Сўнгги пайтлар хамма ерда шов-шув бўлган жинсини ўзгартирган Андижонлик Жасмин мавзусида хонанда Муниса Ризаевага кўплаб эътироз фикрларига кўзимиз тушмоқда, хусусан бизга хам хатлар ва уларнинг биргаликдаги инстаграмда дуэт "прямой эфир" (тўғридан тўғри эфир)идан суратлар юбориб хонанда Мунисага нисбатан нафратли сўзлар битишмоқда. Ютубда хам Мунисага алоқадор бирор видео ёки янги клип жойланиши билан изохлар орасида албатта Мунисага мана шу Жасмин мавзусида хақорот битилмоқда.
Муниса Ризаева:- Нима қилибди, мени мухлисамку! Мен уни жудаям хурмат қиламан, яхши қиз. Рости у зўр опа, нима фарқи бор қандай мухлисим бўлишидан? Тўғрисиде... Мен хамма мухлисларимни хурмат қилиб яхши кўраман. Ким нима деб мухокама қилса қилаверсин. Тўғриси, нима фарқи бор, уни шахсий ва жисмоний хаёти билан боғлиқ тарафи? Яхши инсон бўлса бўлдида! Биласизми, керак бўлса айнан инсонийлик тарафлама кўпчиликдан устун келишиям мумкин. Зўр одам. Уни ким ёқтирмаса ўзини муаммоси, буни менга алоқаси йўқ.
Бу воқеа ва холат юзасидан мени хам фикримни кўп маротаба сўрашган ва сўрашмоқдаям....
Биласизми, қизиғи Ютубдаги АЙРИМ Андижонлик "ответ"чилар негадир бу мавзуга лом мим демабди)) Вахоланки Андижонлик Валижон мавзусида Ютубни "ответ"ларга тўлдиришгандию, Жасминга гап тополишмаган кўринади.
Ха, майли Валижондан асли жабрланувчи ясаб шошишганини улар тез кунда билиб олишади, зеро у Сайёдмедиага яна ташриф буюргани хақида анонс қўйдик.
Жасмин мавзусига эса нима фикр хам билдира оламан? У видеоинтервьюни кўрмаган одам қолмади-ёв! Менга хам тинмай жўнатиб фикр сўрашганига кўрдим ва инстаграмдаги "прямой эфир"ларда жавобимни хам айтдим хамда хозир хам у фикрларимга содиқман:
Жасмин воқеасини тингласангиз уни бундан бошқа йўли йўқ эдидек гўё. Бировни қизини бахтсиз қилмаслик йўлини танлади. Қанчадан қанча шундай йигитлар асли ориентацияси бузуқ бўлсаям ота-онасини юзини ёруғ қиламан деб уйланиб натижада ўзиниям у қизниям шарманда қилиб қўйгани қоляпти. Айтилмас ва ошкора қилинмас бор бўлган хақиқат! Кўп эшитамизку! Ким қизини бахтсиз бўлишини истайди? Уям бировни боласи.
Жинсини ўзгартирганини оқламайман, очиғи, бу хақида интервью берганини хам. Чунки, бу вақтинчалик хаёт учун хаммага синов белгиланган ва балки бу уни синовидир, балки ундан умрини охиригача чидаб яшаши керакдир. Қайсидир сайт Жасминни аслида шундай бузуқ йигитларни тўплаб сотишда айблаганди, агар бундай иш билан шуғулланаётган бўлса бу нафақат катта жиноят балки кечирилмас гунох! Бироқ Жасмин ўз мавзу доирасидаги айтаётган кўп гаплари рост! Фақат шу тарафлама уни фикрига қўшилдим, яъни ўзинг касалми бировни ўз бахтсизлигингга ошна қилма! Демакки, орқангдан тортиб бахтсиз қилма!
Тан олинглар, бировни қизини бахтсиз қилгандан кўра уйлантиришмасин, агар давоси бўлса даволашсин. Яқиндагина психиатр билан бўлган сухбатимда шу саволга жавоб бериб, бу майл бузулиши хақида айтиб давоси борлигини айтганди (ютубга манба).
Ундай йигит билан ажрашган қиз бокира бўлиб уйига қайтган тақдирда хам уни "эрга тегиб чиқди" деган тамғаси бўлади. Кейин уни тақдири нима кечишини тасаввур қилмайсиз. Турмушга чиқмаган қизларга хозир эр йўқ! Ажрашди дегани омади келса топар бахтини бўлмаса умр бўйи ёмон сўзлар тагида қолиб чидаб яшашига тўғри келади. Сал кечроқ келса, таксида келса ва хоказо...
Бу мавзуни сайтимда чоп этмоқчи эмасдим, тўғриси, тинмай менга ёзишаётганлари учунам Мунисаниям ўзимниям жавобларимни алохида ёздим.
Қайтараман: Жасминни фақат ўша мавзудаги айрим рост гаплари (ориентацияси бузуқ йигитларни зўрлаб уйлантириш керакмас экани)ни қўллаб-қувватлайман, уни жинсини ўзгартиргани ва бу хақида эълон қилганини эмас! Чунки бу нарса хақида ошкора қилмаслик керак, раз шахсий хаёт ва жинсий мавзуми у ўша шахсий ва жинсийлик борасидаги мавхум яширин тарзда қолгани маъқул. Атрофи бошқа гап аммо кенг оммага интервью керакмас эди. Машхур юлдуз бўлсаку бошқа гап, мажбур бўларди. Барибир таги чиқарди...
Кейин, хар бир инсонни ўзига яраша синовли юки бор, уни умри охиригача муносиб равишда кўтариб ўтиши керак. Достойно! Бахона билан эмас! Бу мени шахсий фикрим бўла қолсин.
Одамларни мухокама ва нафратига келсак...тўғриси, сиз оддий стандарт ориентациялик натурал деб билган ва хурматга лойиқ бўлган ИСТАГАН одамингизни агар жинсий фантазиясини билишга қодир бўлганингизда эди... Эххей... Хечким билмайди хамма инсонни миясидаги истак фикру хаёлларию нафси истаган нарсаларни.
Кўп эшитганман мансабдор ёки ўта хурматли инсонларни жинсий бузуқлик фантазияси фош бўлганини.
Ана черков сирларини бир олинг. Умр бўйи Худога ибодат билан ўтадиган рохибларни юзлаб вакили ёш болаларга нисбатан жинсий тажовузлик қилгани... Фильм хам яратилган. Ватикан сирларимидией. Хуллас.
Шу учун мухокама ва судлашга ошиқманг. Бекорга кўпчилик фохишага юзланмайди, чунки ўз турмуш ўртоғига у истаган бузуқлик нафсини қондиришни раво кўра орлмайди, шу учунам аёлига бир мартталик хиёнат қилгувчи холатларда аёллар сабрли бўлиб тушунишлари ва шартта ажрашиб кетмасликларини сўрардим.
Хамма Жасмин каби ўзининг жинсий тарафи ё тўшакдаги "предпочтение"сини - фантазиясини агар фош қила олганида эди, хаётда хечким турмуш қурмай ўтиб кетган бўлардими...
Шу учунам нафси бор хато ва гунохлари билан оддий бандалармиз. Фаришта эмас!
Синовли дунёда хамма синовлардан лойиқ ўтайлик! Фақат бизга юклангани эмас, бошқаларга юкланганига хам ортиқча фикр билан юкимизни оғирлатмай. Тавба денг, бошидан кетсин денг. Фарзандингизни тарбияси , соғлиғига энергия ва кучингизни сарфланг!
Шу!
Пок покиза турмуш , халол, муқаддас оила, кўнгил хотиржамлигини тилаб,
Sayyod
|