23:32 Муниса Шохруххонни укасини мухлиси экан | |
20-апрель кунги "Сумалак-лакатум" тадбирида қизиқ бир сухбатни гувохи бўлдик ва бу видеога хам ёзилган (ютуб манбаа) Муниса Ризаева Шохруххонни укаси Шухрат Йўлдошевнинг мухлиси бўлганини айтганида тушунмай қолдик. Муниса Ризаева:-Мошинада кетаётган пайтим радиодан бир қўшиқ тинглаб қолдим (Шухратга юзланиб) ўша пайт хали қўшиқ куйламасдингиз а? Шухрат:-Йўқ, энди энди. Муниса:-"Гранд" радиосидан бир қўшиқни тинглаб, эринмасдан радиога қўнғироқ қилиб мана шу пайт ким куйлаганини сўрадим. "Гранд" бошловчиси Иброхим билан у пайтлар ишламасдим, Иброхим бориб ким куйлаганини кўриб берди ва Шохруххонни укаси куйлаган деди. Исмини сўраганимда Шухрат деди. Кейин эса аранжировкачи Жасур Бадалбоев студиясига келганимда Шухратни учратдим ва "Биласанми, мен сени мухлисангман, сен куйлашинг керак, сени ижроинг зўр!" деганман. Ўша қўшиқ номи ёдимда йўқ, бироқ сокин эди адашмасам, менга жудаям ёққанди, юрак юрагимгача борган ажойиб қўшиқ. (Шухратга юзланиб) Сен у қўшиқни "айлантиришинг" керак эди, чунки ажойиб қўшиқ эди. Шухрат:-"Уч тўрт кун" эди қўшиқ номи . Мунисани гапидан кейин янада жўшқинроқ ишлай бошладим. Туртки бўлди.
Муниса кетгач эса Шухрат Муниса Ризаева билан дуэт куйлаш борасида таклиф киритишни режалаштирганини айтиб у қўшиқни жамоамизга хам қўйиб берди. Бизга ёқди. Мунисгачи? Буни дуэт хақидаги хабар берилганида билармиз) | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 18938 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 5 | |||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |