Муниса овозига жавоб беради: ЖОНЛИ! Yangiliklar
Муниса овозига жавоб беради: ЖОНЛИ!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Муниса Ризаеванинг  шу йилги 19-20-21 октябрь кунлари Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерти баннерлари чиқдию, хаммаёқ яна портлади!))

Менимча хечқайси артистни концерти билан боғлиқ мухокамалар шу Мунисаникичалик бўлмаса керак))  Изохларда хозир мухлислар хайрон бўлаётгани, бу  баннердаги “Фонограммадан фойдаланилади” ёзуви бўлмоқда.  Бу албатта бугунги давр хити бўлғон инстаграмда кечмоқда... Инстаграм... Гап келганида: .. Инстаграмдаги айрим холатларни кўриб кулгим келади.   Хозир “подписчик” ва “лайк”ларни бемалол сотиб олиш мумкинлиги ва керак бўлса ўша ютубдаги “просмотр”лар сонига хам таъсир кўрсатиш  сир бўлмаган бир даврда айрим хонандаларни зўрма-зўраки ёлғон  кўпиги устига қураётган сохта машхурлик ва ёки рейтингини кўриб кулмай қайга борасиз?

Жўжани кузда сана, артист машхурлигини тўй мавсумида дегандек, деярли концерт кунигача тўй хизматлари тиқилиб кетган Муниса Ризаевани бугунги кунда кунига бир неча тўхонада учратиш оддий хол. Унинг  даври хануз тўйхоналарни оловлатмоқда!  Ўзгача бир файз ва таъсир кучи бўлган бу хонандага талаб нореал даража кўп!

-Мунис барибир бошқачада-дейди  бир марказдаги машхур тўйхона ишчиси. Хамма артисларни ўрни бор аммо ёшлардан Муниса келса хаммаёқ жонланиб кетади. Ўзини оммага сингдириб юборар даражада энергияси  кучли! Тўйдан тўй чиқади дегандек,  Муниса келиб кетганидан кейин    “Мунисни  албатта тўйимга этаман” деган хитобларни доим  кўп эшитаман.

 

Сохта “ўқувчилари” билан инстаграмда овунаётган сохта машхурлик сохибу сохибаларини эса тобора кун сайин тўйларда кам учратамиз.

 

 

Мунисанинг концерти баннери юзасидан мухлисларнинг хайрати рости хам  ўринли, зеро рейтингдаги қиз хонандаларимиздан Муниса Ризаева нафақат олови билан балки айнан жонли ижродаги хаққоний хизмати билан яққол ажралиб туради.

Ўткан йилги 39 температура билан бўлса хам  мехнат қилиб ўтказган Мунисанинг бу йилги концерти аслида жонли бўлиб фақатгина  электрон мусиқа (минус) фонограмма бўлиши маълум бўлди.

 

Муниса Ризаева:- Афсуски концерт дастурида озгина бўлса хам фонограмма мусиқа ишлатилса хам,  демакки баннерга жонли ижро деб ёзиш мумкинмас. Концертни неча фоизи жонли ўтади йўқми буниям фарқи йўқ, шу сабаб бу йилги концерт дастуримдаги баннерларда фонограммадан фойдаланилади деган ёзув бор ва мен ўзимни овозимга жавоб берган холда жонли бўлишини маълум қиламан, мусиқаларимда мураккаб электрон эффектлари мавжуд бўлгани сабабли    минус  тарзида мусиқасигина фонограмма бўлади. Ўзингизни  хам  хабарингиз бор,  бугунги кунда керак бўлса микрофонда махсус дастур орқали овозни “тозалаб” ўзгартириб берадиган мосламалар бор... Мен  кимлардир каби  жонли ижрода хам шу тариқа  алдашни истамайман, очиғи.  Боримча куйлаб, асосийси одамларни алдамай мехнатимни кўрсатиб, концертга  юз фоиз кучимни сарфламоқчиман.

 

Худди шундай  воқеа Тошкентга Сергей Лазарев келганида бўлиб ўтиб катта жанжалга сабаб бўлганди.  Тошкентдаги баннерларини кўрган Сергей, фонограмма ёзувидан жанжал кўтарди.  Сергейнинг концертини бош ахборот хамкори бўлганимиз сабабли у  эътирозларини бизга ёғдирганди:- Нима учун сизларда мусиқада фонограмма фойдаланилса бутун бошли концертни фонограмма деб ёздириш керак ? Куйлаётган мен ва мени концертимдаги овозим жонли бўлса нима учун баннерга фонограмма деб ёзилади? Ахир овозим жонлику!

 

Рости хам “Жонли овоз ва мусиқаси фонограммада” деб ёзилиши  тартибини мутасадди идоралар кўриб чиқиши керак деб хисоблайман.  Аксар хонандалар фонограммада неча кунлаб концертларини ўтказаётган пайти Муниса каби жудаям озчиликни ташкил қиладиган жонли ижрода хаққоний концерт берадиганлар учун бу холат мухлислари олдида бошқалар каби бирдек ёлғончига чиқариб қўяди.

Хулласи, Мунисани бу йилги уч кунлик концерт хамма каби мен учун хам жуда қизиқ!

Мунис ОЛҒА!

 

23-Июл-2015 14:26
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Munisa Rizayeva
1 NoNa   (23-Июл-2015 15:17)
clap hello heart specool yahoo yahoo

2 пена   (23-Июл-2015 15:30)
яшавор олга. dry band wiggle

3 Арофат   (23-Июл-2015 16:25)
Ассалому алекум ! Мани Муниса Ризаевани ашаддий мухлисалариман улуга факат ва факат ОМАД тилиман

4 ledy   (23-Июл-2015 16:29)
Муниса эплайди, уддалайди.
Умуман, янги конун амалга кирса ички кийимда, парик, 500долларлик макияж, 30 хил куйлак кийиб чикадиган хонандаларни холига вой. tongue tongue tongue tongue

5 Аббос   (23-Июл-2015 16:37)
Ассалому алайкум сайт ижодкорлари ва шу сайтнинг ашаддий мухлислари! Муниса Ризаевага койил колган нарсам мен мисол учун у кизни ёки мухлиси ёки бир куришиб хам курмаганман! Куп саньаткорларни кадр оркали интервюларини кузатдим колган саньаткорларга караганда анча яхши хурмат килишни билади инсонди! Доим шундек булиб колсин! Яна сайт ижодкорларидан илтимос килардим Зарина Низомиддиноваларни хам шу сайтда бир маколада чикарсайлар! Рахмат саййод.сом га!

6 бики   (23-Июл-2015 16:42)
уууввв маладец муниса, омад оамд оамд, кутп қоламан концертизи. куч қувват берсин оллохими ўзи сизга, яна сизи ёмон кўриб гапирадиган хамма хаммани мухлисиз бўмагану шоу бизнесдиги душманларизи озига қопқо қладиган пайт келди. муниса как всегда №1 band clap first flowers hands bash haha

7 Dima.uz   (23-Июл-2015 16:45)
Munisa omad siz ovoziz bor hishnarsadan qorqmen konsertgacha ozizi asren ovoziz baquvat va tiniq takshto olga
Etgancha Munisa konsertga Yulduz Usmonovani taklif qilasmi Rayhonnichi shaxzodani etmen konsertizga u Rayhonni etmagan konsertiga
Munisa Yulduz Usmonova ijrosidigi Sanamgina yoki Kelmaysan jonim qoshiq larini konsertizda kuylab korin agar Usmonova ruxsat bersala yangi qirralariz ochilardi maqom etomidi diganla pisib qolardi

8 shohida   (23-Июл-2015 17:19)
fonagramma cry undan kora diskni ola qolaman

9 Ali Nur   (23-Июл-2015 19:37)
Nega Munisani utgan yilga konsertini disklari sotuvga chiqmadi yokii chiqdimi?

10 Surayyo   (23-Июл-2015 22:56)
Men qozogistondanman Munisani ovozi judayam zor hali bunday ovoz ewitmaganman nakadar kuchli

11 sayyod.muxlis   (23-Июл-2015 23:03)
ja maqtavorasza wu munisani sardor aka)) ovozi dag'alu namuncha özga iwonvormasa((

12 Макака   (24-Июл-2015 00:59)
А манимча фонограмма деб ёзилиши тугри! Жонли ижро деганда факат куйлаш эмас, мусика хам киради! Лазерев "кийналмаса" хам булади! Олиб кел мусикачиларингни! Жонли куйлачи 100%. Ибрайим Татлисес дан бошкасини эслолмиман 100% жонли концертини! Хатто Юлдузда хам компьютер турарди! Бу дегани кайсидир эффектлари компьютер чикариб берарди!

13 Умида   (24-Июл-2015 01:21)
расмни кориб танимапман росса чиройли боп кетипти муниса

14 ФИРДАВС   (24-Июл-2015 01:29)
ХООЙ МАНЗУРА Б.Н СУХБАТНИ КАЧОН КОЯСИЗЛАР????????? КУТАВЕРИБ СОЧИМ ОКАРДИКУ angry angry sad sad

18 ledy   (24-Июл-2015 12:06)
+100. Тайёр булса куйишади.

15 alish   (24-Июл-2015 02:30)
bu qizni sanadi uzzoqa borishga ishonmiyman

16 shodlik   (24-Июл-2015 03:00)
munisaga omad

17 Farhod   (24-Июл-2015 10:02)
Omad

19 Umida   (24-Июл-2015 14:41)
Munisaga omad! man bu yilgi konsertiga albatta tuwaman xudoxolasa.

20 Dilnoza   (24-Июл-2015 14:44)
Муниса бу расмлада Зарага ухшаб коптила

21 Nasiba   (24-Июл-2015 20:22)
Omad

22 Azamat   (25-Июл-2015 09:43)
Salom sayt muhlislariga. Munisaning ovozi bor, ijrosi yaxshi. Biroq,konsertga kelsak o'tgan yili konserti unchalik "super-shou" bo'lmadi. Hali sahnada, o'zini tutish va qo'shiqlar bilan uyg'unlashishda kamchiliklari ko'p. Rayhon (men Rayhonning muxlisi emasman)da esa qo'shiq, libos, chiroqlardan tashqari xattoki sahnaning qaeriga qanday qadam qo'yishigacha avvaldan mashqa qilingan. Munisa Rizaevaning konserti esa "mening ovozim zo'r, qolgan narsalarni ko'z ilg'amaydi" qabilida o'tdi. Unga tajriba ozgina etishmaydi.

23 Eldorbek   (26-Июл-2015 01:19)
Salom munisa da ovoz bor
Otgan yili tushudim bu yili ham boraman
Otgan yili duetlar fonogramma edi .

24 Becks 7   (26-Июл-2015 09:34)
Photoshop nimala qimidi odammi Munisani vabshe o'zgartirvorishiptiyu

25 sssss   (26-Июл-2015 13:51)
Shohjahonning so'nggi konsertiga kirgandim, hammasi jonli bo'lgan edi, nima, prifessional sozandalar shunchalik kamayib kettimi? Axir hamma pu to'lab kirgandan keyin xizmat ham shunga yarasha bulishi kerakda, axir doktorlar yoki o'qituvchilar ham artistlar kabi uzlarining "fonogramma"sini topib olsa san'atkorlar egasi yo'q, qirilib ketsa kerak?!

26 N93   (26-Июл-2015 15:16)
Omad Munis!

27 aziza   (28-Июл-2015 08:44)
Muhlislani mensimidi bu

28 кузивой   (28-Июл-2015 10:16)
Санъат ягирлашиб кетди дегандиз, ягирлашадида, шунака одамлар булгандан кейин. Яна сиз уни осмонларга кутарсангиз

29 кузивой   (28-Июл-2015 10:17)
эртага буларни чикармай куйишса, Наргиз Закировага ухшаб я не ваша деб юради. Кур хассасини бир марта йукотади, лекин бизникилар ковун тушириб чарчамайди

30 nargiz   (28-Июл-2015 14:04)
олдин ёкмасди хозир жону дилим омад

31 мехмон   (29-Июл-2015 12:50)
Мунисани утган йилги концертига тушганман жудаям зур буган.Кизим хам Мунисани мухлиси.Бу йил хам кутвомиз концертни.Ўйлиманки кутганимиздан хам зур булади. Ижодларига омад!!!

32 Kamalov   (31-Июл-2015 00:10)
Haqiqiy jonli ijroda ewitganmisilar uzi? Ovoz bilan baqiriwni farqi bor, dustlar.

33 kolyauz96   (01-Авг-2015 16:31)
Kutamiz konsertni omad Mumisaga

34 Abror qobilov   (02-Авг-2015 17:24)
jonli ijronisi yaxshiku faqat oyin qib tashagan de otgan kansertida jonli ijroni rasvoo qigandi qoshig'ini bu yil bu darajaga obarmass ah

35 Mawa )))   (02-Авг-2015 17:39)
clap clap clap omad

36 nargiz   (03-Авг-2015 23:14)
чиройли ясанибсиз

37 Otabek   (06-Авг-2015 17:38)
band first flowers guitar hands heart hello hooray olga munisa omad tilayman

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 34
Мехмонлар: 34
Рўйхатдагилардан: 0