Муниса Ризаевани олдинги йилги концертидан аввал яхшигина бир зарба сал қолса рухан йиқитай деганди. Унинг маъмури нафақат Мунисани балки хамкасбларидан айримларини хам катта пулга чув тушириб хорижга қочиб кетгач, концертга тайёргарчиликлар аро хуқуқ тартибот органлари идораларида Муниса халак бўлганди. Маъмурига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бу йилги концертига яқин эса уни инстаграмдаги 144.000 кишилик ўқувчилари бор бўлган @munisarizaeva сахифаси номаълум шахслар томонидан ўзлаштириб олинди.
Муниса Ризаева:-Менга ёрдам керак, мени сахифамни ўзлаштириб олишди. (йиғламсирайди) Айни дамда янги @rizaevamunisa профилидаман ва у ерда ушбу холат юзасидан видео хам қолдирганман. Электрон почтамга хам кира олмаяпман. Илтимос, ёрдам керак, билмаяпман кимга ва нима деб мурожаат қилишга хам, сайтингиз одамлар ишончини қозонганлиги билан хаммага таниш, илтимос ушбу холат хақида одамларга хабар беринг. Бу йил хам яна концерт олдидан мана шундай дилхираликни қаранг... (йиғлайди)
Мунисанинг инстаграмдаги янги @rizaevamunisa номли сахифаси очилганига хали бир кун бўлмай, хозирга қадар (!) 5600дан зиёд ўқувчи йиққан ва хануз бу кўрсатгич ошмоқда.
Айримларнинг ушбу холат юзасидан ва худди олдинги йилги маъмури билан боғлиқ холатидек, ўзлари деярли таржимасию маъносини тушунмаган сўз-ПИАР билан боғлашлари беихтиёр одамни кулдиради.
Мантиқсиз айблов.
Концертимга тушсин деб бировни устидан жиноят иши очишар эканда а? Хуқуқ тартибот органлариям ахмоқ эмасдир? Маъмур хам мана бир йилдан буён шу концертга одам тушсин деб халиям қидирувда бўлмас?
Ё "Мунисани чув туширишибди, урреее кетту концертга!"-дейдиганлар бўлармикан?
"Худога шукр, Муниса Ризаевани инстаграмдаги профилини ўзлаштиришибди, ана энди уни концертига тушса бўладиии! Бўлмаса концертга туша олмас эдик!"- шунақами?
Тавба...Нимаси пиар? Нимаси реклама?
Биров ўламан деса одамлар, ха ўзини реклама қиляпти, жанозасига одам йиғишга -дейдиган замон келдими нима бало?))
|