09:08 Муниса ўзбекчада Кубада янграйди! | |
Муниса Ризаеванинг "Ёрингманей" қўшиғини дуэт шаклида хамкорликда қайта тақдим этишни истаган Кубалик Исаак Реал (Isaak Real) Ризаевага фейсбук орқали мурожаат қилган ва ўша қўшиқдаги Мунисани овозини студияда ёзилган турини (по трек) бошқа ўзбек чолғу асбоблари товуши билан юборишни илтимос қилиб янгича талқинда ремикс қилиб беришини айтган. Орадан бироз вақт ўтмай юборилган тайёр рақсбоп қўшиқни тинглаб Муниса ва унинг ижодий жамоаси хайратланишди. Қўшиқ динамикаси ўзгартирилиб уни рақсбоп латино талқинида тақдим этилган ва дуэт шаклида бўлиб Исаак Реал ўзини тилида куйлаган партияси хамда қўшимча мусиқий товушлар билан тўлдирилган. Асосийси Мунисани ўзбек тилида куйлаётгани хорижий хамкорликдаги эстрадамизда бу тарзда илк маротаба кўриниши. Аксар хонандаларимиз хориж хонандалар билан куйлашганида уларни тилида куйлашарди ва таклиф аслида бизларни хонандалардан бўлиб, молиявий тарафлари хам айнан биздаги хонандаларга тушишидан хабардормиз. Мунисаники эса ғирт тескариси. Қўшиқни ўзлари сўраб олиб устида ўзиям росмана мехр билан ишлашибди. Исаак жуда чиройли тарзда куйлаган ва хаттоки орасида рэп хам айтган. Тез кунда бу қўшиқ сизларга тақдим этилади.
11-январь куни эса Муниса билан интервью бўлиб ўтди.
Унда Муниса нафақат ижодига балки ташқи қиёфасигача бўлаётган танқидларга жавоб бераркан айрим журналистларни унинг ижодини тахлил қилишга харакатидаги мусиқий "слухи" қай кўринишда эканлигиниям айтиб (тасвирлаб хам) ўтди.
Интервьюда ботоксдан тортиб то гельгача Муниса мухлис ва антимухлисларга видеодарс онларини ўтаб беради.
Концерт ва ташкилий ишлар билан бўлган муаммолар...
Плагиатга муносабати салбий бўлган Мунисанинг қўшиғида ишлатилган плагиат парчасига жавобгарлар...
Хануз Мунисани тўйларида у билан боғлиқ можаролар етарли. Бир вақтлар отилган пулдан бурни синганди, яқиндагина қўллари қон бўлиб тўйхонани тарк этишга мажбур бўлди.
Санъаткорлар учун обрў саналган пул қистириш ва устидан пул сочилишига у қатъий қарши.
Мунисани тўйда пул терувчи "пылесос"и йўқ экан!)
Биргина кесилган олдидаги сочлари (челка) ташқи қиёфани қанчалар ўзгартирса...
"Эътироф" билан боғлиқ инстаграмга қўйилган сурат ва унга изох. Маликадан энсаси қотганмиди ё? "Эътироф" ким олишини истаганини айтди.
Шахсий хаёт ва тўй... Тўй пинхона ўтиб кетиши мумкин экан.
Бу ва бошқа қизиқ мавзулар хақида тез кунда Муниса билан интервьюни сайтимизда кутинг!
Сухбат ягона ва бетакрор хамкоримиз "Султон-Саид" кошонасида кечди. Хизматда бўлганларга катта рахмат) айниқса ошпазларга. Таомлар супер! Мунис уйига ёлламоқчи, ким боради?))) Манзил: Тошкент шахри, Соғбон кўчаси 11-А уй. Боғланиш ва буюртмалар учун: +99895 177-58-99 +99894 682-75-11 +99894 620-00-23,
50 оттенков эмоций Ризаевой)
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 33268 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |