Бош сахифа » 2013 » Сентябрь » 1 » Мухлис бўлганимга тўйим бузулди...
23:08
Мухлис бўлганимга тўйим бузулди...

Оиламда бир қизман, мендан ташқари яна икки акам бор. Мактабни битиргач, институтда ўқишга дадам билан  акаларим хам қарши бўлишди. Турмушга чиқадиган қиз уйда ўтир деб.

Совчилар кўп келарди, чунки уй қизи эканлигимни билишарди.  Бир хонанда йигитни маухлиси эканлигимни уйдагиларим билишар ва бунга унчалик ахамият беришмасди. Хонамда унинг сўнгги плакатлари ва хаттоки концертда қўйдирган дастхатим хам бор, уни акаларим билан концертга тушганда бирга қўйдиргандим.

Акамни компютери интернетга улангач, хамма ёзувларимни текшириш шарти билан одноклассникига аъзо бўлдим. Паролимни яширмадим, улар бемалол хамма ёзувларимни кўриб туришди.

Фанклуб балосига дучор бўлдиму, мана хаётим барбод бўладиган даражада....

Шу фанклубга одноклассникида аъзо бўлдим. Учрашувга акам билан бордим ва суйган хонандам билан суратгаям тушиб, уни одноклассникига қўйдим хам.  У хонандани севаман деёлмайман, очиғи, бироқ жудаям яхши кўраман ва унга бўлажак турмуш ўртоғим ўхшашини хохлардим хам. Қандайдир бир идеал йигитдек  туюларди.

Уйдагилар шунчаки мухлислик деб унча қарши бўлишмасди, сабаби хеч қачон бир ўзим кўчага чиқмайманку. Доим икки акамдан бири билан шу концерт борми бошқами хаммасига бирга борардик. Отам қаттиққўл бўлгани билан, айнан мана шундай тансоқчилик шарти билан хамма концертлар, кафе ва бошқа хордиқ чиқаришларга рухсат берадилар.

Навбатдаги совчидан бири, оиламизгаям, менга хам манзур бўлди. Суйган хонандамга ўхшамасада, лекин у бошқа шу ўзлиги билан ёқимтой. Суйган хонандамни севмаслигим, шунчаки ёқтиришимни шунда англадим хисоби.

Икки ойча хар хафта учрашдик, хамма рози. Фотихамиз куни хам белгиланди.

Айни фотиха куни бўлажак турмуш ўртоғим одноклассникидаги хонанда билан тушган суратимни юбориб, вацапда суриштиришни бошлади. Бор гапни очиқ айтдим. Фанатимисан фанклубдасан деди. Ашаддий мухлисасиман, лекин буни шахсий хаётга алоқаси йўқку дедим. Демак севгансан тўғрими очиқ айтавер деди. Йўқ, шунчаки ёқтириш бор дедим.  Яна суриштираверди чуқурлашиб, сен шундай йигитга турмушга чиқишни истаган бўлармидинг деб. Айни дамда йўқ дедим.  Тўғри ўша пайтлар ва хозир хам хонанда сифатида ёқтираман ва балки ўша пайтлар идеал йигит сифатида кўргандим дедиму...балога қолдим.

 "Ман билан бирга уни хаёлда тасаввур қилиб ўтадиган хотин керемас” дедию тамом.

Шу захотиёқ уйдагиларига телефон қилиб...хуллас уйимиз тўполон.. шартта уйдагилари айниб фотихани қоқ ўртасида бузиб кетишди.

Шунақа шарманда бўлдимки...

Иккала акам хам отамда росмана калтакланди . Шунақа хақоротлар бўлдики...шу кундан бери уйимиз аза ва файз кўтарилган. Икки акам отам билан гаплашмаяпти хатто. Каттаси холамникига кетиб қолди мана икки ой қайтмайди,  кап катта йигит бўлганида бўйини бўйига тенг қилиб ургани майли, аммо,  "Санлар ўз синглингни шу артистни деб қўшиб қўйишгача борадиган даюъсмисанлар?” деганини кўтара олишмаяпти.

Онам хам хар куни отамдан халигача эшитадиганини эшитяпти. Фотиха бузулган куни эса отам шартта хонамга бостириб келиб, бу артист билан орангда нима бор қанжиқ? деб бақирганини эсласам борми... ўлиб қолдим деб ўйладим тўғриси. Умримда бир йигит билан юрмаган қизга бу жуда оғир экан. Бир нарсадан бир силкиниб ўзимга келдим, кўзларимдан учқун чиқиб кетди. Негадир юзим ловулларди. Отам бетимга шапалоқ урган экан.

Умрида хазиллашиб урмаган отамни, бу  илк қўл кўтариши эди. Яна жон жахди билан. Шунча йилликни бир қилиб урибдики, ярим ой юзим моматалоқ, кўз тагим кўкарган холда юрдим.

Эртаси куни ахволимни кўриб, ўзини кўзига ёш келди, бироқ аламини яна мени хақоротлаш билан олди.  Акаларимни эса мени уриб чиқиб кетгач, ўша захоти уйга чақиртириб тутволиб урганди. Ох онам шўрликчи?

Бу хақиқий дўзах куни бўлди, отам нафақат мани, балки, на онам ва на акаларимниям умрида урмагандида..

Ўзимга ярим тунда келдиму, шартта хонамдаги плакатларни майдалаб йиртиб ташладим. Бу хонандани на қўшиғи ва на бошқаси умуман манга жирканчдек туюлмоқда.

Махаллада гап кўпайди. Отам эртароқ кетиб кечроқ қайтадиган бўлди...яна маст холатда.  Хаётим барбод бўлди. Билмадим кўпроқ маслахат эмас, шу сайтингизда кўп фанклублар бор, сиз хам улар билан мулоқотдасиз, улардаги қизларга мурожаат қилмоқчиман: Йиғиштиринг! Барибир у хонанда сизларга уйланмайди, лекин хаётингизни шунчаки сурати хам бузиб юбориши мумкин экан...

Мухлис бўлганимга ачиндим.

Мухлиса


Sayyod: -Войбўўў... худдики, у уйланаман деган йигитча Райхон билан Шахзодани кўрса иштонини икки қўллаб  ушлаб қололидигандек... Жениффер Лопесданку мазаси қочиб, миясига уриб (қон босими) ишшайтириб қўйса кере.

Қани уни суйган хонандаси йўқмикан? Ўша билан суратга тушса нима қилибди энди?

Тавба, унда ярим дунё эрсиз ўтиши кере эканде а? Озодбек ва Шохруххонлар ярим Ўзбекистонга уйланиб чиқиши кереми унда? Озодбекку майли...йўқ.. э хуллас

Инсон хақиқий суйганини топгунича идеалида турли турфалар бўлиши оддий холку. Демак у йигит ўзига шу қадар ишонмаганки, ички комплекси сўтаклик қилган, очиқ гап. Хар биримиз ўз ички комплексимизни бошқалардан яққол сезиб қолишимиз ва ёки уни бошқалардан ахтаришимиз ва қўрқишимиз психологияда тасдиқланган "Все мы видим сквозь призму мировоззрения-себя!”

Ман билан бошқасини тасаввур қиладиган хотин керемасмиш...пффф... қўй э, сан ўзинг хаёлингда қанча артистларни тасаввур қивордииинг?)))))))))

Товба, турмушга чиқмаган қизгаям шунақа гап гапирарканми? Бечора хали тасаввур тугул, тўшак нималигини билмайдику галварс! Аксарият қизлар биринчи ёқтиргани эмас, биринчи бўса ва биринчи жинсий алоқада бўлган йигитини ёддан чиқармайди!

Сан уйланиб, уни нафақат жисман , балки,  хаёлан хам эгаллашга қодир эмас экансан, уни бу тарзда шарманда қилишга хаққинг йўқ эди.

Синглим, сиқилманг. Демак Худо сизни бир асрабди, нафиг сизга бунақа ўзига ишонмаган латта?  Демак лойиғи пешонангизга ёзилгани келади ўзи. Оиладаги мухит хам ўзига келади. Қиз мавзуси тўғри нозик, шунинг учун бу тўполон бўлгани бир дўзахмасу, лекин оддий холат.

Фанатликка келсак, хақсиз! Турмушга чиқмаган қизлар камроқ йигит хонандалар кетидан юрсангиз бўларди. Ростанам барибир сизларга уйланмайди)) Фақатгина зебу зарингиз, зийнатингиз бўлган ОРИЯТингизга путур етганини ўзингиз сезмай қоласиз. 

Одамлар нима дейди?


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 17965 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 601 2 »
1 Abbosbek   (01-Сен-2013 23:19) [Материал]
Bu qizga rosti achindim. .
Yiigit esa nomard ekan. . .
Sizga sabr, siz albatta baxtizi topasiz.
Xayot xali oldinda, Yigit Xam Rashk bobida Otello janoblariga dars bersa kerak-ooov!

2 xXx   (01-Сен-2013 23:34) [Материал]
togrisi pochti 99% ogil bolalani jaxli chiqadi bunaqa vaziyatda, baribir rawk dgan narsa bor, qizla xaqqatdan uzoro yurila har qanaqa begana erkakdan. kuyovga kelsak ja unaqa fotixani buzadigan darajadagi xiyonat emasdi...

3 RaVsHaNBeK   (01-Сен-2013 23:37) [Материал]
Singlim xafa bo'menuu o'sha sanatkoriz bilan rasmga tushishga tushib odnoga quyishga balo bormi(( uzizdayam ayb bo'gandee....
Xozirgi qizlaga xayronsandee oldinlari estalik uchun rasmga tushilardi xozi odnoda klass yig'ish uchun tushishadii... Yigitiz rostanam qo'yakan bir xudo asrabdi xayotiz oldinda xali baxtizziyam topketas))

Sardoraka Tinnu so'kib tashidiladee shunaqa ''Qo'y''lani lol

sanatkordan xich qachon ideal yasash keremas ulayam odam ulaniyam red bul ichib karaoke aytgisi ,liftga chiqqisi,baseynda trusikda qo'shu aytgisi keladi mentla bilan mustaqilli maydonida jonli ashulala qigisi keladi ...... lol

xullasdee FANATIZM- TUPIMIZM)

4 RaVsHaNBeK   (01-Сен-2013 23:41) [Материал]
Abbosalii manimcha u yigitchii xicham rashq qimagan kelib kelib artistdan rashq qiladimi rashq bunaqa bo'midi ula bilan xamma rasmga tushadiyuu...
Manimcha u bolaga qanaqadir baxona kere bo'pqogandir shu qiz bilan orani ochu qilishga ili yana nimadir sababla xullas bo'lar ish bo'pti ...

5 bekorchi   (01-Сен-2013 23:47) [Материал]
olaaa Nortoooy !!! tarakanla fuu..

6 shadosh   (02-Сен-2013 00:02) [Материал]
vay notogri chunmela fan klub bu butunley boshqa narsakuu..manam fan klub azosiman.va u xonandani akamizade koramiz.fan klubga oz yoqtirgan sanatkorini yaqindan bilish,taniw,qollab quvvatlaw u.n azo boliwadiku.

37 Tamerlan   (03-Сен-2013 06:35) [Материал]
opqoooooooooch lol , akasidek ko'rarmushde

7 SUNSHINE_22   (02-Сен-2013 00:05) [Материал]
Илк бор Сардор Камиловни комментига 100% кушиламан!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

8 Zulfiya_A   (02-Сен-2013 00:18) [Материал]
voyvuuu faqat manga uylansin deb muxlislik qilinarkanmi? surprised

9 Sardor_B   (02-Сен-2013 00:20) [Материал]
Xa yaxshiish bo'mabdi xammasi bir kunda o'zgarib ketibdi. Kuyov bo'lmish o'zi shu vaqtgacha nima xech kimga qiyo boqmabdimi kim biladi nechtasiga dam bervorgan ishonch bo'masa sen nima qib yuribsan yashab. Bir oilani barbot qib. Sizga qiyin bo'bdi xali sizni guldek xayot kutmoqda

10 shoh1717   (02-Сен-2013 00:29) [Материал]
bolani tarafini olmayapmanu qiz boladayam aql bøliw kerakda turmuwga chiqmagan qiz begona bilan suratga tuwib nima foyda axir biz musulmonmizu

11 Shukronа   (02-Сен-2013 00:39) [Материал]
Manimcha Xar bir oilada bor bunaqa rashq. Ishxonamdi 50ga borip qogan ayol Ozodbekni jinnisi. Eri umuman Ozodbekni ashulasini eshittirmidi. Lekin urish topalon qimasdan Oyisi boroqo shu Ozodni yoniga disa, ayoli man jinnimanmi, artistni dip oilamni buzadigan dirkan. Sinim siqilmen bu buzilgan fotixa sizni Baxtizmas. Xaqiqiy Baxtiz keladi, faqat sabr qiling. Umuman tushkunlikga tushmen faqat net olamidan uzoqlashin.

12 Dadaxon   (02-Сен-2013 00:43) [Материал]
Bola göyoki fortichka izlab qogandek, demak sizni suymagan ili kimdr bomi xayotida nimadirda. Örganib qoganidanam daje bunaqa tez voz kechvoromidi odam.
Endi sizga kelsak shu siz qizla nega artislaga qiziqurasla bollani 25% ayol xonandalaga qiziqsa sila 90%laring yoqtirvorasla. Ularam odam agar ösha bola köchada shunchaki yurganda shuncha qiz qararmidi? Yana sevib ölib erim bösaydi divorishlarichi. Kansertlarda uyalmay öpib tashashlari tög'rimi? Shunaqa qizladan nafratlanib ketaman. Quchog'iga otvorgisi keladi. Bu gapla sizga etilmayapti, boshqa shunaqa muxlisalarga aytayapman.

13 Shinavanda   (02-Сен-2013 00:43) [Материал]
Однокласникида профил очиш , расм куйишни хеч канака емон жойи йук сиз хеч канака емон иш килганингиз йук, сизга бу нарса катта фожеа дек булиб туюляпти юракни кенг килинг хаммаси уз жойига тушиб кетади.Болага келсак шунака шунака панятка билан далше юрсин.

14 Mohinur   (02-Сен-2013 00:49) [Материал]
Manam muhlisman lekin umuman rasimga tuwmaganman x6p tuwiwga tuwipsiz adnoga nega q6yas. Mayli k6p siqilmang. Bahtiz 6zi sizni hali izlab keladi. . . .

15 Nuriddin Versace style   (02-Сен-2013 01:01) [Материал]
lol

16 Izzat_I   (02-Сен-2013 02:03) [Материал]
shoxruxxoni fanclubidanmasmi nobodo atak qizla rostanam buzilib ketiwvoti odno face twitter whatsappda faqat qizla man bita fanatkani bilaman faqat u ayol xonandaga owiq u uchun jonin xato onasini yuregini oborib beradi blin ortola eta uje tupizm fanatligam evi bilande a bu qizga kere xafa bumen xayotda xamma narsa buladi xali baxtizi topasiz chroyli kelin bulib otezi duosini olib uyizdan oq libosda chqib ketasiz faqat ojizlik qimen xayot oldinda xali baxtga eriwiw uzizi qulizda

17 lilu   (02-Сен-2013 10:19) [Материал]
Bolani yo'li to'g'ri dib bilaman... Erkeli g'ururi borakan shu ishshi qigan... A bunaqa vaziyatga oddiy ko'z bilan qaragan bollagan - gap yo'...
P.S. Agar u qiz bilan sevishib keyin tashab ketganida "nomard" diyildan bo'lardi!!!

18 ledy   (02-Сен-2013 10:57) [Материал]
Ол--аааа, хаммасига мактабни битирибок эрга тегишга мажбурлаш сабаб. Манашу фотиха кайтарган кизгаям хали 3-4та боладан колган киз учраши табиий, сизку расмга тушибсиз. У Хонанда сизни эслаёлмаслигиям мумкин. Тупой пара.

19 Ali_jon   (02-Сен-2013 12:25) [Материал]
sayyod rost gapni aytdiz!!! shunaqangi ongi past bollar judayam ko'pde..o'yamaydiki uxam birovini qizi sharmanda bo'ladi deb... o'sha qizdi o'rniga singlisini qo'yib kko'rsin

20 Abbosbek   (02-Сен-2013 12:28) [Материал]
RaVsHaNBeK (Кеча 22:41) Abbosalii manimcha u yigitchii xicham
rashq qimagan kelib kelib artistdan
rashq qiladimi rashq bunaqa bo'midi

endi Prosta Shahsiy Fikrhe

21 Kamola_95   (02-Сен-2013 12:56) [Материал]
manimcha botta boshqa bir gap bor. shu bitta rasmmi dib fotixani buzish bu manimcha aqli zaif yoki asabi haddan tashqari taren odamlani ishii. tagin bilmadim. hech kimmi boshiga somasin...

22 Aziz   (02-Сен-2013 13:29) [Материал]
Satdor san bironvi hsyotiga aralashma, usha yigitda normalni or nomus? Rashk bor ekan. Tugri qiladi erkak kishi rozi bulmasa ayol jannatga kirmaydi ukam

23 umidshorofidinov   (02-Сен-2013 13:41) [Материал]
Men ochig'ini aytaman to'yingiz bo'lmagani yaxshi bo'libdi bunaqa kir qidiradigan bola b!n ham uzoqqa bormas edingiz albatta Sardor akani ham gaplari to'g'ri o'zi birorta xonanda qizlardi yoqtirmaganmi sizga sabr tilayman xali baxtingizni topasiz

24 x_shah   (02-Сен-2013 16:30) [Материал]
hafa bo'menu singlim o'zizdayam ayb borakan qizbolani fanatka bo'liwi....tembo'le erke xonandaga.... Siz otezdan xafa bo'men Otez bo'gan voqeani ko'tara olmagan ucun jaxl ustida wu iwlar bo'gan, singlim siz siqilmen xammasi oldinda sizga munosib yigit uyiza keladi!

25 salimxon   (02-Сен-2013 16:34) [Материал]
U bola vapshe DUP ekan. O'zi qanaqa ekan O'SHA bolani istoriyasi???????????? OSMONDAKI OYMASDUR!!!!

26 $aLoXiDDiN   (02-Сен-2013 16:34) [Материал]
Код
Bahonade bollaga qutiliwi yo'li 1000% javob

27 Samir   (02-Сен-2013 17:33) [Материал]
Салгина бусада миянгни ишлатганингда куёв бола кочиб кетмаган буларди сандан! Тугрида, кайси узини хурмат киладиган йигит, кизи ман бу артистни ёктираман у мани идеалим ва хоказолар деса индамайди? Ё ха майли севавер дейиши керакмиди?! Сан мусульмон кизисан! Европаликмасан оддий холку десак как Сардор говорит. Сардор, если ваша жена говорила бы вам что обожает Озодбека, Шохруххона и я не знаю ещё кого нибудь...вам бы это понравилось?

28 Samir   (02-Сен-2013 18:00) [Материал]
Сардор вы начали свою статью с именами Райхон, Шахзода и Джейло. Эркак билан аёлни адаштирманг! Нам мужикам можно не только думать, но и осуществлять свои желания и это нормально! И сами знаете что будет с узбекской девушкой если....

29 nusrat8182   (02-Сен-2013 19:38) [Материал]
Bilmadimu lekin faqat rasm bulmasa kere,ehtimol boshqa narsa ham bordur,uydan chiqmagan qiz qaydan odno.ni tushundikin a?whatsap ni ham bilarkan qarsaklar singlimizga

30 yulduz   (02-Сен-2013 20:12) [Материал]
poxoje na vidumannuy istoriu.

31 Dilyafruzxon   (02-Сен-2013 21:13) [Материал]
Tovba kildim hozirgi kizlaga hayron kolasan, o'zlaricha fanatka bo'volib artislani. orqasidan yugurib yurishdan boshka kiladigan ishlari yo'qmi? Essiz bekor o'tib ketyotgan vaqt,  ....... Shu vaqtni boshka foydaliroq narsalaga sarflashsa yaxshiroq  bo'larmidi smile

32 Ruhshona   (02-Сен-2013 23:46) [Материал]
voy Hudo qaysi zamonda yashavomiza?????????Bu maqola mani ozimi fikrimi ozgartira olgani yo qoyil qomadim........ man barbir SHOHRUHXONga muhlis bop qoluraman..bu dgani u manga uylansin dgani masu nabarot tezro uylanishlarini oz baxtlarini topishini judayam hohliman

33 Ruhshona   (02-Сен-2013 23:55) [Материал]
bitta okam etudi ummoni konsertiga bordim vo astofurlo bita qiz yigitini yelkasiga chiqib olib ummoni qidirvoti yigitiyam anqoro ekande.......yahshiyam qiz bola bilan bormadim konsertka agar shunaqa jiniroga uchrap qosam bowimga 4iqib osa voy astofurlo dip qoyadila

34 KAMOL   (03-Сен-2013 01:56) [Материал]
AKALARIN ROSTAN OTEN AYTKANICHA BOR EKAN DAYUS EKAN QAYSI ERKAK OZI SINGLISINI ERKAK QOSHIQCHI BILAN RASMGA TUSHISHKA RUXSAT BERADI FAQAT DAYUSLAR NIMA BOPTI QOSHICHI BOLSA XA UNI SHOQI BORMI BOLAJAK KUYOVGA KELSEK ERKAKMAN DEGAN BOLA SHU ISHNI QILGAN BOLAR EDI

35 Solnse   (03-Сен-2013 02:13) [Материал]
U yigit bahona qidirgan uylanmaslik uchun

36 Solnse   (03-Сен-2013 02:14) [Материал]
Bahonachi yigit

41 Abdumannof   (03-Сен-2013 16:00) [Материал]
Ота онасига кийин, Бола ёшлигида килгиликни каладида ОТАСИГА ОТАСИГА ОТАСИГА канчалик ёмон зарба бераётганини сезмайди хам , Сезганда эса канчалик КЕЧ!

38 apteka   (03-Сен-2013 10:08) [Материал]
Sizdi gapizga tugri u uzing boshqa xonanda b-n tasavvur qilgan albatta. Unga bu faqat boxona bulgan. Uzi nima qilganini ham bilmasa k-k. Yoriga bulgam bunday shubha b-n hech narsaga erisha olmaydi. Uziga ishonmagan,birovga ishonadimi? Yaxshi qiz sira kuyunmang,hammasiga vaqt davo. Sizni baxtiz uzi hali eshik qoqib keladi.

39 nargiz   (03-Сен-2013 14:36) [Материал]
Singlim sizga maslaxatim. Avalo siz ota-onayizni yaqinlaringizni yaxshi koring. Ana oshanda sizni yaxshi korishadi. Hozirgi yoshlarimiz yaxshi korgan sanatkorini oilasidan xam ustin qoyishadi. Men shu saytda oqigandim bir qizni yaxshi korgan (sanatkorni ismini yozmadim) sanatkorini ONASIdan xam yaxshi korishini va ustun qoyishini. Bu JAXOLATKU. Meni xam yaxshi korgan sanatkorim bor. Yoshim 35 da.Ozodbek Nazarbekovni qoshiqlarini sanatkor sifatida yaxshi inson sifatida yaxshi korishimni turmush ortogim biladilar va meni xamisha qollab-quvvatlab kelganlar. Ba xattoki 3 ta farzandim xam meni tanlovimni xurmat qilishadi. Bu erda Yigitni ayblab bolmaydi. Sanatkorga yopishvolib suratga tushgan bolsayiz bu sizni xatoyingiz.

54 Alick   (07-Сен-2013 01:07) [Материал]
To'ppa to'ri man fikrizga qo'wilaman,

40 Rushana   (03-Сен-2013 15:54) [Материал]
KIM NIMA DESA DESINU LEKIN HAVAS QILISH BOSHQA OILA QURIB YASHASH BOSHQA . MUHLISLAR BORKI ARTISTLAR HAM IJOD QILADI AGAR BIZ MUHLIS BO'LMASAK UNDA ARTISTLARNI NIMA KEREGI BOR TOYLARDA BAYRAM VA QUVONCHLI KUNDA KEREK LEKIN MUHLIS SIFATIDA ESA KERAK EMAS EKANDA SHAHSAN MEN ARTSISTLARNI HURMAT QILAMAN  VA ULARGA OMAD TILIMAN

42 bek_7282   (03-Сен-2013 18:28) [Материал]
Kup kuzatgansila oddiy fanatman deb shu honanda konsert bersa quchoqlab olish upib olishgacha borilganini, hatto Sayyod Ummon guruhi bilan o'tkazgan interyuvda qizla tomonidan kelgan UYATSIZ MUROJAAT ham hali ham esimda USHANDA AGAR BIROR MUHLISANGIZ SIZ BILAN BULISHNI HOHLASA ROZI BULARMIDILA DEGAN SAVOL AGAR HONANDA REAL VAZIYATDA SHU HOLATGA TUSHSA KIM GARANTIYA BERADI UZR SIZ MUHLISAMSIZ HALOS SIZ BILAN BULOMIMAN DEYISHIGA HECHBKIM ,OHO MANA SHUNDAN HAM BILSA BULADI FANATIZMNI OQIBATINI YIGITNI BAHONACHI DEVOTGANLA SHU HAQIDA HAM BIR UYLAB KURILA BIR GAPGA E'TIBOR QARATISHILANI HOHLARDIM " HAR NARSADA ME'YOR BULISHI KERAK" ANA SHUNDA HAMMASI RISOLADAGIDEK BULADI XURMATLI FANATIZM KASALIGA UCHRAGANLA UYLAB KURILA

43 Azik   (03-Сен-2013 21:46) [Материал]
manimcha o'sha artis, yo' Ummondigi Shox, yoki Shoxruxxon smile hozi ancha qizla kasalu ulaga

44 Ziyoda   (03-Сен-2013 22:36) [Материал]
Mani hayotimdi voqeaga 6xwirkan. Faqat unda man yoqtirgan bola an4a gaplawib q6ygandan keyin 6tmiwimi suriwtiriwi bowlagan. Lekin man faqat undan oldin bowqa bola bn prosta 6rtode gaplawganman. Oramizada sevgi, rawk digan narsala umuman b6maganidi. Yoqtirganim b6sa sinfdowimidi. U 6zidan oldingi bolani hazm qilomadi. Manga k6p azob berdi. Keyin tawab ketdi. Lekin barbir qaytib keldi, kop keldi. Man rozi bomadim. Uje undan sovib ketudim.
Muhlisa, siz siqilmen. Mani hayotim bn siziki orasida kotta farq bor. Siz u artist bn gaplawmagansizu. Anu bolayam qaytib keladi hali. Puwaymon b.di. Hali hayotiz oldinda. Taqdirda sizga atalganlari kutib turibdi.

45 twistr   (04-Сен-2013 00:11) [Материал]
Bu aynan 6sha artist bilan qanday holatda rasmga tuwganizgayam bogliqdir shunchaki yonida tuwdizmi yoki yelkangizni yelkasiga tekkazib qölini uwlab tuwdizmi bir kurinchi QIZLAR SLANI HECH KIM HOR BÖLISHILARNI HOHLAMIDI LEKIN ÖZILANI ÖZILA HOR QLAYABSIZLAR-DA

46 Deni   (04-Сен-2013 07:20) [Материал]
Bugan ish bupti, adayizladan xam xapa bumang,,sizga qando ogir busa ulaga ikki barobar yomon .Akalarizga tushuntirib uyga qaytaring. Singan kungil battar xuruj omasin, adayizdan tiz chuqib bsada kechirim surang. Tugri ayb yuq sizda , nu i chto chto artist bn rasmga tushdiz. Adayizla mukkasidan aroqqa berilib ketmagunlaricha adayizga dalda buling, nailoj bir qizsiz , uzizni ovutishdan tuxtatingde e'tiborni adayizga qarating. Sizni sha'nizni oxirgacha uylamagan  u ablaxga esa tuxtang xali "tozasi" uchraydi, sizni va oilangizni qando xor qigan busa uzi shundo xor buladi,,,ortigammas kamammas.Xayot tuxtagani yuq singlim, xali yaxshi kunlar oldinda xudo xoxlasa,ezilmang yaxshisi uni esdan chiqaringde ,maxallada xam boshizni kutarib yuring.

47 guljahon   (04-Сен-2013 14:22) [Материал]
Bir balosi bo'lmasa, shudgorda quyruq na qilur....

48 MUSLIMBEK1991   (04-Сен-2013 15:41) [Материал]
Сан уйланиб, уни нафақат жисман , балки, хаёлан хам эгаллашга қодир эмас экансан, уни бу тарзда шарманда қилишга хаққинг йўқ эди. Shu gapiz 1000% to'g'ri!!!
Xich bo'masa erkak bo'lib, qiz bolani ortida qolmasdan, boshqa bahona qilib qo'ysen bo'masmidi xezalak

49 Gulsum   (04-Сен-2013 17:59) [Материал]
Ман индамасамам боларкан унда:-D:-D:-D:-D бомагур бир сабаб..

50 Nodir Xon   (04-Сен-2013 20:55) [Материал]
Bu yerda bir xikmat bor. Demak xayrli emas ekan. Parvardigor o'zi to'g'ri yo'l ko'rsatadi. Lekin bu bo'lgan voqeadan o'zizga salbiy narsalarni qidirmasdan faqat yaxshilikni qidiring. Ollohni karami keng.

51 abdurashid87   (04-Сен-2013 21:24) [Материал]
Bola sal galvarsroq ekan-u, lekin qiz tochna farosatsiz ekan!!!

Gapni qarang:
...Тўғри ўша пайтлар ва хозир хам хонанда сифатида ёқтираман ва балки ўша пайтлар идеал йигит сифатида кўргандим... Garang!
SAYYOD, sizni gaplariz ham noto'g'ri! Chunki bolajak kelin sizgayam, mangayam, umuman olganda har qanaqa hamiyati bor yigit kishiga bo'lajak kelinposhsha ''nima qipti man (misol uchun) Johongir Foziljonovni fanakalariman, yoki Ulug'bek Rahmatullayevni ideal yigit deb bilardim, hozir ham ashaddiy muhlisalariman shuning uchun u kishi b-n tushgan rasmimni netgayam qo'yganman desin-chi.... A sizgi qizni "uy qizi ekan, akalari ko'chaga yolg'iz chiqarishmasakan" deyishgan. Ana keyin o'ziz aytgandek portlaysiz!

Kuyov to'ra bo'sala, bu yoqda fotiha bo'lyapti, u kishi bo'lsalar haliyam surishtirib yuribdilar... Ettaroq qayoqda eding nomatd?!
HULLAS IKKIDA HARP RO'PARA KELISHIBDI

52 Diora   (05-Сен-2013 01:30) [Материал]
usha bolaga Hudoni o'zi insof bersin! uyam hayotida boshqa qizlaga qaramagande indamasa boshizga chiqvopti to'risi. Manimcha yaxshi ish
bo'pti to'yila bo'magani, bo'masa butun umr sizi kontrol qib yurardi
unga berib qo'ysa. govoryat je vse chto ne delaetsya vse k luchshemu

1-50 51-57
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!