Мен ёмонми? Эрига рухан хиёнат? Muhlis Minbari
Мен ёмонми? Эрига рухан хиёнат?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
sayyod@gmail.com манзилимизга келган хатлардан бири:

Сардор исмингиз чиройли экан. Бошкача тушунманг агар екимсиз буганда буни хам айтардим. Ешим 26 да укиганман. малумотим олий. 2та углим эрим уй жойим кулласи бари бор худога шукур. Кайнона кайнотамдан алохида яшаймиз.
 Жуда куп кийинчилик курганман. севганимга турмушга чикканман. Ота-онам бошида карши эди, лекин хозир куевларини утказгани жой тополмийди (туриб туриб кайтиб кетади( (хазил)). Эримнинг ота-онаси хам карши булган, буни жахлини мендан олгану, кейин эса энг яхши келини узим булдим, мактанаетганим йук.

Хаммаси осонликча бумаган. Хаетдан туйган пайтларим куп булган. Чидолмай ойимга борсам мен кулингдан ушлаб обориб беривдум кечир болам деб жахлимни чикарарди. Бу орада касал хам булдим. Эрим эса иш билан пойтахтга кетиши керак булди 6 ойга. Бошида роса йигладим борманг, обкетинг дедим. Узим жойлашиб кейин обкетаман деб кетди. Ишга хам киритишмади.
Эрим кетгандан 1 ой зурга чидадим. Ахири бумади углимни куш куронимни олиб кетдим. Кайнота кайнонамлар норози булишди ахир хизматкордан айрилиш осон эмасди да. Эвазига хеч нарса сурамай хатто хак хукуки бумаган хизматкордан. Углимни ойимга ташлаб ишга кирдим. Яна катта жойга эримни таниган биттаси одамгарчилик килди. Хуллас кийналдим. Углимни ойига бир курдим. узим акамларникида яшадим. Эрим олисда углим енимдамас факат иш билан овундим. кеч 7-8гача ишлаган пайтларим булди.  куп йиглардим. Акам бечора куп ердам берди, янгам чой овкатимни таерлаб утирарди. акам ойимга кунгирок килиб телефонда углим билан гаплаштириб кайфиятимни кутарарди. Узим кунгирок килмасдим. Богчага берайлик деди янгам олиб кел углингни. Йук дедим ахир кун совук мен ишдаман хали кичкина 5-6 ой чидасам катта буп колар дедим.
Эрим кунгирок килиб турди хаммасини секундгача хисобот топширардим. бошида ишимни керакмас деди кейин майли деди. Уйдан кетганимда акам гаплашди. 6 ой хам утти эрим келди, алохида уй олдик углимни обкелдик. эрим тез-тез пойтахтга бориб турди.

Ишхонага битта бола келди. Унинг устидан  мен карардим хуллас у мени ектирган, совга берди байрамда, лекин еши кичик булгани учун хурмат юзасидан олдим, эримга хам курсатдим у кулди ектириб колмаганмикин кичкина дема деди.
Вакт утди у ишда менга бошкача гапириб бошлади. кутилмаганда севишганлар кунида кунгирок килиб иш юзасидан бир нарсани бериб куймокчилигини айтди. кеч булганди соат 7. эрим билан айланмокчи буп турувдик эрим кутиб тураман тез кел деди. борсам совукка котган когозларни олиб кетмокчи булсам бирга овкатланайлик деди котиб колдим. куркиб кетдим. нимага дебман анковдек. екин жойдаги кафега кирди юзимга тик караб сизни севаман деди кулабериб ичагим узилди ранги бир ахвол. жиннимисан ахир мен оилали булсам дедим. мен шахсий хаетим хакида хечкимга унчалик гапирмасдим ва у бола 6 ойгина булувди ишга келганига.у билмаскан, елгон гапирвотсиз катта эканлигизни биламан лекин нима килай деди. ахир кулимда узук борку карамайсанми десам накшли буладими дейди.устидан роса кулибман. мени 1та болам бор десам хам умуман ишонмийди юринг эрим кутиб тур таништираман дедим. йук деди. кетиб колдим. эримга айтмокчи булувдим гапиртирмади кунимиз ажойиб утиб уйга келсам телефоним жиринглаб колди яна у энди хайрон булдим ахир соат 12 эди. нима эди десам сенга ишонмадим эрингмас йигитингдир узук хам елгондир дейди. кизлардан куп алданибсан да болакай деб роса кулдим хамкасб эмас худди танишимдек гапира бошладим. суриштир имконинг бор дедим. кейин ишдан кетасан бунака гаплардан кейин дедим. шунки менга карашли булимда эди да.

кейин эртасига ишга бориб уни курсам кизик булиб колдим. доим куриб тургандан сунг уни уйлай бошладим. чиройли узига караб юради содда ва гаплари. суриштирдим кечиринг деб смс езибди. кейин майли деб куйдим 1 хафта татил олдим. ишга кайтган пайтим яна уни уйлай бошладим. кунда курабериб ми айтган гапи ми билмадим. бир биримизни хурмат килардик энди сенсираб бошладик. у бир куни яна гап ошди эринг канака деди нимага суравотсан ишинг нима десам, бахтли экан деди. хасад киляпсанми туз яла ичинг енса дедим хуллас у бир гап деса мен дилини огритадиган гап айтаберардим. 
бир куни кичкиналигида каттик касал булганини хаетга кайттан келганини айтиб колди. бекор кайтибсан деб юборувдим нима бало мендан шунча нафратланасанми деб юзимга жиддий каради. калтираб кетдим кузлари чиройли эди эй худо дедим узинг асра.
кейин иш жуда кийинлашиб кетди бир-биримизни курмаган пайтлар булди.Бир куни эрим билан овкатланиб утирсам смс келди телефонимга укисам гаплари хамон эсимда "такдир хазилими е худони менга синовими сени шунчалик севаманми канша огир гапларингни эшитсам хам купол муомалангни курсам хам сенсиз яшолмасам керак, нега севганим оилали узимдан катта, хар кун эрингдан сени кизганиб яшайман" деб езган. эрим юзимга тикилиб утир нима булди окариб кетдингку деди,ким деди индамадим телефонни учириб куйдим худога шукурки телефонимни текширмайди. кейин айтиб бераман дедим у Гулини проблемасими деди. дугонам йигитини айтиб куп гаплашиб смс езишардик. ха дедим куйдим.

 ишга борсам уни излаб бошладим хамма ектирарди ишхонада уни, шунинг учун сурасам хеч ким бошкача уйламас, тасаввур хам килолмаса керак де. рости ургандимми е ектирдимми билмадим гаплашгим келарди. эримни севаману униямми билмай колдим. хечкимга айтолмасдим хам. дугонамга ерилсам индамай караб утирди. кейин севасанми йукми барибир натижаси йук деди.  бир учрашиб кур гаплаш куп гаплаш балки камчилиги билинар е сендан фойдаланмокчидир деди. бирга овкатландик. жуда галати овкатланиб утирсам эрим кунгирок килди дабдурустдан жоним нима киляпсан деди, ишлаяпман дедим (елгон) обед кимайсанми борайми е келасанми деди, ишхонаси якин. куркканимдан иштахам бугилди худди куриб тургандай куркиб ишхонада хамкасбим билан обед кимокчимиз дедим ха майли деди. у эса жилмайиб караб куйди, сени эрингга хам хавас киламан хам емон кураман деди. куп кизларни йиглаткандирман жазосига шунака севги берди худо деди, кейин чиройли узук берди такиб юрасанми мени эслаб деди кейин бари учун кечирим суради.
узукни олмадим, сен касалсан даволан мендан хеч нарса кутма дедим. у кулди сенинг хеч нарсанг керакмас, ишимни яхши кураман кетмайман лекин бирга ишлаш кийин буляпти деди. кейин ажойиб гапларни гапирди хуллас ишондим бу гапларни менимча еш кизларга бабник боллар гапирса ишонади. яна учрашиб бирга овкатландик хуллас уни жуда кургим келар гаплашгим келар узимни тутиб туролмасдим енига бориб бемалол гаплашиб утирадиган даражага бордим. лекин одоб чегарасидан чикмадим хиенат килмадим. лекин уйлаш хам хиенат эди. эримни бошкача севардим. у касал булсам жони халак буларди. юрак етишмовчилиги бор менда тугилганимдан лекин унчалик огир эмас.
эрим мени севарди авайларди кечаси ишдан кеч кайтсам келиб обкетарди тугилган куним совгасиз уни сюрпризларисиз утмасди. 
лекин такикланган нарсага инсон жуда кизигади, каттик куркардим у билса нима булади деб, бир пайтлар шайтон йулдан уриб ажрашиб унга тегсамми деб уйладим. лекин углим чи дейман дадасини жонидан ортик куради. ичимга сигмади ойимга айтишга фойдаси йук тушунмайди, дугонам эса булди бас  ишдан бушатвор иккизга хам яхши деди. ишдан камчилик топиб жиддийлашиб хайдадим юрагим кон булди индамади тушунаман деди бир огиз, йигловорай дедим. кетти.
уйга келиб икки кун еттим бошим огриб хеч нарса емадим иштахам йук эрим кулди бировни севсанг иштаха йуколади мени севиб колдингми деди индамай жиннидай буп колдим. кейин чидолмадим эрим билан утириб гаплашдим менга маслахат бер мени дустингдай кур дедим. хаммасини гапирдим зурга, аввалига ранги узгарди, кейин секин багрига босди. утиб кетади деди. сен турмушга чиккандан сунг мени эримдан бошка севмайди деб уйлагансан сени хамма севиши мумкин лекин сенга мумкинмас, хаелингда уйла углим бор оилам бор де, кейин мен сени жуда севаман. мен сени тушунишга, ердам беришга харакат киламан лекин сен бошка уйлама деди. уни жудаям яхши куриб кетдим. уни ишга ол кайтиб узинг бошка жойга утасанми деди. шунча сабр шунча мухаббат ахир хечким мени эримчалик севолмайди, кейин хазил килди мен еш чиройли кизларни куриб колсам уйда ундан хам чиройли киз бор деб узимни кайтараман ку деди. мен чидолмасдим агар у мени холатимда булса.
Кейин айтганидай килдим уни ишга чакирдим хечнарса булмагандай гаплашдик у хам сизсираб сийларди. узим ишга бошка жойга утдим. дугонамга гапириб бердим койилей жасоратинга деди мен айтолмасдим эримга, эрим хам тушунмасди, лекин эринг севаркан жуда севаркан хакийкий севги, энди кадрига ет деди.
мана бунга хам бир йил булди якинда углимиз иккита булди, уйдаман эрим учовимизни машинага утказиб айлангани оборади,  совгалар оберади. якинда катта ховли олдик, шу олдимиздаги бахорда катта углимизни суннат киламиз. эримни олдида айбдордекман. хиенат килмадим лекин унга карадим уни уйладим ектирганимни билдириб куйдим ку шу азоб беради менга.
пайнетдаги ишни укидиму холати таниш, сиз айтибсиз бахтни хам синаб беради деб тугридир балки худо узи асрасин. хатни хатолар билан ездим шунки емайлдан хеч хат жунатмаганман кейин шрифтларини хам тушунмадим. айтинг мен емонмасман тугрими?

Д.


Sayyod: Сизми? Йўқ ёмонмас. Яхши ёмон одам бўлмайди, фақат салбий ва ижобий хислатларидан нисбатан кўпроқлари бўлади холос, шунга қараб кимгадир яхшимиз кимгадир эса ёмон. Бу холатда қисқа фикримни айтсам, эрингизга тиллодан хайкал қўйинг.
Сиз эса жуда ва жудаям осон қутулибсиз.
Инсонни хиёнати аввало хаёлан кечади, сиз унга рухан хиёнатни қилиб бўлибсизку, бошқа эр бўлганида шунинг учунам сизга талоғингизни берарди.
Эрингиз жуда доно инсон экан, вазиятни қўлга ололибди, яъни хотинини тарбиялай олган. Гап йўқ молодец!

Сизга эса нимаям маслахат бериш мумкин? Жазосини олиб бўлипсизку:...виждон азоби!
Бошқаси ортиқча.

Умрингизни охиригача кўтариб юришга мажбурсиз. Ечим йўқ!
Бошқалар учун эса ибрат!
Хеч нарса жазосиз қолмайди.



Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  kamilovsardor@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99890) 321-23-41 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
22-Июл-2012 20:28
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
1 Vika   (22-Июл-2012 20:43)
To'g'risini etsam ohirigacha o'qolmadim.... Qaysi tilda yozilgan o'zi wacko Biram tushunarsiz...

2 Guli   (22-Июл-2012 21:06)
eriga qoyil qoldime haqiqiy mard inson ekan

3 Bek8111   (22-Июл-2012 21:26)
ммм Да. Эри тугри тушунибди.

4 milawka   (22-Июл-2012 21:29)
hehee wink

5 Dadaxon   (22-Июл-2012 21:40)
Bu ayol közimga shunaqa yomon körinib ketti. Xiyonat qilib bölganu, özini oppoqdek körsatmoqchi böladi. Özi ichida ölib turibdiyu, özicha jerkib gapirardimish. U bilan ovqatlanib, eriga yolg'on gapirdi. Alxazar Allox asra bunday ayoldan. Közi chiroylimish, eringchi qanaqa ayolsan, qanaqa yurak sendagi yurak. Ex asabim buzilib ketyapti, tan olaman bunaqa paytla shafqatsiz fikr bildiraman, lekn bu ayol shunaqa gaplarga munosib.
Erga kesak mani qölimdan kemasdi.

14 enstain   (23-Июл-2012 02:02)
sandakalani aldasa bo'ldi. xaqiqat xammagayammas! tem bole sandakalaga! xayotta hamma narsa bo'ladi. ko'ramiz ewitamiz bilamiz.

6 RaVsHaNBeK   (22-Июл-2012 21:43)
Эрингиз жуда доно инсон экан, вазиятни қўлга ололибди, яъни хотинини тарбиялай олган. Гап йўқ молодец

qoyilee ......

7 Dark   (22-Июл-2012 22:06)
ozi ham xiyonat qilgan bolsa, qizni tuwuniw oson boladi. Bu bor narsa.
Bu mavzu qahramoni hafa buliwmasin, dalwe baxtli boliwsin.

8 Oskarde   (22-Июл-2012 22:18)
Rasa o'zlarini optilaku a

9 Nozi   (23-Июл-2012 00:22)
Койил...., турмуш уртогингизни кадрланг тушунган инсон экан.....,лекин айб сизда!!! Шу тарзда куплаб оилалар барбод бувотти.Ха яна бир нарса ,ВИЖДОН!!!

10 Nozi   (23-Июл-2012 00:25)
Турмуш уртогингизни кадрланг!!! Оила мукаддас!!! Айб эса сизда,яна бир нарса ВИЖДОН бор!!!

11 MiSs_DiLfUzA   (23-Июл-2012 00:41)
bunday xolatlar bölishi mumkin boshimizdan qanday ishlar ötmaydi !
sad
Lekin eringiz haqiqatda tushingan inson ekan qoiley menimcha bunaqa odamlar judaham kam
...

12 ergash   (23-Июл-2012 01:02)
Хакикатан эри тугри йул тутган, лекин бу аёлни хам хеч кандай айби йук, эрини килган мардлигини юкори бахолаган ,тушуниб етган,тем более узини айбдор хис киляпди, юрак хис туйгулари чексиз лекин ,инсон узини контроль килиш учун акл берилган, бу аёл эрига хиёнат килмаган ,менимча купрок бу аёлни йулдан урмокчи булган,эри фарзанди борлигини била туриб хам узини бошкармаган севиб колган кимса айбдор

13 ergash   (23-Июл-2012 01:19)
Бу аёлга маслахатим ,эрини шу килган мардлиги- бир умр самимий севги ,хурмат билан жавоб килишга лойик ,тугри эри учун рухан зарба булган, бу зарбани ювиш аёлни кулида !!!!!!

15 oscarde   (23-Июл-2012 03:29)
rosa optilayu o'zlarini a

16 Bahti   (23-Июл-2012 03:33)
Ҳиёнат қиб бўпсизу! Уялине эризи бошидан сув айлантириб ичин! Бунақа эрлар милёнтадан 1 та булади агар ман эризи ўрнида бўганимда бўғиб....дириб қўярдима! Эҳ баҳтни қадрига йетиб юрсез бўмидими опа?

17 Unbroken   (23-Июл-2012 03:45)
agar man erizzi o'rnilarida bo'ganimdami vay boooo ishonuring Ranemaciyaga junatardim ko'tarolmasdimde bunaqa xayoliy xiyonat busayam !!!! Erizga +5 gap yo yilning erkagi mukofotini berish kere ili asr erkaginimi eriz angel :angel2:ekanla ))))))))))))))))))))

18 БОБО   (23-Июл-2012 03:50)
Ушбу хатни кириллицада ёзилгани учун укидим.Нима учун ёзилган
бу хат максад мохиятини тушунмадим.Кандай ибрат олиш мумкин.
Ёшингиз ундан катта булса,бошингизда эрингиз,фарзандингиз
була туриб кандай севиш мумкин.Мен ёмонми деган саволингиз
жудаям кулгули.Чангда колган гул деб номлаган булар эдим кисматингизни.
Гулнинг чанги кетар сув билан ювса лекин эрингиз калбидаги
губор ювилармикан

19 Tamerlan   (23-Июл-2012 04:40)
Man tochno bunaqa hotinni talog'ini bervorardim angry eriz bir umr shubha-gumon qilib yuradi endi bekor aytibsiz

20 Gulsum   (23-Июл-2012 04:45)
Айбини тан олишлик ката махорат, иродаликансиз вак,тида йолизи тогрлабсиз, буни аксни хаёлизга келтириб корин 5 сонияга... Яхши инсон боганингиз ун конгил тубида виждониз оривоти шуни узи кота гап! Эризи иродаси, ак,л фаросатига беш кетим., хавас к,илдим, ният к,илдим ториси! Мангаям келажеда шунак,а ак,или, сирдош, мехрибон эр, дост бер диб ният к,илдим! Сизга озгина вак,т кере хаммаси эсиздан чик,ади худохоласа. Фак,ат бундан кейн йолизда адашмен сиз эриз олдида к,арздорсиз бир умрга к,олиздаги бахтизи бузишга йол к,оймен илтимос!

21 Gulsum   (23-Июл-2012 04:48)
вок,еани яримига кеб ук,ивотганимда...ичимда э худоо ишк,илиб эрига хиёнат к,имаган босиндаа...дэган к,орк,ув уй келди торисини этсам. Ук,иболиб хотиржамман.

22 nusrat8182   (23-Июл-2012 08:34)
e o'rgildim sizdaqalardan,eriz ham sal g'alatiroqmasmi?bu ketishda yaqinda yana birini sevib qolasiz.eriz o'shandayam hechqisi yo'q o'tir d-dida,xalq artistini qo'shig'ini qo'yib beradi, 'men ga'aribni bitta o'p' deb,hey

23 Dilshod_A   (23-Июл-2012 09:32)
Astafirullox bunaqa xotinladan xudo asrasin eri xaqiqatdan yaxshi ko'rarkan lekin bu ayol shunga arzirmikin manimcha yo'q...!!! Sizga maslaxatim endi ishlamasdan uyda o'tirin ko'chaga chiqmasdan umrizzi oxirigacha erizzi xizmatini qilib

24 Sokin_Qalb   (23-Июл-2012 09:40)
Shevada yozilibtiyu oxiri! Astag'firilloh, lekin eriga qoyil. boshqa er bo'sa ajrashardi. lekin u kishiga oson bo'magandir. Negadir shunaqa netga shu tarzda dardini uyalmiy doston qiladigan ayollani yoqtirmiyman! Inson xato qiladi, kimdir o'sha xatoladan ibrat oladi. va o'sha xatoni qilishdan tiyiladi.

36 enstain   (24-Июл-2012 04:24)
o'zin etib turibsanu. kimdir xato qiladi bowqala ibrat oladi dib. yana "Negadir shunaqa netga shu tarzda dardini uyalmiy doston qiladigan ayollani yoqtirmiyman" dib yozibsan. iw qib o'zin chunvotgan bo'ginde nima dib yozvotganini

25 Nozimaxon   (23-Июл-2012 09:54)
Astag`furuloh!!! shayton vasvasasidan o`zing asra.Ancha ish yasab qo`ib "yomonmanmi?" mish...Xayolga keganni o`zidan yo`qotish keragidi. Tinch oilasi, eri, bolasi bo`b turib "o`ldim, yondim ,kuydim"- toje mne indiyskoe kino. Daaa Shunaqa erlaram borakan, qoyil...

26 MARAT_89   (23-Июл-2012 10:41)
эх хиёнат хиёнат.
Аёлларга шунака жойларда тан бермайманда

27 mts   (23-Июл-2012 10:57)
эризга коилман шу гапга чидаб тугрийул курсатибди бундай уйлаб карасанг тушуниб буладиган нарса лекин хеч ким хотини шу гапни айтса тушунмаса керак мен узим тушунмасдим шу гапни лекин эризга коил оиласини саклаб колибдим у гапда оилани бузилиб кетиши 90% аник булса керак

28 азиз   (23-Июл-2012 15:21)
расво киз экансиз. . .
Шунчаки ношукр . .

29 ledy   (23-Июл-2012 17:40)
Мана шунака аёллар дастидан индамай ишига бориб, узига тугри юрган аёллар хам балога колади. Буни укиган эркаклар энди ишлайдиган аёлларга нисбатан ишончсизлик назари билан карай бошлайди. Чиройлими, куримсизми ишда хар кандай аёлга гап отиши, кимдир хушомад килиши мумкин. Бундан узини йукотиб куймай, уз кадрини билиб юрган аёлларга хеч ким ортикча гап гапирмайди. Бу аёлнинг эри жуда дунёкараши кенг ва олижаноб инсон эканлар. Дунёдаги энг кучли одам, бакириб хотинини бирёкли килган одам эмас, оиласини саклаб колган инсондир.

30 Dili   (23-Июл-2012 21:18)
eriz kechiribdiyu Alloh kechirarmikin siz avvalo shuni uylen!!!!

31 galacticos_90   (23-Июл-2012 21:54)
hmmmmmm

32 Жавохир   (23-Июл-2012 22:46)
Бир кино курган эдим "Любовь живёт три года" нахотки рост булса wink

33 Сарвар Чимкент   (23-Июл-2012 23:20)
100 фоиз ишонаманки, аёл хамма нарсани кайдай булса шундай ёзмаган. Узгартирилган жойлари куп.

34 Bakhtisher   (24-Июл-2012 01:14)
Men psixolog sifatida shuni aytmoqchimanki, inson hayotidagi eng katta holat bu o'ziuning xatosini tushunish va uning yecgimi izlashdan iborat. Yuqoridagi ayol ham o'z xatosi haqida gapirgan, uni aybi bor yoki yo'qligini faqat yolg'iz Olloh biladi, lekin ularning erlariga gap yo'q, juda oqilona qaror qilishibdi. Haqiqiy sevgi yoki muhabbat aslida mana shunaqa bo'ladi. Bir biringni tushun va yordam ber! Inson qalbi juda o'zgaruvchan narsa, uning hukmini bir xilda saqlash insonning hamrohiga juda katta ehtimol bilan bog'liq bo'ladi!

35 Raulstar   (24-Июл-2012 02:23)
Хамма "эр-хотин- билан оввора буп копти-ю, а то 3-чи кахрамон, уйланмаган "азамат"даям айб бор )))

37 YoJiK   (24-Июл-2012 09:14)
Siz albatta yomonsiz! Yomonligizzi bowi sabr qimiy qaynonezlani uyini tawlap ketganiz, farzandizi biroga qoldirib iwga chiqqaniz! Rosa flirtga usta ayolakansiz! "ismiz chiroylikan"muw, u bola wörlugayam wunaqa gapladan gapirgan busez öylawwi bowlagan!

Manimcha haliyam köziz ochilmagan! Yoziwdan maqsad yomonligizi biliwmi? JUDAYAM YOMONSIZ!

Farzandizzi kelajegini oylami, faqat "adasini juda yaxwi kurganidan" eriz bn ajrawmoq4i bubsiz! E gapirsa gap kup, maslahatim ibodatizzi qilib Allahdan kechrim soren astoyidil!

Erlarini norozi qilgan va dilini ogritgan ayollar haqida kitoblardan topib uqing!
Qaytar dunyo bb uzizga wunaqa kelin uchramasligi uchun duo qilin uzizzi.

38 Shahnoza1990   (24-Июл-2012 14:21)
xuddi shunga o'xshagan xolat mandayam bolgan. o'ylab qoldim man yozmadimmi dib... lekin u ish joyidamas poezda bolgan. uni bir marta korganman,mana shu ayolni fikrlari bilan mani fikrim bir xil bogan. man erimga etganimda erim san juda yoshsan,sani yoshinda bunaqa boladi,bu hammasi voxtinchalik.diganla.... mani ovutganla...mani haqiqiy sevarkanla.... i hammasi o'tib ketti... .Allohimni o'zi kechirsin...

39 Ree   (25-Июл-2012 16:10)
Аёлга хам Эрига хам койил!!! Чигални тугри хал килищибди. Ман уни эри булганимда резкий кунглим совиган буларди. Бу нарсани кутара олмасдим.... Эри унга купрок эркинлик берганлигидан шунака вокеа содир булган деб хисоблайман. (Бу мени фикрим). Аммо ман хам хотинга хедеб каттик туриш керак деб хисобламиман. Аммо мана шунака нарсаларни олдини олиш учун Эр хаётни бошиданок аёлига сузсиз тушунтириб куйиш керак деб уйлийман (типа "КОНТРАКТ"). Бир танишимни биламан, худди мана шунака гапларни оркасидан аёли билан ажрашиб кетишган. Уртада битта фарзанд етим колиб утирибди... Уларда вокеа шунга ухшаш булгану аммо туйдан 1-2 йилдан кейин улар дустона, очикчасига, ёшликларини эслаб гаплашиб утириб хотини кизлик пайтида кимни севиб юрганини айтиб куйган. Эр эртасигаёк хотинин жавобини берворган. Бу факт! Билмадим улар тугри ё нотугри хал килганми... Аммо мана бу аёлни эрига койил. Узиям зурга тутиб турган булса керак узини.. Кайси ахмок эрига шунака сузларни айтади... Сал колибди синовли бахтдан айирилишига..

40 Ranosh   (25-Июл-2012 18:34)
mdaaa..))bu erke o'zbemikin?)))erte qivoriwipti to'risi

41 fayozbek   (25-Июл-2012 22:33)
ollox jazoini bersin

42 ledy   (26-Июл-2012 01:37)
* 39 Shahnoza1990 (24-Июл-2012 13:21)
xuddi shunga o'xshagan xolat mandayam bolgan. o'ylab qoldim man yozmadimmi dib... lekin u ish joyidamas poezda bolgan. uni bir marta korganman,mana shu ayolni fikrlari bilan mani fikrim bir xil bogan. man erimga etganimda erim san juda yoshsan,sani yoshinda bunaqa boladi,bu hammasi voxtinchalik.diganla.... mani ovutganla...mani haqiqiy sevarkanla.... i hammasi o'tib ketti... .Allohimni o'zi kechirsin...

Тушунмадим, нима деб овутганди, илтимос ёзворинг шунчасини ёзибсизку. Узингни босвогин деганмиди. Яна поездда....Я в шоке.

44 Shahnoza1990   (26-Июл-2012 11:35)
nimaga shokdasiz? poezda bosa nima qipti? hamma odam o'zini merasi bilan o'lchidi.siz nima db oylaganizni tushundim!!!
Sizga otchet berish niyatim yoq! hammasini etamanmi yarminimi bu mani ishim!

45 Shahnoza1990   (26-Июл-2012 19:39)
hayolizni bizuligini shundanam bilsa boladi...

43 PEPE   (26-Июл-2012 03:47)
Xaa judayam ibratli hikoya köp narsa osa böladiyu lekin baribiram erizga qoyil bu yerda sevib turmush qurish yana bir marta uzini oqlayapti axir sevmiy turish qurishganida nima bölardi eh nima bugandayam buyog'iga baxtli bulinglar...

46 Адал   (27-Июл-2012 13:03)
Хунажин кузини кисмаса, бука ипини узмейди!
Повод бермаслик керак эди, айб факат шу аёлнинг узида.

47 Sokin_Qalb   (27-Июл-2012 17:01)
enstain MAN YOZVOTGANIMI TUSHUNIB YOZDIM. AYNAN MANGA YOQMASAM KIMDIRLA SHUNDAN IBRAT OLISHINI NAZARDA TUTIB "Inson xato qiladi, kimdir o'sha xatoladan ibrat oladi. va o'sha xatoni qilishdan tiyiladi." DIB YOZUDIM. Bu gapi yozishimga Sayyodi "Бошқалар учун эса ибрат!" digan gaplari bo'ldi. keyin tanimagan bilmagan insoniga san dib murojat qilish odobsizlik hisoblanadi.

48 mrX   (10-Авг-2012 02:09)
Sayyod aka fikrlarizga qo'shilgan xolda Bu qizni(ayol desam o'rinli bo'lar) turmush o'rtog'i manimcha yerlik bo'lmasa kerak, bunaqasini eshitmaganman, ko'rmaganman Xatto filmlarda ham( Kam film ko'rganmikinman). Qizga ham qoil qolish kerak bir tomondan QANDAY mardlik bilan turmush o'rtog'iga aytibdi, ishoning buning uchun iroda, mardlik kerak. Sardor aka shunday ibratli maqolalariz ko'paysin.

49 Феридей   (24-Авг-2012 23:06)
Хиёнат - жисман якинлик килингандагина хиёнат килди дейиш бу хато. Зинони тури куп, шулардан атиги биттасини мисол килишим мумкин. Бу куз зиноси. Зино бу харом. Никохга 3чи кишини аралашиши бу хиёнат. Оллох билгувчирокдир.

50 jahongashta87   (15-Май-2014 12:36)
ЭЭЭЭЭЭЭ шундай аёллар борлигига афсусссссссссссссс

51 Врач   (09-Авг-2014 20:31)
Афсус минг афсус шундай аелларни ер кутариб юрганига. Эрингизни кунгилчанг инсонлигидан фойдаланибсиз холос. Нима узингизни киз бола деб хисоблавоссизми хали хам? Оилали бола чакали аелсиз. У йигитам бекорга осилвомагандир? Гунажин кузини сузмаса бука ипини узмайди. Ота онангиз хабардормилар? Номусдан куйган булсалар керак? Зерикиб кобсизда? Янги романтик хиссиетларни кумсаб кобсизми дейман. Емонмасман тугрими эмиш. Сардор ака виждон азоби дедизми? Бунакалада виждон нима килади? Шунчаки кимгадир этиб бергиси кеганде шунинг учун езганлар. Виждони бор инсон бошка эркакка талпинадими. Севишганла куни иш билан чакрвомман деса ишониб борган эмишлар. Бунча узизни содда килиб курсатасиз? Хозир богча боласи хам билади у куни учрашувга йигит кизни нима учун чакиришини. Эрингиз шунчаки иш билан овора унча бунча нарсага эътибор бермайдиган инсон. Еки бошка биров бору сизга эътибори суст шунинг учун. ( хар холда шахарда шунча пайт бекор юрмагандир) сиз эрингиз бн бирга яшаганда топибсизку <хамрох>, аел киши була туриб. Эрингиз елгиз яшаб топмасинми.хиенат килмадиммуш. Бу хиенат булмай нима. Кулиздан тушакка тортмаганда а у йигит. Жон дейдиган холатда булган экансизку узи. Хиенат килмаганмушлар тагин. Хуллас хайф бундай она номига нолойикларга.

52 Crishtiano   (02-Май-2016 15:35)
Bu ayol 100% aybdor eriga qoyilmasman nimaga
kechirasan bu ishini ayolga maslaxatim eriz sizga
aybizni yuvishga shans beribdimi uni oqlang agar oqlolmasayiz ayol nomiga nomunosibsiz

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 64
Мехмонлар: 63
Рўйхатдагилардан: 1
Vijdon