Муниса Ризаева билан боғлиқ суратлар тарқалгани хақида хабар бергандик. Бу масала билан боғлиқ хуқуқ тартибот органларига мурожаат қилинганлигини Мунисанинг маъмури маълум қилганди. Вахоланки у суратларни ўзим хам кўриб, бу хақда фикримни билдиргандим. Яъни хеч қандай бир шахвоний ёки ахлоқсиз суратлар эмас, шунчаки ўз телефонига, ўзини турли мимика ва ракурсларда мухрлаган Мунисанинг шахсий телефонидан интернет оламига қайсидир йўл билан "ўтлаб кетган". Бу масалада Муниса жим. Кимлардир телефон аппапартини сотганида тарқалган бўлишини тахмин қилаётган бўлса, кимлардир эса, бу Мунисанинг шахсий атайин ўйлаб топган пиар стратегияси дея тахмин қилмоқда. Бошқа тарафдан суратларнинг бошқа қисми хам тарқалгани хақида хабар бериб кўрсатишдию, лекин у суратларда Мунисанинг юзи йўқ. Фақатгина тирноқдаги лакни айтмаса бошқа умуман Муниса деб бўлмайдиган суратлар. Кимларгадир қўл келаётган бўлиши хам мумкин.
Ана энди видео...
Бир зумда вацап оламида гастроль турнесини омадли бошлаган видеода , Манзура ва ЭЛДИДО гурухи куйлаган қўшиққа Муниса шунчаки нозланиб, ишваланиб, ётган жойида қилиқлар қилиб ўйнамоқда. Агарда Мунисалигини билмасангиз гўё бу қиз Манзуранинг ашаддий фанати деб ўйлашингиз аниқ. Бошқа тарафдан у Манзурани пародия қилаётгандек хам.Муниса ётган жойнинг олдидаги хонтахтада , фақатгина шоу-бизнес вакилларининг энг севимли ичимлиги "Редбулл" энергетик ичимлиги холос. Суратга олаётган эса унинг дугонаси.
Мунисанинг хаётдаги характерига хос бу видеода хам хеч қандай бир ахлоқсиз ёки шахвоний нарса йўқ. Шунчаки бирор ресторан ёки кафенинг ВИП хонасида балки тўй хизматларидан кейин дам олиб, дугонаси билан хордиқ чиқараётган Мунисанинг шахсий хазиломуз прикол видеолавхаси холос. Кенг оммага эмас, шунчаки шахсий телефонга суратга олинганлигини инобатга олсак, ўзимиз суратга тушган бу каби "жиннилик"лар деярли хар биримизни телефонимизда учрайди. Лекин хархолда Абдулла Қурбоновнинг видеоси каби эмас. У ердаги хақоротлар учун милиция ходими агарда Абдулла Қурбоновни судга берадиган бўлса борми... Муниса шахсий (!) телефонга суратга олинаётгани ва у кенг оммага эмаслиги(!)ни билган холдагина шунчаки қилиқлар қилган. Абдулла Қурбоновни эса намойишкорона суратга олишаётганини ва бу ишда ашёвий далил хам бўлишини билган холда ўзини (жудаям) номақбул тутган. Албатта фарқи катта.
Шу орада Мунисанинг ТВМдан ўтмаган "Секин аста" қўшиғига ишланган клип ТВМга қайта монтаж қилиб топширилгани ва шу тури хозирда ротацияда эканлигини хам маълум қиламиз.
|