Муниса Ризаева санъатда порлаб чиққанидан буён, бир қанча "Турқим, кўкриму оёқларим-санъатим"деб юрган ойимчалар четга сурилиб қолгани аниқ. (у "санъат"лар хам аслида силикон ноталаридан иборат, иқтидоридек сохта)
Сабаби, Мунисанинг истеъдоди хақиқий, овозига сохта ишлов хам керак эмас, компьютер орқали қулоқларни алдаб пул топишга ўрганмаган хаққоний иқтидор сохибаси эканлигини илк кўринганидаёқ исботлаб бера олган ижодкор! У минғирламайди, миёвламайди, пичирламайди, анг анг анг билан хам анғилламайди ва шеър хам айтмайди, у куйлайди! Ростакасимига!))
Кўринишда хам бошқа хуснбизнеслардан қолишмайдиган, оловли темпераментга эга, сахнада ловуллаб ёнадиган серқирра ижодкор Муниса, ижодда жонли ижрога урғу берди. Зеро хақиқий санъаткор учун, бу касби тақозо этган бурчда маза қилиб жонлида куйлашдан ўзгаси санъатми?
"Айрилма ёр" қўшиғи билан росмана ёриб чиққан Муниса, бугунги кунгача тўй хизматларию оммавий тадбирларда ёш хонанда қизлар рейтингини уриб, уларга ўрнини бўшатганича йўқ! Хар бир янги қўшиғи янгилик!
Ва нихоят унинг яккахон концерти! Кутилган концерт...оловли концерт оловли кунларда!
Хозирча режалаштирилаётган 20-21-22 июнь кунлари жазирама ёзда, жазирама шоу! Муниса табиатию, ижодига хос мавсум!
Концерт дастурига хориждан раққослар келиши кутилмоқда. Мунисанинг хит тароналари концерт кунлари, янги қўшиқлар қаторида мутлақо янгича услуб ва йўналишда куйланади. Уни фақат концертда тинглашингиз мумкин бўлади. Шунингдек, Манзура билан тайёрланаётган дуэтни хам!
Унгача эса, 1-март куни сайтимизда Мунисанинг рус тилидаги ва умуман унутилган бир йўналишдаги қўшиғи премьера қилинади.
Мунисанинг пиар менеджери Иброхим Ахмедовнинг берган хабарига кўра, хозирданоқ концертга тайёргарчилик авжида ва сахна кўриниши устида иш олиб борилмоқда.
Хуллас, барчангизни жонли ижрода ЎЗ ХАҚИҚИЙ ОВОЗИ, ЎЗ ИСТЕЪДОДИни кўрсатишга қўрқмаган ва УЯЛМАГАН жуда камчиликни сирасига кирувчи асл хонанданинг (хозирча режада) 20-21-22 июнь кунларидаги концертида кутамиз!
Бахонанинг сабаби бўлмас деганимдек, илк маротаба концерт учун хаяжонданам қўрқмаган ва махоратига ишонган санъаткорга хурмат! (Қиз хонандалардан охирги маротаба шундай йўл тутганлардан, шоира, бастакор ва хонанда Шахнозгина бўлганди) Муниса олға! Бир овозсиз мусичаларга, булбул хонишидан дарс кўрсатиб, хақиқий концерт қандай бўлишини кўрсатиб қўйчи!
Қулоқлари алдовга тўлган халқ хам кўрсин, билсин, сезсин!
Хаққоний концерт ахборот хамкори хаққоний сайт sayyod.com
Ха, айтганча, юқоридаги айрим фикрларим кимларгадир тегиб, ботиб, шилиб, тешиб, куйдириб ўпирворса, оғзидаги кўпикларни артиб, бошидан турсигини ечиб, сочларини йиғиб, бир стакан совуқ сув ичиб, кейин бироз ўйлаб, демак айбни ўзидан изласин. Зеро, шахсий фикрларим алохида кимгадир аталиб ёки теккизиб ёзилмаган! Шунчаки фикрлар туғёнидаги қаерларидадир мажозийлик ва умумийлик холос!))))) Хотя, мне както пофиг!) просто расмиятчиликде))
|