Бош сахифа » 2013 » Март » 20 » Муниса: Тўйда бурнимни қонатишганидан кейин мажбур бўлдим.
09:32
Муниса: Тўйда бурнимни қонатишганидан кейин мажбур бўлдим.

  Муниса билан сухбат қурганимизга хали бир йилча ўтгани йўқ. Сўнгги пайтлар унинг машхурлик рейтинги нафақат ижод намуналаридан балки, у билан боғлиқ шов-шувлардан хам ортиб бормоқда.

Телефондан тарқалаётган суратлар, кетидан видеолавхалар, турли жанжалли воқеалар...

Муниса  билан бу ва бошқа нарсалар хусусида сухбат қуриш учун унинг офисига келдик.

 

Sayyod:  Бизни ижодий жамоаси ва онаси билан кутиб олган Мунисани кайфияти яхши эди ва дарров тарқлаётган сурат хамда видеолар билан боғлиқ  долзарб  мавзудан сўз очди:

Муниса Ризаева : -    Авалига чора кўрмоқчи эдик лекин,  эмоцияни четга суриб, хар бир инсон ўз жазосини олади дедик, бўлди. Бу воқеалардан кейин телефонимдаги барча сурат ва видеоларни ўчириб ташладим, одамларга хам хайронсан, арзимас нарсадан шунақанги катта муаммо қилиб юборишдики. Билмадим, хаётда хамиша қувноқ  қиз бўлганимга хар-хил шўхликлар қилиб, суратга ва  видеога тушардим, бу шахсий телефон доирасидаги нарсалар учун нормал холатку. Кун келиб бундан ўз манфаати юзасидан фойдаланиб, халққа тарқатишлари хаёлимга келибдими? Ўзингиз хам биласиз, хаётда комплекслардан айро инсонман. 

Лекин шахсий нарса кенг омма олдига чиққач, уни харқанча бу шахсий эканлигини химояламанг, барибир халқ уни қай тарзда ва нима сабабдан чиққанига қараб эмас, ўша нарсани ўзига қараб бахо беришади.  Санъаткор бўлгандан кейин одамда маъсулият хисси икки баробар ошади, у видеолар эса бир неча йил аввалги видеолар.


Sayyod:  Тўғри, шоу-бизнес оламидаги-лар учун бу видеолар муаммодек туюлмади, ха ўша шўх Мунисаде дейишди холос.  Фақат кенг оммага тарқалгани-дан улар шокка тушишгани рост.  Сабаби бундай  хазиллар билан қилиқлар қилинган видеолар деярли хамманинг шахсий телефонида бор. Келинг , сухбатни дарров шундан бошламасак, зеро сиз билан сухбатга фақат буни мухокама қилгани келмаганмиз. Асосий нарса ижодингиздаги янгиликлар хам у шов-шувлардан қолишмайди.

Туркияда бўлиб қайтдингиз, жонли ижрода куйлабсиз, мусиқаси минусда, бу санъаткор учун жуда жонли созандалар хонандага мослашиб ижро қилишади, минусда эса хонанда минусга мослашиши керак.

Муниса Ризаева : -Албатта қийин иш.  Ёдингизда бўлса, илк бора "Марди майдон”  жонли ижро фестивалида созандалар мусиқамни бузиб қўйишди, натижада сахнада ўзимни йўқотиб қўймай куйлаб кетавердим. Иккинчи маротаба "Марди майдон” гала концертида эса ўз созандаларим билан иштирок этдим. 

Sayyod:  Илк маротаба "Марди майдон”даги созандалар билан холат, атайин қилинган деган маълумот хам бор эди. Репетицияда улар билан тортишиб қолганингиз натижасида улар концерт куни атайин шундай қилишди дейишганди.


Муниса Ризаева : -Менга ўша пайт бириктирилган созандалар нима қилишаётганини тушунмаётгандек эди.  Мен эса хамма нарсага, айниқса ижодимга жиддий ёндошишга ўрганганман. Зеро мени биров куйлашга ундамаганам пулам тикмаган, ўзим истаб  ва чин дилдан ижод билан шуғулланмоқдаман. Орзуим ушалишига  анча интилганман ва 25 ёшимдагина эришдим. Шахсий хаётимга қараганда ижодга жиддийроқ қарайман, сабаби хаётда қувноқ, шаддод ва хазилкашман. Ўша бизнес билан боғлиқ ишимга хам бу қадар жиддий ёндошмагандим, сабаби ижоднинг касалиман.  Характеримда минусларим жуда кўплигини тан оламан, ва ўша илк созандалар билан ишланганида, улардан шунчаки жиддий ёндошиш ва профессионализмни талаб қилгандим холос.  Лекин концерт куни созандалар атай қилди деб ўйламайман, шунчаки ўша пайт ўзларини йўқотиб қўйишган бўлиши мумкин.  Ўзим кўриб, билиб, амин бўлмагунимча ишонмайман. 

 

Sayyod:  Ботир Қодиров билан бўлажак дуэт хақида. Ботир сиз билан дуэт куйлашда иккингиздаги азарт уйғунлашиши натижасида қизиқ натижа бўлишига ишонмоқда.  Сизга бўлажак дуэтни эшиттиргани ва хали аниқ жавобингизни билмаслигини айтди.

Муниса Ризаева : -Ботир Қодировдек артист менга дуэт таклиф қилганидан хурсанд бўлдим.  Уни ижодидан аввал бехабар эдим, шоу-бизнесга кириб келиб, тв-да "Гўзалсан” қўшиғига клипни кўргач , аввал онам ахамият бериб диққатимни тортдилар. Сабаби унинг йўналиши меникига ўхшаш туюлди, фарқи мен фольклерни европа йўналиши билан уйғунлаштирган бўлсам, у эса акси , афроамерика йўналишига шарқона миллий тарзда куйлади.  Кейин эса унинг ижодини кузата бошладим. Уни халқ жудаям севиб,  хурмат қилишини билдим. "Айрилма ёр” қўшиғим чиққанидан бир ой ўтиб Ботир менга қўнғироқ қилиб, ижодим унга манзур эканлигини билдириб, дуэт хақида гап очганди. Ёдимда, ўша пайтлар  "Ботир Қодиров менга қўнғироқ қилди” деб хаммага гапириб хурсанд бўлгандим. Лекин у пайтлар режаларим бошқача бўлиб, бу дуэтни сал кечиктиришга тўғри келди. Сабаби, навбатда "Эй само” ва "Голливуд” қўшиқлари режага киритилган бўлиб, асосий урғу улар устида ишлашга бўлганди. Кейин "Уммон” билан дуэт бўлиб, кетма-кет яна дуэт чиқариш нотўғри деган фикрга келдим. Мана , айни тўғри келган пайтда Ботир қўнғироқ қилиб, қизиқ бир ғоя борлигини билдирди. Рости хам қўшиқ менга жуда қизиқ туюлди, унинг студиясига келиб тингладиму, менга жудаям ёқди. Вахоланки бирор мусиқа билан мени хайратлантириш  жуда қийин масала. Қўшиқ муаллифи Илхом Маматов экан. Хуллас бу дуэт амалга ошади деб ўйлайман. Хозир бу қўшиқ устида иш кетмоқда ва унга ўз хиссамни хам қўшдим сабаби, хитни ким яратади? Хеч ким, барибир уни хит даражасига ижро этаётган одам қилади. Масалан , биронта артист композиторга келиб, менга хит ёзиб беринг дейиши нотўғри. Қўшиқни хит бўлиш, ё бўлмаслиги барибир артистга боғлиқ.  Қўшиққа мехр ва диққат бериб, уни ўстириш, худди чақалоқни катта қилишдек гап.

Sayyod:  "Секин аста” қўшиғингиз хақида, муаллифи ким?

Муниса Ризаева : -Элдор Қаюмов ёзган,  лекин қўшиқ асли умуман бошқача эди. Биз эса умуман бошқача қилиб юбордик, студияга кириб (куйлаб беради) "а-а, ў-ў, секин аста, секин аста” деган жойларини қўшиб юбордим. Қўшиқда булар аслида бўлмаганди,  хардоимгидек оддий куплет , нақорот ва  мусиқадан иборат эди. Қўшиқнинг бугунги кундаги одамлар тарафидан эсда қолаётган фишкалари эса ўзимизнинг саъйи харакатларимиз натижасида бўлди.

Sayyod:  Одамлар бу қўшиқдан Питбул ва Жениффер Лопесни хам эслашди

Муниса Ризаева : -Ха,  буни рад этмайман, лекин Жениффер Лопесга тақлид қилишга харакат қилганим йўқ, сабаби уни мухлиси хам эмасман. Мен у ерда ўзим харакатларим билан очилдим.

Sayyod:  Мен хам шу фикрдаман, тақлиддан кўра, ўзлигингиз ва "подача”нгиз ютуқ бўлган, қўшиқ темпи ўхшаш бўлиши мумкин.

Муниса Ризаева : -Шунча одам орасида, қандай қилиб бемалол рақсга тушиб, куйлаб суратга тушдингиз деб хайрон бўлганлар хам бўлди. Қулоғимга наушникни тиқиб олиб, қўшиқни қўйдиму , шу қўшиқни қандай хис қилган бўлсам, шундай ўзимни тутдим. Хамма ашулаларимдан айнан мана шу қўшиқни бирда яхши кўриб қолгандим.  Қўшиқ ва клип промода бир хафта бўлиб улгурмай, тўй хизматларида одамлар шунақанги рақсга тушишяптики, кечаги тўйда масалан, ёнимга сахнага йигитлар чиқиб олиб роса сакрашди.  Лекин биласизми, тўйда барибир , энг рақсга чорлайдиган қўшиғим "Голливуд” бўлиб қолмоқда, ўзим хам хайронман.

Sayyod:  "Айрилма ёр”чалик барибир "Голливуд” оммалашмаган деб хисоблайман.

Муниса Ризаева : -Тўйда "Айрилма ёр”ни бошлаганимда одамлар ўрнидан туради, "Голливуд”ни қуйлашим билан эса , давра тўлиб кетади. Клипдаги қилиқларимни хам кўрсатиб, хатто стулни қўйиб, ўтириб кўрсатишади хам.  Менимча қўшиқдан кўра,  клип уларга қизиқроқ бўлса керак. Балки клип шундай бўлмаганида , қўшиқ оммалашмасмиди. Вахоланки , аксарият одамлар бу қўшиқдаги вокал жихатларимни мақташади, ва ижро махоратим шу қўшиқда очилганини  эътироф этишади.  Биласизми, асли тўйда одамларни қўшиққа муносабатини кузатишга хам чиқаман, маза қилиб куйлайман ва ижодим натижасини томоша қиламан.

Sayyod:  УММОН билан куйланган қўшиқни, тўйлар учун , ўзингиз фақат куйлаган турингиз борми? Масалан, аксарият дуэтлар сохиблари ўзларига қўшиқни бошидан охиригача , фақат ўзлари куйлаган турларини тўй учун ёзиб олишади. Тўйга дуэтдошсиз алохида кўп борилади ва шунда у қўшиқни ўзи куйлаган тури айтилади.

Муниса Ризаева : -Йўқ, менда УММОН билан куйланган қўшиқни , ўзим фақат куйлаган турим йўқ. Бу тўйбоп ва тижорат эмас,  кўпроқ ижодий кўриниш учун қўшиқ бўлса керак.

Sayyod:  Лекин бугунги кундаги шов-шувли қўшиқлар турига киради. Ғуломжон Ёқубов ва Муножот Йўлчиева ижросидаги туридан кейин яна хазиломуз "Қондай” тури хам интернет оламини кезмоқда.

Муниса Ризаева : -Ха (кулади) эшитдим. Хазиломуз турини эшитиб жудаям қувондим.  Нимаики қилишаётган бўлса, одамларга ўз таъсирини ўтказар экан,  мен бундан фахрланаман. Пиарми бу , антипиарми , фарқи йўқ, асосийси одамлар гапиряптими демак, мен нимагадир лойиқман. Хеч қачон кўнгилни туширмайман. Ўша тарқалган суратларга хам келсак, агар билганимда чиройлироқ тушибам берардим деб онамга айтгандим. Бир йил ўтмасданоқ шунча натижа , қаранг.  Демак , шу одамларда,  шу қадар қизиқиш уйғота олибман.  Кейин эса бунинг дахшатли натижаларини ўзимда сеза бошладим, бу менимча телефонимдан топа олинган,  энг ёмонлари бўлса керак.  Хаётимиз шу қадар қисқа-ки, лекин шу қисқа умриларидан хам бизга вақт ажратар экан,  демак шунга лойиқмиз.

Sayyod:  Бу тарқалаётган сурат ва видеоларингизни сизнинг шахсий пиар йўлингиз деган фикрлар хам мавжуд. Сабаби шахсий телефонингиздан қандай қилиб сурат ва видеолар ўзидан ўзи тарқалиши мумкин?

Муниса Ризаева : -Тарқалган сурат ва видеолар сабабчиси бошқа , лекин, телефондан ўз-ўзидан тарқалиш хақида айтмоқчиман,  Айфон телефони кичик компютердек нарса, унда  "айклауд” ( iCloud ) деган дастури бор, шу нарса ёқиғ қолинса, сиздаги барча маълумотлар шундай телефон сохиби билан алишиб қолиши мумкин экан. Яқиндагина телефонида хамма маълумотлар йўқ бўлиб, қандайдир бир банк ходимини маълумотлари пайдо бўлиб қолибди. У банкка маъмурим бориб, суриштириб , мана шу дастур натижасида бўлганлигини билдик. Хаммага айфондаги iCloud дастурини ўчиришни тавсия қиламан.  Телефонимга турли дастурлар ўрнатиб тураман, яқинда хадислар ва турли китоблар ўрнаттирдим. Бизни халқ ва менталитетга хурматим юзасидан, атай бу нарсаларни ўзим халққа пиар учун хам чиқармаган бўлардим.  Сабаби шўхликми ,  хазил,  шаддодми , булар ўша шахсий чегара доирасида қолиши керак.

 

Sayyod:  Бевосита тарқалаётган сурат ва видеоларингизга тўхталсак

Муниса Ризаева : -4-5 йил аввал бу сурат ва видеолар телефонимдан олинган.  Компютеримдаги сана билан текширганимда 2008 йил эканлигини билдим, у пайтлар мехмонхона бизнесини юритардим.

Sayyod:  Суратда ёнингизда ётган қиз ким ва нималар билан шуғулланаётгандингиз?

Муниса Ризаева : -Ўзимни ўзим , ўз телефонимга суратга олгандим, соат эрталабки 5:00лар эди.  Мен айни дамда уйда эканлигимни  кўрсатиш ,  ота-онамни  хавотирланмасликлари учун суратга олинганди.  Мехмонхонани юритиб, бир ўзим яшаяптган пайтим, ота-онам хорижда бўлган пайти,   улар хавотир олмаслиги учун,  ўзимни суратга олиб "вацап”(WhatsApp- бугунги кунда энг оммалашган телефон дастури, текин смс, фақатгина сурат ва видеолар оғирлигига қараб интернет учун пул тўланади холос-муаллиф қўшимчаси) орқали уларга жўнатардим.


Sayyod:  У суратларни хаммасини жўнатардингиз деб айта олмасдим сабаби, айрим суратлардаги мимикангиз ота-онага жўнатиш мумкин бўлган деб бўлмасди.

Муниса Ризаева : -Қандай эди?

Sayyod:  Билмасам,  яхши ва юборишга лойиқ  деб бўлмасди хархолда

Муниса Ризаева : -Жудаям яхши эсимда, юқоридан мана бундай қилиб (кўрсатиб беради) ўзимни суратга олардим, балки аппарат чироғи (вспышка)  натижасида мимикам ўзгарардир.

Sayyod:  Хўш,  ёнингизда ётган қиз ким эди?

Муниса Ризаева : -Менинг дугонам Кама. Хеч ёдимдан чиқмайди, ўша куни онам қўнғироқ қилиб, қаерда юрибсан деб уришдилар. Мен мехмонхонамнинг "Эль Малино” деб номланган барида эдим. Онамга мехмонхонада эканлигимизни, ёнимда дугонам Кама эканлигини айтдим ва ётоқхонага чиққач, ётган жойимда ўзимни суратга олдим. Кама суратда кўрганингиздек, ўша аппарат чироғидан кўзини қўллари билан беркитди.

Sayyod:  Ким тарқатган?

Муниса Ризаева : -У менинг энг яқин дугонам эди. Исмини айтишни истамайман. Оиламизга яқин инсон деб хисоблардик, оилам унга кўп яхшиликлар қилганди, ва бир вақтнинг ўзида, нафақат мени балки, бутун бошли оиламнинг душманига айланди.  Жудаям кўп қабихликлар қилди. Лекин, биласизми хаётда кўп нарсаларни кечириш керак экан. Олийжаноб инсон,  худди мендек жим бўлишни афзал билган бўларди.  Бу ишларни айнан у қилаётганига менда етарли далил ва фактлар мавжуд, лекин...

Сухбатга онаси қўшилади:- Хуқуқ тартибот органлари билан ортиқча машмаша керак эмас деб лозим топдик, қўй қизим инсоф ўзига дедим.

Sayyod:  Инсоф ўз йўлига лекин, артистнинг номига путур етиши-чи? Хеч бўлмаса, уни  интервьюга жалб қилиб,  узр сўраттириш керакмиди дейман

Муниса Ризаева : -У бундай нарсага қодир инсон эмас. Бундай қабихликларга борган инсондан, яхши нарса кутиб бўлармиди?

Sayyod:  Менинг шахсий кузатиш ва фикримни ўзимда сақлаган холда, бу суратларнинг балки давоми бўлган  турлари бормиди деган саволни беришга мажбурман

Муниса Ризаева : -Йўқ.

Sayyod:  Видео...

Муниса Ризаева : -Ўзимизнинг уйдаги супада бўлган холат.  Бу хеч қандай кафе ёки бошқа оммавий жой эмас, катта ховлимиз бор, у ерда супа бор , бу ўша ердаги суратга олинган видео. Биласизми, телефонимда Шохруххонниям қўшиғига, ўзимнинг хам қўшиғимга қилган шу каби хазиломуз қилиқларим кўп эди.  Кўзгу олдида Шакирани қўшиғига қилиқлар қилиб,  соч турмаги учун флаконни ушлаб микрофон қилиб куйлаётгандек қилиқлар қилган видеоларим  хам бор эди.  Мусиқа менинг хаётим бўлаги, ва видеоларда хам , шу хазилларимда хам у акс этади. I’m not fake , сохта инсонмасман, қандай бўлсам шундайлигимча намоёнланаман. Хеч қачон ўзимни бирбошқача қилиб кўрсатмайман лекин,  бу билан мен бузуқман деганимаску.  Бир сипогинани ролини ўйнай олмайман.

Sayyod:  Манзурага пародиямиди у?

Муниса Ризаева : -Йўқ, Манзурани ўзигаям айтганман, мен уни ижодини жудаям яхши кўраман ва  жудаям хурмат қиламан. Манзура жуда иқтидорли инсон, у операни қандай куйлашини биласизми? 2003-2004 йиллар  "Умид юлдузлари” фестивали иштирокчиси бўлганимда , Циркда Диджей Пилигрим ё Болалар гурухи концерти бўлаётган пайти эди, хозир аниқ ёдимда йўқ. Хуллас ўша пайтлар Манзура катта опаси билан "Осиё” гурухи иштирокчиси бўлган. "Ёлғизим” қўшиғини ижро қилишганида мен жудаям таъсирлангандим. Ўша пайтларданоқ Манзурани қаттиқ хурмат қила бошлаганман.Кейинчалик танишиб олдик, тадбирларда кўришамиз ва мен уларни Манзура демайман, Манзура опа дея мурожаат қиламан. Хурмат қилган инсонларимга Сиз дея мурожаат қиламан. Хуллас,  мана шу видео кенг оммага тарқалгач Манзура опага қўнғироқ қилиб, мабодо нотўғри тушунган бўлсангиз , кечиринг дедим. Кимдандир кечирим сўрашдан хеч қачон қўрқмайман. Атай ёки ғайирликдан қилинган иш эмаслигини, дархақиқат ижодларни ёқтиришим ва хурмат қилишимни  айтдим. Барибир харким , хар қандай тушинадида.

 

Sayyod:  Райхоннинг интервьюлардан бирида "Бир яқин дугонам эди,  энди эса йўқ” маъносида айтилган машхур хонанда сиз эканлигингигни тан оласизми?

Муниса Ризаева : -Кўпчилик хақида бошқачароқ фикрда эдим.  Нафақат шоу-бизнес, умуман олганда шундай эди.  Ишониш ва самимий муносабатда бўлиш , бу дунёда керакмас нарса экан. Лекин қандай яшаган бўлсам, шундай яшайвераман.  Хеч ким билан гаплашмасликка харакат қилиб, эхтиёткорона  яшаб, (рольга кириб, кўрсатиб беради)  "Здравствуйте” деб ўтиб кета олмайман.  Қандай юракдан муносабатда бўлган бўлсам, шундайлигимча қоламан.  Мен хақимда кимдир,  қандайдир фикрда бўлиб,  нимадир гапиргани менга мухим эмас.  Райхонга қандай муносабатда бўлган бўлсам, шундай муносабатда қолавераман.  Райхонни соғиняпман,  у билан аввал қандай гаплашган бўлсак, шундай гаплашяпмиз дея олмайман.  Бунга сабаб ва сабабчи инсонларни харакати хам  бўлди. Самимий ва очиқ гапирадиган бўлсак, Райхон учун нимаики қилган бўлсам, хаммасини чин дилдан қилганман.  Мен унга нисбатан,  тўғриси,  чин дилдан муносабатда бўлганман, ғараз ниятим бўлмаган. Ёмонлик истамаганман ва истамайман хам.

Sayyod:  Умуман шоу-бизнесда дўстликка ишонасизми? Шоу-бизнесни кузата туриб,  биронта нормал дўстликни кўрмайман. Мисоллар кўп ва хеч қайсиниси яхшилик билан тугамайдигандек.

Муниса Ризаева : -Тўғрисини айтайми? Йўқ, мен хам энди шоу-бизнесдаги дўстликка ишонмайман.

Sayyod:  Шартмиди ким биландир дўстлашиш?

Муниса Ризаева : -Мен энди дўстлашаётганим хам йўқ. Бугунги кунга келиб,  биронта дугонам хам йўқ.  Хеч қайси дугонам билан гаплашмаяпман. Яқиндагина онамга айтгандим: Райхонни хаётимда ўрни алохида,  у мени юрагимда хамиша бўлаверади,  мен уни яхши кўраман. Ўз вақтида опамдек бўлиб қолганди. Мени кўп нарсага ўргатганди. Қачонлардир берган маслахатлари, бугунги кунга келиб жудаям ёрдами тегмоқда. Дўстмасмисиз хозир деб кўп савол беришмоқда, гап дўстликда хам эмас, гап муносабатда! Мени унга муносабатим ижобий.

Sayyod:  Инсон сифатидами ё ижодкор?

Муниса Ризаева : -Ижодни бу ерга умуман алоқаси йўқ. Бир хил гаплар бўлдики (жим қолиб, кулиб юборади) Райхон билан Муниса дўстлиги сабаби, у Райхон эканлигида дейишди хам. Худойим! Мен қандай мавқедаги одамлар билан таниш эканлигимни  билишармикан?  Москва ва хорижда хамм катта юлдузларни биламан ва мен дўстларни мавқеига қараб танлайдиганлардан эмасман.

Sayyod:  Бугунги кундаги сизнинг хам мавқеингиз рейтингдаку.

Муниса Ризаева : -Шундай гапиришяптида. Райхон ва Шахзодагача менга хали анча бор, уларнинг стаж ва   тажрибаси катта, мен хали бу борада ёшман. Хаётимда ўз олдимга қўйган мақсаднинг хали бошидаги поғонасидаман, хеч қачон ўзимни керагидан юқори тутиб, юлдузлик касалига учрамаганман.

Sayyod:  Райхон ва Шахзода тилга олинди ва бир саволни бермасам бўлмайди, сабаби бевосита ўзим гувохи бўлган нарса.  Ижодингизни энди бошлаётган паллангизда Таронада Шахзодани олдида кўп кўрардим,  у пайтлар сизни актриса сифатида танирдим.  Ўша ердан ижодни бошлаганингизниям биламан,  лекин кейинчалик Райхон билан дўст бўлгач, Шахзода билан узоқлашгандек. Альбом тақдимотингизда ўша Таронани тилга хам олмай, Пантерра студиясига ташаккур айтганиз маълум, вахоланки Тарона студиясида аксарият қўшиқларингиз ёзилмаганмиди?

Муниса Ризаева : -Қайси қўшиқларни? Ким менга нимада ёрдам берибди? Таронада қўшиқларимни ёзганим боиси  у ерда Бахром ока деган "қулоқлари зўр” ("слух”ини назарда тутади) одам борлиги сабаб.  Менга фарқи йўқ қаерда ва ким билан ишлаш, қаерда менга қулай бўлса, ким ўз ишини яхши уддаласа, ўз ишига профессионал тарзда ёндошса, "қулоқлари” ёқса ўша ерда ишлайман. Таронадаги овоз режиссери Бахром ака,  мени хамма қўшиқларимни (сводит (сведение)) тўғри уйғунлаштиради-ган, овозим билан ишлай оладиган одам.  Овозимни созлаш керак дегани эмас, мени овозимни умуман хеч нарса қилиш шартмас,  лекин у овозимни қаерида кўтариш, қаерида мусиқани пастлашиш  ва қайси мусиқий товушни қўйишни яхши биладиган инсон. Бу энди ўзимизнинг халққа тушунтирилиши қийин бўлсан майда жараёнлар.  Одамларга бу нарсалар қизиқ эмас, вахоланки бир қўшиқ устида жудаям катта мехнат ётади. Бу жудаям катта йўл, буни аввал билмагандим, қўшиқларни ёзишни бошлагач, шунақанги кўп майда жараёнларга дуч келиб , қаеридадир нафас чиқаришдек жойлари хам мухим бўлган нарсаларигача борлигини билдим.

Хуллас, Райхон билан дугона бўлгач, Шахзода билан муносабатим ўзгармади. Райхон билан муносабатларимни Таронага умуман алоқаси йўқ.

Sayyod:  Гап хозир Райхонда эмас, умуман сизни Таронага муносабатингизда

Муниса Ризаева : -Йўқ ўзгармаган. Биласизми ўз вақтида  Сарвар акани (Таронанинг ген.директори) менга жудаям катта ёрдами теккан. Хозирги кунгача маслахат берадилар . Ёшлигимдан, хали энди ижодни бошлайман деганимда,  у қарши бўлганди хам, керакми сенга шу нарса деб.  Лекин у мени ижодимга ишонган ва қўшиқлар танлашда ёрдами хам теккан. "Кўзларим яна” қўшиғи ва "Тақдир” саундтреки, Сарвар ака шарофати билан куйланган.  Тарона билан бошиданоқ ишлаганимни яширмайман, ўша "Битирувчи” концертларида мени чиқаришарди, хуллас,  Тарона менга кўп ёрдам берган дея оламан. Лекин муносабатим ва фикрим ўзгарган дея олмайман,  шунчаки Таронада бўлганимда мен Муниса Ризаева эмасдим, хеч ким эмасдим.  Ижоддаги илдам қадамларни бошлаганимда эса, қўшиқлар ёзиб клиплар суратга олаётган пайтимдан , Таронага келиб бекорчилик сурурини суришга вақтим йўқ. Хозиргача Таронага бориб турибманку, муносабатлар эса ўзгармаган.

Райхон ва Шахзодага ижодий бахо: Шахзода ўзининг альбомини бир совға қилганди, уни қўшиқларини кўп тинглаб тураман ва унинг ижодидан юраги борлиги сезилиб турилади.  У қўшиқни умуман куйламаслиги хам мумкин лекин, тушунтириб беролмайман, шунақанги нарсаси борки, бошқаларда учратмайсиз. Менда бори хам кимдадир йўқдир, Райхондаги нарса бошқасида йўқ, масалан Райхонни талаффузи(акцент)ини гапиришади, лекин унга бу яршадику.  Бошқа одамни акценти бошқача бўлиши мумкин лекин Райхонга ярашади. Хар бирини ўз изюминкаси бор.

Sayyod:  Машхурлик маъсулиятдан ташқари яна нималарга ўргатди?

Муниса Ризаева : -(Самоконтроль) Ўзимни бошқаришга.

Sayyod:  Характерингиз ва ўзингизни тутишингизгача, машхурлик сизга кўзгудек бўляптими?

Муниса Ризаева : -Албатта. Шаддодлигимни биласиз, ва авваллари нимаики қилсам, унинг натижаси хақида ўйламасдим. Хозир эса,  хар бир босган қадамимдан, то гапирадиган гапимгача олдиндан ўйлаяпман.  Хаётга жиддий қарашгача , мени шоу-бизнес  ўргатди деб, яқиндагина онамга хам айтаётгандим. Шунақанги кўп нарсаларга эътибор қарата бошладимки (ўрнидан туриб , хонада юриб кўрсата бошлайди) аввал шунчаки юрган бўлсам, орқамдан ким қараяпти, ахамият бермасдим, хозир эса юра туриб, Жахон ака (маъмурини назарда тутади)  кийимим яхши турибдими-деб сўраб тураман. Қаддимни тик тутиб, ростлаб  юрадиган хам бўлдим.

Шу пайт хонада автоматик равишда хавони хушбўйлантирувчи восита ишлаб кетади

-Ўчиринглар илтимос, менга хозир нафас етишмай қоладику. (бизга юзланиб)   хаво тозаловчи ва хшбўйлантирувчи воситаларга аллергиям бор, нафас етишмай қолади.

Sayyod:  Характерингиз сизни жазолаган пайтлари бўлганми?

Муниса Ризаева : -Ха. Мана узоққа бориб нима қилдик, айни дамдаги воқеалар бунга намуна. Биласизми, мени энг  катта хатоим нимадан иборат? Ишончда. Хаммага ишонавераман, менинг  бу хислатим хаддан зиёд кўринишда ва ўзим хақимда хеч қачон ўйламайман, хамиша кимнидир деб куюниб юраман. Онам кўп уришади,  нега хамма инсонларни яхши деб ўйлаб ишонаверасан деб. Худодан қайтади деб ўйласам керак, мана бугунги кундаги сахнада қўшиқ куйлаш орзуимга эришдимку, буниям Худо қайсидир яхшилигим эвазига бергандир. Менга хамиша Худо кўмак беради, биласизми, кўпгина холатлардан ўзим чиқишга харакат қилмайман, шундай бўладики,  ўз-ўзидан хал бўлиб кетаверади.  Бу одамларга бўлган муносабатим яхшилиги, ёмонлик тиламаслигим ва ғайирлигим йўқлиги натижасида деб ўйлайман.  Кимгадир хасад қилиш тугул, хасад   тушунчасини ўзи менда йўқ. Ўз хаётим билан яшайман, кимнидир ютуғи бўлса, хурсанд бўламан. Масалан МТВА-2012 тақдимотида мукофот олмаганимга тўғриси оғриндим, лекин Райхон олганига хурсанд бўлдим.

Тақдимотдан кейин эса,  "Райхонга хасад қилганинг, юзингдан билинди” дейишди.  Мен хеч қачон хечкимга хасад қилмайман, шу кунги юзимдаги холат сабаби умуман бошқа нарсада бўлган.

Sayyod:  Лекин ижоддаги бир йил бўлмасдан,  кучли учталикка тушишни ўзи катта мукофот бўлса керак. Бир неча ўн йиллаб ижодда бўлиб, тақдимот учлиги тугул,  биронта хит ярата олмаётганлар қанча?

Муниса Ризаева : -Мана шуни онамга айтгандим, тақдимотдан аввал умуман ғолиб бўлишимни кутмаётганим, шунчаки номинацияни ўзига тушган бўлсам , буни ўзи шунақанги катта бахтки! Демак шунга лойиқ мехнат қилибман деб хисобладим.

Sayyod:  Бугунги кундаги кўпгина хонандалардан вокал ютуғингиз хам борлигини тан олиш керак, шу сабаб хам тан олингансиз.

Муниса Ризаева : -Билмадим, шундай дейсизу,  вокал тарафлама овози зўрлардан кўплари,  хануз омади юришмайтгандек. Шунинг учун бўлса керак бу омад деб биламан.

Sayyod:  Омадми ё  интилиш ва харакат?

Муниса Ризаева : -Омад ва интилишим бор деб хисоблайман. Лекин шу санъатга касаллигим хам борда . 30-40 йил сахнада бўлиб, харакат қилиб,  ютуққа эришолмаган тақдирлардан хабардорман.  Омад лекин барибир керак.  Асосийси қулоқни ёпиб ишлаш керак экан, оёқ чалишлар кўп бўларкан, интригаларчи... Яқиндагина йўқ жойдан шундай бир муаммо кўтаришдики, хайратда қолдим, Худойим, хечкимга бу нарсани раво кўрмайман.  Она, бошқа қўшиқ куйлашни истамайман деб туриб олдим хам. Бу хақида айтмоқчи эмасдим.

Онаси:-Бу Мунисани хаётидаги , энг оғир дамлари бўлгани рост...

Муниса Ризаева : - Энг оғир ва дахшатли даврим бўлди, 5 килога озиб кетдим ишонасизми? Шифохонага тушиб қолдим ва мен билан рухшунослар (психологлар) ишлади хам.  Хозир хам тикланиш даврини бошимдан ўтказмоқдаман.

Sayyod:  Бу нима билан боғлиқ бўлди?

Муниса Ризаева : -Тарқалган сурат ва видеолар билан эмас, шу шоу-бизнесдаги интригалар билан боғлиқ бўлди. Шунақанги тухмат қилишдики... Худо менга яна ёрдам бериб, яна экрандаман деб ўйлайман. Хеч кимга,  хеч нарса исботламайман, хақиқат барибир барқарор топади. Хаммаси Аллох хукмига! Онамдан бошқа яқин инсоним йўқ барибир, у менга дугонамдек хам. Хамиша, кўриб турганингиздек, биргамиз.

Sayyod:  Характерни айтамизу, балки шу характерга хам рахмат айтадиган тарафлари бордир? Шу характер натижасида нималаргадир эришгандирсиз хам?

Муниса Ризаева : -Қайсидир тарафлама ха лекин, ўзимни мақташдан кўра , кўпроқ уришаман.

Sayyod:  Характерингиздан йиғлаган пайтингиз бўлдими?

Муниса Ризаева : -Мана уч кун аввал. Шунақанги депрессия бўлдимки, хаётда бошқа хеч нарса истамайдиган холатга тушиб қолдим.  Қачондир машхур хонанда бўламан деб ўйламагандим тўғриси, чунки қанча харакат қилганим билан,  хечам ўхшамаганди. Кимларга мурожаат қилмагандим , нималар қилмагандим, отам хам қарши бўлгандилар.


Sayyod:  Кичкина санъаткордан, то каттасигача сиздаги айнан бир нарсани жудаям ёқтиришмас экан. Санъатга эндигина кириб келмасиданоқ, тансоқчиси билан юрибди дейишади.

Муниса Ризаева : -Оиламиз ўзига тўқ ва ота-онамни мавқеидан кўпчилик хабардор. Улар мени куйлашимга хамиша қарши бўлишган, лекин, бу нарсага лойиқ эканлигим,  қўлимдан келишини исботлаганимдан кейингина рози бўлишган. Отам мени клипларимни кўриб, радиоларда қўшиғимни сўрашётгаридан хабари бўлгач, одамлардан талаб бўлаётгани кўриб кейин "Куйлашинга розиману, лекин тўйларга чиқмайсан”-дедилар. Буёқда одамлар тўй хизматларига сўраб қўнғироқлар қилишни бошлашди. Бир устоз ва жуда машхур инсон "Тўй хизматига бориб халққа яқин бўласиз, тўйдан талаб борки, демак нимагадир лойиқсиз ва сизни яхши кўришадики, ният қилиб, тўйларида кўришни исташади ” деди. Одамлар деярли бор-бутини йиғиб тўй қилади, биронта артистни тўйларида кўришни исташдими демак, шундай энг бахтли кунларда мени кўришни исташи бахтку. Хеч қачон унутмайман, бир куни бир ёши улуғ онахон қўнғироқ қилиб , набирасини тўйида мени кўришни истаганини айтди ва бу ойги нафақа пулидан тўлаб , қолганини келаси ойлардаги нафақа пуллари билан тўлаб бориши мумкинми деб сўради. Ишонасизми, йиғлаб юбордим.  Ўша пайтлар Шербек маъмурим эди, у бунга гувох.  Ота онамга , бу тўйга текинга боришимни айтдим. Гул ва совғалар билан бориб , репертуаримда қанча қўшиқ бўлса , хаммасини куйлаб келдим. "Айрилма ёр” қўшиғини ўзиям  7-маротаба куйладим. Шунда онахон "Сен каби инсонлар хаётда кўп бўлсин. Умримми охиригача сени дуо қиламан, янада гуллаб-яшнаб, мега юлдуз бўлишингга дуодаман, беш махал намозимдан шуни сўрайман” дея дуо қилдилар.

Шундан кейин, она мен тўйга чиқишим керак, чиқмасам нотўғри бўлади дедим.  Шундан кейин тўйга чиқишни бошладим, биласизми,  тўйга чиқиш нархимни билсангиз куласиз.

Sayyod:  Нимага қараб нарх белгилайсиз, ишчилар соними ё?

Муниса Ризаева : -Тўй хизматларига бир гурух бўлиб борамиз, созандалар гурухи,  мени хавфсизлигимни таъминловчилар, аппаратураларни ташувчи гурух хам бор, сабаби жонли ижрода ишлайманку, қулоғимда аппарат бўлади, уни созлаб кузатувчи, микрофон учун "стойка” бўлади,  чунки микрофонни қўлимда ушлаб эмас, стойкага қўйиб куйлайман. Хуллас ўзимизни аппаратура-ларимиздан тортиб , микрофонимизгача ўзимиз билан олиб юрамиз, бизга хизмат қиладиган икки мошина хам бор. Буни хаммаси пул ва топган пулимни йиғмай , хаммаси ижодимга , ижодий гурух ва мана шу офисга сарфланади.  Катта бир нархни қўйиб, истасанг буюртма бер , бўлмаса йўқ деб турсам хам бўларди, лекин менга бу керак эмас. Тўйга кириб , одамларнинг қўшиқларимдан завланиб рақсга тушишини кўриб, хурсандчилигимдан хамма нарсани унутаман ва "Яна тўйимиз борми бугун?” деб сўрайман. Вахоланки, кунига қанча тўйимиз бор, бир ики эмас, кўп тўйларга борамиз. Тўйлар кўплигидан соат 23:00да охирги тўйиимзга борганимиз ёдимда, улар тўйни тугатмай кутишганди. Яна у ердан чиқиб, таваллуд айёми кечасига бориб, ярим тунда уйга қайтган пайтларим бўлади. 

Тансоқчига келсак, тўй хизматларида йигитлар ёнимга чиқиб олиб, тегина бошлаган холатлар бошланди, кейин эса бир почка пулни,  халиги резинкаси ечилмагани қаттиқ бўладику, шуни юзимга отиб, бурнимни қонатишганидан кейин тансоқчи билан юришни бошладим. 

Sayyod:  Ўша пул отган  бир мансабдор шахс бўлиб, қўлидан ўзингиз пулни олмаганингизга жахл қилиб пулларни ғижимлаб, отгани ростми?

Муниса Ризаева : -Йўғэ, бўлмаган гап. Пулни резинкаси хам олинмаган холатда эди.  Ўша пул отган одамни кайфи бўлиб, мана шу тариқа пул отиб,  маза қиларкан. Кейин эса валюта ота бошлади, бу нотўғрику. Артистга бехурматликку. Пул отганидан кейин,  маъмурим мусиқани тўхтатишни истади,  мен йўқ дедим, мени буюртма қилганлар учун ишлаб беришим керак деб, хамма қўшиқларимни айтиб чиқиб,   йиғлаб юбордим. Кейин эса мени шифохонага олиб кетишди.  Мансабдорлигини билмадиму лекин,  ёнида 5-6 тансоқчиси бор эди,  қистирилаётган пулни  хеч қачон биров   олишига қўймайман, ўзим пулни оламан ва кейин бошқаларга бераман, чунки  пулни артист  олмаслиги  бехурматлик саналишини Жахонгир(маъмури) ўргатганлар.  Маъмурим мени кўп нарсаларга ўргатади.  Тажрибам йўқ бўлган нарсалар ва ўзбекчилик тушунчаларидаги кўп нарсаларни улардан ўрганаман.

Хозир тансоқчиларим (туриб кўрсатиб беради) мана бундай қилиб ёнимда туришмайди, улар четроқда туришади.

Sayyod:  Нима учун сиз билан боғлиқ доим жанжалли воқеаларни кўп эшитамиз? Деярли хар куни Муниса нимадир қилибди деган гапни эшитамиз. Бир куни тўйдаги бу холат бўлса, бошқа куни қайсидир салонни эшигини тепиб,  стилист билан уришганингизни айтишади. Нима учун бошқалар билан боғлиқ жанжалларни эшитмаймизу,  фақат сиз хақингизда кўп?

Муниса Ризаева : -(кулади) Билмадим , ўзим хам хайронман, тўй хизматларига келишим билан,  кўпчилик ёшлар қўшиғим бошланмасиданоқ , клипимдаги қилиқларни  қилишни бошлашади. Қўшиқ куйлаб турган жойимга, шартта  ёнимга чиқиб олишади. Балки қўшиқларим шунақами, хуллас қўшиқ куйлашни бошладим дегануча,  кўпчиликка ғалати таъсир кўрсатадигандек.  Энергетикам шундай бўлса керакда.  Сахнада куйлаяптганимда 20-тача йигит ёнимга чиқиб , менга тегина бошлагач, маъмурим билан дўппослашиш холатлари хам бўлган. 

Бошқа хонандаларни тўйда ишлашини кўряпман, узр , мен ўзимни хадя қилиб юборадиган даражада берилиб ишлайман.  Чунки берилган пулларни оқлаш керак, халоллаб олиш керак.  Номига бориб,  мана бундай (кўрсатиб беради) сохта кулиб , қош қоқиш учун тўйга бормайман.  Ишчиларимдан хамиша талаб қиламан, шунчаки бўш ўтирма, ишла дейман. Мендан ишчиларим қўрқиб туриши сир эмас, чунки жудаям талабчанман. Пул топаётган бўлсак, шунга лойиқ даражада ишлаш керак.

Sayyod:  Стилист билан бўлган жанжалчи? Салонда эшикларни тепиб тўполон қилиш холатлари?

Жахонгир маъмур: -Мен шуни айтиб берай.   Жамол шунақанги маъсулиятсиз стилистки, бирон маротаба айтилган вақтда ишини бажармайди. Вахоланки, пул  тарафлама бизни ундан тилимиз узун жойимиз борки, лекин  калта эмас.  Мен эса тўйлар олиб қўйганман, Мунисани ўз вақтида тўйга олиб боришни таъминлаш мени бўйнимда, ундан аввал стилистда сочини турмаклашга вақт керак.  Айтилган вақтга келсак, бошқа хонандани турмаклаётган бўлади, бунақа холатлар кўпайиб кетди , уни деб тўйларга кечга қолиб , калтакланган холатларим хам бўлди.

Муниса Ризаева : -Кейин бошқа стилист, Бегзод  хизматидан фойдалана бошладим. Салонга келган пайтим агар мени қўшиғим янграб қолса, Жамол: "Ўчирларинг бу қўшиқни, фу, бу нима қўшиқ” деб намойишкорона мени ерга уришни бошлади. Ёки ўтиб кетаётиб,  атайин туртиб кетиш холлари хам бўлди. Мен эса буни кўтара олмайман.  Кейин муаммоларим хам шу салон билан боғлиқ бўла бошлади, харбалони ўша ерда ўтириб гапира бошлашадики, хамма ғийбатлар ва интригалар ўша ердан чиқади. Артистларни бир-бирига гиж-гижлаб, қарши қила бошлашади, провокация қила бошлашди. Бошқа бормай қўйдим у ерга. 

Жамол ва Бегзодга хеч қандай адоватим йўқ, иккисини хам жудаям яхши кўраман. Неччи йил барибир уни хизматидан фойдаланганман. Яқиндагина Жамол билан кўришиб қолдим ва у кечирим сўради, мен ундан хафа эмаслигимни айтдим, сабаби кечириб кетавераман, чунки шундагина хотиржам ухлайман.  Онам , хамиша ёмону яхшиларни кечиришимни сўрайди.  Балки ўша пайт уларни кайфияти бўлмагандир деб уларни оқлашга харакат қиладилар.  Онам ўз тажрибасидан келиб чиққан холда маслахат берадилар.  Қабихликка қабихлик билан жавоб бермаслик керак.

Sayyod: Шахар кезиб , баннерларга кўзимиз тушар экан,умуман нотанишларни концерт бераётганини воқифи бўламиз. Нима учун хозирги оммабоплик мавқеингиздан фойдаланиб концерт бермайсиз?

Муниса Ризаева : -Хали тайёр эмасман деб хисоблайман, лекин тайёрланмаяпман дея олмайман хам. Шу йил ёки келаси йил албатта концерт бериш ниятим бор.  Ғояларим жудаям кўп ва шунчаки концерт эмас, шоу хам эмас, умуман бошқа нарса бўлади. Асосийси хаммаси жонли бўлади. Мюзикл, театр ва монологлардан иборат бир намойиш бўлади.  Актриса хам эканлигимни инобатга олган холда, шундан хам келиб чиқиб, нималардир қилиш ниятим бор. Хар бир қўшиғим турфа тақдим қилинишини истайман ва хар бири биронта воқеа билан уйғунлашган бўлади.

Sayyod: Актрисалик фаолиятингиз тўхтагандек

Муниса Ризаева : -Жудаям кўп фильмлардан таклифлар тушяпти, Аюб Шахобиддинов ва Ёлқин Тўйчиевлар бош ролга таклиф қилишмоқда ва бу фильмда роль ўйнамасам, бу фильмни суратга олишмаслигини хам айтишмоқда (кулади).  Эндигина депрессия холатидан тикланаётганим боис , фильмда суратга туша олмаяпман, онам хам бу муаммоларим туфайли касал бўлиб қолдилар. Яна кўп саундтреклар таклиф қилишмоқда. Олдинги йил "Вафо ва юрак” фильмида суратга тушдим ва бу йил у тақдим қилиниш арафасида. Хозир учта қўшиғим тайёр, биттасига клип суратга олишни бошладик, у умуман клиплардан катта фарқ қилади. Менга кўпчилик ўша илк куйланган йўналиш "Айрилма ёр”дек бўлишимни сўрашади, йўқ, истамайман. Бир йўсинда қотиб қолишни нима кераги бор, устимда ишлашим керак, тажриба қилиш керак, нималарга қодирлигимни бошқа қирраларимни очиб , ривожланишим керак деб хисоблайман. Турфаликни хохлаяпман, вой яна ўшандай нарса қилибди, фақатгина шеъри бошқача деган нарсани ёқтирмайман.

Sayyod: Хотима

Муниса Ризаева:- Одамлар мени   айблашида қатъий бўлмаслигингизни сўрардим.  Нимаики қилаётган бўлсам, нафақат ўзимни севган ишим учун балки, сизлар учун қилаётганимни унутмаслигингиз-ни сўрардим.    Мени характеримга қараб бахо беорманг, сизларга характеримни эмас,  ўз ижодим ва қўшиқларимни беряпман.  Сурат ва видеолар эса...булар кулгулик нарсалар. Фақатгина халқ уларга ахамият берганидан кейингина , мен хам ахамият бера бошладим.

 


Мунисани характеридаги салбий тарафларига дуч келган пайтларим бўлган ва интервьюдан сўнгги фикрларимда у акс этиши нотўғрироқ бўларди. Сабаби, халқ унинг ижодидан бахраманд бўлар экан, интервьюдаги нейтралликда, ижодий тарафига қарасам, тўғриси, унинг ижодини хурмат қиламан ва бугунги кундаги кўпгина рейтингдаги хонандалардан, вокал тарафлама юқорироқ эканлигини тан олиш керак. .

Шоу-бизнесдаги унга бўлаётган бир-икки холатларда , унинг характеридан кўра, бошқа нарсалар юқорироқ қўйилмоқда деб хисоблайман...

Артист зотининг "тупроғи енгил”.  Унинг характери оғирроқ бўлса борми, "Бўрининг еса хам, емаса хам оғзи бурни қон” мақолидек   янада яшаши қийинлашади.  Душманлик қилиш учун эса оддий провокациянинг ўзи етарли бўлади.

Кечагина на характери ва на бошқа салбий жихатлари кўринмаётган инсон , сизга рақобатчи поғонасига келганида, у сизга кечагина яқин дўстингиз бўлган  бўлса хам, энди ундаги фақат салбий тарафлари яққол кўринадигандек.

Шунчаки шоу-бизнесни биринчи йил кузатаётганим йўқ ва бу фикрларим  6-йиллик тажрибам натижасида туғилиб, яшашга хақли.

  Шу...


Сурат ва видео муаллифи Шахло Қодирова



ВИДЕО

Тўғирлаш: Видеосухбатда Муниса Ботир билан дуэт муаллифини хато айтган, дуэт муаллифи аслида Илхом Маматов.




 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 37268 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Munisa Rizayeva

Нравится
Барча изохлар: 29
1 Extraman   (20-Мар-2013 10:58) [Материал]
Муниса бунака интервю бергани хали стажлари хам кам ))

2 ali   (20-Мар-2013 11:32) [Материал]
yoqtirmimanda shu Munisani

3 ledy   (20-Мар-2013 11:32) [Материал]
Яхши киз Муниса! Кузи тук киз. Омад тилаймиз.

4 Frenk-kent   (20-Мар-2013 12:09) [Материал]
suxbat  thumbup   manga yoqdi  .Raxmat .ijodiylaga Omad victory

5 xumoshox   (20-Мар-2013 12:25) [Материал]
Нормальная девушка себя так не ведет.Бу видеодан кейин Мунисага нисбатан нафрат уйгонди . Киз бола хам узини шунака тутадими? Позор !!!!!!

17 Nora   (22-Мар-2013 10:11) [Материал]
Нима килибди узини шунака тутса, у хам одам, у хам бизага ухшаган ОДДИЙ одам. У хам дам олишга, у хам хазил киишга хакли. Биза уни осуждать килишга хаккимиз йук. Одамни битта видеога караб бахолаш нотугри. У санъаткор булгани учун уйида ёки бирор жойда хазил килиб, дам олишга хакки йук диб уйласангиз нотугри булади. Узингизни уни урнига куйиб куринг

6 Розия   (20-Мар-2013 12:55) [Материал]
хааа, Сардор бн Мунисани сухбатини укиб, айрим жойларини - кузимга ёш келди, узи Муниса Юлдуз Усмоновага ухшаб шух, шаддод кизде, Мунисани Шахзода, Райхон бн таккослашибди, Шахзода, Райхон, Лола, Нилуфар бошка дунё, а Муниса Ризаева умуман бошка дунё, бошка континент, и кругозор, и имидж, хуллас, я Обожаю ее!!! кичкина кизларни "Айрилма ёр"га ракс тушишини курсела, хуллас, Узбек эстрадасига худди шу киз етмай турувди, ана энди бор, удачи, здоровья, с Праздником!!!

12 ledy   (20-Мар-2013 22:41) [Материал]
Туппа-тугри, муниса хаммадан утиб кетади.

7 Jasur_0016   (20-Мар-2013 13:04) [Материал]
Manga uni aktrisalik faoliyati ko'pro yoqadi. Hijrondegi rolini zo'r uynagan smile

8 Abbosbek   (20-Мар-2013 13:35) [Материал]
Munisani juda xam xurmat qilaman, ularni ijodiga omad. Duetni kutamiz. Sizga gap yöq. suppppeer Muniska

9 ledy   (20-Мар-2013 14:00) [Материал]
smile

10 RUSTAM   (20-Мар-2013 14:58) [Материал]
МУНИСАГА БУЛГАН МУНОСАБАТИМ ДЖУМАНДЖИ ЭШИТТИРИШИДАН КЕЙИН ЯХШИ ТАРАФГА УЗГАРГАН ЭДИ.БУ ИНТЕРВЬЮНИ УКИБ ЭСА, УНГА ХУРМАТИМ ОШДИ. КЕЛАЖАГИ ПОРЛОК КИЗ. УЗБЕК ЭСТРАДАСИНИНГ КЕЛАЖАГИ. ОМАДИНИ БЕРСИН. ХАКИКАТДА ХАЛК АРТИСТЛАРНИНГ СУРАТ ВА ВИДЕОЛАРИГА ЭМАС, САНЪАТИГА БАХО БЕИШСИН. ЖАМШИД АБДУАЗИМОВГА УХШАБ УЗИНИ БИР ЙИЛДА УЧ ТУРТ МАРОТАБА УЛДИГА ЧИКАРГАНИ ЙУККУ. ХАРИЗМАСИ БОР КИЗ.

11 Alone_Angel   (20-Мар-2013 19:08) [Материал]
nima bo'ganda taqdiradayam sal o'zlarini bosvoliwlari kere ......wo'hli o'z yo'liga siz halqi naziridasiz to'ri awulalarizga gap yo' tan oliw kere nu lekin azgina wo'hligizi kamaytirsez  hamasi ok bo'ladi to'ri chunasiz digan umitdaman   hands      sayyodaka sizga gap yo' ohiri  gap so'zlaga chek qo'yipsiz bye

13 faceman   (20-Мар-2013 23:00) [Материал]
Ovozi va o'zini berib kuylashini xurmat qilaman, kinoada o'ynashi yoqmaydi, yomon o'ynidi diyomiman, chunki kinoni o'zi rasvo, nomiyam esimda yo'q, Poziljonov do'stlari bilan ishlagan filmi bor-ku aferistlar o'zligicha.
Sayyodga xam xurmat oshib borvotti, savollar o'z o'rnida, faqat shu ora-orada ruscha so'zlar qo'shish kamaysa.
Va suratchini almashtirish kerak, bir biridan omadsiz suratlar, ishlov berish undan battar.

14 microb   (21-Мар-2013 01:47) [Материал]
Суҳбатниохиригача ўқиб чиқмадиму, лекин дастлабки хулосам шу бўлди: Мунисада ҳали
тажриба етарли даражада эмас. У шоу-бизнесда ҳам ўз ҳаётидагидек яшамоқда. Ваҳоланки,
шоу-бизнеснинг ўзи бир саҳна: унда турли роллар ўйнашинг, ўзингга ёқмаган
ишларни ҳам қилишинг керак. Акс ҳолда анти қаҳрамонга айланиб қолишинг ҳеч гап
эмас. Лекин шуни ҳам унитмаслик керакки, купчилик танийдиган ва кўкларга
кўтарадиган айрим санъаткорларда ҳам шундай сурат ёки видеолар йўқ деб ҳеч ким
кафолат беролмайди. Шунчаки, Муниса Ризаева озгина эҳтиётсизлик қилган. Бу
билан унинг видеодаги қилиқларини оқламоқчи эмасман, Муниса бачкана ва уятсиз
харакатлари билан кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди. Аммо, инсонни характерини
ХЕЧ НАРСА ЎЗГАРТИРОЛМАЙДИ. Ҳар кимни борича қабул қилиш керак. Ҳар тўкисда бир
айб бор. Манисанинг тўкислиги эса овозининг ЎЗИГА ХОСлиги ва эстрадамизга
янгича кайфият (йўналиш демасликни жоиз топдим) олиб кирганида дейиш мумкин. Бу
шахсий фикрим.  Шундай экан, хонандагаяна озгина вақт бериш керак деб ўйлайман. Балки у ўзи ҳақидаги ўзгарган
фикрларни ўзгартира олишнинг уддасидан чиқар...

15 Olamgir(Alemgir)   (21-Мар-2013 20:04) [Материал]
Ман битта нарсани таъкидлаб утмокчиман, Шоу-бизнесдаги инсонлар, таникли инсонлар, ижод билан шугулланадиган инсонлар- дустларим улар хам биз катори инсонлардур. Улар хам сиздек камчилик килиши, улар хам сиз каби хеч ким билмаяпти деб ниманидур килиши мумкин. Улар хам бизларга ухшаб уйлайди ва хает кечиради. Шундай экан озгинагина килган камчиликларини туядек килиб буртириш керакмас деб уйлайман. Кимнидур канакадур камчилигини гапиришдан олдин, бир узимизани хам хаётимиз давомида босиб утган йулларимизни эслаб куйсак яхши буларди.

18 Nora   (22-Мар-2013 10:12) [Материал]
ЭЭЭЭ рахмаааат коттакон сизга. гапингизга 100% кушиламан. Молодец

16 Shahzod   (22-Мар-2013 01:10) [Материал]
Munisa Malades !!! Interviyu super chiqqan  thumbup

19 Dilxush   (22-Мар-2013 15:52) [Материал]
Munisani qoshiqlari yaxshi faqat ozini tutishi yomon hayo ibo degan narsalardan asar yoq

20 Azamat   (22-Мар-2013 15:58) [Материал]
Odatda yaxshi bilmagan fakt yoki odamlar haqida fikr bildiadigan odatim yo'q. Biroq, intervyu bilan tanishib chiqqanimdan so'ng negadur Munisadan yomon energiya tarqaladigandek. Ayni paytda u to'ylarda eng talabgor qo'shiqchilardan biri bo'lgani uchun o'zini tutishi va boshqalarga munosabati o'rgargan. Munisaning fikrlaridan, qaysi tilda gapirishidan qat'iy nazar, ma'no yoki quloq berib tinglaydigan aynan ko'ngillarga etib boradigan hech bir gap aytmagan. Faqat o'zini oqlash, faqat boshqalar haqidagi gap-so'zlar...Munisa Rizaevaning ijro mahorati juda kuchli va o'z yo'nalishiga ega. Lekin bir narsani unutmaslik kerakki, uning o'rni yagona emas. Hozir aynan hech narsaga qaramay "yotvolib" ijod qilish pallasida u nimalar bilan band. Munisa siz hali san'atkor emassiz, siz yaxshigina otarchisiz xolos. Lekin o'z nomingizga ega bo'lishingiz uchun faqat va faqat mexnat kerakligini va boshqalar haqida gapirishga hali sizga erta ekanligini esdan chiqarmang.

21 Lord 1987   (23-Мар-2013 13:58) [Материал]
DEMOKRATIYA HAQIDA SO'ZLAYDIGAN WWW.SAYYOD.UZ SAYTI, DEMOKRATIK TARZDA USHBU FIKRIM SAYTDAN JOY OLADI DEGAN UMIDDAMAN!!!

Sayyod: Видео...

Муниса Ризаева : -Ўзимизнинг уйдаги супада бўлган холат. Бу хеч қандай кафе ёки бошқа оммавий жой эмас, катта ховлимиз бор, у ерда супа бор , бу ўша ердаги суратга олинган видео.

Kechirasizu Munisaxon siz nima, o'z uyizda hali "ishqalanib" yuribsizmi???:d Bo'ladigan gapni gapirila!!! Xurmatim yo'qoldi ming afsus... O'zi yo'q edi ham aslida!!!

22 Nora   (23-Мар-2013 21:25) [Материал]
Lord 1987 Iwqalanib dib borttirvordiz manimcha. U yerda hich qanaqa bunaqa narsala yogidi. Siz o'ziz notogri tuwunsez bowqalaniyam yomon o'ylashga undamen. Ostav svoe powloe mnenie pri sebe. Ona toje imeet pravo jit kak ona sama xochet. Ona toje imeet pravo shutit kogda i gde xochet. Glavnoe ona toje takoy je obichniy chelovek kak i ti i mi voobwe

23 microb   (24-Мар-2013 11:57) [Материал]
Весь пошлость в Мунисе. Она реально показала элементы стриптиза ))

24 Lord 1987   (24-Мар-2013 14:00) [Материал]
23 Nora (Кеча 20:25)
Lord 1987 Iwqalanib dib borttirvordiz manimcha. U yerda hich qanaqa bunaqa narsala yogidi. Siz o'ziz notogri tuwunsez bowqalaniyam yomon o'ylashga undamen. Ostav svoe powloe mnenie pri sebe. Ona toje imeet pravo jit kak ona sama xochet. Ona toje imeet pravo shutit kogda i gde xochet. Glavnoe ona toje takoy je obichniy chelovek kak i ti i mi voobwe

Prinsessa ne znakomaya, raz xochesh jit' kak xochesh, togda i jivi!!! No' podumay, odna postupka mojet izmenit mnogogo!!! Raz shunchalik yashashni xohlasez, qiz iffatini saqlab, uyda yoki boshqa joyda, qatta bo'lishdan qat'iy nazar "ishqalanish" elementlarini yasamasdan, 0.5 elementlarini reklama qilmasdan yashen!!! QIZ - 3 TA XARFDAN IBORAT KATTA MA'NO!!! 

www.sayyod.uz rahmat kottakon, komentni hisobga oganiladan!!! Prosvitaniye tebe www.sayyod.uz

27 Nora   (19-Апр-2013 18:08) [Материал]
Princ ne znakomiy LORD.... Vot xochu pojelat vam togo je chto i s ney sluchilos. Vot togda vi poymete naskolko eto bolno kogda blizkiy tebe chelovek byet nojom szadi... 

raz xochesh jit' kak xochesh, togda i jivi!!! No' podumay, odna postupka mojet izmenit mnogogo!!! Raz shunchalik yashashni xohlasez, qiz iffatini saqlab, uyda yoki boshqa joyda, qatta bo'lishdan qat'iy nazar "ishqalanish" elementlarini yasamasdan, 0.5 elementlarini reklama qilmasdan yashen!!! QIZ - 3 TA XARFDAN IBORAT KATTA MA'NO!!!  
Источник: http://www.sayyod.uz/news....nt93965

Derji svoe mnenie obo mne pri sebe.... odam 2 tomoniyam taroziga sob koriw kere.... Ayblash oson, lekin oqlash qiyin... Wu kabi odami tuwunisham qiyin...Siz xotya bi 1 minutga Munisani orniga ozizi qoyib koringde, qanchali qiyin boliwini wunda tuwunasiz

25 Navroz   (29-Мар-2013 02:52) [Материал]
Munisani xarakteri bilan o'xshash tomonlarimiz ko'pakan. mani xayotimdayam shu xodisaga o'xshash jixatliklar ko'p bo'lyabdi. Bo"RINI YEMASA YESA OG'ZI QON deb to'gri aytdiz SARDORAKA. sanatda do'st bo'lmasakan. man endi ijodimni boshlagan bo'lsamda xozirdan manga raqib, orqadan nomimni bulgaydiganlar bor. bu kim? albatta siz bilgan va bilmagan o'zizga yaqin dib bilgan do'stlariz! balkim hayotimiz shu bilan qiziqdur. kasbimiz shuni taqqozo qilarkan sabr qilib yashashdan o'zga choramiz yo'q! Munisa rizayevani ham ayol ham ERKAK sifatida hurmat qilaman. ular bilan yaqindan do'st bo'lish niyatim ham bor. harakterlari manga juda yoqadi! ijodlari vashe zo'r! man ularga omad tiliman va sabr!!!

26 NKF   (06-Апр-2013 20:53) [Материал]
ILTIMOS MUNISA UZBEK4A GAPIRING

28 Nusha   (22-Май-2013 20:21) [Материал]
мдаааа табияси ноль экану

29 Nusha   (22-Май-2013 20:24) [Материал]
не надо ее оправдывать ! сколько девчушек слушая ее песни становясь фанатками будут брать пример с нее .Узбек кизларни  бехае нарсаларга ургатиш керакмикан?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!