Бош сахифа » 2013 » Март » 31 » Мехрсиз ва севмас эрларни тарбиялаймиз!))
07:38
Мехрсиз ва севмас эрларни тарбиялаймиз!))

  Salom.bezovta qilganim uchun uzur.ismim L .yoshim 23da. Surxandaryolikman. 2012yil raxmatli dadam ayam va qaynonam hohishlari asosan ayamlarni qistovlari bn qarindoshimizga turmushga chiqdim. bundan hozir qancha afsusdaligimni bilsangiz edi.ichimdagi bu gaplarni kimga aytishni bilmadim. Ayamga aytsam oilam buzilishidan qurqaman. Meni esa ajralgim yuq. Begona baribir dustlik qilmaydi.

 Hullas sizlarga yozishga va sal busayam yengil tortaman deb qaror qildim. Erim oliy malumotli. Qaynonam insult buganlar, bir oydan beri toshkentda, qizlarini uyida davolanyaptilar, Uyda qaynotam bir qaynopam (aqlan zaifroq) uni ikkita farzandi va yana 3ta qaynopalarimni farzandlari birga turamiz. Uy ishlarini qo’limdan kegancha qilaman. Meni muommoim aslida bu emas. Gap erim kungilsizligida.

Negadir hecham ularni ko’nglini topolmayapman. Menga nisbatan juda sovuq munosabatda. Ayolligimni his qila olmayman uni yonida.erkalab suyiw uyoqda tursin, ochilib dildan gaplasha olmaymiz hatto. Uni hayotida boshqasi bordek tuyilaveradi menga. Urmaydi so’kmaydi, lekin yaxshi ham gapirmaydi. Bunday munosabat meni tamom qilyapti. Iwi biznes bilan bog’liq. yonida bir tatar qiz ishlaydi. Yaqinda ularni odnoklasnikida to’yimizdan oldingi yozishganlarini o’qib qoldim. O’ziga he4 nima demagandim, qayta qayta o’qirdim shunda ko’rib qolib o’chirib tashladi. Lekin hech qanday izoh bermadi. U haqida gapirsam u singlimday qiz diydi. Ammo yozishganlari butunlay boshqa narsa. Eratlablari bir birlariga tel qilishadi. Meni yonimda gaplashmaydi. So’rasam ish yuzasidan deyishdan nariga o’tmaydi. Judayam siqilaman.

Nega menga uylandiz nima keragi bor edi bunday turmushni diyman yeg’lab. Shunchalar sovuq javob qaytaradi. Boshqa gapira olmayman. Men ham ayolman. Men ham erim bn baxtli yashagim keladi. Ammo bo’lmayapti. Mehr bering, bu ishlarizi yig’ishtiring, hotiniz bor sizi desam bitta tuqqin keyin hotinim bo’lasan derdi. Hudoga shukur hozir bo’yimda bor. Ammo shundayam o’zgarish yo’q. Menda homiladorlik juda og'ir o’tyapti, ovqatdan butunlay qolganman, ikki kunlab och qolib ketyapman, ishi yo’q. Kamqonman, bu yog’i bahor, homiladorlik tinkamni qurityapti. Bir nimalar yegim keladi. lekin erim hatto yarim kilogramm meva ko’tarib kelmaydi. O’zim ishlamayman, qo’ymaydi ishlagani, pulim bo’sa ekan biror nimalar olib yesam. Qiynalib ketib alamimni faqatgina yig’idan olaman. Ularga tik qarab gapira olmayman. Hozir menga e’tibor, vitaminlar kerak. Bolam sog’lom tug’ulishi kerak. Undan havotir olaman. Ishqilib hudoyimni o’zi asrasin.

Ba’zida qo’l siltab, ajralib ketmoqchi bo’laman. Raxmatli dadam va kasal qaynonamni o’ylab va erimni yoqtirishim ushlab qoladi meni. Qizligimda bir inson meni yoqtirardi judayam, yaxshi kishi, oilamiz yaqin ular bilan. Lekin uni oilasi borligi uchun turmush qurish taklifiga yo’q deganman. Hozir ham meni kutadi. mobodo ajralsang senga uylanib butun umr g’amho’rlik qilaman deb so’z bergandi. Lekin oilaviy bordi keldi bor onamlar bilan. Hotini va farzandi ko’ziga cho’p tiqolmayman. Ba’zan o’ylab qolaman, qadr topmagan joyda nima qilaman yashab, o’sha insonga tegsam hayotim qanday bo’lardi deb. Eh.. lekin ikkinchi hotin bo’lishni hohlamasdim.

Hozir fikri hayolim vujudimdagi bolam tezroq ulg’ayib,  o’g'il bo’lib tug'ilsayu, butun dardlarimni aritsa. Erim ham o’zgararmidi shunda. Sizni suymagan inson bilan bir o’rinda yotish qanchalik azobligini bilsangiz edi. Erimni ko’nglini topib, u uchun sevimli bo’lishni hohlayman.

Ammo qanday? Maslahatizga muhtojman. iloji bo’sa muhlis minbariga chiqaring. Ayoliga bee’tibor erkaklar bizga qanchalik qiyin ekanini bilishsin!       

Ismimni sir tutsangiz.


Sayyod: -Хеч қачон зўрлаб, ё талаб қилиб мехрга эришилмайди. Диққатни эса тортиш жуда осон, фақат гап нафрат биланми, жирканиш биланми, рахм ё қизиқиш биланлигида. Фарқи катта тўғрими?

Сиз уни диққатини тортиб турибсизу лекин, хафа бўлмангу, нафратроқ ва жирканишроқ билан. Ғалати туюлса керак фикрим, "Ия айбим бўлмаса, севсам, нега жирканади?” деб хайрон бўларсиз. 

Хаммаси ана ўша диққатни тортишга тақалади. Сизни қаттиқ севган инсонниям жонига тегиб кетиш осон. Агар эрингиз,  хозир сизга  тўхтамай мехр кўрсатиб ташласинчи, аввалига ёқади,  кейин жонга тегади, кейин энса қотиб, кейин эса нафрат ва жирканишгача боради. Чунки хаддан зиёди хам керакмас.

Нафақат биз эркаклар балки, хар бир инсон табиатан овчи, уни хамиша диққат марказида ушламоқ лозим. Эрингизни кўнгли йўқ бўлса, талаб қилиш ёки кутиш керакмас,  мехрни туғдирмоқ керак, уни ўстирмоқ керак.  Кўнгли ва қизиқиши йўқ инсонга харқанча бурнингизни оқизманг , жирканч кўринаверасиз, тўғриси. Рахмиям келмайди, фақат нафрат уйғотади.

Тўқ одамга овқатни тиқаверингчи, қусиб юборади.

Тушуняпсизми мен нима хақида? Уни аввал сизга нисбатан бўлган "иштахаси"ни қитиқлаш керак, кейин эса ним оч равишда ушлаб туриб, яшаш керак. Ана шунда у хамиша сизга чанқоқ бўлади.

Биласизми, сиз каби аёллар   учун энг осон йўли дарров талаб қилиш, йиғлаш сиқташ ва нолиш! Вахоланки бу энг катта хато!

Ажрашиш ва иккинчи хотин бўлиш тушунчасини умуман унутинг. Бу кунингизам хали холва бўлмасин тағин. Бирон дардни бошимиздан кечираётган пайт, бошқа дардлар аълодек ва осондек кўринади. Сиз ажрашгач, у ерда синов бўлмайди дейсизми? Иккинчи хотин бўлиб яшаш осон дейсизми? Биринчи майдондан мағлуб кетган, иккинчи майдонда ютармиди?

Сизни ўз жанг майдонингиз мавжуд, афсуски унда сизни умуман курашингиз кўринмаяпти! Хаёт бу, инсон умри давомида курашиши керак, нолиган яшамайди! Заифи хамиша енгилади! Оғизга олма тушмайди! Фақат тасодиф , ё омад билан тушиб қолиши мумкину, лекин умрбод ва хамиша хам эмас-да!

Ўзингизни бахтингизни эплай олмай, бировни бахтсизлигига бахт қура оласизми? Ундан кўра ўзингизни бахтингизни тўғирлаганингиз яхшимасми? Ўзингизни холатингизни бировга раво кўриш хаёлидан тезда воз кечинг ва у кишини унутинг! Тушунаман, мехрга зор инсон ўша мехрни берадиган манбаларни эслай бошлайди, кейин эса излай бошлайди, лекин бу манбани ўз эридан олиш мумкинлиги ва бу учун харакат, мехнат талаб қилинишини тушунишмайди.

Хўш, шунчаки хомиладор бўлиб севганиздан ташқари нима қилиб курашдингиз? Мехрни қандай кўрсатдингиз?

 

Талаб қилиш-бера олишдан бошланади. Сизни холатингизда, у мехрни зўрлаб бериш керакмас, қизиқтириб,  у ўзи истаб,  сиздан суғуриб оладиган даражада бера олиш керак. ИСТАЛГАН инсонни ўзига севдириш оппа-осон ишонаверинг, истаган бағритошни эритиб, ўзингизга чанқоқ қилиб қўйиш учун домла керакмас тўғриси, оддий психология билан бунга эришиш осон. Аслида ўша домлага бориб келган одамда, ички ишониш бўлиб, харакатлари ўзгаради ва унинг натижасида кўп нарсага эриша бошлайди ва бу ерда амал сабабчи бўлмайди. Инсоният эса домлага ишонади. .куламаней... Ички ишонч кучайгач,  комплекслар енгилади, инсон хужайралари атом молекулаларидан иборат, уларни энг тубидаги актив жадал ишлаб турувчи нарса эса ЭНЕРГИЯ, оддий физика, улар активлашгач, атрофидаги хаёти физика қонунига оид , кўп нарсалар хам у истаганидек йўсинда реакцияга киришади.     

Бу жуда мураккаб жараён ва тушунтириш қийин бўлган, лекин жуда қизиқ  ва керакли фан. Уни фалсафасини англаган одамни яшаши осон бўлади...бир тарафдан қизиғам бўлмаса керак....

Ха майли,  сизга қайтамиз, физика ва писхология тилидан, энди оддий  тилда ечим беришга харакат қиламан, фақат айтганимга риоя қилсангиз, ярим йил ўтмай  бахтли онлардан тўлиб тошиб хат ёзишингизга ишонаман, бу факт.

 

Ечим:

1. Перезагрузка!

А) Ойнага қарангчи. Ўзингизга ёқяпсизми? Ха-ми? Сомневаюсь. Шу холатингизда агар эркак бўлганингизда, шу ойнадаги аёлни ўпгингиз келармиди? Ўзингизга четдан қараб, аввало ўзингизга ёқмас экансиз, ишонаверинг, истаган одамингизгаям ёқиш мумкин эмас! Хомиладор бўлсаям одам ўзига шунақанги қараб, чиройлик бўлиб, диққатни тортиши мумкинки. Халиги татар қиз билан ёзишувини ўрганибсизу, суратига қизиқиб, қарамадизми? Ўзига қандай қараган экан?

Аввало ўзингиз устингизда ишланг, ЯХШИЛАБ ИШЛАНГ! Керак бўлса стилистга боринг, ўзингиздаги чиройлик ва гўзлар нарсаларни сезиб, уларни ривожлантиришга диққатни қаратинг. Айни хомиладорлик пайтингизда жуда асқоотадиган нарса- гўзалликка интилиш ва кўзларни хамда рухиятни хам гўзаллик билан тўйдириш мухим!

Б) Ичингизга қарангчи? Войбўўў нолийвуриб, йиғлийвуриб тўкилиб, нураб қолган вайронаку... Ким хам бу кошонага гул кўтариб кирарди? Ички мувозанатни мустахкамланг, ўзингизни юқорида айтганимдек гўзаллик сари қадамларингиздан кейин, ич-ичингиздан мана шу босиб ўтаётган йўллар учун хурмат қилишни бошланг, ўзингизни қандоқ бўлсангиз,  шундай хурмат қилиб,  яхши кўришни бошланг.

Ана, дунёда чунонам хунуккина инсоналар борки, лекин уларни жуда кўпчилик севади, хамма хайрон, шу нимаси борийкин-а деб. Хаммаси ички холат ва ички ишонч дунёсидан. Ички холатингизда ўзингизни гўзаллигингизга ишонч қай даражада бўлса, сизга бўлган четдан у ишонч хам шу даражада бўлади (физик жараён, энергиялар алмашунуви ва уйғунлашув жараёни)

 

2 . Осмонда юлдузлар ичра зухроман зухроооо

Юқоридаги икки жараённи бошдан кечира туриб, эрингиздан  ва у татардан устун тарафларингизни англаб,  хис эта бошланг. Аввало сиз у татардек разил иш тумаяпсиз, бировни эрига хамла қилмайдиган даражада инсон эканлигингизни ўзи сизни ундан юқори тутади, эрингизни сева олиб, шу бемехрлигига чидаб яшаяпсизми демак, эрингиздан матонат ва мехр тарафлама устунсиз, бу иккинчи ютуғингиз! Мана шу нарсаларни хис этган холда, эрингизга бўлган диққатни сусайтиринг!

Ха, айнан сусайтиринг.

Бефарқлик! Диққат кўпидан айниганга(!) бефарқлик билан керакли диққат туғдирилади. 

Тасаввур қиляпман, хозирги холатда, эрингиз турса хам, ўтирса хам , аммамнинг бузоғидек мўлтирааааб қараб турсангиз керак. Бу нарса ёқади деб ўйлайсизми? Тем более мехри йўқ инсонни бу қарашлари ва муносабати юқорида айтганимдек, ёқмаган таомни бурнига тиқишдек гап. Эрингиз келганида, ўша хурматини жойига қўйиб, овқатини берингу лекин, умуман бошқа бир хаёлларда, умуман бошқа фикрларда, ўз ички дунёингизда бахтли хаёлпараст образини унга намойиш қила бошланг. Кундан кунга очилиб, ўзингизга қараб, атрофдагилардан ижобий фикрлар оларкансиз, эрингиз буни хам кўриб, диққати ўзгара бошлайди.

Икки оғиз яхши гапирса шартта суюлиб қолиб кетманг, (хали бу илк жараён, олдинда қанча иш бор хали, шартта кўнманг, бўлмаса илк илдиз нозик бўлганидек, бу қизиқиши хам тез сўниб қолади, мустахкамлаб бориш мухим) худди ўзидек эшитмагандек, ўзидек бефарқликни бераверинг.

Умуман ижтимоий тармоғидан, то телефонигача титманг ва рашкингизни келтирадиган холат бўлсаям, телефон жиринглайдими, смсми, умуман бефарқ бўлинг, керак бўлса кўрсатиб, мийғийда кулиб , энсангизни қотириб қўйинг, токи "Ха, сани кунинг шунга қолганда, шу билан овунақол” дегандек нарсани сиздан сезсин.  

Умуман кўз ёшингизни кўрсатманг, нега уйлангансан, нега бу хаёт деган гапларни йиғиштирингэй!

Қўпол муомала қилманг, уришманг, мулойим мағрур, юзидан табассуми аримаган содда муғомбир образида яшашни бошланг. Аёллик ва хотинлик вазифангизни аъло уддалангу, фақат мехр ва диққатни ноль даражасига етказган холда!


3. Ароматерапия! (Тозалик нафақат соғлиқ ва гўзаллик, балки оила мустахкамлиги гарови хамдир!)

 

Ифор! Кучли кучга эга нарса. Инсоният фақат қулоқ ва кўз билан эмас, бурун билан хам севишини биласизми?  

Хид катта роль ўйнайди, гигиенани аъло даражада ушланг. Инсон икки нафс билан умр кўради, иккисидаги ифор хам мухим, уни "подача"си хам!

Русларда бир мақол бор "Муж бывает не бритым, а любовник никогда!" ва  "Жена может быть не мытой, а вот любовница никогда!" тушундингизми? Чунки жазман мунтазам равишда овчилик жараёнида туради, ва юриш туришида  хамлага хамиша хар тарафлама тайёр туради. Турмушга чиққанлар эса...шартта ўзини қўўўйворади. Бу оддий хол, қозон товоқ, кир-чир билан ўзиям ғирт қозончочиқ бўлади қолади.

Уйда кўз ўнгидаги қозончочиқ аёлдан ишга келса , дуркунгина , озодагина ифорликкина қиз турса...иштаха қайсинга бўлсин? Эрингизни айблаш осон лекин аслида айб ундамаску. Бирон таомни суйиб тановвул қилиши учун у таом хам ёқиши керакми?  Мана шундан жазман аёллар фойдаланадида. Уйланган эркакни қўлга олиш осон, агар хотини қозонсочиқ холатига келиб бўлган бўлса. Биз эркаклар севиб танлаганимиз эса қандай эди?

Диққат сўнади, қизиқиш йўқолади, демак эр олдида ўзига қараш учун барибир вақт ажратиши мухим!  

Вода творит чудеса 

 "Арома гель для душа”лардан икки уч хилини сотиб оласиз, хар куни турлисидан қабул қилинг. 

Атир!  Майли қимматроқ бўлса хам, зўр атирлардан сотиб олинг.  Жа бўлмаса "пробник"лардан олсангиз, анчага етади. Танлаган атирингиз аввало ўзингизга ёқсин сабаби, у сиз билан уйғунлаша олгандагина тўғри етказилади. Хар бир инсонни ўз хиди мавжуд ва атир бизга ёқишига қараб хам инсон феромонлари билан мослашилган тарзда подачаси бўлади. Хаммага ёққан атирни хеч қачон танламанг, у сизни ички холатингиз ва бир хидлаганингиздаёқ, аввало сизга ёқимли хиссиётлар бағишлай олиши керак. Кўп сепманг, икки билакка ва қулоқ орқасига озгина сепилса (суртилса) кифоя. Лекин атирни кечаси сепманг, эрталаб бўлса етади, кечаси арома геллари ўз ишини қилаверади. Атирни дунё миқёсида машхур брендларидан танланг! Арзон атирни таъсири хам арзон. Қиммат аьтирларда асосан феромонлар бўлади (феромон бу ўзига мойиллик анқитадиган инсон организмининг жинсий ифори)


4. Интим-Сиз қандай таомсиз?

Катталар учун мавзу! Очиқ гап, эркак фақат бола туғдириш учун аёли билан ётади деб хисоблаган аёл, ғирт тентак аёл! Мана шу тушунчадан хам жазманлар унумли фойдаланиб, эрларни олиб қочади. Юқоридаги ифорлардан сиз энди ёқимли таомга айланиб бўлдингиз, буёғи ошпазингиз қўлидаги ролингиз. Жа бир чуқурлаша олмайману лекин, тўшакда эрингизга қизиқ бўлмасангиз ва қондира олмасангиз мехр ва севгини унутаверинг. Уёғи сизни актрисалик махоратингизга хам боғлиқ. Ёзувда кўп нарсани тушунтириш қийину лекин, кап катта аёлсиз, уятдир аммо, хаётий ва мухим нарсани  ёзяпман тўғриси. Жинсий алоқани оила мустахкамлигида ўрни жудаям катта!

 

5. Ана сюропризу мана сюрприз!


Ажаблантиринг!

Эркак киши мухаббати учун юракка йўл ошқозон орқали деган гапни биласми? Инсон икки нафси аслида бир хил тарзда-қониқиб яшаши керак. Лекин униям чегараси мавжуд, Нимочлик ошпазига қизиқишни диққат диапазонида хамиша ушлаб туради.  Бу маслахат бандини юқоридаги холатлардан  кейин бошланг. Хар кунги оддий маставаааа, чучварааа, шўрвааалар ўз йўлига лекин, секин-аста уни турли қизиқ ва ширин таомлар билан ажаблантира бошланг. Эрингиз нималар хуш кўришини яхшилаб ўрганиб, ўша нарсалар билан атакани бошланг!

Токи ишдан қайтаётганда, кафе ресторанга ошиқмай, уйда қаний хотин яна нима ширин нарса пиширган экан деб шошиб кела бошласин. Оилангиз катта экан, умумий таомдан ташқари "Бу фақат арслонимга!" деб аталган озгинаю созгина таом қилиб қўйинг.  Масалан эрингиз шўрва ёқтирмаса, шу куни қилинган шўрва бахонасида, Сизга алохида мана буни пиширдим деб олдига қўйингчи, виииийй бир ёқадиии. (Масалан мани рафиқам мана шундай сюпризлар билан мени ажаблантиради, зарга ўралган картошка, ичида қават қават пишлоқ ва гўштбургермией, картошкакотлет ичида қиймамией, умримда кўрмаган қизиқ таомлару , мен севган турли ширинликларниям янгичасини ихтиро қилиб ташлайди.)) Ўзи шундоғам яхши кўраману, лекин ярим тунда шартта ошхонага чиқанимда шу каби нарсаларни менга тайёрлаб, кейин ухлашга ётганини кўриб, мехрим янада ошиб кетади. Ухлаб ётган жойига кириб, юзидан ўпиб қўяман, кўпинча буни ўзи сезмайдиям)).

Тушуняпсизми, сизга хаттоки ўша рахми келиши учунам, нимадир бўлиши керакку. Кўпчилик мана шу жавобсиз севги ва мехрига дучор бўлганлар,   буни билган ва билмаган холда ўзига рахм хиссини уйғотиш дардига мубтало бўлиб қолади, мазаси йўқ бўлиб ётволади, эрим келиб холимни сўрасин ва хоказо деб(Мюнгхаузен касаллиги), вахоланки  бу энг катта ХАТО! Энсани  қотирадииии!!! Ростан хам касал бўлиб қолсангиз хам ёқмайсиз! Адолатсиз лекин хақиқат!

Шу мани хотинимку деган портрет онгида яралиб, маъсулиятни хис қилиши учун нималар кўз ўнгидан ўтиши керак? Нималар хотирасида бўлиши керак? Борми ўша нарсалар? Рахмни келтириш учунам аввало мехр бўлиш керак. Сиз унга шунчаки мўлтираб севдим , мехрим бор деганиз билан , уни АМАЛДА кўрсатиб,  унга сездирмасангиз, нимангизга мехр бериб , нимангизга рахми келсин?

Кўриб турганингиздек , диққати йўқ, мехри йўқ одамда бу нарсаларни туғдириш мураккаб бир фан ва жараён. ЛЕКИН уддаласа бўлади. Фақатгина чин дилдан ёндошиб,  бажарилса кифоя. Ишонаверинг,  дарров бўлмаса хам (эрингизни табиатига қараб) албатта ўз натижасини беради.

 

Нолийдиган одам нафақат биз эркакларга балки, аёлларга хам , бирдек хеч кимга ёқмайди. Харакат қилиш керак, самара ва натижага шунчаки орзу ва истак билан эришилмайди, жараён мухим!

Сиз хоизр бу нарсаларни ўқиб эринманг, бошлашингиз билан жараённи ўзиданоқ завқланиб, дардингиз енгиллашади. Ички хамма қайғуни унутасиз, сабаби ўйин бу ўзи қизиқ жараён, аста секин натижаларни кўра бошлагачку, янада ўйинга берила бошлайсиз ва қарабсизки ютуқлар келаверади.

Ўйин, лекин фойдали ва халол ўйин.

Ўйин, аслида хаёт хам ўйин. Пассив актерлар эса хеч қачон асосий рольда бўлмайди унутманг!

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 71908 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 33
1 nilushka   (31-Мар-2013 08:24) [Материал]
Malladesss erinmi maslahat beripsizeee hurmatli L sizga bundo maslahatni kotta holezam bermidi dardizni yozdizmi etganniyam qilin albatta natijasini yozing tatar qizni eshitip bir maqol esimga tushdi (tatardan bo'lsa hotining ketindan chiqar tutuning tongue )

2 bekzod )))   (31-Мар-2013 09:03) [Материал]
qoyile Sardor aka tuppa tuzu psixolgakanszu !!!

3 Frenk-kent   (31-Мар-2013 09:51) [Материал]
Voyy Sardor aka vapshiii zur odamsizda hech kimga maslaxatizdi ayamiysiz
Sizdi kotta qilgan onayizga Raxmat.Shu sayt orqali qanchadan qancha odamlar sogligi uchun ham ruxan ham
javop topadi .Borizga shukur shu saytni boriga shukur thumbup
Sardor okamizdi maslaxatlariga quloq soling singlim
hamma gap yozib bulingan,

4 Shaxzoda   (31-Мар-2013 11:22) [Материал]
Ikki qarindosh turmush qurishdi oiladagilarini hohshi bilan l-n eri sizni erizdek bemehir yaxshi gapirmas so'kmasdi urmasdi u yigitni ham boshqa sevgan qizi bo'lgan ekan. Shunday qilib qiz sabir qilib yashadi bir necha yil farzandli bo'lisholmadi tug'ilib tug'ilmay nobut bo'lardi farzandlari, 6 yo 7 yilda o'g'il farzandli bo'lishdi.
Yillar o'tib yigitni qizga nisbatan mehri uyg'ondi do'stlari aytarkanki xotinimga rahmat shunchalik sabr qildi deb,avvallari xotinni biror joyi og'risa parvo qilmaydigan er endi do'stlari b-n biror o'tirishda birga bo'lib qolsa meni xotinimni tobi yo'q uyga borishim k-k kerakli dorilarni olib bormasam bo'lmaydi deb do'stlarini qisoviga qaramay uyiga shoshilarkan mana yaqinda yana farzandli bo'lishadi. o'g'ili esa bu yil birinichi sinfni yakunlaydi.Hozir ular juda ham baxtli yashashadi bir birini sevishadi.
Singlim siz ham sabir qilig hammasi yaxshi bo'lib ketadi anu sizni sevgan insonni esa hayolizdan chiqzib tashag faqat oilangiz uchun tug'ulajak farzandiz uchun yashang.

5 Extraman   (31-Мар-2013 11:44) [Материал]
Шунака маколалани токат килиб укиб тугри маслахат берганингизга хам эринмаганизга хам эээ борее демаганизга хам койил ))

6 sherzod   (31-Мар-2013 13:31) [Материал]
sarlavxa judayam zo'r eng zo'r domla pisixologiya 100% to'g'ri fikr sardor akaga gap yo'q ko'z tegmasin ilioxim

7 87-91   (31-Мар-2013 13:35) [Материал]
Sayyod maslahatlariz yaxshiyu, lekin boshqa tarafini o'ylamabsizda. O'ziga qarash, stilistga borish, gel, atir, duxi, syurprizlar, bularni hammasi PULku !. Bu ayol meva yeyishga pul topolmay yuribdiku ! Erni o'ziga qaratish uchun, har xil makrli o'yinlar o'ylab topish uchun odamda kuch bo'lishi kerak, holsiz odamga nima yoqadi
Ответ: Endi pulni topishgayam alohida bir boshdan maslahat beriymi? Unda bu ayolga ham chaynab, ham yedirib, va ham ketidan óqlov bilan yemishni itarib hazm ham qildirish kerakmi? Unda òzi nima qiladi? Unda kak ona budet vyjivat'? Asosiy muhim savolga javob berdimku, ólar endi uzog'i bilan 70-100 sòmgina bir qarindosh urug', oka opa tog'a amakilardan homilador ayolga bir dori bahonasidami topilmasa? Eridanam lecheniyaga balo battarga deb olsayam bòladi, ayolga baribir shahsiy harajatigayam oz ozdan olib, yo harajatdan ozdan yig'sayam yollari kòpku. Bu ayolni ichi tokilgan, òzida ishonch bólganida òsha meva dorilarniyam kutmagan bòlardi va talab qilardi. Nahotki oddiy narsani tushunish qiyin? İchki dunyo mustahkamlangach hali tiliyam chiqadi, talabam qiladi. Man asosiy ildizga maslahat berdim, qolgani po inercii poydyot eto je elementarno! Siz hato topaman va ajralaman degan maqsaddamas, biron jóyali maslahat berib yordamiz tegsa kòpro foyda bólarmidi. Ósha pul yo atir va gigiena narsalarni, ha bu maslahatini beribdi, buyog'i mandan savob deb homilador ayolga chin dildan obersezku shunchaki e'tiroz yozganizdan savobiyam ulug' bòlardi. Pul balo battarni birovdan sòrab ham olish mumkin. mehr va diqqat uchun esa òzi harakat qilishi kerak.

8 xoji   (31-Мар-2013 14:06) [Материал]
я проста в шоке  sardor aka qoyilman, to'risini aytsam bunchali darajada kutmodim lekin yana aytaman qoil, psixologya tomondan ancha kuchli insonligizi yana tan bermasdan iloj yu

9 Malenkaya)))   (31-Мар-2013 15:39) [Материал]
Voy Sardor aka aromaterapiyani daxwat gapirip qo'yipsiz lekn, erinmiy 4untirganizga qoil, maladec, bunaqa ma'lumotla ko'plaga foyda beradi lekn, raxmat, iwlarizga omad. Hikoya muallifigayam oilaviy munosabatlada omad bersin Olloh

10 Mrs_Israilova   (31-Мар-2013 16:46) [Материал]
Sayyod po menwe smotrite "velikolepniy vek",ya smotryu rosaayam tasir qivotti...)))) Navernoe odam hohlasa vsego mojet dobitca,eriga gapiriwni ham biliw kere...indamiiiiyy yurursa nichego ne poluchitca,Talab qisin eriku!! kimmi bolasini kotarib yuribdi? Nelzya bit' prostuwkoy ! ozi uchun tugiladigan bolasi uchun kurawiwi kere!
Ответ: Никогда не смотрел и не собраюсь смотреть сериалы!) У меня времени и желания нет быть зависимым от телека. ) Талаб қилиш учунам жасорат керак, ички холатни аввал мустахкамламай туриб қандай талаб қилади? Нимасига ишониб? пффф...

Кўнгли йўқ одамга салбий атака нима фойда беради? Аввал кўнгилни овлаш керакку, как требовать у того у которого нету чувства ? Это обозлит его и результат может стать плачевным вплоть до бракоразводного процесса. Хеч қайси эркакка тили узун аёл ёқмайди! Темболее эркак бефарқ бўлган аёлни тили бўлсаку... Аёлга пичоқ каби макр деган нарса берилган. Афсуски аксарият аёллар у билан сўйса, камчилиги уни таом таёрлашда ишлатиш мумкинлигини тушунади. Талаб қилиш БЕРА ОЛИШдан бошланади деб ёзганларимни яхшилаб ўқисангиз балки сизгаям асқотар.)

11 Shukronа   (31-Мар-2013 18:17) [Материал]
Sardoraka qoil. Juda tori.

12 bek_7282   (31-Мар-2013 19:03) [Материал]
[size=10][color=red]Dahwat man ham qarindowimga uylanvoman o'ylanib qoldim edendi chunki atrofdagi qizlaga iwonch qolmadide Sardor oka ehhe

13 Shaxina   (31-Мар-2013 23:49) [Материал]
Bundan zo'r va orginal maslahat bo'masa kere. Qoyil Sardoraka manaman digan psixoliglayam oldizda qobketadiyu.

14 Javlon   (31-Мар-2013 23:56) [Материал]
o'xxo'o'o'o' shuncha maslahat ya vshoke Sardoaaka xar doimgidek xayron qoldirdiz manimcha bu barcha boyi yetgan vayosh kelinchaklar u.n maslahat

15 Inkognito   (01-Апр-2013 00:06) [Материал]
Sayyodni gaplariga qo'shimcha qilishim mumkin. Homilador ayol sifatida bir narsalarni yegiz kevotgandir lekin sotvolishni umuman ilojisi yoq' emasku. Oyiz bor ekan okez yo singliz bordur ulaga etin opkeb berishni. Ula opkeb bersa gap so'z ko'payishi mumkin bo'sa ya'ni erizi jahli chiqsa etin o'ziz opkeb berin unda dib. Agarda okez va oyizga etomasez yana bitta maslahat homilador ayolga foydali bo'gan narsa sabzi sharbatini iching uyizda u bor C vitaminini beradi petrushka qo'shsez qonizniyam ko'paytiradi. Ananas kivi mandarindan ko'ra shu sizga foydaliroq. Yo' man o'sha mevani yemasam bolami biron joyi kemtikbo'p qoladi dib o'ylashiz mumkin. Bir tanishim er-hotin student yashab yurishganda homilador hotini bir nima egisi kesa bozorga tusharkan nima egisi kesa oladigande haridor bo'lib bittadan totib ko'rarkan albatta sotuvchidan rozilik so'rab.Hamma narsani yo'lini qidirib topsa bo'ladi. Yana bitta maqol chivinni qanoti asragande ayolni makri asreydi. Bitta erni sizzi sevadigan qivolish uchun o'zizga muhlat bering komanda bering va ishga kirishing. Avvalo o'zizi plus va minuslarizi yozib chiqing keyin eringiznikini adolat bilan... Qanaqa kamchiliklariz borligini avvalo o'ziz biling keyin ularni yo yo'qoting yo erizga sezilmiydigan qiyofaga keltiring kere bo'sa oynada o'zizi kulishiz va yig'lashizda qanaqa bo'p ketishizi tomosha qivoling( juda jinnicha maslahatlaru lekin sevilishni xoxlagan malikaga aylanishi kere avvalo o'zi uchun keyin boshqalaram malika ekanligingizga ishonishadi) Sayyodni fikrlari albatta sizga asqotadi

16 Azizochka   (01-Апр-2013 03:44) [Материал]
Sardor aka qoyil thumbup gap y6 lekin... rostanam xaqiqiy psixolog xaqiqiy jurnalistsiz... sizi ijodizga tan beraman...erinmi wuuun4a maslaxat beripsiz... sizi gapizga 100000000% q6wilaman.. t6ri gap... xamma narsani iloji bor..k6ngli y6 odamiyam k6ngliga y6l topsa b6ladi... xaq gapi yozgansiz.. eri qaramayatgan b6sa deme uyam 6ziga qaramasa kere... ikkin4idan erini teliga teyiwi keremasidi bu uni judayam kotta xatosi... pul xayotda asosiy 6rinda turmidi... xamma narsani iloji bor... uyga k6tarib kemidi dmasdan, s6raw kere...4iroyli muomila tabassum bn erini k6ngliga y6l topib gapirsa eri nima b6sa opkeladi, etganini qiladi... keyin u uniyam farzandi tawab q6ymidi... xurmatli L.. manim4a siz saaaal owirvorib yozgansiz xatizi... Sardor akani gaplariga quloq tutsez kam b6mis... ayol kiwi avvalo 6zini ustida iwlaw kere... eriz sizga qaramayaptimi deme ayb sizda...4unarli sizi oilezda k6p odam isteqomat qilarkan.. deme kunizi k6pro qismi owxonada plitani oldida 6tarkan... bundan kelib 4iqadiki eriz keganda siz 6ziga qarabmas owxonadan fartukda yog' xidi gurkirab turgan k6ynelada kutib olas... bilasmi nima... xayotda bundanam yomonlari b6ladi.. Xudoga wukur qilin sizi urib turtkilamasakan... faqatgina wirin s6zini qizg'onarkan... xamma erkelayam xotinini erkalurmidi.. ln bu dgani yaxwi k6rmidi dganimas... u i4ida sevadi... tawqariga 4iqargisi kemidi... nomi bn erkak!!!! siz qattan bilas?! manma farzandam kutvotganakansiz... deme eriz sizga be farqmas... u sizi sevadi faqat sizi taltaytirvormi dp wirin s6zini qizg'onadi...keyi qaynoneziyam mazasi y6q insult b6gan dpsiz... nima onasi ogir axvolda Towkenda yotsayu etda 6gli sizi erkalab 6tirsinmi?! balkim k6ngliga xi4 narsa sig'mayatgandur?! balkim judayam q6pol qb yozgandurman.. ln t6ri gapi yozdim... siz Sardor akani maslaxatlariga amal qilin kam b6mis...

17 AnGeLochKi   (01-Апр-2013 10:09) [Материал]
O'ZBEKNI AYOLIGA O'ZINGA QARA DEB BAHONA QIMELAR ILTIMOS SILARDAN uyda ota onezu aka ukalarizu opa singillarizu o'tirvolib kelin uni qilish kerag buni qilish kerag deb qoqqan qoziqdek urib olsa ularni hizmatidan ortib bechara bolasidan ortib erini kir chirlarini yuvib ovqatini qilib yana o'ziga ham qarasin degan kamsitishni eshitish juda og'ir nabarot shu xizmatlariga raxmat aytib oyog'idan o'psenglar ham KAMLIK QILADI bazilar noshut noshukur qiladida kelin bo'lgandan kegin deb bezrayiiiib turaveradi qup quruq to'nkadek bir o'zi yolg'iz faqat o'zini eri va bolasi bo'lsaku o'ziga qara deb tana qilishsa bu qiz aytyabdiku qayna opalarim bor deb tak chto bu qiz ikkinchi usulni qo'llasa yaxshi bo'ladi deb o'ylayman eng muhimi shuncha mehnatni shuncha sadoqatni qilib qo'yibdi agar rost bo'lsa UMUMAN O'ZIZNI YERGA URMEN ERIMGA YOQMIMAN DEB NABAROT O'ZIZNI SHU AYTAYOTGAN NARSALARIZDAN USTUN QO'YIN SHUNDA HAMMASI YAXSHI BO'LADI HAYOTGA KULUB QAREN KAYFIYATIZHAM KOTARILADI AHAMYAT BERMEN HECHQANAQA GAP SO'ZLARGA BU SHAXSIY FIKRIM!!!!!!

18 Rose   (01-Апр-2013 10:53) [Материал]
САРДОРЧИК АХ ЗАВИДУЮ В ВАШЕЙ СУПРУГЕ)))))))))))) СЛОВ НЕТ!!!!!

19 iNodirAdilove   (01-Апр-2013 13:34) [Материал]
voy voooo PAXTA bozor bup ketiptikuu....! Sayyod psixologmas Sayyod kop iwlani qib kurgaman diganla! bunisiga gap yuguuu lekin commentlaga mavzuga ta'aluqli nmadur yozila! turi Sayyod uz iwini ustasiku lekn ohirgi payt sal uzgardila! yomon tarapgamas yaxwi tarap lekin babi uzgariw buldi... etmoxci buganim: turi hamma yengili wou biznes olami tadbirla hamasini uz urnida va tuliq yetkaziwadi Sayyod.uz lekn br mavzu sal kupayb ketti!)))

20 Mrs_Israilova   (01-Апр-2013 14:28) [Материал]
Manga AS qotiwini keregi yok!! U menya t'fu t'fu v jizni takogo netu! Moy muj oberegaet menya i moix detey!! dlya prosto diko na takie mujya kotorie jenyatca i bezrazlichno otnosyatca k jenam i detyam!Deti oni dlya nas vse! s rojdeniya i do mi za nix v otvete! vi sovsem ne ponyali chto ya voobwe imela vvedu, jal'.....tut delo vovse ne v jene a neotvetsvennom muje,k sojaleniyu takix sredi vas ne malo! Isqirtlik bexayolik k sojaleniyu ne pokidaet mujchin...

21 sherzod   (01-Апр-2013 16:47) [Материал]
demak haliyam shu mavzu man tushunmadim haliyam o'tiribsizmi hurmatli L o'zizni qo'lga olinda harakatni boshlang axir qanaqa zamonda yashayapmiz qarang atrofga engilganga hech kim qo'l uzatmiydi bunaqa qarab tursayiz bilmadim engilmang hozirgi kunda yumshoq tabiatlik o'tmiydi kimni yo'lida uchrasayiz ustizdan ezg'ilab ketadi shuning uchun kuchli bo'lishiz kerak kasalman deb o'tiruvursayiz qop ketasiz chiqing atrofga suxbatlashing odamlar bilan bo'layotgan o'zgarishlardan xabardor bo'ling qanaqa ishlar bo'lyapti ichizga ancha toza havo kiradi chalg'iysiz yopishib olmangda erizga qoying befarq bo'ling o'zizni nazorat qiling oynaga ko'proq qarang kurashmasiz qandoq qilib yaxshi bo'sin xayotiz hayot bu kurashlardan iborat to'g'rimi sardor aka aytaman desa gap ko'p xammasi o'zizga bog'liq.

22 сора   (01-Апр-2013 17:13) [Материал]
бу келинни ахволини жуда яхши тушуниб турибман ахир этиб турибдику уйдаги ахволни аклан ожиз кайин опа яна кайнаопаларини боллари бор экан кайнона касал экан уларни овкати кир чири дегандек бу юмушлар шу келинни буйнида булиши керак жуда акилли киз экан шунча юмушларни килиб бирон марта миннат килиб ёзмабди ахир айтса буларди мен мана бунчанга каряпман деб эрига  анов улгур эриям кучадагини ялаб юровирмасдан уйидагингаям мехр бериб куйса узун жойи кискариб коладими олдиндан оккан сувни кадри йук хафа буменг сингилжон хаммаси яхши булади мен хам кариндошга турмушга чикканман олдинига шундай туюлган худди эримни менда кунгли йукдек лекин фарзанд хаёт кувончу гамлари билан булиб бир биримизга ишонч ва мухаббат уйгонди бир кун келиб бу ёзганларизи эслаб кулиб юришиз хам мумкин хозир бизга хаммани хаваси келади у ёт кизларга ишонмай кузими олдида катта булган деб менга уйланган мен хам яхши таниганим учун рози булганман энг асосийси шуку ишонч сиз хозир жуда ажойиб даврларни бошиздан утказяпсиз сиз ахир АЛЛОХ хохласа она булиш арафасидасиз бу эса хаммагахам насиб этавермайди бундай пайтта кунглингизни кенг килиб факат яхши нарсалар хакида уйланг чунки хозирги характерих ва настроениянгиз болага утиши мумкин хар нарсадан уйланиб ич этингизни еб юрсангиз болангиз хам инжик еглоки узукара булиб тугилиши мумкин хозир у ичингизда хеч нарса билинмайди кейин тугулиб тунлари  тинмай еглаб хеч нарсага унамасдан турберса ана унда эриз жахли чикиши мумкин кулокларим билан эшитганман дугоналарим этишган анавинини овозини учир деди бошка уйга чикиб ётибди эрим дейишганини

23 Superka1017   (02-Апр-2013 15:57) [Материал]
SaYYod жанаблари жуда тогри маслахат берибдила,маслатга амал килиш колибди холос...Бу маслахатлар факатгина шу кизга эмас бошка кизларга хам яхшигина маслахат болибди...Маслахатиз ёрдам бериб ойласига кувонч олиб келса ажаб эмас ... SaYYod жаноблари сизга ойлавий бахт ва хотиржамлик тилеман !!!=)

24 Oqila   (03-Апр-2013 17:55) [Материал]
Salom L.  sizga maslahatim yuqorida etilgande o'zingizga yaxshilab qarang, va uyat bo'lsa ham yozaman lekin hayotta asosiy rol shu, intim hayotingizni ham rivojlantiring. .... Xudo hohlasa hammasi ko'nglizdagidek bo'ladi, lekin yana bitta maslahat, siz ham o'zingizga yaxshilab qarang, hadib eringizga suykalavermang kuting, keyin u ham sizga e'tibor beradigan bo'ladi.

25 Sanam   (05-Апр-2013 18:24) [Материал]
kooooooootttttttaaaa rahmat Sardor aka.xuddi manga kere maslaxatlani beribsiz

26 Muhim emas   (07-Апр-2013 06:05) [Материал]
Ayol kishi sifatida hamma "o'zizi yaxshilang" degan manoda maslahat berayotganlarga, bitta narsa haqida öylab ko'ringlar dimoqchiman. Bu yozayotgan ayol L hozir homilador, bunaqa payt odam o'zini siqmaydi, balki gormonlar majbur qiladi. Bilasizmi hozir bu odamni organizmida qanaqa o'zgarishlar kechyapti? Erkaklar uchun sal tushuntirib o'taman, tasavvur qiling tomog'izga yig'i tiqilib qolgan lekin hafa emasdiz va kuni bilan shu his bilan yurasiz. Hatto bir oddiy reklama ko'rayotib ko'zizdan yoshlar oqib ketaveradi. Kino ko'rayapsiz hamma qayg'uda siz esa qattiq qattiq kula boshlaysiz, shunchaki judayam kulguli tuyuldi sizga. Yoki oddiy qo'rquv, quyosh botayapti sizga esa qiyomat yaqinlashayotgandek tuyuladi, qaysidir yaqiningiz o'lishi mumkindek tuyulaveradi, xuddi uyda yana kimdir bordek..... va hokazo.    
Homilador ayolni o'zi qarovga muhtoj, chunki uning tanasida ikki jon yashayapti. Sizga eng yaxshi maslahatim atrofdagilar bilan gaplashing. Ular homiladorlikni qanday kechirishgan, shular haqida. 
Erga kelsak u sevmaydi, xolos. Man erim bilan 3 yil ichida har qanaqa körinishda bo'lganman, lekin sxemani buzmaymiz. Bir marta sayohatdaligimizda yuzim shishib ketgan xuddi ari chaqqandek(tuqqan onam ham tanimagan bo'lardi), o'sha hafta har kuni yotganmiz. Odam qanaqa ko'rinmasin yurakda o'sha his bormi shuni o'zi yetadi. Haftada bir marta cho'milib, boshimi 2 haftada bir marta yuvaman. Tog'ri man yashaydigan joyda odam kam terlaydi, lekin aromatniy emasman dimoqchiman.
Siz faqat o'sha boshqa qiz yo'qolishini kutishiz mumkin. Shundagina eriz sizga ahamiyat berishi boshlaydi. 

Lekin qoyil qomadim maslahat beruvchilarga, nega erkak haqida hech kim hech nima demagan, erkak shunchalik muqaddasmi o'zbek madaniyatida? Nega L ham o'g'il bola tug'ishni hohlaydi, axir eng mehribon eng g'amxo'r farzand qiz emasmi? Odamzotni ko'paytiradigan kim? Dunyoda 10 ayol bilan bir erkak tirik qolsa odam ko'p ko'payadimi yo 10 ta erkak bilan bir ayol tirik qolsa ko'p ko'payadimi?
Nega qizlarga bolaligidan ovqat qilish, erga yumshoq gapirish digan narsalar uqtirib kelinadi-yu, lekin o'g'il bolalarga oilali bo'lgandan keyin boshqa ayollar bilan bekinib gaplashmaslik, ayoliga mehr ko'rsatish, shirin so'z bo'lish, hayz ko'rgan ayol bilan ehtiyot bo'lib muomala qilish kabi narsalar o'rgatilmaydi. Axir erkak kishining miyyasi kattaroq deyishadi-ku, bu malumotlar sig'maymaydi deb o'ylashadimi? Yoki onalar og'il bolani tug'ib taltayib ketishadimi?

27 SAMIRA   (18-Апр-2013 21:10) [Материал]
TATAR BOR JOYDA XATAR BOR BUNI HECH QACHON UNUTMANG ERIZ SIZFA FAQAT ONASI ETGANI UCHUN UYLANGAN TATARDAN ULIB QUTULMASA BOSHQA YUL BILAN QUTILIB BULMAYDI!!! xot siz kukla barbi bulsangiz ham eriz sizga ko'ngil qo'ymaydi. Да может некоторые советы и правильные но 80% чуж собачий!!

28 ilmiraxon   (03-Июн-2013 16:28) [Материал]
Sardoraka judayam foydali va kerakli maslahat beribdilar,o'zbek ayollariga hos.
L.singlim maslahatga quloq tutgan holda ish ko'ring.Zora eringizga hudoim insof bersa ajabemas.Singlim o'zingizni qo'lga oling, ko'p yeg'lash bola uchun havfli.
Siz o'zingizni eng go'zal eng bahtli insonman deb hisoblang.Qandaydir tatar qiz haqidagi fikirlarni miyangizdan chiqarib tashlang, u kimu siz kimsiz farqqi bor.

ko'chadagi "qizlar" erkaklarga hotinlik qilmaydi hechqachon,aksincha pulini shiladi.Ko'chadagi qizlarga nima kerak faqat pul!!! Shu tariqa honavayron bo'lgan erkak albatta hotini tomon intiladi.Mana shu erkaklarni zaif tarafi!!!
Uyida guldek hotini,bolasi turib ayoliga hiyonat qilishadi.

29 Nozanin   (07-Авг-2013 22:32) [Материал]
Sardor aka siz bn qanaqib boglansa boladi? Man uchun bu judayam muxim, iltimos yordamiz kk.

30 Nozanin   (07-Авг-2013 22:35) [Материал]
Sardor aka mangayam maslxatiz kk. Yordamizga muhtojman. Siz bn qanaqib boglaniwim mumkin?

31 гули   (17-Июн-2014 13:05) [Материал]
нимага энди шуларни биринчи эркак эмас аёл килиши керак ахир аёл хам бошка аёллар сингари яшагиси эри хурмат килишини хохледи борку шунака эрларам хотини шунака кимасаям уни хурмат килиб вакти билан айлантиргани опчикади

32 shahida   (03-Июл-2014 09:23) [Материал]
mashhur BillKlinton ayoli Hillary Klinton bilan Hillary katta bo`gan pasyolkani aylaniiiib
yurishgan ekan, uzoqdan yerda ishlayotgan fermerni ko`rib Hillary mana shu odam
mani sinfdoshim bo`gan, rosa mani sevib izimdan yugurgan deb qolibdi. shunda
Bil Klinton kulib, agar o`shanda shunga tekkaningda, mana shu yerda birga
ishlab yurarding debti. Hillary esa javoban miyig`ida kulib, yo`q agar man unga
tekkanimda, siz emas, u prezident bo`lardi degan ekan. bu gap tagida nima
yotganini ayoola juda yaxshi biladi. ayol kishi o`zini qayerda ko`rmoqchi
bo`lsa o`zi harakat qilmaydi, balki erini shu darajaga tayyorlaydi. kim bilan
qay ahvolda yashasang, bilginki, sen shunga loyiqsan deyilgan ekan hadisda. shu
hayot kerak bo`sa yashayver. agar yo`q bunga loyiqmasman desang, harakatingni
boshla. bu maslahatla erkak kishiniki ekanligi shunday bilinib turibdi. judayam
jo`n va hamma bilgan narsala demoqchiman. agar ayol o`zi xohliyman desa,
ehheeee uni makri oldida, har qanday oliy toifali psixolog ham ip esholmiydi.
ayol kishida o`yin ko`p bo`ladi

33 Muzayana   (11-Сен-2015 16:51) [Материал]
Assalomu aleykum bezota qivomman uzur manga sizlarning maslahatingiz kere mani yowim 20da bo'lajey turmuw o'rtog'im 21dala oramiza juda yaxwiydi hicham mandan hich narsa bekitmasdila nimagadir oxirgi voxtlada o'zgarib qoganla har kuni kechqurun iwdan Keyin gaplawamiza maza qip gaplawardu kuliwib soat tungi 1-2bo'ganini bilmiy qolardiy hali to'yimiza bo'miydi keyingi yilga hudo holasa manga ko'p sovchilaga kegani uchun fotixa qilingmiza 2yildan biri gaplawamiza oxirgi 1xafta o'zgarib qoganla gapirsam jaxllari chiqvottila sizga nima bo'ldi dsam zerikdim dvottila nimadan dsam indamila Nahot turmuw qurmiy mandan zerikkan bo'sala? Nima qiliy ? Yana oldindaka bo'liwimiza uchun? Iltimos maslahatla berila? Sila baribir smsam kotta ko'p narsani chunadigan insonsla oldindan kottakon raxmat!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!