Молхонада ўсган чўри қиссаси! ЖУМА ОВОЗИ - 20 Din
Молхонада ўсган чўри қиссаси! ЖУМА ОВОЗИ - 20

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Сардоржон укам Ассалому алайкум. Рузаи рамазон айёмлари билан. Сизга бу хатни ёзишимдан олдин куп уйладим. Андиша килдим. Лекин 16 йил деганда курган биттагина боламни хаёти кил устида турибди. Мени тугри тушунишиз учун бошимдан утганларниям ёзяпман.

 Мен тугилишимдан 3 ой олдин отам вафот этган экан. Мени тугиб уша куни онам хам оламдан утган. Шумкадам дейишиб отамни кариндошлари мендан конуний воз кечишиб тугрукхонага ташлаб кетишган экан. Кейин тогам мени бокиб олган. Хаёти ширин булсин деб тугрухонадагилар Ширинахон деб исм куйдиришганакан.
Тогамни оиласини яхши хам ёмон хам дейолмийман. Тогамни узини 3 боласи бор. 1 угил 2 киз. Мен бу уйда кеннойим айгандек текинтомок булмаслик учун 6 ёшимдан узимни ёш болалигимни унутганман. Овкат хам килардим, кир хам ювардим. Томоркани утогию ер чопишигача, помидор бодринг экишгача мени буйнимда эди. Йук мен нолимайман худога шукур ахир бошимда хар холда тогам билан кеннойим бор эди. Ахир одамлар уз туккан боласигаям бу ишларни килдиришадию. Тогамни кизларини эскисини кийиб уларни калтагини еб катта булганман. Мактабгаям уларни кийимларини кийиб чикардим. Кеннойимни жуда ёмон дейолмайман, факат бир одатлари, доим хаммадан пул кизганардилар. Ишонасизми, хатто узини болаларигаям овкат ва нонни улчаб берадиган одатлари бор эди. Менику куяверинг. Майли хаммасига шукур килиш керак хар холда кучада эмасманку оилам бору дердим.

Хуллас буйим етганда мендан хатто сураб хам утирмасдан бир йигитга унаштиришди. Узига тук оиладан экан. Кеннойимга энг мухими шу булди. Куёв тараф менга анча сарполар килишди. Тугриси уша пайтгача хич ким бир огиз ширин суз айтмагани учунми йигитни онасини ширинсузлигини куриб бахтимни топдим. Етимчани хам бахти куларкан деб роса кувонгандим. Туйгача 2 марта курдим йигитни, тузукрок гаплашмадик хам. Кейин туй утиб чимилдикда билдим. Куёвни кулоги гаранг экан. Майли такдир экан худога шукур хар холда курмас шолмаску деб яшайвердим. Каёкка хам борардим. Унашилган кунимок кеннойим агар эрдан ажраб кайтиб келсанг киргазмайман деб аник айтганди. Хуллас хар холда овкатга корним туйганига шукур килиб яшардим.
Лекин билмадим нима гунох килган эканман 14 йил яшаб бола курмадик. Кайнонамни мени олиб бормаган жойи колмади. Эрим турмушимизни иккинчи йилидан бошлаб хар нарсадан бахона топиб бола тугмийсанми деб ура бошлади. Унга хам чидадим. Лекин кайнонам яхши хотин бечора мени деб углидан калтак хам ерди. Каерга кайнонам билан бориб мени нимага бола курмиёпти деб текширтирсак факат битта гапни айтишарди, келинингиз соппа-сог, углингизни олиб келинг текширамиз деб. Лекин эрим кани гапга кирса. Бу хакида гап очилиши билан мен билан онасини уриб кетарди денг. Кайнотамниям умуман гапи утмасди. Узиям ювош одам эди рахматли.
Хуллас кайнонамни кузим киймай камига яна борадиган жойим булмаганига, хаммасига чидаб шу уйда 14 йил яшаб хам куйибман. Кайнонам вафот килган кун мени бу уйдаги охирги куним булди. Эрим отасини гапига карамай мени уриб калтаклаб кисир сигир деб тогамни уйига келтириб ташлади. Янгам билан тогамни олдида буларим булди. Янгам мени эшикдан киргазмай роса туполон килди. Охири тогамни рахми келиб киргазтирди.

Ишонасизми менга молхонадан жой килиб беришди. Майли дедим кучада колмадиму деб шунисига хам шукур килдим. Яна хизматкордан фарки йук хаёт бошланди. Лекин буям купга чузилмади.
Янгам кариндошлари оркали менга эр топтирди. Уйга сигдиришни хохламаганига. Янгамни топган одами хотини улган 2 болали киши экан. Мендан сураб хам утирмай тогам розилик бериб юборди. Мендан кутилишганига хурсанд булишди. Майли деб кунишдан бошка чорам йук эди. Одам бунчалик хам лапашанг хамма нарсага хуп деяверадиган буладими дерсиз. Лекин нима килай кулимдан хич нарса келмаса.
 Лекин бу одам жуда ёмон одаммасди. Хар холда менга кул кутармасди. 2 та кизи боракан. Мени уларга чури булдим. Лекин мени урмаганига кейин тинч яшаганимга хурсанд булиб 2 йил яшадим. Майли диб шукур килардим чунки улар мени хар холда опа дейишарди, жиянларимга ухшаб уришишмасди. Бирор нарса керак булса эрим сотиб олиб берарди. Лекин бу орада бир нарсани билиб колдим.

 У эримни хотини улмаган экан аслида, хиёнат килганига ажрашиб кетишган экан. Энг ёмон тарафи, хотинини аслида хиёнат килмагани, тухмат булгани маълум булиб колди. Энди эрим тез-тез эски хотинини ёнига кетиб коладиган булди. Мен бу уйда ортикчадек булиб колдим. Аста-секин кул кутара бошлади, кет олдинги хотиним билан ярашаман дерди. Мени бошим котиб колди. Кизларига хам уз онаси азиз, улар хам мени одам урнида курмай куйишди. Нима килишни билмасдим. Бир куни касал булиб ётиб колдим. Духтир келди, анализ топширишни айтди. Текширувдан утиб хомиладорлигимни билиб колдим. Ишонасизми уша куни буни билганимда канчалик кувониб йиглаганимни курсез эди.
16 йил деганда худо менга бола берадиган булди! Эрим булса буни эшитиб болани олдириб ташлийсан деди. Йук дедим. Олдинига роса жанжал килди сандан манга бола керакмас! Сани кариндошлар оберишди. Олдинги хотинимга улар тухмат килишган. Энди хаммаси маълум булди. Сан билан ажрашаман боланг бошимга бало булади деди. Лекин мен майли ажрашсак розиман, факат болани олдирмайман деганимдан кейин сал юмшади. Борадиган жойим бумаганига менга рахми кеб бир хонали уй олиб берди.

Ажрашдик. Бу орада роса жанжаллар булди. Олдинги хотини уйга келиб утириб олди. Мени тутволиб урдиям. Худо асради. Эрим кеб ажратди. Кейин уша эрим олиб берган бир хонали уйга кучиб утдим. Углим тугилди. Лекин жанжаллар сикилганларим асорат булса керак биттагина болам 16 йилда курган углим Шукуржон тугма юрак нуксони билан тугилди. Духтирлар юрак-упка артериясининг стенози дейишди.
Боламни ахволини куриб баъзида куркиб кетаман. Болнисама болниса утади куним. Хозир болам 2 ярим ёшга тулди. Бир кун сог булса уша кун мен учун байрам ишонасизми. Духтирлар тезрок операция килиш керак дейишяпти. Яхшиям тогамни угли бор экан. Уша дориларга ёрдам килиб туради. Собик иккинчи эрим боламни отаси майли ёмон булсаям ойига бироз пул ташлаб кетади рузгорга. Амаллаб яшаяпман. Лекин боламни операциясига пулим йук. Илгари буш пайтимда у бу нарсалар тикардим. Хозир унга хам вактим йук. Болам билан булиб вакт етмийди.

Боламни курсангиз тили хам чикиб колган, бирам ширин. Уни ахволи огирлашганда мени юрагим тухтаб колий дейди. Мени узимга хич нарса керакмас! Шу болам тузалса деб яшаяпман. 16 йил деганда курган болам Шукуржоним!
Куз олдимда ахволи огирлашиб боряпти. Шунга чидолмаяпман. Нима килишни билмайман. Духтирлар чет элда операция килиш керак дейишяпти. Канча пул кетишини тахминан айтишдиям. Лекин бунча пулни каердан оламан? Биттагина болам 16 йил худодан сураб олганим. Кечалари йиглаб чикаман. Агар шу боламга бир нарса булса бу хаётда яшай олмасам керак. Хайронман нима гунох килган эканман, етим булиб усдим ота-онамни курмаганман. Хамма нарсага шукур киб яшадим энди булса боламда нима айб? Эндигина 2 ярим ёш булди.
Умри дорилар билан утяпти. Агар вактида операция килинмаса булмайди дейишди. Менга боламсиз бу хаётни кераги йук. Хаётда биттагина ушлаб турган умидим шу болам. Уни деб яшаяпман.

Кушниларимдан ёрдам сурагандим. Бир бола сизни сайтингизни айтди. Сизни жуда мактади купларга ёрдам берганлар деди. Кейин интернетга бирга обориб кириб курсатиб, сайтизга канакиб киришни ургатди. Сайтизни куриб чикдим. Барака топсин интернет пулини уша болани узи тулади. Сайтизда касалларга ёрдам тарикасида савоб ишлар килганакансизлар. Шуларни укиб шундан кейин сизга бу хатни ёздим. Ман уз номимга счёт очтирдим. Илтимос мани шу углим Шукуржонниям сайтизга куйсез. Зора операциясига пул йигилса. Узи хаётда шунча кийналсамам бировдан хич качон ёрдам сурамаганман. Битта болам учун мажбурман илтимос. Тугри тушунсез хижолатдаман. Лекин бошка иложим йук.        

Ширина

shirina-g@mail.ru


Валюта хисобида утказиш учун
Trustbank
Swift kode: TRSAUZ22
ACC.NO: 20206840999061626001
Acc. Name: Гаппарова Ширина
Details of payment   частный перевод

Сум хисобида утказиш учун
ОАИКБ « ИПАК ЙУЛИ»
Счёт: 20206000999211767001
ИНН 200542744 МФО 00444
Гаппарова Ширина



Sayyod:

Худони ўзи кўрсатмасин бундай тақдирни.
Бундай воқеани ўқиб нақадар бахтиёр эканлигимизни тушунамиз.

Бу хатни олиб ўлай агар ўқиб чиқиб кўзимга ёш келди. Қанчалик азият билан ёзилган сўзларни хис қилиш қийинмас..

Боламни курсангиз тили хам чикиб колган, бирам ширин. Уни ахволи огирлашганда мени юрагим тухтаб колий дейди. Мени узимга хич нарса керакмас! Шу болам тузалса деб яшаяпман. 16 йил деганда курган болам Шукуржоним!

Эзилиб кетдим... Бир зум миямда нимам борки сотсам деб ўйланиб хам қолдим тўғриси. Яна битта компьютерим бўлганидаям сотворардим... Қани энди давлатим бўлсаю шартта кўзимни юмиб хаммасини олиб бориб берсам.

Рамазон ойи, бугун жума. Бу хатни хар бир ўқиётган инсонга алохида сабаби бўлса керак. Бу аёлга ёрдам берган одамни охирати нурли бўлишига ишонаман.


Бефарқ қараманг илтимос! ЖУДАЯМ ИЛТИМОС ҚИЛАМАН, кунига кирган одамни хар бири бир доллардан атаса хам қанча пул бўларкан.
Имконият бўлса ёрдам берайлик.

26-Авг-2011 02:32
Бўлим: Din | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari, Juma ovozi
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Vokhid   (26-Авг-2011 02:52)
Болачаси ширингина экан....согайиб кетсин

2 HURSHID   (26-Авг-2011 02:59)
JUDAYAM AYANCHLI TAQDIR .. YETIM BO`LIB YASHASH NIMALIGINI OTA- ONASI YO`LA BILADI FAQAT. ILOYIM BOLLARI TUZALIB KETSIN G`OYIBIDAN YETKAZSIN

3 niluU   (26-Авг-2011 03:05)
ХУДОДАН СИЗГА САБР УГЛИЗГА СОГЛИК ТИЛИМАН ИЛОХИМ ТУЗАЛИБ КЕТСИН КОТТА БОЛА БУЛИБ СИЗНИ БОШИДА КУТАРИБ.ЮРСИН. ИЛОХИМ НЕВАРАЛАРИС КУп БУСИН.
РОСТАНАМ АЧИНАРЛИ УКИБ ЙИГИДАН УЗИММИ ТОХТАТОМАДИМ ТУРИСИ. КУЗИМГА АСАЛ СИНИМ КУРИНИБ.КЕТТИ . ИШОНАСИЗМИ ХУДО ХОХЛАМАса.пУЛИЗАМ БИР ТИЙИНАКАН ХАММА НАРСА килиб КУРДИК ТОШКЕНТИ ХАМА ДУХТИРИГА ОБОРДИК. КАНЧА пУЛ КЕТМАДИМИ. ЛЕКИН АХВОЛИ ОГИРЛАШСА ОГИРЛАШВОТТИ ЯХШИЛАНМИЁпТИ. НИМА КАСАЛЛИГИНИ ЭТМИМАН ФАКАТ УМИД жуда кам экан. 2ойдан бери шу ахвол . Кузими олдида югуриб юрган мехрибоним суниб борвоти. УгЛИЗ ИЛОХИМ ТУЗАЛИБ КЕТСИН СИЗ САБРЛИ БУЛИН. Номозларисда Аллохдан сурен дардига шифо берсин!

4 234   (26-Авг-2011 03:21)
Naxd pul bersa bumidimi? Sayyod qattan topsa buladi sizi?

5 niluU   (26-Авг-2011 03:44)
ТЕЛ ракамлари ёзилган сайтда

9 LEMON   (26-Авг-2011 07:26)
KAERDA KAYSI SAYTDA YOZILGAN SHU ERGA KOLDIRINGLA SIZ KOLDIRING BILSAIZ AGAR ?

6 Kamola   (26-Авг-2011 03:54)
O'qib meni ham ko'zimga yow keldi to'grisi. Hudo hohlasa albatta yordam qilamiz

7 Dilnoza   (26-Авг-2011 04:51)
Naqadar OLLOH MENI BAXTLI YARATGAN A?

8 OTASH   (26-Авг-2011 06:28)
SOGLIGIMIZ U BAHTLILIGIMIZNI SHUKRONASINI KILIB SHU GUDAK VA BIR UMUR AZOBDAN BOSHKA HECHNARSA KURMAGAN AYOLGA YORDAM KILAYLIK KULIMIZDAN KELGANICHA ZORA SHU UGILCHASIGA OLLOHIMNI UZI SHIFOSINI BERIB BIR UMUR CHEKKAN AZOBLARI SHU B-N UNUT BULIB KETSA BU OJIZANIYAM INSHO OLLOH ..RAHMAT ETIBORLARIZ U-N

10 MG   (26-Авг-2011 07:38)
qanaqilip topsa bo'ladi teli bomi bo'sa yozvorin

11 safiya   (26-Авг-2011 07:51)
allohga shirk keltirish katta gunoh.ahir bu sinovku.nima gunoh qilgan ekanman deyish yaxshimas,bunaqa sinov faqat gunoh ish qilganlarga beriladimi,alloh o'zi yordam bersin,duo qilib ibodat qilib allohdan so'rash kerak.alloh mehribon zot.berguvchi ham olguvchi ham allohdir,shuni unutmang!

12 JeeS   (26-Авг-2011 08:39)
Albatta qo`limizdan keladiganini qilamiz InshaAlloh! Yaratganni uzi dardiga shifosiniyam beradi.

13 UzDDS   (26-Авг-2011 09:19)
Hokimyatgayam murojat qilish kerak fond forum bor tez vaqtda pulni to`plasa bo`ladi!

14 dj-diza   (26-Авг-2011 09:20)
Боламни курсангиз тили хам чикиб колган, бирам ширин. Уни ахволи огирлашганда мени юрагим тухтаб колий дейди. Мени узимга хич нарса керакмас! Шу болам тузалса деб яшаяпман. 16 йил деганда курган болам Шукуржоним! Mana shu suzlarni o'qib kuzimga yosh keldi. Bolani shirinligini. boshqa yozolmiman...

15 jamic   (26-Авг-2011 10:45)
Hudo sevgan bandalariga sinov junatadi deyishadi, bu hol nega bunaqa ekanligiga xudodan boshqa bilmasa kerak. oyning 15 qorongu bulsa 15 yoruq deyishadi. Lekin bir narsa balki Olloh noshukur odamlarga qarab: 'ey inson hayotdan nolima... ' degandek guyo. Allohga ming qatla shukurlar. Bolaning tuzalib ketishini surab qolaman hudodan...

16 Ulugbek   (26-Авг-2011 11:10)
Jamoat bolib ro'za fitr sadaqasini yigib beraylik koldan kegancha

17 Malvina   (26-Авг-2011 13:53)
LA ILAHA ILLALLAH!
OLLOHIMGA WUKRONALAR BÖSIN!BIZANI WUNCHALAR BAXTLI QIB YARATGANIGA!
BU MUWTIPAR AYOLGA OLLOHIMI ÖZI YORDAM BERSIN ILOHIM!AMIN!OH QANIYDI QÖLIMDAN KESAYU BOR BUDIMNI BERIB BÖSAYAM WU BOLAKAYGA YORDAM BEROLSAM...
NAMOZLARIM ORQALI YORDAM BERIWGA HARAKAT QILAMAN,ALBATTA AVVALAMBOR OLLOHI TAOLODAN HAMMASI!

18 Жейла   (26-Авг-2011 13:56)
илохим шифосини берсин!!!

19 software   (26-Авг-2011 14:05)
ooo bugun erta bilan turib shu maqolani o'qib tasirlandim va yordam bergim kelib, bankka borib qo'ldan kelgancha malum miqdordagi pulni Shirina opani hisob raqamlariga o'tkazdim. bilasizmi o'zimga juda katta narsa sovgá qildim bugun!!! kuni bilan qushdek yengil yurdim, kayfiyat a'lo :)
chin ko'ngildan sog'lik tilayman bu bolachaga!!!! uzoq umr ko'rsin!!!

20 правдивая   (26-Авг-2011 14:25)
а можно увидеть заключение врача?с печатью?с диагнозом?и какая операция требуется?справка врача о состоянии ребенка в данное время?простите меня но кажется попахивает машенничеством.Ребенку 2.5 года?а фото старая,начало 90 годов.Если предоставят все документы,готовы помочь.

21 komol_76   (26-Авг-2011 14:45)
Рамазон ойи, закот беришимиз керак. Жоним билан ёрдам бераман, фақат бу ерда ёзилганларнинг ҳаммаси хақиқат бўлса. Сайёд, илтимос аниқласа бўлармикан, хақиқатлигини?

p.s. мактуб эгасини ва қолган иштирокчиларнинг жаҳлларии чиқмасин, ҳозир бунақа афёра (мошенничество) жудаям модада ва бахтга қарши Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда....шунчаки қизиқда, молхонада ўсган одам интернетда қанақа қилиб почта очдикина диган саволлар беихтиёр пайдо бўладиде. Тем более Ипак Йўли банкининг Тошкент шахридаги Бош офисида (МФО 00444) хисоб рақам очилиши янада ўйлантирди... ишқилиб адашган бўлайиндаааа

31 Noz@   (26-Авг-2011 22:34)
nu nu i ya o tom je!

35 Opo-Doda   (27-Авг-2011 05:15)
To'risini etsam o'qib chqib manam shunqa dib oyladim.Hato qvotkan bosam avalam bor hudoni o'zi kechirsin,qogani 1 tiyn man uchun.Bugun shanba bankla ishlidi ertagayam. Hudogo shkur deyarli hammamizani qolimizda pul bor.agar iloji bosa aniqroq malumot bersela.hamma qolidan kegancha yordam bersin.Manam tayorman yordam beriwga.O'qib tasirlandim.

22 Zulia   (26-Авг-2011 15:41)
Obshiy qancha kerak operatsiya uchun? Iltimos bilib berila!

23 Parkland   (26-Авг-2011 16:08)
Men 2-3 yil oldin Uzbda eshitgandim, Sog'lom Avlod uchun jamg'armasi, yurtimmizdagi nosog'lom tug'ilgan gudaklar, bolalarni chet eldi nufuzli shifokorlar ko'rigidan o'tqazib operasiya qildirayotganini, bepul edi ham. Manimcha Sog'lom Avlod Uchun jamg'armasi hodimlariga murojat qilib ko'rilsa ham foydali bo'lardi, har holda u jamg'arma ham ancha nufuzli tashkilot va shu ish bilan shug'illadani asosan. yordam berishiga ishonaman. Alloh bu bolachaga uzoq umr berishini tilab qolaman. Ramazon oyida InshoAlloh Alloh duolarimmizni quruq qaytarmaydi.

24 Ширин   (26-Авг-2011 16:16)
Ширининани телини езинг,ишим бор.

25 toxaclub   (26-Авг-2011 16:30)
Albatta yordam ko'rsatilari.
To'g'risi uncha buncha xatlarni o'qishga sabrim yetmaydi lekin bu xatni oxirigacha ko'z yummasdan o'qib chiqdim.
ILTIMOS1! fan club a'zolari birgalikda shu bo'laga yordam ko'rsataylik.

26 GulNazli   (26-Авг-2011 19:19)
*****

27 Ilhom   (26-Авг-2011 21:18)
Бировлага ёрдам бермаселар ёрдам бермокчи буганларни йулини тусмелар. яна руза кунларида! Бу аёл бечора хижолат буб зурга ёзибди-ку. Расм хиралигига караганда сканер килинганга ухшийди. Ёзибдию битта бола эти, обкириб курсатди бу сайтни деб. Банкдаги счётниям уша бола очтириб бергандир. Яна билмадим. Ман бу аёлга ёрдам бераман!

28 Сардор   (26-Авг-2011 21:25)
nuluU синглиззи дардига Оллох шифо берсин, худо хохласа согайиб кетадила, умид билан яшела, синглизга иложи борича купро мехрибончили килин кунглиларга карен тез кунлада согайиб яна уйнаб кулиб юрадила!

29 Dilnoza   (26-Авг-2011 21:47)
Pravdivaya, Kamol_76 ikkalangizni xam fikringiz meni xam xayolimdan òtdi. Boshqalar jaxl qiladimi yòqmi ishim yòq chunki dunyoda xech kimga ishonmiman. Agar Sayyodni kòngli bòshligidan foydalanish bòlsachi? Kamol_76 pochtani qòshnisi bir bola ochib bergan. Xozir yana bir fikr keldi Sayyod anoyilardan emas, oldin tekshirib keyin saytga qòygan bòlsalar kerak.

30 Noz@   (26-Авг-2011 22:32)
Telefon nomerlarini olish ilojisi bormi? Sayyod g'alati bopti bu galgi xat! hich nima yo faqat nomer shyota! a nechpul kerekan u operaciayaga? qani kasallik tog'risida qog'oz qanaqadur? nomer telefonaa???
Daje bolani rasmi judayam tanish internetdan olingan rasmku buuuu(((((((
Balki ro'za kuni bunaqa yolg'on hich kim to'qimas, bu kotta gunoh, lekin anu Ahad qayyumnu hodisasidan keyin uje hich kimga ishonch qomadi!!!!!! odamla pul uchun har nima qilishvoti! iltimos shu kommentni bejavob qoldirmela! xotyabi lichkaga tel nomerlarini yozvorila! yordam berishdan qochishdamas, lekin yordam berganga yarasha rosdakam muhtojlaga yodam berish kere!!!

32 Nodira_M   (26-Авг-2011 23:16)
Sizga sabr toqat tiliyman uqib judayam galati bob kettim sogligimizzi qadriga yetishimiz kere,uglizga sogliq tiliman umri uzo bosin xudo xolasa albatta tuzalib ketadi boshizdan utkazganlarizni xammayam kotaromiydi bundan keyin faqat yaxshi kunlani kurin

33 Ozoda   (27-Авг-2011 00:53)
гапимга хафа булманглар, лекин хозирги пайтда шу проблема билан чикаёткан фирибгарлар жудаям купайиб кеткан. ман ПРАВДИВАЯ билан КОМОЛ_76 нинг гапларига тулик кушиламан. агар ШИРИНАнинг айтканлари рост булса, хамма хужжатларни курсатсин,телефон ракамини берсин. биз узбеклар ишонувчан, рахмдил, кули очик одамлармиз. ва бундан фойдаланувчилар куп. москвада бунака кулида ёрдам сураган табличка билан турган, метрода кулсиз-оёксиз юрганлар ва ногиронлар куп. лекин улар МАФИЯ НИЩИХ деб аталмиш типа ташкилотларга ишлайди. оддий ишчилар кунига 1000 рубль олса, улар кунига 200$ пул топади.
агар хужжатларни, далилларни курсак биз хам москвадан туриб ёрдам берамиз иншооллох.

34 Anvar77   (27-Авг-2011 01:43)
assalomu aleykum.man bu hatni ohirgachan öqib chiqdim va qolimdan kelgancha imkon qadar öz yordamimni qilomqchiman Olloh yolida.ogilari tuzalib ketsin.bu oamizni qanday topsam böladi towkendamila? ataganimni öz qollariga bersam yahshirq dep öyladim.

36 LEMON   (27-Авг-2011 05:22)
SARDOR SIZDAN ILTIMOS ANIKLASHGA HARAKAT KILIB UZIZNOMIZDAN KAMENT KOLDIRING HAMMA INSONLA HOHLIDI SHU KATORI BIZAM AMMO BU GAP SUZLADAN MENIHAM KUNGLIM SAL HIRA TORTGANDE BULDI AGAR TUGRI BUSA OLLOHDAN KEYIN SHU AYOLDAN UZUR SURIMAN ...UGLIGA OLLOHNI UZI SHIFOSINI BERSIN HAMMALARINGNI OILALARINGGA TINCHLIK KUT BARAKA TILIMAN

37 dmakh   (27-Авг-2011 11:15)
Assalomu Alaykum! Yuqorida qoldirilgan Shirinani uglini kasalligiga doir hujjat suragan izohlarni tugri qabul qilish kerak, bu degani yordam bermaymiz yoki yordam bermoqchi bulganlarni yulini tusish, ularni qalbida shubha uygotish emas albatta balki hozirgi zamon taqozosidan kelib chiqib shu narsaga iqror bulish. Shuni unutmaslik kerakki musulmon odam har doim uziga pishiq va ziyrak bulishi kerak. Odatda Sayyod yordamga muhtoj bulganlarni saytlariga quyganlarida man eslomiyman biron bir dalilsiz yordam surab quyilgan elonni, izohlarda etilganidek kamida tashhis varaqasini hatto pechatlari bilan skaner qilib quyardilar yoki kamida yordam surovchini shifokorini yoki uzini shahsiy telefon raqamini bulardi. Man kecha shirinani e-maillariga hat yozib telefonlarini junatishlarini suradim uzlari bilan yuzma-yuz gaplashish maqsadida pochtalarini tekshirib manga telefon raqamlarini qoldirishlarini kutib turibman. Sayyoddan ham shu yulda bir oz oydinlik kiritib berishlarini surab qolamiz sababi Ramazon oyi ham ohirlab qoldi bu oyda qilingan har bir hayrli amalga ajru savob kupaytirib berilishi hammamizga ma'lum. Foydalanib qolish nasib etsin.

38 Илхом   (27-Авг-2011 14:10)
Хар нарсага хам инсонлар ишонаверманглар, кунгилга жуда каттик якин олманглар, агар хакикатан хам фарзанди учун суравотганини исботласа шунда ёрдамиза дариг тутманглар.

39 Dilnoza   (27-Авг-2011 17:38)
Minus qòyganing minusing menga bir tiyinga qimmat. I keyin òz fikrimda qolaman xoxlasang yana qòy.

40 kitaec XiaoLong   (27-Авг-2011 22:39)
sallaga yaxshi gap bosa faqat

41 INVEYST   (28-Авг-2011 00:19)
Гапни очиги хамма комментарийларни укиб чикдим. Илтимос Сайёд шу мавзуга яна кайтингда, шу нарсага ойдинлик киритинг илтимос. Чунки хаммани ёрдам бергиси бор, лекин хаммада хадик бор. Бу росми ёлгонмикин деган уй бор хаммада. Шунга аниклик киритишингизни сурайман. Агар аниклик киритиб рост булса шу нарса хамма оз булса хам ёрдам кулини чузади. Буларни ичида энг катта савоб сизга Сайёд. Илтимос тезда аниклик киритинг. Болачани куриб рахмим келиб кетди. Ёрдамни берайлик тезда

42 niluU   (28-Авг-2011 03:01)
Сардор рахмат!

43 LEMON   (28-Авг-2011 13:15)
SIZGA KANAKADIR ANIK HABARLAR KELDIMI NILUU ?YO BUMASAM MAKOLA U-N MI RAHMAT ?

44 bek88   (28-Авг-2011 17:16)
tuzailib ketsinla

45 mts   (28-Авг-2011 20:17)
согайиб кетишини худодан суримиз дардини берган шифосини хам берар

46 Jasur   (28-Авг-2011 21:48)
Sayyod eng kotta ish sizga qovotti , hamma qo'lidan kelganicha yordam berishga tayyor, lekin hammada gumon tug'ilgan, aniqlik kiritib xabarini tezlashtirmasez bo'midiganga o'xshavottii, Oldindan Rahmat...

47 правдивая   (29-Авг-2011 08:18)
Якинда одноклассникида 10 ойлик кихчага ердам суралган группа ташкил килинган эди.Страничкада у кизалокнинг реал суратдари,касалхонадаги суратдари,кайси касалхонада етгани хакида маълумот,диагноз битилган справка печати билан,кандай текширувлардан утганлиги хакида справка ва анализлар натижаси сканер килиниб куйилган эди.Ота онасининг реал исм шарифи,телефон ракамлари курсатилгани эди.Шу кизчага(тошкентлик)жуда куп одамлар ердам беришди,киммат дориларини олиб беришди,пул,хаттоки пача пачка памперс хам олиб боришди.
Агар мактуб эгаси хамма далилларни келтирсалар,угилларини хозирги реал расмлари билан,албатта ердам берамиз.Нафакат сайтга кирувчила,шахсан узим ташкилотлар билан богланиб,уларга хам мурожаат килишни уз буйнимга оламан.
Факат тугри тушунинглар ахир,пулимиз ростданам ердамга мухтож одамларга етиб боришини истайман,фирибгарларга эмас.
Мани гумонга солган нарса биринчи навбатда сурат булди.Чунки узимниям 2-3 еш атрофида углим бор,хозир болалар бунака кийимлар киймийди,бунака шапкала 80 йилларни охири 90 йилларни бошида буларди.Расм пленкага олинган,хозир эса пленкада ишлайдиган фотоаппаратлар колмаган деярли.Агар шубхам уринсиз булса узр сурайман олдиндан,лекин хужжатларни кутиб коламиз.Еки тел ракамларини колдирсинлар,уйларига борайлик,курайлк болани,узимиз касалхонага олиб борайлик аник диагноз куйиш учун.

48 Mirodil   (29-Авг-2011 21:31)
Bu hotinni muhokama qiguncha hammamiz Sardor aka etganlaride 1 dollardan bo'sayam o'tkazsek savob bo'lardi ro'zada. Baribirgayam o'sha 1 dollarga jevachkami cigaretmi olamiz

52 LEMON   (30-Авг-2011 17:29)
sizzi gapizga kushilmiman siz 1$ni shundo utkazib kuyarsiz koganlachi?kimdir uzok joydan junatadi yana kimdir katta mikdorda hayriya ehson kilar bilishi kerakmi nimaga kiganini

53 Noz@   (31-Авг-2011 21:19)
1 dollar otqizganizga 5 dollar tolisiz aa)))) ey bu maqola bomapti! shuncha savolla javobsiz qogan!!!! yo mensimashlik, yo vaqt yetmaslik komentlani oqishga! xotya hammani bitta savol qiziqtirgandi! agar rosdanam muhtoj boganlarida shu opamizani ozlari shetda komment yozgan bolardila!!!!
hammaga insof bersin!!!!!!

49 Dilnoza   (30-Авг-2011 04:41)
Balki bu ayol hammaga tanilgisi kemayatgandir. Bazilar uyaladiku.

50 M   (30-Авг-2011 05:45)
Pravdivaya gumon qilgan narsalar mani ham miyamdan o'tgandi. Bunaqa shapkalar hozir yuqku. Rasm juda eski. Tem bolee qizil rangda, bizda ko'pchilik o'gil bolalarga qizil rangli shapka, kiyim kiydirishmaydi. Rasmdagi bolakay ham qiz bolaga o'xshab ketyapti ko'proq. Sardor raz shuncha kommentga fikrizni bildira olmas ekansiz, nima qilasiz bu maqolani saqlab! Kopchilik yordam bermoqchi, ammo aniq dalil isbotdan kn.

51 Axliddin   (30-Авг-2011 06:11)
Assalamu alykim wr wb !
Hamelari kirib kelgan RAMAZON HAYITI bilan chin qalbimdan tabrikleyman aziz yurdoshlar.
Bu sayta man yangi man yani hozirgina azo bo'ldim azo bo'lishimi sababi shu opani hayot qissalari juga achinarli bu kishi ALLOH sinovida bu kishiga sabr tilayman va 5 vaqt namozlarida ALLOHga chin ixlos bn duo qilishliklari kerak ALLOH inshAlloh duolarini mustajob qilib ug'ilariga shifo beradi inshALLOH
Komentlari uqib chiqib shu brodarlarimni gaplariga man xam qo'shilaman. SHu opani tel nomeri kerak gaplashishim kerak man yordam beraman inshAlloh

54 Shurik   (01-Сен-2011 01:30)
тугридан тугри пул берсайла одамни уялтириб кўясила. Яхшиси юқоридаги хисоб ракамни олиб якин атрофдаги хохлаган банкка бориб шунга 1000 сум еки 10000 сум утказмокчиман деса булди, хаммаси оддий. Телефон қилиб утирмай, узилани кимлигилани билдирмай банкдан утказила, шунда риёдан хам саломат бўласила.

55 Shurik   (01-Сен-2011 01:33)
47 правдивая гапида жон бор!

56 shermurod   (04-Сен-2011 23:55)
ha manam juda tasirlandim lekin yig'lagim kemadi chunki 16 y6ildan beri yig'lamaganmanda

1-50 51-52
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 34
Мехмонлар: 34
Рўйхатдагилардан: 0