11:29 Муниса концертига махсус роликлар тайёрламоқда. | |
3-сентябрь куни Муниса Ризаева "Ўзбекфильм" ёнидаги "Кинохроника"(адашмасам) биносида октябрьдаги ўзининг илк яккахон концертига боғлиқ роликларни суратга олишни бошлади.
Мунисанинг шу куни асаблари роса таранг бўлганда бўлди.
Шу кунги суратга олиш ишларига у билан концерти учун ишлаётган дизайнер Хилола либосларни тайёрлашга улгура олмаётгани боис суратга олиш ишлари яна чўзилишига тўғри келади чоғи.
Режиссерлик қилаётган Жасур Шаметов талаби билан шу кунги роликда ишлатилган либосни эса Муниса кийишни истамади, сабаби аввалги клипда ишлатилгани дейди. Ижодий жамоа эса либос роликда кўринмаслиги ва уни фақат сояси кераклигини таъкидлашганидан кейингина зўрға рози бўлди. Бироқ суратга олиш ишлари тугагунга қадар Муниса бу холат юзасидан жудаям асаблийлашди.
Бу роликни концертда қандай роли бор ва асли бу қандай ролик бўлиши хозирча сир сақланмоқда.
Бу кун Мунисани асабини ўйнатадиган холатлар аксига олиб жуда кўп бўлди.
Концертга оз муддат қолди ва шундоғам хаяжон таъсирида хам одам асабий бўлади, буёқда концертга боғлиқ тайёргарлик хам яхшигина асаббузарликларни юзага келтиради.
Концертга боғлиқ тайёргарлик ва репетициядан махсус видеорепортажни яқин кунлар тақдим этамиз.
Шу кунги ролик суратга олиниш жараёнидан видео эса эртага.
Суратга олиш ишлари либослар тайёр бўлгач яна давомланади.
Менга шу сурат жуда ёқди. Ўзи Муниса хориж машхурларига хос кўринишга эга бўлгани учунам суратлари жудаям қизиқ ва омадли чиқади.
Бу суратда эса ДжейЛога ўхшаб қолгандек))
Фотовидеорепортажни Шахло Қодирова, Нодира Махмудова ва Дилобар Сухбатовалар ўтказишди.
Видео эртага | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 8609 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |