menu
person

05:39
Мунисанинг эртак шоусидан ФотоВидеоРепортаж

 

24-декабрь куни "Навруз" тўйхонаси ўзгача бир кўринишда мехмонларни қаршилади. Кираверишдан байрам шукухини сезиш қийинмас. 

 

 

Муниса Ризаеванинг ваъда қилинган икки кунлик эртак шоуси билан янги йил базмини нишонлашга чақалоқдан то ёши улуғ онахонларимизгача хам ташриф буюришган. 

 

 

Ваъда қилинган шоу кутилганидан хам аъло ўтганини суратлардан хам билиш қийинмас. 

 

 

Дастур учун қилинган ва бироз аввал реклама қилинган баннердаги кўриниш билан бошланган шоу тобора хайратлантирар тус ола бошлади. 

 

 

 

Очиғи, ресторанда бўлаётгани учун биз буни концертдек эмас шунчаки бир ўзаро молиявий манфаат юзасидан ўтказиладиган корпоративдек кечишини тахмин эткандик.

Йўқ, Муниса турлана бошлади. Сахнага  чиқиб келишдан то либосларигача ....

 

 

 

 

Хаммасидан хам турланиш авжида Мунисанинг хатто сочлари рангию  тузилишигача ўзгариб шоуда  хар сафар янги бир қиёфа ва янги бир хонанда ташрифидек рухиятни сездирди. Евро стильда кечган бу дастурда худдики Вера Брежневадан тортиб то Бузова ва хатто Бейонсе мехмон бўлгандек. 

 

 

Концертлардаги шоуларимизда хонандаларнинг бу қадар ўзгаришини шохиди бўлмагандик. 

 

 

 

Яна бир эътиборлиси, Муниса билан селфи тушишни истаганлардан Муниса телефон аппаратларини ўзи қўлига олиб худдики Муниса улар билан мухлисдек суратга туша бошлади. Дастур якунигача бирорта суратга тушаман деганни қайтармади, хаммани телефонини олиб фотогаям видеогаям тушиб бераверди. 

 

 

Юра олмайдиган ёши улуғ онахонни эса столига бориб бирга суратга тушди. 

Машхурлиги қанчалик юқорига интилган сайин Муниса шу сайин камтарин ва халқ билан бирга бўлаётгандек. 

 

 

 

Шоу шоудек ўтиши учун Муниса кутилмаганда оловли рақсларни намоён эта бошлади. Хоразмчадан арабчагача, евродан то миллийча дейсизми...ана томошаю, мана томоша!

 

 

 

 

 

 

Айни дамда Ўзбек эстрадасидаги биринчи рақамли хонанда бўлиб турган ва ўз йўналишига  ёши каттадан то кичиккача аксарият хонандаларни  эргаштира олгану ўз лидерлигини порлаганидан бери хеч кимга бермаётган Мунисанинг оддий ресторандаги шоуси хам шу қадар бўлишидан ажабланмаса хам бўлади. 

 

 

 

Дастур якунида ретро дискотека , янги йилга мос хориж  қўшиқлари билан росмана байрамни тақдим эта олди. 

Қўшиқларни бари 100 фоиз жонли ижрода кечди! Мусиқасидан то ижросигача!

 

 

Мана шу суратдан дастур қандай ўтганини ифодалаш мумкин.

 

 

 

 

 

Албатта Қорбобо ва Қорқиз...

 

Дастурни Нилуфар Сотиболдиева олиб борди.

 

Мехмон хонандалардан "ШОД" гурухи ва хонанда У.Рахматуллаевлар бўлишди.

 

 

Онаси ва синглиси хам мехмон бўлишди.

 

Дастур якунида Sayyod.com учун махсус ва эксклюзив интервью!

 

ЮТУБДА ТОМОША

 

2-кун: Мунисадан ким  "Спарк" ютиб олди? ВИДЕО

 

Суратлар: Нодира Тўраева

Видео: Сарвар Қамбаров

Категория: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Просмотров: 2586 | Добавил: Sayyod | Теги: Munisa Rizaeva, Munisa Rizayeva
Всего комментариев: 0
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод