Муниса: Аёл хонандалар мени юрак-юрагидан ёқтирмайди! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Муниса: Аёл хонандалар мени юрак-юрагидан ёқтирмайди!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Муниса Ризаеванинг 7-8-9 октябрь кунларидаги жонли концерти хақида эксклюзив хабарни маълум қилгандик (манбаа)

Айни дамда бу тайёргарлик қай тарзда кечаётгани ва умуман Мунисанинг сўнгги янгиликлари билан қизиқдик.

 

 

Муниса Ризаева: - Концертга тайёргарлик авжида! Қўшиқлар ёзяпмиз. Мухлисларга таниш ва севимли бўлган қўшиқларимдан ташқари, сахнада янги премьера қилинадиганлари хам етарли бўлади.  Концертда қилинадиган турфа ғояларимиз жудаям кўпу,  афсуски  фишкаларимизни кўпига рухсат беришмаяпти. Шу оддий тепадан зар сочилишига ёки шаршарани сахнада уюштириш каби  фишкаларимизга хам. Мумкин эмас деган нарсалар бўляпти... Концерт кунигача рухсат оламиз ва уддалаймиз деган умиддамиз.

Хаммасини чиройлик қилиш устида ишлаяпмиз, умуман жонлини ўзи қизиқ. Сахнада ишлаймиз, харакат қиляпман, менга биров концертни қилиб бераётгани йўқ, ўзим қиляпман.
Шунинг учун,  мабодо, бирор бир камчилик, хатоликми ё бир минуслар бўладиган бўлса, хозирданоқ мухлислардан узр сўраб қўймоқчиман. Барибир биринчи концертимку, катта хаяжон бўлади.  

Яқин кунлар эса дам олишга учиб кетяпман.

 

Sayyod: Янами? Қаерга?

Муниса Ризаева:- Бали ва Малайзияда бўлганим дам олишмас, ишлагани бордикку, клип суратга олдик. Йил давомида тинмай мехнат қилдим ва дам олишга хақлиман деб хисоблайман. Монакога ота-онам ва синглим билан учиб кетяпман, у ер мени иккинчи уйимдек. Туркияга хам борамиз у ер хам иккинчи уйимдек деса бўлади. Доимгидек Туркия-Монако дам олиш  дастурим. 20 кун дам олиб қайтаман. 

Концертгача мухлисларга  янги қўшиқ тақдим этамиз, бироқ клип эмас. Тв-да қўйишмаса нима хожат клип олиб- деган фикрга келяпмиз. Тв яхшиланишига умидворман.  "Ёрим" клипини олинг, нахотки ёмон чиққан бўлса?  Уни "Наво" каналида қўйишмаяпти. Клипда Сардор Рахимхон иштирок этгани учун  эмиш.  

Жудаям хафа бўлдим, хозир яна нимадир тайёрлаб чиқарадиган бўлсам, яна пулга куйиб қолишим мумкин. Ахир ижодимга катта маблағ сарфлайман, менда хомий бўлмаса, хаммасини ўзим қилсам.

Клипни сифатлиси қиммат бўлади, мухлисларимга эса сифатсиз махсулот беролмайман. 

 

Ижод менинг бўлагим, унга юрагимга бўлган муносабатдек қарайман.

 

Sayyod: Концертда дуэт бўладими?

Муниса Ризаева:-Ха бўлади, бир эмас, иккта дуэт бўлади.

 

Sayyod: Аёл хонандалар билан хам дуэт бўладими ё фақат эркак хонандалар?

Муниса Ризаева:-Йўқ... қизлар билан хохламайман. Мен билан дуэт куйлаши мумкин бўлган аёл хонандалар мени  ёқтиришмайдигандек. Юрак юрагидан!

Мени ёқтирмайдиган инсонлар билан дуэт куйлаб нима кераги бор? Мен бунга бизнесга қарагандек муносабатда бўлмаслигимни биласизку.  Ижод менинг бир бўлагим, унга юрагимга бўлган муносабатдек қарайман. Шунинг учун, чиқарганга яраша юракдан бўлган ижод чиқарган яхши. Шунда ўзига хам ёқимли бўлади. 

 

Sayyod: Сизга тинимсиз  ажойиб гулдасталар йўллаётган ким? Инстаграмда кўп қўясиз.

Муниса Ризаева:- Мухлисларимдан бири. Жасур Ғойипов мавзусидан кейин менга уйланишни истаганлар кўпайган. Уларнинг кети узилмаяпти. Танлаш жараёнига тушиб қолганман, кастингдек гап. Бўлажак турмуш ўртоғимни танлаяпман. Хозирча аниқ 5та номзод бор .  Юрагимни забт этишни истаб, қўлимни сўрашмоқда.

Буёқда жудаям қаттиққўл отам бор. Унга унча-бунчаси ёқмайди. Менга уйланишга номзодларни хам кўпи унга ёқмади.  Мен соф ўзбекка турмушга чиқишни истаяпману, уйдагилар эса йўқ, яъни у европалашган бўлиши керак деган фикрда... ижодкор бўлганимгадир... 


 

Ота-оналари хақида тўхталиб ўтган Муниса дастурга уларга атаб қўшиқ хам тайёрламоқда. Уни ёзилиш жараёнидан жонли видеони томоша қилинг:

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

02-Июл-2014 07:55
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Munisa Rizayeva
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 oktamjon   (02-Июл-2014 10:20)
Munisaga gap yoq omad sizga. yaxwi dam olib keling.eng chiroyli baxt egasi boling

2 profi7717   (02-Июл-2014 10:55)
Bu qiz erga tegyabtimi yo uylanyabtimi 5ta nomzod bormush

3 Guzalka   (02-Июл-2014 11:21)
Nega sardor rahimxon zapret boganmi?

4 ledy   (02-Июл-2014 14:43)
Энди айрим оддий кизлардаям кастинг эълон килиш мода булади.

5 sher   (02-Июл-2014 17:04)
Munis faqat olg'a.

6 Saodatxon   (02-Июл-2014 20:17)
Sardor Rahimxon klipda ishtirok nbo'lsa nima qipti,shuni sal aniqroq tushuntirsangiz!

7 zaya   (02-Июл-2014 22:29)
Asosiysi, Baxt va Omad yor bulsin|)))

8 Хамиджон   (03-Июл-2014 00:38)
ажойиб ва қизиқарли сухбат булибди. Муниса опага чексиз омадлар тилаб қоламиз.

9 Hudoyor   (03-Июл-2014 02:49)
Munisca The Best

10 ramil   (03-Июл-2014 14:48)
sof uzbekka tegmoqchi !Tugri qilas.

11 Inkognito   (03-Июл-2014 16:50)
Har kim har narsa diydiyu Mynisadaka shartaki qizlar mingta pismiq qizdan yaxshi. Hali oilaniyam qotirib qóyadi bu qiz.

12 Шукрулло   (03-Июл-2014 17:16)
Муниса учун хаëт йулини таннлаш КИМ ОШДИ САВДОСИга ухшаган эканда. Барака топ Мунис барака топ.

13 BakHtiYor   (03-Июл-2014 17:23)
surprised

14 Shahzoda   (03-Июл-2014 23:46)
Hozir artislaga maza bopqoldi,kun o'walaniki,uchaskalayam mowinalayam chet elda dam.Turkiya -Monako uydek ekan.Zo'ru))))Bizadaka becharala tunu kun tinmasayam chetga chiqomidi.

15 Angel90   (04-Июл-2014 01:37)
Man yorim klipini you tubedan ko'rdim kayfiyatim ko'tarildi to'risi. Telefonimga download qivoldim. Har kuni eshitaman. Ijoddan toxtamen. Faqat olg'a. Konsertga tayyorgarlikla bn charchamen.

16 rebenok   (04-Июл-2014 08:07)
Буёқда жудаям қаттиққўл отам бор. Унга унча-бунчаси ёқмайди. Менга уйланишга номзодларни
хам кўпи унга ёқмади. Мен соф ўзбекка турмушга чиқишни истаяпману, уйдагилар эса йўқ,
яъни у европалашган бўлиши керак деган фикрда... ижодкор бўлганимгадир...
bu nima prikolmi???
qattiq qo'l ota ?????????
otangiz qattiq qo'l emas tabi nozik ekan.
qattiq qo'l bo'lganida rasm videolar haqida eshitganda siz xozir intervyu bermayotgan bo'lardiz munisa opa!!!
jonli ijroni.judayam yaxshi ko'raman. konsertizga omad.

17 feya-zaya   (04-Июл-2014 19:38)
qaysi hassasini yo'qotgan bollar ekan o'shalar a?%)

18 hamiko   (05-Июл-2014 10:16)
Shoxruxga rahmat nechi yildan beri sahnaga TV ga chiqarilmayapti lekin klip chiqaryapti  Munisahonni bita klipi TV dan chiqme qolsa endi klip chiqarmasmush katta pul hashleman deb

19 bobir   (09-Июл-2014 17:26)
Хозирча аниқ 5та номзод бор.chakkimas

20 FarruX   (28-Июл-2014 18:37)
Gap yo Munisahon     hich kimga qaramen yuragizga quloq solip dalwe borurin

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 45
Мехмонлар: 45
Рўйхатдагилардан: 0