Миннатдорим миннатли опам! Muhlis Minbari
Миннатдорим миннатли опам!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассолам Саййод ва сайт мухлислари. Менинг вокеам анча мураккаб. Тушунган инсонлар маслахат беринг. Уйда купчиликмиз.  Етар етмасликда катта булдик. Катта опам аълочи булиб яхши жойда ишлади. Дадам мени шахарга укишга юбормади. Лекин опам узим укитаман деб мени узига энг якин синглиси деб билиб обкетти. Ижарада акам опамлар билан яшадим. Акамдан бошка опамлардан кура шу опамни яхши курдим. Айтганини хаммасини килдим. Маслахатлашиб иш килардим. Молиявий ёрдам берди. Яхши укишимга шароит яратти. Талаба булдим. У кеч турмуш курди. 27 ёшида. Онамдан биринчи шу опамга айтардим. Касал булса хабар олдим. Доим ёнида дардкаши булдим. Жуда якин эдик. Хатто поччамдан кизганардим.  Лекин  хает мен уйлагандай яхшимас экан.

Турмуш курдим фарзандли булдим яхши жойга ишга кирдим. Опам ишлаетган жойидан узини айби билан чикиб колди. Кейин кетма кет 4 фарзандли булди. Доим хабар олдим моддий ёрдам бердим. Дардларини тинглаб чарчамадим. Хатто оиласи ажрашишга борганда ойимларникидамас меникида яшади. Эрим тушунган инсон опамни хурмат килади. Узимни иккитамга кушиб уни турттасини боктим. Миннат килмадим. Опа опа дедим. Йигласа яхши кунлар келади деб юпатдим.

Еш оиламиз етишмовчилик булиб туради. Опам келса карзланиб булса хам обкелардим. Ахир хафталаб колиб кетарди. Лекин кийинчиликми ё боллари чарчаттими асабий буп колди. Уйингда у йук бу йук. Мени болам буни емайди. Сени углинг урди мени боламни деб. Бошида боламни уришиб юрдим. Мен хам фариштамасман чарчадим каттик гапирдим опа куйинг болани орасига тушманг ишдан чарчаб богчадан обкеламан нега урушаберас дедим. Уни боллари енида утиради куни буйи. У мендан хафа булиб болларини олиб чикиб кетди. Биламан катта оилада келин, кийналиб яшаяпти лекин мен нима килай? Караб турмаяпманку пулдан ёрдам бераман касал булса даволашга ёрдам бераман болларига караяпман. Бемалол уйимга келиб яшайди хохласа. Эримга айтиб куйганман шу опамни яхшилиги куп деб. Болларига котта совгалар киламан. Сени укиттим ёрдам бердим шу кунигга мени деб еттинг- шу таъналари жонимга тегди. Ойимга йиглаб хам олдим нега узларинг укитмадинглар мени деб.

Умуман унга тик караб гапиришга хакким йук эмиш. Ахир узимнинг хам хиссам бордир шу кунимга етишга. Каттарок жойда ишлайман шунга мени хадеб эзаверади. Мен окибатсизлик килмаяпман тугри тушунинг. Ишда юрсам кунгирок килади шу сени ишинг тугамайди деб,  уйга кайтиб у билан гаплашиб утиришим керак. Кунгироги жавобсиз колса узингни жаханнамда курабер. Ишда катта одам булсам хам опамни олдида мактаб боласидай тураман таъналарини эшитиб. 
  Ишга киринг ишланг овунасиз маоши оз бусахам дедим. Йук ишлагиси келмайди. Поччамни топиши яхшимас лекин ишламайсан деган. Бахонаси шу. Нима десам экан утмишни эзаберади сенга у килдим бу килдим укиттим деб. Рости шу ахволда кийналиб хам кетдим. Олдида айбдордай яшайман. Рости безор булдим уни куришдан хам гапларидан хам....


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.    

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!        
 

09-Авг-2015 01:29
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Nazmina   (09-Авг-2015 08:15)
Togrisini etsam hech nimani tushunmadim Mantiqsiz

2 Zamira   (09-Авг-2015 08:15)
"Bezor bo'ldim o'zidan ham, gaplaridan ham"? Ko'rnamaklikning eng oliy nuqtasi shu. Opa bechora vaqtida yordam bergan, endi o'zi yordamga muhtoj bo'lganda, singilning gaplariga qarang...Singil minnatli bo'lib tuyuldi menga, opa emas.

3 Malika   (09-Авг-2015 09:09)
Nima bo'gandayam u sizi opez jigariz. Urushganiz bilan yaxshi tarafga o'zgarib qomidi faqat yaxshi gapirin mehr berin shunda natijasini ko'rasiz

4 Umida   (09-Авг-2015 14:24)
Shu darajaga yetganizga opezni hissasi katta. Agar ota onezdek opez ham yordam bermsganda uqiwga ham kirmasdiz hozirgi darajangizga ham eriwmasdiz. Opengizni haqqi bor deb uylayman gapiriwgq. Nima bulganda ham sizni opangiz.

5 milanist   (09-Авг-2015 14:33)
endi opani ham eshitib ko'rish kerak,ikki tomon eshitsak yaxshi bo'lardi,aytilganu bir odam bir ko'zi o'yilib kelsa shoshmanglar,balki u aytayotgan odamni ikki ko'zi o'yilgandir deb

6 Гуля   (09-Авг-2015 15:28)
Еб ётганга тог чидамиди. Ишламаган одам ишлаганни чунмиди. Опеззи ишга мажбурлаб бусаям киргизиб куйинг. Кейин эр хотин куш хукиз. Уйингизга камрок келсин. Эртага узизни турмушизга путур етганда бошизни хам килиб колмен. Опа жигар тушунаман лекин хаммани уз рузгори бор. Укитдим диб бошга чикиб олиш хам иш эмас. Опангиз кузини котта очсин олдида 4та фарзанди боракан. Келажагини уйлаб харакат киса булармиди.

7 sayyod.muxlis   (09-Авг-2015 18:28)
xich maslaxat oladgan muammoni körmadm..

8 Bibixonim   (09-Авг-2015 18:43)
Taqdir taqazosi bilan tanishlarim ichida shunday taqdirli insonlar bilan ishlaganman.Aka yoki opalari yordam berganlar juda kop. Ming afsuski, ularning hammasi ham minnatdor bolavermaydilar. Minnatdor bolishning ozi katta gap, ammo opangizga sizning yordamingiz juda muhim.Bularning barchasi ikkingizga ham sinov.

9 Наргиза   (09-Авг-2015 19:40)
Опез уз оиласи билан тил топишомяпти , шуничун стрессда юрипти. Униям тушуниш мумкин. Бошкаланимас именно сиззи укитиптику , значит яхши куради сиззи. Опез котта оила билан яшаркан, иложини кисез квартира снимать киберин ,эр хотин узлиги яшашсин. Шунда улани муаммоси хал буса сиззиям кулогиз тинчиди.

10 Royal   (09-Авг-2015 19:55)
Hasad....hasaddan ichini kemirvotti....

ohiri yahshimas buni....

birsi qilolmidi,iloji , kuchi bosayam qimiedi, qiganniyam korolmidi....

11 мухлиса   (09-Авг-2015 19:59)
Опангизни тушунгандекман. Хечкиси йук уришса опангиз урушяпти, эрингиз урушса хам шундай дермидингиз еки безор булдим дермидингиз, албатта йук, опангиз бн боглик бу холат уткинчи шунинг учун сиздан сабр ва чидам талаб этилади. Хозир дилини огритиб куйсангиз кейин бир умр пушаймон еб юрманг. Кариндошни суйганни Аллох суйган дейишади.

12 Gloria   (09-Авг-2015 21:47)
Assalomu alaykum.Sabrli bo'sangiz yaxshi buladi, opangiz ekanku har xolda.Shukur qiling, opangiz bor.Hammaga ham nasib qilmagan aka-uka, opa-singil.Opangiz shunaqa deyaptimi? Tabriklayman, sizga sinov.Agar shunaqa noliyversangiz o'zingizga jabr.Opangiz bilan bafurja gaplashing, tushuntiring, tushunmasalar ham og'irroq bo'ling.Bezor buldizmi? Birdaniga vafot etib qolsalar, umuman vijdonim qiynalmaydi ham, deya olasizmi o'zingizga?Yaxshiki o'z qo'l-oyoqlari butun ekan.Bundan battaridan qorqing, umuman qo'l oyoqlari ishlamay, sizni oldizga kelsalar haydab yuborarmidiz unda?
Sal og'irroq buling.E'tiborsizroq buling.Nima qilasiz o'zizni psixologik qiynab?
Oyingizga nolib xunuk ish qilibsiz.
Katta lavozimiz ishda, uyizda singil, xotin, onasiz.
Siz moshina busangiz, opangiz benzin bugandurlar balki.Benzinsiz moshina yurmidi, hatto siz haydasez ham.Hammasini opezdan demiman.Hammasi yaratgandan berilgan sizga.Opangiz oddiygina sababchi.
Shukur qiling aynan opangiz ekan sababchi, g'irt begona bulsayu, har doim yuzingizga solsa, nima qilardiz? O'sha begona uyingizga kelib yashayman deb turvolsachi?Yaxshiyamki oilangizdagilardan, yanayam anqrog'i opangizni sababchi qilibdi.
Nolimang, o'zichi, o'zingizni o'zingiz yeyapsiz.
Shunaqaa jahliz chiqsa, opangizni sababchi qimasa nima bulishi mumkin ekani haqida uylang.Boshqa mamlakatlarga borib pol yuvuvchi, bitta xonada nechtalab odamlar yashashi, bolasini ancha vaqtda bir kuradiganlar haqida bir o'ylang.
Iloji boricha yaxshi gapiring...
Uni ko'rishdan ham gaplaridan ham bezor buldizmi?Sizniyam bollariz ertaga bir-birini ko'rishdan bezor bulib qolishligini hohlamassiz.

13 Nodirbek   (09-Авг-2015 22:48)
Yo'q sz haqsiz. Minnat qilish bu notog'ri. Opangiz nohaq. Har kimni hatosi o'z bo'ynida. U nega shu axvolda? Kimni hatosi deb? Nega u yuksalmadi, nega u ishsiz? nega siz uni hatosi dp butun umr shu axvolda yashashingiz kerak? Aslida hamma hammasi oilada qanday tarbiya topganingizga bog'liq. O'rtadagi mehr-oqibat bunday bo'lmasligi kerak edi. Hullas, bu vaziyatda, masofa saqlash hamma uchun foydali. Opangiz hayotini o'zi tiklashi lozim, sizni yordamingiz, yordam deb qabul qilinmaydi bu sharoitda, o'tqzb qo'yganman qladide opasi boganimdan ken, dgan fikr uyg'otadi. Unga qiyinchilik kelganmi o'zi hal qilgani ma'qul. vaqt ko'rsatadi balkim o'zini tiklab olar, balkim yo'q. Lekin siz dunyoga bir marotaba kelasiz, o'zingiz uchun yashang. Siz unga mute emassiz, uni bergan yordami, opalik burchi, odamgarchilik, siz ham yetarlicha qaytardingiz. yuzsizlik darajasida boshingizga chiqyaptimi endi yooooooq dishingiz kerak. Eringizni bohona qilib ko'rsatib masofa saqlang. Mayli sovuqchilik tushsin, vaqt o'tp hammasi iziga tushp ketadi. hozi unga shunday qilinishi kerak. betkachoparlik ketmaydi!

21 ledy   (12-Авг-2015 00:56)
+100 кушиламан.

14 saidaxonkarimova   (10-Авг-2015 00:44)
Хурматли сингил, опангиз сизни укитиб жуда катта савоб иш килган эканлар, канча рахмат десангиз хам оз. Лекин, опангиз турмушидаги етишмовчилиги, нотинчлиги учун сизни хадеб жавобгар тутиши нотугри. Вояга еткач одам узи аравасини тортиши керак булади. Кайсики ака-опа сингил-укасини укитса, келажакда нима десам бажаради деб килмайди. Уз оёгига туриб, оиласини эплаб, аравасини тортиб кетсин деган умид билан килади. Агар оиласида етишмовчилик булса турмуш уртогига айтиши керак опангиз, ахир бошида эри бор? Эрининг вазифаси оиласини тамирлаш. 4 фарзандни тугдирган Эр, оиласини бокиши хам керак. Эр-хотин куш хукиз, агар эри еткиза олмаса опангиз узи хам харакат килиши керак. Хеч булмаса уйдан туриб иш килса булади. Тикишни ургансин, пишир-куйдирни. Фейсбукдаги пазандалик гурухларида кизлар бир биридан бежирим пиширикларни мижозларга пишириб сотишмокда. Уз такдирини тугирлаш инсоннинг уз кулида булиши лозим. Сизга яна бир маслахат, эр хотинлик оилага хотиннинг опаси хадеб келавериши хам нормал холат эмас.кун буи ишлаган эркак уйга келиб оёгини ёзиб, ич кийимда думалаб етгиси келмайдими? Сизни кандай эркалайди опангиз доим уйингизда булса? бу жуда нотугри, носоглом шароит. Опангиз билан утириб гаплашинг, албатта канчалар яхши куришингизни хам айтинг, лекин ойлаб сизларникида яшаши нотугри эканлигини, ишингиздан келиб опангиз билан доим хам вакт утказа олмаслигингизни айтинг. Сиз ишдан келиб болангизга карайсизми турмуш уртогингиз билан, опангизгами? Опангиз бекорчиликдан зерикади шекилли, тезрок у бу ишни бошини ушлаганлари яхши. Бекорчидан Худо безор. Бекорчи, ишсиз одамлар хар хил гап сузларни уйлаб, оилада можароларни келтириб чикаришади. Агар хамма доим банд булса-хох у ишда булсин, хох уйда узи билган хунар, бола тарбияси билан булсин-майда гап-у, уриш жанжалга вакт колмайди.

24 ledy   (12-Авг-2015 01:03)
+100 кушиламан

15 Maslaxatchi   (10-Авг-2015 02:29)
Hayotda har kim qiyin vaziyatga tushishi mumkin. Opez qiyin vaziyatga tushgan paytlaridan siz qo'lingizdan kesa ham modiy ham manaviy yordamingizni ayameng, chunki uni qo'lidan kegan payti sizga yordam bergan hozirgi o'rningizga olib chiqib qo'ygan dimiymanu lekin qaysidur manoda u sababchi. Nima bo'gandayam bitta qorindan talashib tushgan opa-singilar ekansizla urishmela yaxshi yo'l bilan hal qila maslaxatim. Yuqoridan to'ri etishti Aka-uka, opa-singilariz ertaga qiyin vaziyatka tushganizda, betob bo'ganizda yoki yaxshi kunlarizda yonizda turishadi. Opangiz siz qiynalgan paytizdan sizdan yuz o'girmadi sizdam yuz o'girmen.

16 Munisa   (10-Авг-2015 10:02)
Nodirbek eng to'g'ri gaplani yoziptila, Ulani fikrlariga 100% qo'shilaman smile

17 Обиджон   (10-Авг-2015 11:03)
ОПА СИНГИЛ АКА УКА ОРАЛАРИДАН НИМАЛАР УТИШИДАН КАТТИЙ НАЗАР АЛОКАНИ ЯХШИЛАЙВЕРАДИЛАР САБР САБР САБР ЯХШИ БУЛАДИ.

18 azamlawyer   (10-Авг-2015 17:20)
Оилани бокиш эрни вазифаси! Агар ишламайсан деб шарт куйган эр булса, тем более.

19 Neznakomka   (10-Авг-2015 17:40)
Sizda lyablioz,metronodazol tabketkasidan kuniga ikki mahal iching,10kun, 2kundayoq natijani sezasiz!

20 Sobir   (11-Авг-2015 18:13)
Opangiz oldida umrbod qarzdorsiz! U sizga ta'nasiz yordam qo'lini cho'zabildi, farzi bilib yoniga oldi. Shunday ekan siz ham chidaysiz, ko'ngliga qaraysiz. Va singillik farzingizni shu tarzda, kerak bo'lsa umringizning oxirigacha ado etasiz. Bu sizning vazifangiz va Alloh buyurgan farzingizdir. Nolishni bas qiling. Yonida bo'lib, kon'gliga qarang. Shukr qiling. Opangizdan qaytmasa, farzandlaridan albatta qaytadi, unutmang!

22 ledy   (12-Авг-2015 00:56)
Хамма оилада булади. Опангизга тик гапиришга хаккингиз борми йук билмадим, лекин бу опаларга огир ботади. Лекин опангизни сизни уйингизга бола чакаси билан келиб олгани билмадим. Барибир, бизда куёвнинг уйига бунака килиб бориб олиш одатий холмас.

23 ledy   (12-Авг-2015 01:00)
Ака-укаларники бошка, лекин опа-сингилники барибир бир-бирига миннатли булаверади. чунки уйда опангиз ёки сиз хужайинмаску, Опангиз сизга ёрдам берганда поччангизниям хиссаси булган. Энди синглисинимас, куёвини уйида турибди, асосий муаммо шунда. Халиям яхши, эрингизни "Опангни бола-чакасини мени углим ёки укам качонгача бокади", дейдиган кариндошлари йук экан. (шунакалар хам борда.) Опангиз сизга ёрдам берганида киз бола булгансиз, энди бировнинг хасмисиз.

25 камина   (16-Авг-2015 14:22)
Эрингизга рахмат! Опангиз бориб-бориб уйингизни бузмаса яхши эди! Яхшилик кил, сувга от, Холик билар, Холик билмаса Балик билар деган накл бор! Намунча килган яхшилигини миннат килиб, бошингизга чикиб утириб олмаса! Опангизда инсоф йук экан! Агар узингиз тиришкок булиб, мехнат килмаганингизда эди, хозирги эгаллаб турган мавкеингизга хеч качон эришмаган булардингиз! Опангизнинг эрига хам беш кетдим! Кандай эркак у! Болаларини таъминлай олмас экан, нега дунга келтиради! Хали хам опангиз билан самимий тилда гаплашиб олинг! Менинг маслахатим шул эрур!
Ответ: Яхшилик кил сувга от, билса балик, билмаса Холик дейилади. )))) 

Изохлар модератори Bek8111

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 40
Мехмонлар: 40
Рўйхатдагилардан: 0