Бош сахифа » 2016 » Август » 28 » Мусахон Нурматов: Юлдуз хақида куйламадим!
13:26
Мусахон Нурматов: Юлдуз хақида куйламадим!

Юлдуз  Усмонованинг 2013йилги "Ёнингдаман" альбоми тақдимотида "Арман бўлсам хам ўзбекча шеър ёздим" ва хоказо баландпарвоз сўзлари  билан керилиб олқишларда юлдузлик онларини нолойиқ олган   Юлдуз Усмонованинг "Девоналармиз" қўшиғини шеърига номзодлик қилган арман миллатли Ренис Мешаянни бироз ўтмай ёлғонини фактлар ва юзлаштириш видеолари билан фош этиб, аслида "Девоналармиз" шеъри шоир Амир Худойбердининг 1990 йил ёзган шеъри бўлиб чиққанини ошкор этгандик. (сайтимиздаги фош қилиш мақоласи ва видеога манбаа)

Арман миллатига урғу бериб негадир ўзбекликка ошиқаётган ва кейинги пайтлар ўзига Абдурахмон исмини қўйиб олган бу сохта шоир яна қанча шеърларни ўзлаштирган экан бу катта жумбоқ. Аммо унга яна бир бора ишониш тугул, балки четроқ юриш кераклигини кейинроқ турли тўқилган ёлғон хикоялари билан ўзидан жабрдийда ясаб   кўпчиликдан қарз олиб алдаб кетишидан билгандим. Шахсан ўзимни хам. 

Мана бугун яна бир ёлғон, фирибгарлик ва жудаям қабих ишини гувохи бўляпмиз. Аввалига шоир Амир Худойбердини шеърини мен ёзганман деб ва у видеотақдимот дискда тарқалгач шоир ва унинг оиласи олдида Юлдуз Усмоновани ноўрин вазиятга қўйган бўлса, энди эса бастакор Мусахон Нурматовни халқ олдида Юлдуз Усмонованинг фанати сифатида кўрсатишга уринмоқда. Бунда эса унга Юлдуз Усмонованинг ашаддий фанатлари қўл келмоқда. 

 

 

Фейсбук оламида Юлдуз Усмонованинг фанати сифатида таниш ва адашмасам Тожикистонлик Мухиддин Тайлаков Мусахон Нурматовнинг "Булбулим" қўшиғига ишланган хамда Юлдуз Усмонова суратларидан ташкил топган видеони қўйиб уни гўёки Юлдузга аталганини ёзиб кўпчиликни "отметка" қила бошлади. Шу ўринда бизни хам.

 

 

Қўшиқни тинглай туриб аввало у "ДЕМО" (тайёр бўлмаган тури) эканини пайқаш сирмас ва негадир агар Юлдузга аталган бўлса ўта бачкана ва хақиқатдан йироқ сўзлар билан керагидан ортиқ фанатизм кўринишидек бўлиб қолганини сезиш қийинмас.

Мухиддин Тайлаковга Ренис бу қўшиқни бериб Юлдузга аталганини айтгани ва уни тарқатишни сўрагани ўзаро сухбати:

 

 

"опа"ни бунақа сўзлар йиғлатиши мумкин тўғри, фақат хандон отиб кулганидан кўзидан ёш чиқиши сифатида))) Бирорта сайтга тақдим этса албатта улар бастакор билан боғланиб суриштиришини билган айёр "шоир ёлғоний ё фирибгарий" бунда фанатлар қўл келишини тушунгани кундек равшан. 

Бироқ... Қўшиқ аслида қушга аталганини  Мухиддин Тайлаков фахмлаган ва Ренис уни ёлғонлар билан ишонтириш йўлларига бир қаранг:

 

 

Мусахон Нурматов номидан гапириб, гўёки у Ренисни қаттиқ  хурмат қилиши ва бу ишни берухсат қилмаётганини айтиб Мусахон Нурматовни  салкам фанатга чиқараётган Ренисни гаплари билан бастакор Мусахон Нурматовни ўзини хақиқатларини таққослаймиз.

 

Мусахон Нурматов:- Ренис бу шеърни ўзи менга берган ва мени қушларга мехрим ўзгача эканини  кўпчилик билади. Бир қушим ўлиб қолганида хам юрагим анча оғриган. Шу сабабли Булбулга сатрларда шундай таъриф берилгани менга қизиқ бўлиб, шунчаки "черновик" турда куйлаб қўйгандим. Ренис бу "демо" қўшиқни ўзим эшитиб юриш учун деб сўраб олганди. Мендан берухсат бошқа тарзда ва маънода тарқатиб юборибди. Бу қўшиқ инсонга хеч қанақасига айтилиши мумкин хам эмас чунки бошиданоқ "Мунисгина қушсан(!) ожизсан" деб турилибди.  

 Ёлғонни хушламайман ва агарда кимгадир атаб айтадиган табригим ё гапим  бўлса ўша одамни ўзим топиб айтаман, бунга мисоллар етарли. Шу сабабдан хам бу қўшиқни кимгадир аталган деб билиш нотўғри. Менга бир ёлғон қилган одам билан қайтиб гаплашмайман хам. Хақиқатни оммага тақдим этишингизни сўрайман. 

 

Ютубда Мусахон Нурматовнинг "Булбулим" қўшиғини ДЕМО турини тингламоқ учун манбаа

 

Исмини Абдурахмон қилиб олган ва ўзбекликка ошиқаётган арман миллатига мансуб  Ренис бундай қинғир ишлари билан нафақат ўз миллатига хам иснод келтирмоқда балки ўзбек санъаткорларини хам юзини қора қилиш билан машғул. Ўз миллатингдан ор қилгандек сен , биз  ўзбекларга нима хам қилиб берардинг? "Ижод"инг ўта ғализ ва ўз шеъринг борлигига хам шубха  катта. Юлдуз опа ўша пайтлар сенга ишониб шеър буюртма қилганида хам менга қўнғироқ қилиб сўзлар сўраганинг хануз ёдимда. Хайрон бўлгандим, нимага шоир бўлса мендан қофиябоп сўзларни сўраб ёзиб оляпти деб. Битта шеърни ёзгунча неча инсонга қўнғироқ қиларкинсан яна?))

Бир эмас нечанчи бора ёлғонинг ошкор бўлмоқда ва нахотки шундан кейин хам ижод оламига кира оламан ва унда ўз ўрнимга эга бўламан деб ўйласанг?

Бировни шеърини ўзимники дейишга ва бировни номидан ўз қора манфаатларингга эришишга хаққинг йўқ! Очиғи бизни санъат оламини эшиги олдида хам сенга жой йўқ! Ундан кўра ўша ўзинг хақингдаги тўқима жабрдийда хикояларинг билан гадойчилик қилсанг халолроқ бўлармиди... 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 18679 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yulduz Ibragimovna Usmonova, Musahon Nurmatov

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Хабибулло   (29-Авг-2016 03:26) [Материал]
Шу ашулани Ботир Кодиров айтса жуда яхши буларди-да!

2 muussii   (29-Авг-2016 09:10) [Материал]
Xaddidan oshib ketibdi bu g'alamis.

3 Dimir   (29-Авг-2016 12:54) [Материал]
семья без уродов не бывает...

4 Shoira   (29-Авг-2016 16:33) [Материал]
Tarbiyasiz!

5 Зиёрат   (29-Авг-2016 17:52) [Материал]
Бу болани тушунмай колдим? Кани Узбек НАВО деган ташкилотчилар,нимага Ахамият беришмайди,афирислик ва номакуллик киляптику бу бола?

6 wurausmanova   (30-Авг-2016 06:18) [Материал]
Nega haqiqatdan bunday shahsga nisbatan biror chora kurilmaydi?yoki ruhiy hastamikan?

7 ledy   (30-Авг-2016 16:40) [Материал]
Майда одамлар......

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!