Бош сахифа » 2014 » Апрель » 7 » Мунис концерти қолдирилдими?
20:37
Мунис концерти қолдирилдими?

Муниса Ризаеванинг юз фоизли жонли концерти хақида хабар бергандик ва бу хабарни Гранд радиоси бош мухаррири ва айни дамдаги Мунисанинг пиар менеджери Иброхим Ахмедов хабар берганди.

Сўнгги хабарларга кўра концерт қолдирилган... Нахотки Мунис ўз овозасидан ўзи чўчиган? Чунки расман баннер ва рекламаси чиқмаган бўлсада, бу хабар бир зумда  хаммаёққа шов-шув бўлиб кетганди.

Санъат оламидагиларни тахминига кўра, Муниснинг концерти  эълон қилинганидек уч кун эмас,  хаттоки беш кун қилса хам одам лиқ тўлади. Қолдирилганлик сабаби  эса, Мунисни илк концерти   ва яна жонли ижрода бўлганига балки хаяжони кўчли бўлиб қўрққандир деган тахминлар хам бўлди.

 

Хўш, концерт бўлмайдими, қолдирилдими ё...

Бу хабарни берган Гранд радиоси бош мухаррири ва айни дамдаги Мунисанинг пиар менеджери Иброхим Ахмедовдан  буни аниқлаштирдик.

 

 

Шахло Қодирова: Концертнинг куз  ойига  қолдирилганлиги хақидаги хабар тўғрими ва унинг сабаблари хақида

Иброхим Ахмедов - Ха бу хабар тўғри, концерт куз ойига қолдирилди. Бу Мунисанинг  узоқ йилги фаолиятидаги биринчи концерти. Ўзингиз хам биласиз, хар бир ижодкор ўзининг концертига жиддий тайёргарлик кўради, айниқса биринчи концерти учун. Барибир бу концерт Муниса учун катта имтихон. Шу сабаб мухлислар кутган концертни тақдим этиш учун концертни вақтини чўзишга тўғри келди. Нега? Чунки тайёргарлик жараёнида катта команда ишламоқда ва тайёргарлик жараёни концерт кунлари белгиланган июнь ойигача тугамайди. Айтиб ўтганимдек, биз мухлисларга улар кутганидек шоу дастурни тақдим этишимиз керак , бу шоу дастурни тақдим этишимиз учун кўп мехнат қилишимиз керак бўлади. Концертимиз жонли бўлади, шуни хам хисобга олишимиз керак, бу эса жуда хам катта тайёргарликни талаб қилади. Шу сабабли хам  шошмасликка қарор қилдик. Насиб қилса концерт  сентябрь ойида бўлади.  

 

Шахло Қодирова: Концертни тақдим этилиши бошидан ростдан хам июнь ойига режалаштирилган эдими ёки бу пиармиди?

Иброхим Ахмедов - Бу хеч қандай пиар эмас, аввалдан ўзи Май ойига режелаштирган эдик. Кейин репетиция жараёнлари мана шундай чўзилганлиги сабабли июнь ойига кўчган эди.  Улгуролмаслигимиз, вақтнинг кўп кетиши сабабли қолдирилганди ўшанда хам. Кейин қарасак, жонли концертда 20тага яқин қўшиқни жонлида куйлаш керак, бунга жисмонан хам тайёр бўлиши керак бўлади одам. Мунисанинг ўзи хозир “айта оламан” деса хам, барибир катта залда жонли айтиб, халққа сифатли концерт  тақдим этиш учун жуда хам катта тайёргарлик талаб қилинади. Шунинг учун биз хам мамлакатимиз мустақиллиги байрами арафасида,  байрамга совға сифатида тақдим этишга қарор қилдик. Шу Мустақиллик байрамимизга Муниса Ризаевадан илк яккахон ва жонли концерт совға сифатида тақдим этишга қарор қилиб, куз ойига қолдирдик.

Шахло Қодирова: Бу орада шоу-бизнесда гап хам тарқалишга улгурди,   гўёки  Муниса шунчаки    шов-шув бўлишга ва  гаплар тарқалиши учун атайин концерт хақида гап тарқатди деган. Вахоланки Sayyod-media марказига Муниса аппаратураларини келтириб қўйган ва бир хафтача жонли овозда репетиция қилганини гувохи бўлиб турдик.

Иброхим Ахмедов - Муниса Ризаева ўзини пиар қилди деган  гап умуман нотўғри. Мана Мунисанинг пиар менеджери шахсан мен ўзимман ва мен томондан бериладиган маълумотлар бу хаммаси тўғри маълумот. Хеч ким хеч кимни пиар қилгани йўқ. Унақа гап сўз бўлмаган деб бемалол айта оламан. Шахсан мен  Муниса Ризаеванинг номидан бемалол гапира оламан, бундай  нарса  бўлмаган! Бир нарсани ўйлаб кўрингда, концерт  бу, айниқса унинг илк яккахон  концерти бўлса,   концерт қўяман деб гапириб қўйиб, кейин концерт қўймаслик  бу ўзини устидан ўзи кулишдек бўлади. Шунинг учун бу аниқ бир ният, хар битта ижодкорнинг режаларида, фаолияти давомида бўлади. Мана Мунисанинг вақти келган экан, айнан июнь ойига биз режалаштирган эдик, лекин тайёргарлик жараёни сабабли чўзилиш бўлмоқда. Чунки концертга фақатгина жисмонан эмас, рухан хам одам ўзини тайёрлаб улгуриши керак. Тўғри, Муниса хар хил концертларда чиққан, лекин бу унинг илк яккахон концерти, хамма маъсулият унинг ўзида ва унинг командасида ва хаммаси унинг  тайёргарлик жараёни билан боғлиқ бўлади.  Хозир ёз ойида Муниса Ризаева тўлиқ концертга тайёргарлик кўради, хамма нарса энг юқори даражада бўлганидан сўнг куз ойида концерт берилади.

 

Шахло Қодирова: Концерт кунлари хали аниқ эмасми?

Иброхим Ахмедов - Санаси хали аниқ эмас, лекин куни аниқ бўлиши билан биринчи бўлиб бу хақида албатта Sayyod.com сайтида хабар берилади ва шахсан ўзим бу маълумотни бераман.  

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 13815 | Чоп этди: writer | Теглар: Munisa Rizayeva

Нравится
Барча изохлар: 17
1 feya-zaya   (07-Апр-2014 22:13) [Материал]
kutib qolamiz

2 Abbosbek   (07-Апр-2014 22:27) [Материал]
Nasiba Abdullaeva, Yulduz Usmoonovalar darajasiga yetiwiga ancha borda bu mitti zvizdalarni . . .

Ehhh

3 zaya   (07-Апр-2014 22:28) [Материал]
agar Munisa Jonli ijroni qoyil qilsa, balki boshqa san'atkorlar ham undan urnak olib, fonogrammani yigiwtirib quyiwsa kerak!

4 FAXRIK   (07-Апр-2014 22:41) [Материал]
Munisani kansertiga tuwaman 1 chidan 7 chi oktyabrgacha bersala zor bolardi

5 Bakhtisher   (07-Апр-2014 23:13) [Материал]
Konsert bermasa ham xafa bo'lmasdik tongue

6 Azeezaka   (07-Апр-2014 23:38) [Материал]
kutamiz sogintirib yawagim kelar demoqchilarmi munisa mayli kyzatamiz

7 GolD-BoY   (08-Апр-2014 01:32) [Материал]
Jonli ijroni kutsa arziydi)) Omad tilab qolamiz Munisaga kutganga yarasha yaxshi konsert boladi digan umiddamiz! smile

8 shoxrux   (08-Апр-2014 05:09) [Материал]
Munisani kim yoqtiradi o'zi ????

9 M.R   (08-Апр-2014 08:07) [Материал]
Ozod jonli etvoriptiyu,bulayam jonli dib teskarisini qivormasinla

10 Азизбек   (08-Апр-2014 08:11) [Материал]
Анекдот:
Мунисанинг пиар менеджери Иброхим Ахмедовдан суралмокда :
ШахлоҚодирова: Концертни тақдим этилиши бошидан ростдан хам июнь ойига
режалаштирилган эдими ёки бу
 пиармиди?
Иброхим Ахмедов - Бу хеч қандай
 пиар эмас. Муниса Ризаеваўзини пиар қилди деган  гап умуман нотўғри. Мана Мунисанинг пиар менеджеришахсан мен ўзимман ва мен томондан бериладиган маълумотлар бу хаммаси тўғри
маълумот. Хеч ким хеч кимни
 пиар қилгани йўқ.
Господин Ахмедов - значит не работаем!!!
Давно так не ржал )))

11 shoha1204   (08-Апр-2014 11:05) [Материал]
kim nima desinu mani shu qiz nimasi bilandur oziga tortadide munis omadizni bersin biz sizni sevamiz heart

12 Abdumajid   (08-Апр-2014 18:05) [Материал]
ANA SULPREZU MANA SULPREZZZ!!!!!!!

13 Elmurod_D   (08-Апр-2014 20:09) [Материал]
Ha katta shov-shuvga sabab konsert bo'lardi.Voajab da Ummon ham chiqsa...

14 Bakhtisher   (10-Апр-2014 11:34) [Материал]
Nega SAYYODda yangi maqol yo'q.

15 Expert   (15-Апр-2014 00:01) [Материал]
Gap yo'q!

16 Gul   (05-Май-2014 11:16) [Материал]
Yomon bo'pti

17 murod   (01-Окт-2014 09:49) [Материал]
molodec lekin toylani qizdiradi:D

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!