Бош сахифа » 2015 » Март » 31 » Мирзо театри 2015. Видео
01:45
Мирзо театри 2015. Видео

Мирзо театри "Хаш-паш дегунча" дея номланган концерт дастурини 30-март кунидан бошлаб тақдим этмоқда.  Бу сўзлар мохияти хақида Мирзабек Холмедов қисқача айтиб ўтган бўлсада,  айрим аянчли ходисалар хам  фикрларидан ўрин олганлигини сезиш қийинмасди. Умуман олганда аксарият оғриқли мавзуларни қоғозга ўраб, ёки хазил орқали кўтариш қанчалик осон эштилиб кулдирсада, уни томошабинга етказиш юки шунчалик қийин ва машаққатли.  Бундай мавзуларни дастурдан сезиш учун зийрак томошабин бўлиш шарт хам эмас. 

Мирзабек Холмедов катта сахнада мана неча йилдирки буни уддасидан чиқиб келмоқда. Афсуски интернет даври сўз эркинлигидан фарқли инсониятни ичидаги салбий   (комплекслару, хаётдан хафалик, ғайирлигу, ўзини кўрсатиш каби ) хислатларни хам тўкиб сочиш учун имконият яратар экан, изохлардаги одамларнинг кўпинча айнан шу хислатларини намойиш этиб ховуридан тушишими ёки хотиржамликка эришишими...қандай номлашни хам билмайман, хуллас салбий изохлар битиб завқланишини кузатиб ажабланасан. Бундай олиб қарасанг шахсий фикр, бошқа тарафдан эса мантиқсиз... Сабаби  қайси касб сохибини  ўзи нимада айблаяпсан?-деган савол.   Бу фикрларим мазкур репортажни видеоанонсини инстаграмга қўйганимдан кейинги одамларнинг бачканадан олиб бачканага солишига қаратилган.

Қизиқчилик жиддий касбмиди ўзи? Ундан нима талаб қилинади? Юзингга табассум югуртириб ва кулиб кайфиятни кўтариб хордиқ чиқариш холос. Артистлардан ниманиям кутамиз аслида? Танқидда чуқурлашмаяпмизми? Қизиқчилик бу масхарабозликДЕК гап бўлса унга жиддий нигох билан қаралса бачканаликдан ўзга нимаям кўринарди?  Хаётда шахс сифатида бошқа бўлган одамни сахнадаги касби билан хақоротлаб қўйишдек чегарани унутмаслик керак фикримча. Унда кўча супурувчиларнию, гўнг ташувчиларниям танқид қилайлик сенлар кир иш қиляпсанлар деб. Кимдир қайсидир ишни қилиш керакку, ё хамма депутат ва ёки имом бўлсинми?  

Тўғри, хаддидан ошилган бачканалик, оилавий ўтириб томоша қилиб бўлмаслик холатлари, салбий тарғибот тарафлама бўлса бу бошқа гап. Аммо мен хозир айтаётган нарса изохлардаги шунчаки хақоротлашга қаратилган. 

Кейин хадеб мархум Хожибой Тожибоев билан таққослаш шартмикан? Ўлиб қахрамон бўлди. Ўзи қахрамон бўлиш учун ўлиш керакдек тавба... Нима қилдик яшириб, ўша даврда мен хам яшаганман ва Хожибой Тожибоев тириклигида унга қараганда Мирзабек ва Обид Асомовлар рейтингда бўлган, аммо хозир уларни айби тирик эканлигидами? 

Интернетда фақат салбий эмоцияларни чиқаришдан кўра спортзалга бориб маза қилиб мешок урган фойдалироқ бўлса керак. Ёки шу кучни ўзини ижоди устида, ёки шу вақтини бошқа мехнатга сарфлаб самарасидан завқланиш танлови хам борку. Интернетдан ижодини намоёнлаш, ижобий тарғибот учун хам фойдаланса бўлади...ёки хайрия ишлари масалан.

Шунчаки шу залда ўтирганларни биронтасини охиригача жиддий ўтирганини кўрмайсиз, ёки ярмидан чиқиб кетмагану, охиргача хохолаб кетган одам келиб изохда "ха дабдала бўлди, бачкана, ёқмади"- деса...унда нимага охиригача ўтирдинг? Нега кулдинг, умуман нега бординг?-дейсан. Жуда жиддий бўлсанг умуман тушма бундай концертларга.... 

 

Дастур хақида:

Дастурни 30-март  биринчи кунидан бироз суратлар ва видео тақдим этарканмиз, у видеода дастурдан 100дан атиги 30 фоизи видеорепортаж сифатида намойиш қилинади. Тўлиқ туридан  эртага , индинга, хуллас концерт кунлари ўзингиз тушиб шохиди бўлишингиз мумкин. Ёки бўлмаса тайёр лицензион диски сотувга чиққанида томоша қиларсиз, шу сабаб шу видеорепортажимизни хам кўчириб олишга қўя олмаймиз, фақат онлайн танишувга холос.  Лекин, очиғи менга ёқди!

 

 

Балки шунчаки (мантиқан тўғри настрой) маза қилиб кулиб кайфият кўтараман деган ният ва кайфиятда томоша қилганимгами. Дам олдим, кайфиятим кўтарилди, шахсан қолганига чуқурлашмадим. Оилавий томоша? Йўқ, оилавий концертларга бормайман. Бу нарса шарт ёки қизиқчиликда оилавийсига мослаш деган қатъий талаб йўқ, хар кимни ўз йўналиши. Мирзабек Холмедовни жамоаси билан сахнада неча йилдан бери кузатаётган ва билган эканмиз, демак ўзимиз нимага бораётганимизни хам билишимиз керак. Била туриб бориб кейин уларни айблаш яхшимас, зўрлаб сизни концертга олиб тушилаётгани йўқ манимча...  Хуллас ўзим учун шахсий томошамга ёқди. Бу мени шахсий таъбим, танловим ва кайфиятим. 

 

 

Дастурда импровиз сахналари кўп бўлди ва томошабинлар билан жонли мулоқот зални жонлантириб турди. 

 

 

Долзарб мавзулар хам етарли. 

 

 

Ўша аския санъати дейилмиш мажозий ўхшатмалар доирасида хазиллар хам бор. Кимга шама, кимга ўз бузуқлик назари билан қараш ва кимга эса уятдир. Бу аввал хам бўлган, бор ва бўлаверадиган стилистика. Хозир ва бугунги давр муаммоси деб қаралиши нотўғри. Эски аскияларни бир кўринг, бешбаттарини кўрасиз.  

 

 

Дастурда Мирзабек ўз стилига содиқ қолган холда бирданига юзингизга берилган табассумни шартта тортиб хам олиш онлари хам йўқ эмас.  Хориждаги бир йигитни онасига юборган хати жудаям таъсирчан. Яна ўша Холмедов режиссурасидаги қоида ва тартиб доирасида  Тохир Махкамовнинг мунгли қўшиқлари билан уланиши шу хазиллар сонияларига бироз танаффус эълон қилади.  Мирзабек Холмедов хар концертида жиддийсидан, йиғлатадиган хам ва ўйлантирадиган усулни   қўллайдиган ягона қизиқчи. Бу факт! Бу оригиналликни бошқа қизиқчиларда кўрмайсиз.  Минг танқид қилинг бачкана денг аммо бунисини тан олмай илож йўқ ва таққослаганларингиздан шуниси билан хам хозирча у юқори тура оладиган ягона қизиқчи.  

 

 

Шу кунлар  сахнада ишлаётган Шукрулло Исроиловга хаммадан хам қийин бўлса керак. Ичингда йиғлаб турсанг хам кулдириш билан бирга кулишинг керак. Санъаткорни энг оғир тарафи хам шунда... Киминг ўлса хам мотамни  ичингга ютган холда, сахнада табассум билан ишлашинг шарт. Касби тақозо этган мажбурият! Бу фонограммачи хонанда деганимаски фақат оғзини қимирлатиб турса, йўқ у ўша хазил холатига кириб томошабинни ишонтириши мухим.   

 

 

27-март куни Шукруллонинг онаси  таваллуд куни  бўлиб, у  шу куни шифохонада бўлган. Шукрулло шифохонада онасини таваллуд айёмини нишонлаб  кейин Бухорога хизматга кетади.  Шу куни 28-март кунига ўтар кечаси онаси оламдан ўтади.  Шукрулло 28-март куни тонгда 80 ёшида бу дунёни тарк этган онасини маййитини кўмиш учун олиб чиқади... икки кун ўтиб эса сахнага!

Шукрулло Исроиловга жамоамиз номидан чуқур таъзиямизни билдирамиз. Концерт кунларини яхши ўтказиб олинглар, хизматдаги бардамлик ва матонат!

 

Дастурни биринчи кунидан видео:

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

ФотоВидеорепортажни Нодира Махмудова ва Шахло Қодировалар тайёрлашди.

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 25313 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Mirzo teatri, Mirzabek Holmedov, Shukrullo Isroilov

Нравится
Барча изохлар: 47
1 пена   (01-Апр-2015 05:28) [Материал]
нима кераги бор улган инсонни оркасидан гапириб. Хожибойни тириклигидаям хурмати баланд эди халк яхши курарди уятсиз гапларни ишлатмасди хамма биладику буни.

2 Davronchik   (01-Апр-2015 08:31) [Материал]
Bemani manosi ham yoq nimasi yaxshi bilani wacko

3 okhunjon   (01-Апр-2015 08:57) [Материал]
Zur bugan wekilli konsert kuramiz diski chiqqanda

4 Firuz Allaev   (01-Апр-2015 10:40) [Материал]
Hojiboy Tojiboyevni tirikligida Mirza va Obiddan reytingi past deyish uchun yoki Hojiboy Tojiboyevni tanimaslik kerak yoki Mirza bilan Obidni qarindoshi bo'lish kerak. Hojiboyni konsertini o'tirib ko'ringlar, keyin Mirzanikini, shunda ikkalasidagi kulguni, uni ma'nisini solishtiringlar. Hali birorta san'atkor xalqni dardini unaqa sahnaga olib chiqmagan, kulgu bilan o'ziga qaytib yetkazaolmagan. Bula butunboshli teatr bo'lib, 10lab odamlar bilan qanaqadir konsert tashkillashtiryapti. Hojiboy Tojiboyev hech qanaqa sahna bezagisiz, biz o'zi butun boshli konsertni o'tkazgan, unda bo'sh joy topish ptoblema bo'lgan, bilet bo'lmagan. Biroz o'ylab, keyin yozinglar. Aytmasalariz ham xalq biladi kimning kimligini!

Shukrullo Isroilovga xudodan sabr so'rab qolamiz, onalarini Olloh jannatiga olgan bo'lsin!
Ответ: Ўша юқоридаги фикрим далили: ўлган қахрамон! Мирзанинг устунлик ва оригиналлик тарафини келтирдим, факти билан. Яъни ўша шакари билан тузини хам қўллайдиган ягона қизиқчи эканлиги , Сиз эса фактсиз қандайдир одам билет тополмаган ва хоказо гаплар қиляпсиз. Ўлган одамни ортидан ёмон гап гапирилмайди аммо уни қахрамон қилиб тирик ижодкорларни хақоротлаб мархум билан таққослашаверганигагина шундай ёзишга мажбур бўлдим. Очиғи, Хожибой Тожибоев маълум аудитория ва асосан вилоятликлар учун машхурроқ эди. Мирзабек ва Обид Асомовлар эса Республика миқёсида. Мен ва таниганларим хамиша Обид ва Мирза концертларига тушардик ва Хожибойникига эса йўқ, ўзимдан келиб чиққан холда шахсий фикрим ва кўриб билганларимни ёзяпман. Шахсан ман учун Хожибой Тожибоевни хазиллари ўта эмоционал ва ўта бўрттирилган бўлган. Ўз мақоламда ўз фикримни ёздим ва мен учун Хожибой Тожибоевни хазиллари Мирза билан Обидникидан кўра анчайин бачканароқ эди. Бақир-чақир...қўпол овоз ва хоказо. Шахсий фикр!

5 777777777777777   (01-Апр-2015 11:20) [Материал]
Мирзани ўзига чидаса бўлади лекин театри бир тигинга қиммат айниқса ўғли Раҳматли Ҳожибой Тожибоев тиригиҳам ўлигиҳам Мирзо тетрдан 100 марта яҳшироқ

6 kamolov   (01-Апр-2015 11:50) [Материал]
Xojiboy Tojiboyev hamda Mirza teatrini solishtirmanglar. Harkim o'zicha haq. Lekin bu yerda oddiy haqiqatni unutmang. Har kimni o'z dunyoqarashi va fikri bor. Har kimni o'z didi bor. Oddiy kisol Real bilan Barsani fanati bir joyga kelsin ko'rasiz tomoshani. Xuddi shunday kimgadur Xojiboy yoqadi kimgadir Mirza. Bunaqa baxslashsang baxs tugamaydi. Harkim o'z fikrini maqullaydi.
Shukur akaga sabr tilayman. ilohim onasining joylari jannatda bo'lsin.

7 MuqaddaS   (01-Апр-2015 12:27) [Материал]
Hamma bachkana diydiyu lekin hamma mazzaqib tomosha qiladi:)

Mirzani yoqtirmasakansila bu sahifaga kirib o'qimela unda kommentlada boshqala bilan solishtirmasdan

8 nargiza   (01-Апр-2015 12:57) [Материал]
sad Shukurakaga olloh sabr bersin

9 14_02   (01-Апр-2015 13:18) [Материал]
Xojiboy Tojiboevni Mirzo teatri bilan Solishtirmelar Xojiboydan keyin Qiziqchilar oz joyini qvzchilarga berib qoydi Xozir Qvzchilarni obrosi xam qiziqchilarnikidan baland Xojiboyni Xazillari xalqona edi bemani emas Bunaqa yonalishda xalqni kuldurish juda qiyin .

10 Sabina   (01-Апр-2015 13:35) [Материал]
Sayyod gap yoooo har doyim zoör gapla töri gapla yozasiz Mirza teatrii zör

11 Hayrullo   (01-Апр-2015 14:10) [Материал]
Kechirasizku siz tanigan odamlar tushsa nima endi respublika bo'ladimi? Oldin xalq, Respublikani bir o'rganishingiz kerak ekan menimcha. Ozodbek to'g'ri savol berga ekan sizga, men uni savoli o'rinsiz deb o'ylagandim. Hit savolizga javob tariqasida bergan savolini. Hojiboy o'lganida ham tirik u. U halq bo'lib ketgan inson. Respublikamizni qaeriga borsangiz halq Hojiboy aka gapiradi. O'lishidan oldin ham gaplarini o'zlari uchun yodlab olishgan edi. Lekin Mirzada shunday gaplarni sanab bering. Orginallik darajasi Hojiboyda yuqori bo'lgan, saxnada bir yig'latadigan hatni o'qisa endi orginal bo'lib qolaveradimi. To'g'ri ozgina bor lekin buni deb Hojiboyni orginal emas deya olmaysiz. Men ham Mirzani konsertlariga kirganman, lekin Hojiboy aka konsertida bundada mazzaroq kulganman. Menga hamma qiziqchi bir xil lekin halq dardini olib chiqadigan, saxnada o'shani gapira oladigan qiziqchi qani? Hozir yo'q hozir oddiy bachkanachilik. Hojiboyda bo'rtirish bo'lgan lekin bu meyorda. Hozigilarda meyor yo'q. Biz o'lganlarni emas tiriklarni solishtirsak ham Avaz Oxun ham teatrdan yaxshi kuldirdi. Yana 3-4 yilda ommalashsa ajab emas. Hojiboy 2 ta Respublikada(O'zbekiston va Tojikiston) xizmat ko'rsatgan artist bo'lgan. Shuni ham e'tiborga oling. Reyting Toshkent bilan o'lchanmaydi balki bu respublika miqiyosida o'lchanadi. Sardor aka olidin siz ham viloyatlarga bo'rishni maslahat beraman, chunki u erlarda kimni tinglashadi, kimni askiya qilshadi bir o'rganing keyin askiyachilar haqida firk bildiring aka. angry

12 Hayrullo   (01-Апр-2015 14:14) [Материал]
Shukurillo akaga sabr tilayman, onalarini joylari jannatda bo'lsin!

13 tuxohr   (01-Апр-2015 14:40) [Материал]
тазия билириб коламан Шурукилло Исроиловга.

14 sssss   (01-Апр-2015 14:51) [Материал]
Sayyod balki Hojiboy vafotidan keyin tanigan bo'lishi mumkin, ammo u hech qachon kulgusevar (bachkanasevar emas) muxlislar uchun Mirza yoki Obid Asomovdan pastda turmagan. Chunki M. va O.ning hajviyalari bir martalik narsalarga o'xshaydi, bir marta kulasan, keyin faqat qiziqchilani ustidan kulasan.

15 virtualdunyo   (01-Апр-2015 14:58) [Материал]
O'zbek milliy qo'shig'ini Hitoylar o'zbeklardan xam chiroyli kuylabdi

16 kamolov   (01-Апр-2015 16:09) [Материал]
Avaz Oxun kelajakda Xojiboy Tojiboyevni o'rnini bosadi.

17 sabina   (01-Апр-2015 16:36) [Материал]
bulardan QVZ MING CHANDON ORTIQ

18 ledy   (01-Апр-2015 16:51) [Материал]
Ш. Исроиловнинг оналарини жойи жаннатда булсин. Мен учун доим Х. Тожибоев сиймоси тирик. Лекин Мирзо театрини хеч качон томоша килолмаганман. Устин томонлари бордир бекорга санъати бугунги кунгача яшаб келаётгани йук. Лекин менинг шахсий таъбим учун унинг санъати улик холос.

19 davronirgashev   (01-Апр-2015 17:16) [Материал]
суровномага куйинг энди Хожибой Тожибоев билан Мирзабек Холмедовни статистикани курамиз, бумаса хамма талашвуради

20 beksmit1979   (01-Апр-2015 19:03) [Материал]
Шукр ака ва якинларига Аллох сабр каноат берсин! оналарини жойлари жаннатдан булсин!

21 BEK   (01-Апр-2015 19:18) [Материал]
Sardor Komilovni fikrlarini o'qidim va biroz g'alati tuyildi. Bu yerda o'zi Xojiboy Tojiboyev "prichom" edi ? Hayronman. Lekin faqat viloyatlarda mashxur edi debsiz,Shaxsan man Toshkentlikman va mangaham Xojiboy Tojiboyevni xazillari yoqardi,Butun Toshkentliklarni nomidan gapirmende endi Sardorboy ))) Mirzabek Xolmedovni bachkanaligi esa bor gap,Oilaviy ko'rib bo'lmasligiham bor gap.Mirzo Teatori xozirgi kundagi ijtimoiy mavzularni yoritish borasida esa "Milion" yoki "Comedy Uz" dan bir qadam ortda deb o'yliyman. Yuqorida M.Teatorini faqat g'ayirligi borlar va xasadgo'ylar yomonlaydi qabilida gapiribsiz,Man ular bilan zidiyatga bormaganman o'z o'rnida ular bilan Salom aligimham yo' (Qaysidur to'yda Sh.Isroilov bilan so'rashganidim lekin)) Hullas hammani omadini bersin.
*****************

22 Bekzod   (01-Апр-2015 21:01) [Материал]
Uzr-u Sardor aka, ancha payttan beri oqip kelaman maqolalarizzi, kopida togri gaplani yozas, no mirzani kansertini yoritipsizu Hojiboy Tojiboyev haqida bunaqa gapla qiganiz neto bopti. Hapa bomenu togri mirzaniyam ozini auditoriyasi bor no Hojiboy bulaga nisbatan ancha madaniyatliro artist edi. Kamentdayam Hojiboyyi hazillari mirza i obidlanikidan ancha bachkanarogiydi dip yozipsiz. Hojiboyyi qaysi hazilini bachkana dip oylavos?? Mirzani shogirtlari hotincha kiyinvolip hotinlani qilularini qilishi, bir biriga ***** laga ohshap qilula qilishi sizga bachkanamaste tuyulgandur mojet bit. Mojet hojiboysiz etgande baqir chaqir, qopol ovoz qigandur no u o'zini yerga urib lozim kiyip chiqmagan.****************************  ************* **************** ********************* ************** ** *** ** *

23 okhunjon   (01-Апр-2015 21:13) [Материал]
Sayyod tuugri atvet yozibsiz tasanno!!!

24 feya   (01-Апр-2015 21:28) [Материал]
Qörqoqlar mani kommentim qani? Gapim tegib kettimi? Özingchasan hammen! Silaga maqtab yozilgan narsalar yoqdadida a?!
Ответ: Қани фақат мақтаб ёзилган комментла чиққани? Ҳаммани ёзганини чиқардик, даже танқидий бўсаям, чунки бу адолатли сайт. Сизники чиқмаган бўса демак, ҳақорат ёлғон гапла ёзилгандир.Айбни ўзимиздан қидиришни ўрганилик
Изоҳлар модератори NOZI

25 Shuhrat   (01-Апр-2015 22:47) [Материал]
Hayrullo rahmat sizga Sardor shu erda sal mahallachilikni shama qilibti bu yahshimas qachan shu yaramas odatdan qutular ekanmiz san u erlasan man bu erliman Sardor ijodingizni doim kuzatman sizdan yahshi fikrlar chiqardi lekin ????
********************

26 shukrullo lutfullayev   (01-Апр-2015 23:15) [Материал]
sardor komilovga, xojiboy tojiboyevni bachkana dibsiz, adashyapsiz birodar. obid bn mirzadan kora ancha bamani odam bolganlar. hazillari ham ancha bamani, uyat gaplari ancha kam, dealyarli yoq edi. obid bilan mirzani kuldirishi uchun 60 70 % bemani gaplar ishlatishadi, bu yil qanaqa boldi bilmadimu lekin oldingi konsertlari bachkana. judayam. shunchun umuman kormiman, uydagilar bilan umuman korib bolmaydi. topib olgan mavzulari erkaklar ayyollarcha kiyinib chiqishlari holosku. siz hojiboy tojiboyev bilan mirzani konsertlarini vaqtiz bolganida boshqattan koring. mirza shu darajada bachkanaki, hazillari uyatsiz. afsus hozir ozbeklarga shunaqa yengil, bemani narsalar yoqadigan bolib qolgan. kop kotta toga xolalar shu uyat gaplarga bemalol kulib otirishadi. man onamni singlimni ayolimni bunaqa konsertlarga olib kirgani hijolat bolaman. hattoki uyda bularni disklarini ham olib kelmayman. hozirgi kvndan chiqqan bollarni konsertini umuman gapirmasay boluradi. sizga hayron qoldim, respublika diganda nimani tushunasiZ, viloyatlar alohidayu poytaxt alohidami? adashmasam viloyatlarda respublika aholisini aksariyat qismi yashaydi 80 90%. sizi tanishlarizga ali yoqsa vali ikkinchi darajaga tushib qomidiku. prosta gapim kopku telefonda yozish qiyin. iltimos siz hojiboyni konsertini yana koring. mirzadagi uyatsiz gaplaru qiliqlar umuman yoq.
Ответ: Тараф тараф булиш шартмас, хамма уз шахсий фикрини ёзиши керак. хар иккисини хам уз аудиторияси бор. Бу учун бахслашиш шартмас деб уйлайман.

Изохлар модератори Bek8111!

27 777777777777777   (01-Апр-2015 23:57) [Материал]
To`g`ri hamani o`z fikri va qiziqishi bor Sardor ham bundan mustasno emas. Lekin halq uchun Hojiboy har doim birinchi raqamli bo`b kelgan Tirigligida ham O`lgandan kegin ham. Yana bir narsa Hojiboyni eshimaydigan ko`rmaydigan Odam bordir Lekin yomon ko`radigan Odam yo`g` bo`lsa kerak (Oddiy halqni aytyabman) Mirzo teatrga kelsag uni ham o`ziga yarasha reytingi va muhlisi bor lekin mirzo teatri desa ko`ngli aynidigan Odamlarham yetarli bu fakt. Iminni Mizani o`ziga kelsak o`zi chiqish qilganda Masalan Menga yoqadi (teatiri emas) Shu uchun tortishishni keragi yo`q. Yana bir isbot talab qilmaydigan bir narsa borki Hojiboy olamdan o`tgandan kegin O`zbek halqi tushinib yetdikiy O`zbek sanati Askiya sanatitida takrorlanmas buyuk qiziqchini yuqtganini bildi. Menimcha Mirzo teatri bir kun kelib yuqotilsa O`zbek halqi Hojiboyni yuqotganday ko`pham qayg`uga botmaydi chunki Mirozo teatiriga o`hshash va undan ham yahshiroq teatirlashgan qiziqchilar bor. ****************************

Hojiboy Tojibev va Shukurulloni Onalarini joylari Jannatda bo`lsin

28 Nadiya   (02-Апр-2015 00:26) [Материал]
Har kimni o'z shaxsiy fikri va dunyoqarashi bor. O'z fikrini ma'qul ko'rib talashish madaniyatsizlikdan dalolat.

29 ELDOR   (02-Апр-2015 01:00) [Материал]
SAYYOD SIZNING FIKR VA TANQIDLARINGIZ XAMISHA MENGA 1000% MA`QUL KELAR EDI, AMMO X.TOJIBOYEV XAQIDAGI SHAXSIY FIKRINGIZGA UNCHALIK QO`SHILMAYMAN QIZIQCHILIK SA`NATI EMOTSIYA VA BO`TTIRISH, TOMASHABINNI ICHIDAGI DARDLARNI O`ZIGA KULDIRISH ORQALI NAMOYON ETADI>>> X.TOJV XECH QACHON O`LGANDAN KEGIN MASHXUR BO`LMAGAN.MIRZA-OBID YAXSHI SA`NATKORLARDIR MALADES. LEKIN BU KONSERTIDAGI VIAGRA(TABLETKA) TO`G`RISIDAGI LATIFASI>> DO`STLAR OLDIDA KO`RSA BO`LADI MAYLI""" OTA-ONA OLDIDA BUNDAY LATIFA XUDO SAQLASIN (SHAXVONIY KO`RINISHLAR ASTAG`FURULLOX)SIZGA MASLAXATIM SAMIMIY X.TOJIBOYEV KONSERTINI BOSHIDAN OXIRIGACHA TAMOSHA QILING>> dry

30 shoras_666_   (02-Апр-2015 01:29) [Материал]
HOJIBOY BILAN MIRZA YO OBITTI SOLISHTIRISH UCHUN OLDIN ULANI IKKALASINIYAM BO'M BO'SH SAHNADA 1 TA O'ZLIGI JAMOASIZ 3 SOATLAB HALQQI KULDIRA OLISHINI KO'RISH KERE. MIRA OBID BULA ZO'R SANATKORLA LEKIN ULA O'Z NOMI BILAN TEATR JAMOASI ULA SAHNADA KULGILI SENARIYLASHTIRILGAN TEATR QO'YISHADI ULANI SANATIYAM O'ZIGA HOS LEKIN 1 MARTTA MAZA QILIB KULADIGAN. HOJIBOYYI DISKLARINI ESHITIB QOSE HALIYAM QOTIB KULAMIZ ULANI O'RNI BOSHQA. ETGAN GAPLARI HALIYAM HALQ OZIDAN TUSHMASDAN SAHNALADAYAM YANA ISHLATILIB YOTIBTI. MIRZA BILAN OBITTI BUNAQA OMMALASHGAN PRIKO'LLARINI ESLOMADIM. LEKIN MIRZAYAM OBITAM HALQIMIZ UCHUN QADIRLI ULANI MUHLISLA YAHSHI KO'RADI. SHUKRULLONI ONALARINI HUDO RAHMAT QISIN JOYLARI JANNATTA BO'SIN O'ZLARIGA HUDO SABR BERSIN

31 Vir   (02-Апр-2015 12:14) [Материал]
O'sha Mirza bilan Obidni o'zi Xojiboyga tan beradi, bildirmashi mumkun lekin Xojiboyga yetolmasini o'zlari bilib tushunib turibdi. Qani ularham halq orasidagi gaplarni,muammolarni kulgili qilib ko'rsatsinchi odamlar yodida qolsinchiii. ularni aksaryat xazillar ruslardan o'g'irlab boshqacharoq qilib chiqadi. Keyin hozirgi qiziqchilarni fishkasi qo'shiqchilar bolib qolgan agar qo'shiqchilarni klip-u ashullalarini aralashtirmey kansert ber deyishsa yarm soatgina chiqadi kanserti. Xojiboy esa oddiy xalq haqida qishloq hayoti umuman boshqa narsalar haqida kuldirardi... Sayyoda yoqdi degani hammaga yoqishi kerak degani emas! O'zi borgan sari Sayyod "reklamachi" sayt bolib ketyabdi, bir iktasini maqtab reytingini ko'tarish bolib qoldi ishlariz. Qo'shiqchilar borasida ham shu ish... Adolat,xaqiqat haqida gapiraslar Tv da ko'pro chiqib ko'pro qo'shiq,klip chiqarsa mashxurroq bolishi mumkum lekim sevimli degani emasku? Silar bilan kim yaxshi bo'sa o'shani maqtisilar. *************************************

32 Atxam   (02-Апр-2015 12:42) [Материал]
Bazi bir izoxlarda Mirzo teatrini bachkana raxmatli Xojiboy aka darajasidamas dib yozibsila...Lekin bu Teatr.Misol uchun Mirzabek Xolmedov o'zlari so'z ob chiqqanlarida manimcha xamma qotib qolib kulsa kere...Bulani soliwtiriw notogri...Ikkalasiyam xalq ardog'idagi so'z ustalari

33 Aziz   (02-Апр-2015 13:02) [Материал]
Хожибой Тожибоев ўлгани билан асарлари қолди-ку, Мирза билан Хожибойни дискини олиб кўрингчи!Ҳожибой нафақат қизиқчи, балки доно инсон эди! Мирзани аскияси қип - қизил бачканалик, уятсизликдан бошқа нарса эмас. Кулдириш учун ҳам тинмай ишлаш, каллани ишлатиш керак. Тўйма-тўй юриб қийшанглаган билан биров яхши кўрармиди. Мирзани кўтариш керак бўлган бўлса Хожибойни ерга уришни нима кераги бор?

34 nuriddin0   (02-Апр-2015 17:12) [Материал]
Agar Sayyod man o'ylagandek aqllik bo'lsalar, bu maqtovlar shunchaki, xalq Mirzo teatrini qanday qabul qilayotganligini bilish uchun xolos .
"Biror Qizni ayblarini bilmoqchi bo'lsangiz uni dugonalariga bir maqtab ko'ring" :-) qabilidagi ish menimcha.
Men uchun Xojiboy birinchi o'rinda

35 Наргиз   (03-Апр-2015 06:21) [Материал]
Оллох Рахмат килган булсинлар Хожибой ТОЖИБОЕВгаетайдигани йук . Мирза ва обид Хожибой тожибоевдай булишолмайди . Бемаьни мана бу иккаласику .хожибой тожибоев обидни ва мирзани суровномага куйингчи кани кайси бири биринчи уринни оларкан республика микесида кутамиз

36 shohruh_bek   (03-Апр-2015 07:28) [Материал]
Mirzo teatrini namuncha maqtasamanglar!!! Oddiy, avtobusdagi voqeani ko'chirishganku, Rossiyadagi "Uralskiy Pelmeni" degan shou dan. Zato H.Tojiboyev ko'chirmasdi... Qani bu yerda Sayyod ni adolatligi?

37 amina   (03-Апр-2015 12:36) [Материал]
Хдекожибойдек хеч бупопмийди унда тугма истедод бор эди . мирза ва обид энди улар шоубизнесде буеги хар еим узича хак ...

38 SOLIDAT66   (03-Апр-2015 16:17) [Материал]
Ассалом алейкум хамага, бу сайтни доим кузатиб бораман. Сайёдни мавзулага ёндошишларини кизикиб укийман. Мавзулага тулик хакконий ёндошиб уз фикрлари бн хам кулдириб хам узиб олиб охирида чиройли хотима килишларини умуман стилистикасини хурмат киламан. Асосан реклама маколаларинимас узлари ёзган и «якшанба мухлис минбари» га колдирадиган изохларини укиман.
Бу мавзу купчили катори маниям хайрон колдирди. Буни ростанам Сиз ёзганизга ишонгим кемаяпти. Албатта «узингизни «шахсий» фикриз» эканини хаммамиза биламиза лекин Сизга одамла эргашади кенг омма учун ёзасизку. Макола очередной рекламни пиар буб коган. Билмадиму аёллани ******си тугрисида хазил киладиган бунака «услуб» лани мана ман ******

39 SOLIDAT66   (03-Апр-2015 16:18) [Материал]
Узи улани солиштиришши узи хатолик хамма уз дунёкарашидан кеб чикиб выбор килади. Лекин Хожибой Тожибоевдакаси битта буганиди. Сиз Юлдуз Усмоновани живая лигенда дийсизу доим бу одам хам халк учун худди шу каторда .
Оламдан уткан кезлари ула тугрисида гап сузла бувотканда, умуман танимийдиган билмидиган уртоларимга азгина таништиришчун эсимда бор бир иккита хазлларини этиб берганимда котиб колишканиди кулвуриб ушанда сила касетада узларини курила кулуриб гирра буб коласила диюдим.

40 Asl   (03-Апр-2015 23:21) [Материал]
Хакикатдан Обид ва Мирза Республика микёсида...лекин рахматли Хожибой Тожибоев бутун дунёдаги УЗБЕКлар маза килиб эшитадиган кизикчи ва суз устаси эди!!! Обид Асомовда худога шукр баканалик деярлик йук. Лекин Мирза ва униннг шогирдларини бир марта куриб эшитсангиз, иккинчи марта куролмайсиз ва эшитолмайсиз. Мирза ва шогирдларини бачканалигидан уятдан юзингиз кизариши тайин. Бир биримизга бахо беришда хаммамизга инсоф берсин...

41 shoras_666_   (04-Апр-2015 18:08) [Материал]
sayyod sila bu maqoladigi XOJIBOY TOJIBOYEV haqidigi gapilaga opraverjeniya yozishila kere shekili bo'masam buni halq hicham hazim qilomayapti. hamma yozilgan komentladan ko'rinib turganide siz yozgande poytaxtdayam, muhlisla yozganide respublika miqiyosidayam hojiboy tojiboyevni o'rnilari MIRZA bilan OBITTAN ancha yuqori bo'gan hattoki hozirgacham yuqorilini saqlab qogan. MIRZO TEATRINI bu yilgi konsertiga kese u haqiqatdanam Rassiyadan ko'chirilgan va bu birinchi marttamas,Obit A dayam bu narsa ko'p bo'gan adashmasam sayyod.com ko'chirmachilikka qarshi. Xojiboy ijodida ko'chirmachili bo'magan buni tan omasdan iloj yo'q.

42 Nilufar   (05-Апр-2015 12:33) [Материал]
SAYYOD XAR DOIM GAPLARIZGA, FIKRLARIZGA QO'SHILIB KEGANMAN. LEKIN BU GAPIZZI 100% TO'RI DIYOMIMAN. NIMAGA MIRZA BILAN OBIDNI REYTINGI YUQORI DIYISH MUMKIN BILASMI? CHUNKI ULA KONSERT DASTURLARIDA KO'PCHILI BO'LIB XAR-XIL SHOU-BIZNES YULDUZLARI ISHTIROKI VA ZAMONAVIY ASHULALA, ODAMNI O'ZIGA TORTADIGAN SAXNA BEZAKLARI VA SHUNGA O'XSHAGAN KO'NGILOCHAR VOSITALADAN FOYDALANISHADI. BU VOSITALA ALBATTA BUGUNGI KUN ODAMLARINI JALP QILADIDE. SHU MIRZA XUDDI XOJIBOY TOJIBOYEVGA O'XSHAB QUP QURU BEZATILMAGAN SAXNAGA MUZIKALASIZ BITTA O'ZINI CHIQARIB QO'YSA KULDIROLIDIMI XOJIBOYDAKA? KONSERTIGA ODAM YEG'OLIDIMI?! I

47 IBRATCHIK   (15-Апр-2015 14:40) [Материал]
Кушиламан гапизга бу зур гап бупти!!!

43 budur   (05-Апр-2015 13:30) [Материал]
tori biroga boxo bermili oldin ozimizani bilili wink

44 IBRATCHIK   (06-Апр-2015 19:10) [Материал]
Хожибой Тожибоев хакида гапирганда Мирзани ёки Обидни рейтинги тугрисида гапириш нотугри чунки ула умуман бошка бошка! Обид Асомов узи бир интервьюда Хожибой Тожибоев тенги йук иносон эди унака одам кайтиб тугилмаса керак диб этган. Хожибой оддий халкни тилидаги гаплани оддий килиб яна халлка кайтарарди но ичида жуда аччик муаммо ва критикала билан!Ман кизикчилани кайси биридир ёмон ёки яхши димокчимасман. Бутда купчилики комментад Хожибойга нисбатан нотугри фикр билдирилган дивоти тугри лекин у одам хакикий истеъдод эгасиди.Уйлиманки Хожибой Тожибоев улгандан кейин канака кахрамон булди билмадим. Сайтга кирувчила бир нарсани тушуниш кере Сардор ока хар дойим ёзадила бу сайт как шахсий блог бутда ёзилган нарса шахсий караш ва фикрлар диб. Лекин бу блогни бу сайтга халк кирадику халк укидику???чунки мани узим биланам бу борада Сардор ака билан тортишувла буган эсласала кере узлариям.Бу сайт аччик- аччик муаммолани и саволлани олиб чикади.Омад Саййодчилага!

45 азизбек   (06-Апр-2015 20:37) [Материал]
хожибойдакаси юз йилда бир тугилади

46 sherzod   (07-Апр-2015 09:33) [Материал]
Менимча Мирзо театри билан Хожибой Тожибоевни солиштириш ноўрин менимча, тўғри иккаласи хам қизиқчи лекин йўналиш бошқа, худди Уммон гурухи билан Шерали Жўраевни солиштириш ьўлиб қоляпди менимча

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!