Муниса концертидан 3 кунлик тўлиқ видео. Suhbat | Intervyu | Reportaj
Муниса концертидан 3 кунлик тўлиқ видео.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:


 

Муниса Ризаеванинг уч кунлик концертидан барча қизиқ холатлардан то Мунисани ўзи кутмаган ва енгиб ўтган қийинчиликларигача хаммаси бир шу видеода мухрланган.

Ишонаверинг, концертдан расмий видео чиққанида хам биздаги видеодаги холатларни у ерда кўрмайсиз.

 

Концерт бошланишидан аввалги асаббузарликлару, тансоқчилар  Мунисани олиб кетаётганидаги хиралик қилган ва телефонидан айрилай деган фанат билан боғлиқ мухрланган лавхалар.

Лола, Райхон ва Шахзоданинг концертдан кейинги фикрлари.

Мунисанинг ўзини концертдан кейинги мини-интервьюси ва у қайси хонанда ташрифидан хурсанд бўлди? Сахнага чиқишдан аввал унга қайси хонанда келгани айтилганида у хурсанд бўлгани хам видеога мухрланди.

 

Хамма хаммаси видеода:

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Кўчириб олишга қўйилмайди, сабаби концерт лицензион дискда сотувга чиқиши учун шартнома тузилган. 

 

Концерт хақида бироз тўхталсам...

 

Узоқ кутилган концерт.  Мунисани эмоционал хонанда эканлиги сир эмас, ва бу тоифадаги инсонларни хаяжони хам шу тариқа икки баравар бўлиб айни керакли пайти панд бериб қолиши мумкин . Шунга қарамай  Мунис бир қанча муаммою кўргуликларни енгиб 3 кун концертни амаллаб ўтказди.

Аввалига концерти ёздан кузга кўчирилди, кейин маъмури чув туширди.  Концертга бир кун қолганида саройдаги репетицияда шамоллаб капельницага "боғланди". Четдан қарасангиз уни бу вазиятларидан қўрқиб кетасиз.

Кимлардир уни синишини пойлаган бўлса кўпчилик "Ана концерт "отмен" бўлиб пиар қилади, кўрасиз!" деган тахминга овоз берди).

Шоу-бизнес вакиллари, ОАВ ходимлари ва санъатга алоқадор одамлар концертларда бўлавериб, уни сахна ортидан хам кузатавериб, концертдан аввал ва кейинги холатлардан хабардор бўлавериб, борган сари концерт дастурлари оддий туюладиган ва у камдан-кам холларда хайратлантирадиган  холатга келиб қоларкан. 

Ха ўша сахна, ўша хонанда, анави декорация, ўша монитор ва хоказо билан зерикиб томоша қиласиз. Аммо шоу-бизнесдан ташқаридаги  оддий томошабинларчи? Ашаддий мухлисларчи?

Уларни кўзлари ёниб гўёки бир эртакка тушиб қолгандек, концертни бир мўъжизадек қабул қилиб ўтиришади. Хар бир холат, либослардан то сахна харакатларигача улар учун икки карра аъло ва биз учун оддий нарсалар устига ёпилган мўъжиза билан қабул қилишади.

Шу хисобда хам  бахоласак, томошабинлар учун Мунисани дастури ўзгача бир байрам  ва биз концертлардаги доимий кузатувчилар  учун хам қизиқиб кузатилган шоу  бўлди. 

Дастурда ёдда қолган холатлар:

 

-Декорация! Оддий экранлару, бироқ фантазияси бой одам уни хашаматли ва салобатли тарзда тақдим эта олган. Сахна олдига ётқизилган катта экран хам ўзгача. Балкондагиларгаям қулай бўлгандир). Чироқли зиналар хам янгилик.  Умумий хисобда учта сахна бўлди хисоб, шуларнинг энг юқоридагисидан дуэтдошлар пайдо бўла бошлаган бўлса, айнан уни таги ўртасидан раққослар чиқиб келиши ва Мунисани қайтиб кириб кетиши учун  алохида  йўл қилишгани хам қулай ва хам шоу тартибини таъминлади. 

 

-Рақслар! Хореограф Круглова Татьянага балли! Ажойиб ва ёдда қоладиган қизиқ рақслар. Соддалик уйғунлашган қизиқ харакатлар. Масалан "Секин аста" қўшиғи бошланишидаги бир жойда туриб югуриш тасвирланган хатти харакатлар гўё шу мусиқага аталгандек,  мусиқани айни шу жойидаги динамикани "кўрсата" олган. Ёки "Қилма орзу"даги рақслар хам ажиб, айниқса Мунис билан биргаликдаги. Сахнадаги нарвонлар ва унинг устидаги қизиқ рақс хам машхур ва хурматли хореограф Круглованинг ғояси асосида қўлланилди.  

 

- "Қайларда" қўшиғи! Супер!  Зиналар бўйлаб сочилиб, сакраб тушаётган олмалар ажойиб сахна  композициясини  яратган 

 

-Либослар! Биринчи миллий блокка хос шарқона малика либоси, раққослар хам худди шу эртакдагидек, қўшиқлар бир-бирига уланиб театрлаштирилган воқеалар кетма-кетлигида намоён бўлиши жуда қизиқ . Менга унинг энг сўнггидаги либоси ёққани айнан Мунисани ижодий образию ички дунёсини намоён қилиб тургандек. 

 

-Энг кўп зални "қичқиртирган" Мунисани дуэтдоши "Уммон" гурухи бўлди. 

Илк мусиқа садолариданоқ залда "ааааааааа" бўлди.

Энг эффектли дуэт сахнаси эса Шохруххон билан бўлди. Уларни дастурхонни бузиш сахнаси эмоционал ва қизиқ чиққан. Ноодатий ва диққатни жалб қилади. 

 

-"Ота-ю она" қўшиғи! Барчани ёдида қолди. Кўпчиликни кўзига ёш қалқиди. Хаттоки жамоамиздаги қизлардан айримларини хам.))  Кичкина қиз Мунисани қўшиқларидан попурри куйлаганидан кейин яна шу қўшиқни болалар хор стилидаги ижроси, ёшдан-ёшга қараб бир қатордан  кичкинасидан то катталашиб боравериб сахнага яқин келиб кетишларидаги сахна кўриниши билан уйғунлашидаги фалсафа қизиқ. Болакайларнинг либослари хам оппоқ ва қўшиқ охангига мос.

 

 

-Мунисани Райхон тик туриб олқишлаган бўлса, Лола эса дастур давомида "Молодец Муниса!" "Браво!" дея   сахна тарафга қарата баланд овозда қўллаб қувватлаб турди. Буни видеода хам эшитасизлар. 

 

-Экрандаги махсус видеороликлар! Ажойиб ғоя, аксарият қўшиқларига Мунисанинг сахнадаги кўринишидек бироз аввал олинган роликлар, хаттоки тайёр клипи бор бўлган "Ёмғирлар"гача алохида роликлар қилингани ажойиб ғоя ва монитордан иборат бўлган декорация  шунчаки эмас, балки жонли тарзда ишлашига  хизмат қилди.  

Танаффус чоғида экранда Муниса сахна ортида гўёки либос алиштириши билан боғлиқ холатлар, макияж, гул беришаётгани, суратга олишаётгани бир тўкис клипдек намойиш қилинди. Бу вақт сахна хам бўш турмади, миллийденсмикс мусиқасига туркча айланишни бир амақи  маромига етказдилар.

 

-Концертни биринчи куни бастакор Элдор Қаюмов билан куйланган дуэт, кейинги икки кунида негадир Элдор Қаюмовнинг келмагани боис , бироз аввалги сахна кўринишда Муниса билан дуэт куйлаган Феруз фонограммада Элдор Қаюмов ўрнига чиқиб берди. Шу билан у икки кунлик дастурда сахнада икки маротаба кўринди, бири ўзи билан куйланган дуэтида, иккинчисида Элдор Қаюмов ўрнига.

 

-Бу қизни исми Рухшона экан, концертни иккинчи куни  Мунисани қўшиғини ўзиям автомат тарзида куйлаб ташласа-да. Зал ва сахнани гир айланиб Муниса билан бирга куйлади. Мунисани қувончи ичига сиғмай охири қизни қучоқлаб олди. 

 

-Фанклублар қўшиқларга бир хил рақс харакатлари қилиб келишибди.  Биринчи ва иккинчи кунлар улар сахнани икки четида хамма фанклублардек туриб рақс элементларини қилиб олқишлаб туришган бўлса, охирги кун залда зир югуришди хам.

 

 

Бир сўз билан режиссура, постановка, ғоялар  хаммаси Мунисага ишлади, хаммаси тўкис оригинал ва профессионал тарзда  амалга оширилган.

Сайтимиз жамоаси уч кун концертни кузатди ва сўнгги кунидаги мусиқа ўчиб қолганидаги Мунисани куйлаганини кўпчилик атай қилинган фишка деб қабул қилибди. Чунки ўша холатдан Муниса чиройлик чиқиб кета олди ва аслида жонли куйлаб турганини исботлади хам. Вахоланки бошқа кунлар бундай бўлмади, рости хам учинчи куни мусиқа ўчгани сезилмади хам, аммо керак пайти мусиқа "қайтиб пайдо" бўлмади, Муниса эса ўзини йўқотмади.  Буни видеода кўрасиз. 

 

Жонли ижро масаласида.

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Мунисани  концерт дастури дуэтдошлар билан фонограмма бўлгани сабабли  бир кунлик зал  ижарасини тўлаб  берди. Дастур тўлақонли юз фоиз жонли бўлганида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси сайтимиз учун илк ва эксклюзив берган маълумотига содиқ қолган холда уч кунлик ижара хаққини ўз бўйнига олган бўларди.

 

Муниса концертдан олдин  касал бўлгани боис, орада (асосан биринчи куни) техник ходимлар фонограмма улашларига мажбур бўлишди, вахоланки шуниям устидан Муниса жонли овозини тўхтатмади ва буни видеодан хам кўрасизлар. Лекин биринчи куни аниқ 12-қўшиқ жонли тарзда куйланганлигини Мунисанинг концерти ижодий жамоаси хабар бермоқда. 

 

Очиғи, концертдан аввал хам, концерт куни хам хамма Мунисага фонограмма ишлатиши кераклигини айтганига қарамай у кўнмади. Бир ёқда соғлиқ гарови, бошқа ёқда илк бора концертда хаяжон натижасида овози йўқолиб қолиши мумкинлиги ва биринчи концертида Муниса ўзини хаяжондан қандай тутиши мумкинлигини ижодий жамоа билмай таваккал қилишга қўрққанди.

 

Шахсан мен хам "Неча йилдан бери санъатда бўлиб, хануз фонограммада концерт бераётган устозлар олдида сен биринчи йил концертингда ишлатсанг нима бўлибди, соғлиғинг мухим, хозир таваккал билан келгусида балки бутунлай овозингдан айрилиб қолиш хавфини хам ўйлаш керак" деганимга Муниса:  "Мухлисларга ваъда берганман! Майли "фальш" бўладими, овозим етмайдими, расво қилиб куйласам хам кўришсин ман харакат қилганимни, мехнатимни! Шуниси мухим!" деб туриб олди. (бу сухбат жараёни телеграмда сақланиб қолган, ха энди-да ёлғон пиармас демоқчиман. Вахоланки одамларни алдамаслигимни сайтимиз доимий мухлислари билишадику)

Хуллас амаллади. Сахнада  томошабинлар учун берилиб ишлади. Шунисига хурмат!

 

Суратлар: Баходир Матёқубов ва Азиз Жабборов

Видео: Шахло Қодирова, Нодира Махмудова ва Сайёд.

Монтаж: Дилобар Сухбатова

 

13-Окт-2014 00:59
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Munisa Rizayeva
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 дилья   (13-Окт-2014 10:37)
салом майтюбда чикмаяптику концерт, уни урнига мангога жавоб чиквотти

2 Komily   (13-Окт-2014 10:51)
Hammada ham boladigan holatku faqat Munisada emasku ahir )) qayerga qarama Концерт бошланишидан аввалги асаббузарликлару, тансоқчилар  Мунисани олиб кетаётганидаги хиралик қилган ва телефонидан айрилай деган фанат билан боғлиқ мухрланган лавхалар.

3 зара   (13-Окт-2014 10:52)
ооооооо  я первая.

4 Mirkomil   (13-Окт-2014 13:49)
Kulishi nimcha xunuk bu qizni exxe

5 Jamol   (13-Окт-2014 14:06)
my tube da yo'qmi Munisa konsert negadir???

6 ...   (13-Окт-2014 14:23)
nega "Sozonda shantaj qilmoqda" degan maqola olib tashlanmaypti iltimos shu ayolni keyingi taqdirini yozin judayam qiziq nima bo'ganekan.

7 ...   (13-Окт-2014 14:24)
Ummonni rasmi daxshat chiqibdi Shpxrux orginal rasm ))))))))))))))

8 gaybullomar   (13-Окт-2014 14:42)
мунисани сахна ортидаги хаяжонини куриб кузларим ешланди зур хакикатан зур булибди хам сахна куриниш хам маза килиб кушик эшитиш мана шу хакаки концерт омадини берси оллох хамиша панохига олсин янаги концертларига киришлик бизга хам насиб килсин ОМАД ОМАД ОМАД ОМАД ЗУРРРРРРРРРРРРР wow thumbup hands hands hands heart heart

9 akbar   (13-Окт-2014 15:19)
жонли бергани ва хечкимникига охшамаган харакатлар зор лекин  очиги концерт ёокмади  муниса озини тутишни билмаган атак хаммаси зор

10 Fanat_Ummon_From_Sam   (13-Окт-2014 16:35)
TURISINI ETAMAN MAN SKACHAT QILDIM LEKIN.... konsertga keladigan busak erinmasdan utkazmasdan kurdim hamasini.. birinchi navbatta Sayyod sizga kottakon rahmat shuncha mehnatila uchun hardoim birinchi bop yurila ilohim!!!
ijodiy guruhizga omad bilganlarim   Баходир Матёқубов  Азиз Жабборов  Шахло Қодирова, Нодира Махмудова Дилобар Сухбатова va albatta hama hamalariga.. MUNIS sizga kottakon rahmat konsert vapshe daxshat gap bulishi mumkin mas ijodizga omad ulkan zafarlar tilab qolamiza kuz tegmasin ilohim.. eng asosiysi uzizi yuqotib quymadiz va hamasini kutganimdan ham a'lo darajada uddaladiz!!! SARDOR aka sizga alohia TASHAKKUR!!!! HARDOIM BIRINCHI BUP YURILA

11 zaya   (13-Окт-2014 17:11)
Munis uddalabdi)

12 даврон   (13-Окт-2014 17:20)
biggrin зур булибди  кансерт  рахмат  силага

13 afsona   (13-Окт-2014 17:42)
муниса консертиз аддуший чикибди гап йук лекин ОМАДИЗИ БЕРСИН   сахнад энг эркин кушик айтадиган санаткор севинч муминова эди энди МУНИСА РИЗАЕВА ЗУУУУУУУУРРРРРРРРРРРРР ГАП ЙУК  СИЗИ ЯХШИ КУРАМИЗ

14 Zilola   (13-Окт-2014 18:42)
tongue tongue tongue

15 Farrux   (13-Окт-2014 22:08)
Joningga degan taronani sal boshqacharo qib etibdi. manda uni orginali va minusi ham bor)

16 Farrux   (13-Окт-2014 22:09)
nega mytubega chiqmayapti???

17 kamtar1   (13-Окт-2014 23:23)
екмади

18 Jamol   (14-Окт-2014 00:07)
shikarni vid!!! wow

19 zafar   (14-Окт-2014 01:37)
Муниса яхши ашула айтади, манга екади, лекин узбда биронта санъаткор Райхондек концерт куёлмаса керак

20 Madina   (14-Окт-2014 01:59)
Molodec Munisa!!! Bravo!!!

21 ledy   (14-Окт-2014 12:15)
пластик операциядан кейин огзини катта очиб кулиш ярашмабди. Худо берган хусни бор эди. Нима килади бузиб. Операция хечам ярашмаган

22 Шах   (15-Окт-2014 02:28)
molodci Sayyod va boshqa sayt ijodkorlari shunaqa exclusive narsalani ko'ramiza! bor bo'lila ishilaga omad!

23 Fanat_Ummon_From_Sam   (15-Окт-2014 11:26)
iltimos konsertning birinchi qushig'i nomini yozvoringlar bilganlar busa kechadan beri sarsonman topolmay.. uziyam Munis ehtiroslarga berilib kuylagan zur qushiq...moderatorlar iltimos kommentimni uchirmanglar judayam kere manga shu qushiq yordam bervorila

24 Бобожон   (15-Окт-2014 18:22)
Хамма уз Урнидаю,всё такий Узбекистонда хеч кайси санаткор Озодадек концерт беролмаса керак,ёки Юлдуздек!

25 Мухаррам   (15-Окт-2014 18:22)
Концертни охирида турисиМунисага рахмим кеп кетти (мухлисларим куриший ахир улар мен учун келишганкууу)

26 Abduraimovich   (16-Окт-2014 17:23)
кансерт ажоеб мунисадан буннданда яхширок кансертлани кутуб коламиз

27 хамиджон   (20-Окт-2014 04:09)
Sardor aka yutubdan ham kuchirib oladiyu. Agar bu kuchirilishi man bulsa yutubga ham qo'ymasligiz kerak edi.

28 leyla_91   (20-Окт-2014 05:28)
ajoyib

29 Abrorchik   (20-Окт-2014 06:19)
Munisaga omad tilaymiz konsertni tiniq va HD formatini kutib qolamizz SAYYOD.COM ga kattakon raxmat sizlar N1  wiggle   yahoo

30 samira   (22-Окт-2014 19:10)
gap yo` zo`r bo`pti munisani hamma awulalari yoqadi neobicniy qiz hic kimga o`hwamagann yo`naliwi bor ayniqsa ota ona to`risida etilgan awula zo`r ciqibti so`zlariyam ma`noli. bowqa yengi awulalarini ewitib hursan bo`ldim tezro netga qo`yilsa yahwi bo`lardi munisaga omad yana yengi awulalarini kutib qolamiz

31 Toxir   (26-Окт-2014 22:41)
Sayyod iltimos sizdan Jaxongir Otajonovning jonli qansertida xam koproq videolavxa tayyorlab saydga qoysangiz, xursand bolardik

32 jasur   (28-Окт-2014 14:24)
baribir munisa munisade

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 42
Мехмонлар: 42
Рўйхатдагилардан: 0