13:41 МЧС огохлантиради: Сахнада торнадо! | |
Ўзбек санъатидаги фольк примадоннаси саналмиш торнадо-аёл Хосила Рахимованинг бу йилги концерти хам доимгидек сахна ва томошабинлар зали оралиғи чек-чегара билмас тарзда ўтди. Бу нафақат томошабинлар тарафидан балки хонанда Хосиланинг ўзи тарафидан хам кўп кузатиладиган холат. Фақат бу йилгисида одамлар Хосилани либосларини йиртиб ташлашганини хам гувохи бўлдик. Бу фотога хам мухрлангану аммо этикага риоя қилиниши шарт бўлган холатлар сабаб у суратларни тақдим эта олмаймиз. Лекин ким ва қандай қилиб уни шу тарзда амалга оширгани биз учун аср жумбоғига айланиши табиий. Ходимларимиздан бири Нодира шу куни фотографликни ўтаган бўлиб у Хосиланинг концертига биринчи маротаба тушаётганидан хайрат ила шок билан чиққанини яшира олмади. У хануз уйига қамалиб олган холда ўзига келмоқда. Нозик ва романтик психикасига ўта жиддий жарохат етган) Унинг фикрича Хосила бу Муниса Ризаеванинг ёши ўтган ва ўта ашаддий талқини лекин унданда энергияси портллаган тури. Концерт охиригача ё сахна ўпирилиб ичига Хосила тушиб кетади ва ёки тепадаги дўпписифат ва ёки ўтовсифат мослама ағанаб тушади деб ўйладим дейди у.
Мазкур репортажимизни кўтаринки кайфиятда тақдим этарканмиз Хосилага танқид ё кулиш эмас, очиғи, салбий фикрлар эмаслигини хам тушунарсиз деган умиддамиз, зеро асосийси унинг ижоди ва концертидан ёмон хислатлар сезмайсиз , хаммаси ижобий. "Прикол" ва хайрату шоклар хам хаммаси ижобий. Шунчаки уни концертини ўзи каби эмоционал тарзда етказмасликни иложиси хам йўқда. )
Хосиланинг ижодий намоёнланиши кўпчилик учун хамиша хайрат ила шокка тушургувчи тарзда ва буни у хатто клиплари орқали хам етказиб бера олади, балки шу сабаб хам унинг концертига шу каби энергия сохиблари йиғилишади. Билмасам, лекин менимча келаси йиллардан Хосиланинг концертига қўриқчиларни МЧС даражасигача кўпайтириш лозиммикан, зеро бу йил либослар йиртилишигача боришган бўлса кейингисида Хосилани...ва ёки Хосилани ўзими...хуллас, келинг концертдан репортаж қилган Шахло Қодировага сўз берсак:
23-апрель куни Истиқлол санъат саройида Хосила Рахимованинг “Элимдан айланай” номли концертига старт берилди. Концерт хақида гапирганда сахна, кийим ва бошқа “фишка” деган нарсаларга ахамият беришга улгуриш қийин. Чунки.. Демак, фикрларимни бир бошидан бошлайман: Залга кирганингизда жуда хам кўпгина бўш ўриндиқларга кўзингиз тушади. Рости хам бемалол жой топишингиз мумкинде)) ўтиришгаку жой бор лекин юришга жой йўқ, чунки хамма ўйнаш, чапак чалиш, худди отда ўтириб югургандек югуриш билан банд ва хатто отга ўхшаб кишнашлар хам бўлди дейди шок холатидаги бизнинг супер фотографимиз. Энди бемалол тасаввур қилаверинг концерт залида нималар бўлганини)
Яна бир шу билан боғлиқ холат: сахнанинг тепа қисмида чироқлар ўрнатилган ускунани худди ўтовдек ёки дўппига ўхшатиб ясатишган. Кааатта дўпписифат ўтовде хуллас. Ана шу ускунани концерт сўнггигача “хозир узилади, хозил тушиб кетади” деб ўтирдим. Чунки хам залда, хам сахнадаги сакрашлардан ўзи хам тинмай қимирлаб, у хам “ўйнаб юрди”. Одамлар мазза қилишди. То бошидан охиригача тинмай ўйнаганлар, сакраб, югуриб чочилибла кетишди. Сахнагаям чиқиб ўйнаб кетишди. Опаям сахнада мазза қилиб чочилибла рақсга тушдиладе) Концерт охирларида зални бир айланиб кегунларигача одамлар талаб, кийимларни тортиб йиртишгача улгуришдия)
Нималар бўлмади, нималар бўлмади а.. Чипталарнинг (агар рости хам шундай бўлган бўлса!) қаердадир айтишларича мажбурлаб сотилган бўлса, концертда аниқ ювилиб, тозаланиб, оппоқланиб кетдиде) Бундай кайфият фақатгина залда эмас, сахнада хам кузатилди. Сахнада тўй хам бўлди, отлар кишнади, рақслар ва қўшиқлар хаммаси шўх, сокин қўшиқлар эса кам бўлди. Бир қўшиқнинг бошланиши рости отнинг кишнаши билан бошландиде) Камига Хосила опа отни виртуал равишда миниб сакрадилар хам))
Камчиликлари хақида хам етарли гапириш мумкин. Бу камчиликлар асосан (!) техник носозликлар. Томошабинларга хам сезилибди бу, концерт вақтида бир тарафдаги колонкалардан бири ё бир нечтаси учиб-ўчиб қолаверди. Сахна ортидаги кузатувим бўйича, негадир концертга тайёргарлик яхши эмасга ўхшаганди, бу хақида фикрлар хам айтилди. Балки шу сабабли хам носозликлар кузатилгандир.
Яна бир носозлик Хосила Рахимова сахнага ўзининг куёви Бахриддин Зухриддиновни таклиф қилганида бўлди. Улар айтиши керак бўлган дуэт қўшиқ ўрнига бошқа қўшиқни қўйиб юборишди. Хосила Рахимова техник носозлик дея, узр сўраб, мусиқачиларидан қайтадан бошлашни айтганида яна шу қўшиқни хато қўйиб юборишди. Сўнг Хосила Рахимова қўшиқ сўзларини жонли куйлашни бошлаганида, мусиқани хам жонли чалиб беришди. Қўшиқни тўлиқ жонлида куйлашди ва вазиятдан бу ерда вазиятдан омадли чиқа олишди. Сўзларида лекин бироз қийналишганга ўхшади). Бундай бўлишига сабаб эса, бу дуэт режада бошидан бўлмагани, концертга яқин кунда режага қўшилган ва бу хақида концертнинг трек терган ходими айби билан қўшиқ рўйхатдан қолиб кетгани бўлибди. Лекин хонанда ва унинг куёви бу вазиятдан жонли ижро билан чиқа олишди.
Концертда бошловчилик қилган Аваз Охун хам бир хил чиқишларини салгина чўзиб юборгандек туюлди менга ва фақат менга эмас экан) бунга сабаб унинг Хосилани сахнага чиқишга тайёр бўлиб, парда ортида турганини кўрмай қолгани экан) Менимча. Барибир тайёргарлик сустлигиде) Аваз Охунни рахматли Хожибой Тожибоевга ўхшатишарди, аммо биз уни кўпроқ Петросянга ўхшатдик. Ўша қилиқлар, мимика , эмоционал харакатлар ва хоказо.
(Шу "Махаллада дув-дув гап" ва "Келинлар қўзғолони"сиз на бир концерт ўтади, на қўшиқлар хаттоки ва на бир фильм ёки клип. Янгилик йўқ, хамма шу икки фильм атрофида айлангани айланган. Яқинда Наврузга атаб фильм қилишибди у ерда "Суюнчи" фильмини янгича ва "ўлиб қолган" тури. Ижодкорларда афсуски ижод ўтган, хорижникиям қолмаяпти, ўзимизникиниям қайта ва қайта сийқаси чиқиб чириб кетди хамки кўчириб қайтариб ётипти. Фольк хонандаси Хосила опа хеч бўлмаса шунга тегинмаса бўларди, шундоғам уларни концерти ўзгача ва ўзига хос. -Сайёд)
Шахсий, якуний фикрим барибир ижобий-позитив) бошқача бўлиши қийин хамде, тўйдан ўтиб тушди ўзи хам) Мухими томошабинга жуда ёқти ва буни пайқаш жуда жуда осон эди. Сахнадаги раққослар ва томошабинларнинг аксари кийимларигача деярли бир хил. Бутун зал раққос ва раққосадек! Бу концерт учун Истиқлол санъат саройи торлик қилади, сиғишмадиде)
Катта стадионларда, оёқ кийимларсиз, керак бўлса ана микрофонни хам қулоққа тақадиганидан Хосила Опага бериб, сакраб ўйнашга халақит бермаслиги учун) ана шундай тасаввур қилдим. Атрофда бепаён дала, отлар ва хамма рақсга тушсин!) Драйв по ўзбекский))) Зўр!
Барибир энг мухими, томошабинлар мазза қилди, зерикканларни топиш қийин. Бизнинг фотографимиз биринчи бор бундай концертдан кейин албатта шокда, менда эса иммунитет)) (Қайсидир йили тушиб шокка тушишга улгургандим)
Шахло Қодирова тайёрлади, суратлар муаллифи шўрлик Нодира Махмудова.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 6211 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |