготинг, Тогри адашасиз...хаммаям адашади...Лекин айб килиб, гунох килиб турганини билиб туриб яна гунох килиш бу тубанлик. Аллах сиззи тори йулга бошласин! бу сайтга ёзишдан максадиз факат маслахат олиш булса манимча буни сизга кереги йук. Бойлик, нафс кулоглариззи кузлариззи босиб устиздан шайтон хукмронлик килиб турган бир пайтда сизга маслахатлар ёрдам бермийди ва сиз маслахатлага амал кимисиз манимча.

Балким ёшлигизда камбагалро усгандирсиз...нафсиз сиззи устиздан голиблиги ачинарли холат!

Сиз фарзанд истаётган босез Аллахга чин дилдан тавба килинг! Аллах билгувчи кургувчи ва кечиргувчи зот! Чин дилдан йиглаб тавба килинг ва бу ишни бошка кайтармаслига харкат килинг!

Аллах сиззи тори йулга бошласин! Нима бугандаям мусулмон оилани фарзандисиз...бу дунё уткинчи ва синовли дунё! нарги дунёда жаханнамга сув бумийди бу бойликлариз.

Сиздан нафратланмадим...лекин жуда ачиндим..чин дилимдан Аллах гунохлариззи кечиришини сурийман! Бир оилани чиройли килиб олиб борадиган аёл буласиз Худо холаса! Вакт борлигида кайтинг ва кечирим сорен!

47 Leylusha   (07-Ноя-2011 14:17) [Материал]
Килган ишимдан пушаймон бўлганим билан ачинмайман дипсизми? Хали шунаканги АЧИНАСИЗКИ. Аллох узи сизни кечирсин, афсус лекин бунга лойикмикинсиз? Бир бахтли оилани шунчаки хоихавас учунгина оиласини барбод килибсиз балким сабр килганингизда узингизнинг хам бахтингиз очилармиди. Афсус сиздака кизларни диб хамма кизларимизниям номи каро булмокда, йигитларимиз сиздаккаларни деб уйланишга куркишмокда. Афсус тавбани чин дилдан кимаганга ухшисиз гаплариздан факатгина Янги ЖАЗМАН топилгани учунгина халос шекилли. sad

48 Axliddin   (07-Ноя-2011 14:56) [Материал]
ISLOM DINIMIZDA BUNAQANGI KISHILARGA BERAGAN HUKM, AGAR OILAVIY BO'LSA TOSH BORON QILIB ULDURILADI OILA QURMAGAN BO'LSA 100 DARA URILADI AFSUSKI HOZIRGI PAYTA BUNAQA HUKUMI AMALDA QO'LANMEYDI.
ALLOH QILGAN ZINOKORORU VA XOYONATLARIZI JAZOSINI SHU DUNYODAYOQ BERIPTI SIZLARGA LEKIN MAN YIGITCHAIZI AYOLIGA ACHINDIM IKKTA ZINOKORNI KASRI QOLIPTI U BECHORA AYOL XAM. SIZGA VA YIGITCHAIZGA MASLAHATIM ENDI QILGAN ISHLARIZI ALLOHDAN YEG'LAB KECHAYU KUNDUZ MAG'FIRAT ETISHI UCHUN ASTOHIDIL CHIN IXLOSDAN DUO QILIB SO'RENG ALLOH KECHIRGUVCHIDUR KECHIRIMNI YAXSHI KO'RGUVCHIDUR KECHIRADI INSHALLOH

49 тушунмадим   (07-Ноя-2011 15:05) [Материал]
qizla bollani yoldan uradi

50 tohta   (07-Ноя-2011 15:53) [Материал]
mawinaqa -------ladan hudoni o'zi asrasin..

51 Nuriddin   (07-Ноя-2011 15:55) [Материал]
sizdaka kashmirilarga abadiy duzah bordir.

52 Farangiz   (07-Ноя-2011 16:35) [Материал]
Hamma narsani jovobi bor bu dunyoda,qigan gunohlarizga jazoiz bu emog'ni qusmog'i bor nu yashash un kurash togri

53 Nur_Horazm   (07-Ноя-2011 17:07) [Материал]
Hafa bo'mangu battar bo'ling buyam kam sizga olloh bersin jazoizni..

54 STUDENTKA   (07-Ноя-2011 18:00) [Материал]
ko'rinib turipti judayam ko'p chet el kinoyu seriallarini ko'rgansiz wunchunam sizga o'zizzi iwlariz oddiy holdek yawaw un kurawdan iboratdek tuyuladi, lekin unutmen chet el kinolari bizning mentalitetimizga to'ri kemidi))))) tan oliw kere hozir bunaqa o'ylidganla juuudayam ko'p afsuski... hali turmuwga chiqmagan yow qizla uylangan farzandlilaniyam yo'ldan uriwvotganini ko'p guvohi bolamiza, hammasi pul un faqat...puli yo'ni bezota qiliwmidi...
maslahatni va yordamni avvalo Ollohdan so'ren, astoydil tovba qilib ibodatda bo'sez Ollohni o'zi to'ri yo'l ko'rsatadi,gunoh iwlariz un tovba qilin

1-50 51-79
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!