06:59 Муниса Ризаева клипида Алишер Узоқов. Фарход ва Ширин? | |
Муниса Ризаева куни кеча премьера қилган "Айбим севганим" қўшиғига 29-июль кунидан бошлаб клип суратга олиш ишларини бошлади.
29-июль куни "Аброр Хидоятов" номли театр сахнасида илку суратга олиш ишлари бўлиб ўтиб унда Муниса Ризаева илк маротаба сахнада драматик рольдан парча ижро этишига тўғри келди.
Актёрликдан устозим бўлмаган деган Муниса актёр Алишер Узоқовни маслахатларига биноан сахнада драматик роль ижро этаркан шу кундан эътиборан уни устозим дея эълон қилди.
Фарход ва Шириндаги Ширинни образини талқин этаётган Муниса Ризаеванинг партнёри Алишер Узоқов эса кутилгандек Фарходни ролини ижро этмайди ва ижодкорлар хеч бўлмаса шу клипдаги сценарийни сир тутишни лозим топишмоқда.
Фақатгина роллардан бирида актриса Шахло Темирова хам банд бўлиши маълум.
Айтмоқчи, Мунисанинг клипида актёр Алишер Узоқов илк маротаба роль ижро этмоқда. Видеожараён тақдим этарканмиз Мунисанинг сахнадаги драматик ролига хам бахо беришни унутманг.
Мунисадан театр сахнасида роль ижро этувчи драматик актриса чиқармикан?
Суратлар Нодира Тўраевадан, видео Шахло Қодировадан. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 2225 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |