Бош сахифа » 2010 » Декабрь » 30 » Машхурлар сархисоби 2-қисм
06:07
Машхурлар сархисоби 2-қисм
 Режиссёр-клипмейкер Жасур Шаметов

            1. Янги йил деганда, албатта Янги йил билан боғлиқ ҳамма яхши нарсалар! Янги йилни қандай кутиб олиш, оила давраси, безатиш ишлари, (кулиб) эски йилда 365 кун давомида ўзингиз билан бўлиб ўтган ёқимли, ҳар хил қизиқарли воқеалар, ҳаммаси ёдга келади. Яхши тилаклар, янги ғоялар, режалар билан Янги йилни кутиб оламиз. Мени Янги йил деганда, Худога шукур, фақат яхши нарсалар ёдимга келади.

            2. (кулиб) Ўтган 2010 йил менга (ҳазил билан) рафиқамни совға қилди! Уйландим! 2010 йил менга, ўзимга ишонч берди, янги туйғулар, ҳаётга янгича қарашлар! Ижод борасида ҳам янги ижодий ҳамкорликлар, янги мулоқотлар, янги ижодий сафарлар, тажриба алмашиш, кўп ҳодисалар бўлди.

            3. Нима кутишим мумкин? Уйқудан уйғонганда, яна бир янги кун туҳфа қилганлиги учун, Оллоҳга шукур қиламан. Биз доим олдинга интилишимиз керак, ўз мақсадларимизга эришишимиз керак деб ўйлайман. 2011 йилда  ўзимдан албатта, ижодий режалар кутяпман. Янги ижодий танишувлар, ижодий мулоқот ва ҳамкорликлар, албатта, иш борасида янада жиддий ва профессионал даражага чиқиш.

            Ҳамма яқинларим, дўстларим ва мухлисларга соғлик-саломатлик тилайман! Янги йилда нимаики тилак қилсак, ҳаммаси амалга ошсин!

  Сардор Раҳимхон

1. Янги йил деганда биринчи бўлиб, совуқни ҳис қиламан. (кулиб) Кўз олдимга қор келади. Янги йил дегани байрам, ўйин-кулги, ҳаммани кўз олдига Қорбобо ва Қорқиз келади. Лекин, мен шу пайтгача, ёшлигимни ҳисобга олмаганда, ўзимни таниган пайтимдан бошлаб, янги йилни ҳис қилмаганман. Мен учун Янги йил ҳис қиладиган байрам сифатида, кўз олдимда ҳеч қачон намоён бўлмаган. Мен учун Янги йил байрам эмас. Мен учун байрам, мисол учун Наврўз, ўзимизни миллий байрамимиз, Ҳайит, ота-онамни туғилган кунлари, ёки яқинларимни тўйи бўлиши мумкин. 8 март байрами, чунки аёлларимизни байрами, Мустақиллик куни.

2. Мени энг катта бахтим, 2010 йилда уйландим, оила қурдим. Бу мен учун катта муваффақият ва ҳаётимдаги ўзгариш, катта қадам. Умумий қилиб айтганда эса, 2010 йилни ўзига яраша совғалари билан бир қаторда, ўзига яраша мудҳиш "совға”лари ҳам бўлди. Мисол учун, яқин ҳамкасбларимиздан "Радиус 21” гуруҳи солисти Шаҳзод Ғуломов ҳаётдан кўз юмди.

            3.  Энг катта кутаётганим, (жилмайиб) фарзандли бўлишни кутяпман. Худо менга ҳам фарзанд берсин, бу мен учун ҳаётда энг катта бахтлардан биттаси, шуни орзиқиб кутяпман. 2010 йилда тўйим сабабли қолдирилган концертимни, 2011 йилда ўтказиш, бир йил танаффусдан кейин концерт бериш ниятидаман. Оилавий ўзгаришлар борасида эса, 2011 йилда (жилмайиб) укам уйланса керак. Яна ижод борасида эса, 2011 йилда  «New Star Media» продюсерлик марказидаги ёшларни халққа танитиш. 2011 йилда шу ёшларни, яъни "Баён” гуруҳини, Ҳумоюн Мирзо ва Дилсўзни халққа танилишини кутяпман. Шунга ҳаракатдамиз.

            Янги йилда ҳаммани ўйлаган эзгу ниятлари амалга ошсин! Самимийлик, оқибат, оддийлик ҳеч кимни тарк этмасин! Ҳаммани ёнларидаги яқинлари ҳамиша соғ-саломат бўлиб, ёнларида бўлишсин! Ҳамма инсонларга хурсандчилик, хонадонларига бахту саодат, тўкин-сочинлик, қут-барака, имон тилаб қоламан.

   Нилуфар Усмонова

1. (жилмайиб) Янги йил деганда кўз олдимга ўғлим келади. Совғалар, Қорбобо ва уйни безатишимиз келади. Чунки, ҳар йили Янги йилда болам билан совғалар олиб, ўраймиз. (кулиб) Арчани тагига совғалар қўямиз. Бу анъана бўлиб қолган.

2. Ўтган йил ҳаётимдаги энг катта ўзгаришни берди. Иккинчи марта она бўлиш бахтига қадам қўйдим. Яъни, турмушга чиқиб, аёллик бахтини топдим. Ижод томондан ҳам анча ютуқларга эришдим, «М&TVA 2010» мукофотини қўлга киритдим. Бундан олдин эса, "Ўзбегим таронаси” радиосини 10 йиллик концертида бўлган хит-парадда ҳам, "Бир кунинг бахш эт” қўшиғим ўрин эгаллаб, тақдирлангандим.

3. (кулиб) Албатта, 2011 йилда фарзанд, оилавий кўпайишни кутяпман. Иккинчидан, ўз олдимга 2011 йилда, ўз устимда яна ҳам кучироқ ишлашни аниқ мақсад қилиб қўйдим. Масалан, фарзандли бўлиб, декретга чиқиб кетди эмас, аксинча, яна ҳам ўз олдимга қўйган режаларим кўп. Шуларни кутяпман.

            (жилмайиб) Янги йилда ҳаммага фақат яхшилик тилайман! Янги йилда чиройли янгиликлар бўлсин! Ҳаммани ҳаётида чиройли томонга ўзгариш бўлсин! (кулиб) Касалликлар, уришишлар эски йилда қолиб кетсин! Янги йилга янгиланиб, уришганлар ярашиб, севишганлар турмуш қуришсин! (кулиб, яхши кайфиятда) Турмуш қурганлар кўпайишиб, кўпайишганларни ишлари ривожланиб кетсин! Ҳаммани хонадонига тинчлик, барака тилаб қоламан!

   Шохруххон

1. Янги йил деганда (кулиб) мандарин, оливьесалати эсимга тушади. Яқинларим билан кўришаман. Ўтказилаётган кўплаб байрамларга борамиз. Янги йилда унчалик дам олмаймиз-у, лекин хурсандчилик билан ўтади. Янги йил зўр байрам.

2. Ўтиб бораётган 2010 йил менга кўп нарса берди. Йил тугаётганда ўтказилган «М&TVA 2010» тақдимотида, "Дажонам” қўшиғим йилнинг энг яхши қўшиғи деб эълон қилинди. Ваҳоланки, бунга лойиқ қўшиқлар кўп эди.

3. Янги 2011 йилда, биз яна бир янги қўшиқ қилмоқчимиз. Концерт, альбом ва албатта, (кулиб) "йилнинг энг яхши эркак хонанда”сига ҳаракат! Бундан ташқари, янги кинолар! Ўзимни фильмимни суратга олиш ниятидаман, номини "Бахтли бўл!” деб номладик. Олдинги номи "Жаноб миллионер” эди.

Кириб келаётган Янги йил ҳаммага бахт ва омад олиб келсин! Ҳаммага энг зўр тилакларимни тилайман!

  Шаҳриёр

            1. Янги йил деганда кўплаб ҳиссиётларни, ҳаяжонни ҳис қиламан. Янги йил энг ажойиб, энг ёрқин байрам. Янги йил ўз номи билан, ҳамма нарса янги, янгича бўлиши керак. (кулиб) Янги йилда менимча, ҳаммаси янада яхши, янада ёрқин, янада кўп ва янада яхши бўлиши керак!

            2. Ўтган 2010 йил мен учун оптимал йил бўлди деб ўйлайман. "Ўзбегим таронаси” радиосининг 10 йиллигидаги хит-парадда, мен куйлаган дуэт "Фарёдим”, 2010 йилнинг хити бўлди. Ўтган йил мен учун, яхши ва ёқимли йил бўлди. Кириб келаётган 2011 йил бундан ҳам ёрқинроқ, бундан ҳам яхшироқ ва муваффақиятли йил бўлади, деб умид қиламан.

3. Мен Янги йилда кўп ишлашни ва ижод қилишни ҳоҳлаяпман. Мени ижодимни мухлислар, тингловчилар муносиб баҳолашларини кутаман. (кулиб) Албатта, мукофотлар, фикрлар кутаман.

Энг муҳими, юртдошларимиз соғ-саломат бўлишсин! Ҳар доим тинчлик-хотиржамлик бўлсин! Юртимизда ҳамиша байрамлар кўп бўлсин ва биз бу байрамларни хурсандчиликда нишонлайлик!

   Манзура

            1. Янги йил деганда, айниқса қор бўлса, худди эртаклардагидек кўринади. Агар эътибор қилсангиз, ҳатто катта ёшдагилар ҳам, арча ясатишади. Безатилган арча ва чиройли ўйинчоқлар, (жилмайиб) хушкайфият бағишлайди. Ҳозир шаҳримиз шундай чиройли-ки, ҳаммаёқ ёниб турган чироқлар билан безатилган. Жамоа бўлиб, оқшомларда янги йилни кутиб оламиз. Қорбобони кўриб (кулиб) қанчалик қувониш мумкин. (самимийлик билан) Мана шу болалардек беғуборлик, қувонч, худонинг қудрати бўлган оппоқ қор, ҳаммаси яхши кайфият, умид беради. Янги йилда ҳаммаси эртакона бўлиши ва биз нимадир кутишимиз, болаликдан қолган ва қонимизда бор деб ўйлайман.

            2. Ўтган 2010 йил мен учун жуда ҳам ажойиб йил бўлди. Йил давомида мен кўплаб лойиҳаларни амалга оширдим. "Севардим такрор” қўшиғимга клип суратга олдирдим, "Севгинатор 2. Қайнона операцияси” фильмида суратга тушдим. Бу фильм томошабинлар томонидан жуда яхши кутиб олинди. "Нетай” қўшиғимга ҳам, ўз ғоям асосида клип суратга олдирдим. Унда "Милитари” услубида кийинганман. Яна, Мавлуда Асалхўжаева билан дуэт куйлаб, ушбу дуэтга ҳам ўзбекона кўринишда клип суратга олдик. Йил жуда ҳам унумли йил бўлди деб ўйлайман. Шунингдек, яқинда бўлиб ўтган «M&TVA 2010» тақдимотида мени севимли ҳамкасбларим Нилуфар Усмонова ва Шохруххон, Озодбек ака Назарбеков тақдирланишганидан ҳам хурсандман.

            3. Энг муҳими, биз учун бу тинчлик. Кейин эса, мен ўзимга нисбатан талабчан бўлишим керак менимча. Чунки, доим қизиқарли клип суратга олдирамиз, лекин бошқа тарафдан эса "кейин нима бўлади?” деган савол туради. Ҳар доим бир оз ҳаяжон бўлади. Негаки, кейинги ижод ундан ҳам яхши бўлиши керак назаримда.

            Ёшларга тилакларим: доим олдинга интилиш керак, ҳайратлантириш керак. Бу тилакларим, (самимий) албатта ёш ҳамкасбларимга аталган. Халқимизга, мухлисларга эса, Янги йилни яхши кутиб олишларини, чиройли ўтказишни ва хурсандчиликларни тилайман! Ҳамиша осмонимиз тинч бўлсин! Ҳар доим яхши кайфият ёр бўлсин!

   Шохжаҳон Жўраев

1. (жиддий) Тўғрисини айтсам, мен янги йил кутмайман, байрам қилмайман. Байрамларни ёмон кўраман, байрам кутмайман. Туғилган кун ҳам қилмайман. Янги йил ҳам, мен учун оддий кундек ўтиб кетади.

2. Ўтган 2010 йил мен учун "Фариштагинам”ни берди.

Албатта, қўшиғимни назарда тутяпман!

3. Мен ўзи йилдан бир нарса кутмайман. Табриклашни ҳам, табриклаганни ҳам ёқтирмайман.

 

  Зохиршох Жўраев

1. Янги йил деганда, инсонни ҳаётидаги яна бир янги кун, янги йил, бахтли кунлар, ҳаёт давом этишини тушунаман. Янги ҳис-туйғуларни ҳис қиламан.

            2. Ўтган 2010 йилда жуда кўплаб янгиликлар бўлди. Янги қўшиқлар ёздим, альбом чиқардим, кўп бошқа давлатларда концертларда бўлдик. Худо ҳоҳласа, 2010 йилдан яна ижодга қайтиб келдим десам ҳам бўлади.

            3. Янги 2011 йилда Оллоҳ насиб қилса, янги лойиҳаларимиз бор, янгиликларимиз кўп. 2011 йилда янги альбом чиқармоқчиман. Насиб қилса, концерт ҳам қўйиб қолармиз.

            Илоҳим юртимиз, халқимиз тинч бўлсин! Доимо тинчлик бўлсин! Орамизда оқибат йўқолмасин! Бутун дунё халқларига, ўзимизни халқимизга тинч-тотувликни тилайман! Ҳар кунлари янги йилдек, хурсандчиликда ўтсин!

   "Сато” гуруҳи, Тойир Қўзиев

            1. Янги йил деганда, болаликдаги ҳис-туйғулар. Инсон ўйлайди-ки, ёшликдаги онлар, (самимийлик билан) Янги йил кириши билан мўъжиза рўй бериб, осмондан қорлар ёғиб, ҳаммаёқ чарақлаган бўлади. Шундай кайфиятни тушунаман. Янги йил кириб келиши билан ҳамма завқланади. Янги бир йилга, янги режаларга қадам қўядиган кун.

            2. Ўтган 2010 йил биз учун жуда ҳам омадли, мен учун жуда ҳам сермаҳсул йил бўлди. Давлатимиз томонидан "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди. Кейин яқиндагина бўлиб ўтган «M&TVA 2010» тақдимот маросимида, "Сато” гуруҳи "Йилни энг яхши гуруҳи” мукофотига лойиқ топилди. Ўйлайман-ки, бу ижод, меҳнатлар ҳаммаси ўз самарасини берди. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга, ташкилотчиларга, ҳаммага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

            3. Янги 2011 йилга гуруҳимизни концерт дастурини лойиҳалаштирганмиз. Дастурни, шу йил давомида ишлаб чиқиб, вақтини белгилаб, ўтказиш ниятидамиз. Яна янги-янги ижод намуналари, ижодий сафарлар, чет элларга чиқиш имконияти, шуларни кутамиз.

2011 йил бундан ҳам завқли, бундан ҳам илҳомланадиган йил бўлсин! Ҳаммани хонадонига нур келтирсин! Биз ҳам ўзимизни санъатимиз орқали, ижод намуналаримиз орқали, элимизга,  янгидан-янги дастурларимизни тақдим қилайлик.

   "Шод” гуруҳи

Отабек Рустамов,  Шуҳрат Умаров, Дониёр Носиров

            Отабек Рустамов

1. Янги йил деганда, агар болаликдан келадиган бўлсак, эртак, мўъжизаларга ишониб катта бўлдик. Ҳозирги кунда эса, мана жиянларимиз бор, уларга шу янги йилни мўъжиза қилиб берайлик, уларни ҳеч қачон эсидан чиқмасин. Янги йил деганда ёшлигини ҳар йили, нимагадир ишонишини ҳоҳлаймиз.

            2. Ўтган 2010 йил бизга кўп нарсалар берди. Биз яхши-яхши ижодкорлар билан ишладик. Ўзимизга ёққан йўналишда қўшиқлар яратдик. Шундай ният қиляпмиз, 2010 йилда амалга ошмаган ниятларимизни, 2011 йилда аниқ амалга оширмоқчимиз.

3. 2011 йил аниқ бизни йилимиз бўлади деб ўйлаймиз. Чунки, бизни энг яхши кўрган рақамимиз 11. Лекин, гап бунда ҳам эмас. Бундан 10 йил олдин, бизни гуруҳимиз ташкил топган ва биз чиққан конкурсда, 11 рақами бўйича саҳнага чиққанмиз. Биз ўша конкурсда энг ёш бўлиб, фахрли 3 – ўринни олганмиз. 11 рақами бизга ҳар доим омад келтирган. Шунинг учун ҳам, 2011 йилдан ниятларимиз катта.

Ҳаммани кириб келаётган байрамлар билан табриклайман! Хафагарчиликлар 2010 йилда қолиб кетсин! 2011 йилда ҳаммани уйида, қувонч, хурсандчилик онлари бўлишини, гуруҳимиз номидан ҳаммага тилаб қоламиз!

 Дониёр Носиров

1. Янги йил бу ушалмаган орзулар деб биламан. Энди келадиган йил барчамизга омад олиб келсин! Барча юртдошларимизга эски йилда амалга ошира олмаган ишларимизни, Янги йилда амалга оширишимизни тилаб қоламан!

2. Ўтиб бораётган 2010 йилда, ишладик, клиплар олдик. Мана яқиндагина бўлиб ўтган «M&TVA 2010» тақдимотида қатнашиб, номзод бўлдик. Энг асосийси, соврин олиш эмас, энг асосийси иштирок этиш. Устозларимиз "Сато” гуруҳи эса, "Йилни энг яхши гуруҳи” мукофотини олишди. (гуруҳнинг уч аъзоси биргаликда) Биз бундан хурсандмиз! Худо ҳоҳласа, келгуси йилларда биз ҳам шундай мукофотлар олайлик деб, "Сато” гуруҳига ҳавас билан қараб, ният қилдик.

   Каниза

            1. Янги йил умумий айтганда, янги йил бу ҳаётингизни давоми, янги режалар, янги яратиладиган қўшиқлар, клиплар, ўз устингизда қандайдир бошқача ишлашингиз. Умуман олиб қаралганда эса, ҳар бир йилингизга шукур қиласиз, лекин янги йил, бу йилимдан ҳам яхши бўлсин, деб ният қиласиз. Шунинг учун ҳам, ҳар бир йил янги ҳаётга, янги умидларга қадам қўйиб, янги йилни кутасиз.

            2. Ўтган 2010 йил менга жуда ҳам кўп нарса берди. Биринчиси, бу Консерваторияга, эстрада йўналиши бўйича ўқишга кирганим. Иккинчиси эса, яқиндагина бўлиб ўтган, «M&TVA 2010» тақдимотида номзод бўлиш, номзодлар учталигига киришни ўзи ҳам, шу мукофотни олганимдек бўлди. Нимага? Чунки, мен учун энг асосийси, ғолиблик эмас. (самимийлик билан) Номзодлар учталиги кирганим, Райхон ва Нилуфар Усмонова билан бирга, бир сафда, бир поғонада туришга тенг кўришганлигини ўзи, шунча санъаткорларни ичида, мен учун катта бахт! Шу йил суратга олган "Ҳис эт” клипим, ҳар тарафлама жуда ҳам катта танқидга учради. Лекин, тақдимотда ўтирганимда, шу клипимни экрандан кўрсатиб ўтишганда, жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдим. (жилмайиб) Чунки, бир кунда иккита қувонч бир-бирига қоришиб кетди ва ичимга сиғдира олмай қолдим. Шу клипни бекорга суратга олмаган эканмиз, шунчалик эътибор қилиб, кўрсатиб ўтишди, дедим. Бу йил қилган ижодларим, олдинги йилларга нисбатан, омадли бўлди. Кўп нарса мени ижодимда ёрдам берди ва юқори поғоналарга аста-секинлик билан чиқишни бошладим, Оллоҳга шукур. Жуда ҳам яхши кунларим кўп бўлди.

            3. Янги 2011 йилда Худо ҳоҳласа, янада ўз устимда ишламоқчиман. (самимийлик билан) Шунчалик мени номзодлар учталигига чиқаришдими, энди у ёғига ҳаракат қиламан. Янада кўпроқ ижод, меҳнат қилиб, мукофотга сазовор бўлишни ҳоҳлайман. Ҳамма тузган режаларимни, 2011 йилда амалга оширмоқчиман.

            Ўзбекистон аҳлига, мухлисларимга, барча мен билан ишлаб, қўллаб-қувватлаган инсонларга, ҳаммага шундай тилакларни тилаб қоламан. (жилмайиб) Биринчиси соғлик,  иккинчиси уларга бахт ва омад тилайман! Илоҳим соғ бўлишсин! Ўйлаган орзу-ниятларига етишсин! Дунёда ҳеч қачон, ҳеч нарсадан ўксишмасин! Юзларидан табассум аримасин!

   Режиссёр Рустам Саъдиев

            1. (ўйланиб) Янги йил деганда, авваламбор, янги режа, янги фикр, албатта янги маъсулият, шу билан биргаликда янги орзулар. Шуларни ҳаммаси амалга ошса, мен (жилмайиб) йил яхши якунланди деб ўйлайман. Яхши амалга ошиши учун, биринчи навбатда хотиржамлик бўлиши керак. Хотиржамлик ҳамма нарса беради. Бу соғлом тана, ҳаловатли тунлар ва режалар. Ҳамма мўлжаллаган режаларингиз амалга ошса, албатта қўшимча даромад ҳам. Менимча, ҳаммасини йиғиндиси бу инсонни хотиржамлиги. Бу, дунёда бекорга келмаган эканман деган нуқта билан, худога шукур, мана шу йилим, шундай яхши ўтди деб йилни якунлаш керак.

            2. Ўтган 2010 йил, авваламбор янги фильм, янги муваффақият берди. Биринчи навбатда, томошабин олдида, қолаверса янги таклифларни режага киритиб берди. Мана шуни ўзи ҳам, мени назаримда жуда катта муваффақият деб ўйлайман.

3. (самимий) 2010 йилдан зўрроқ имконият ва ундан кўпроқ даромад, ҳамда яхши таклифлар. Ижодкор сифатида, керак бўлса ижодий географиямизни дунёга кенгайтириш мумкин бўлган яхши бир янгилик кутяпмиз.

Янги йилда, ҳаммага биринчи навбатда хотиржамлик тилайман! Чунки хотиржамлик кўп нарсани, ҳаётдаги инсонни яшаши учун энг керак бўлган нарсаларни йиғиндиси. Ҳар битта инсон ўйлайман-ки, ҳаётида орзу қилади, ният қилади, ниманидир режа қилади. Ўша режалари амалга ошиб, ўша орзуларига етса, Худога беҳисоб шукур дейди. Шунинг учун, ижодкор бўладими, қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, ҳамма касб вакилларига шуни тилайман-ки, ҳаммалари ўйлаган ниятига етсин!

   Адиз Ражабов

            1. Янги йил деганда қор, уйдаги ҳар хил пишириқларни, овқатларни ҳиди, хурсандчилик! 

            2. Ўтган 2010 йил менга орзуйимни ушалишини берди! (самимий) «M&TVA 2010» тақдимотида ғолиб бўлдим. 2010 йил ижодимда янада ғайрат ва шижоат билан ишлагани умид берди, куч берди.

            3. Янги 2011 йилда бундан-да қизиқарли лойиҳалар ҳамда, ундан олдин қилинмаган ишларни қилиш!

Ҳамма-ҳамма мухлисларга, (самимий) ҳаммани авваламбор омадини берсин! (кулиб) Бахти билан, тахти билан берган бўлсин! Қандай орзуси бўлса, ҳар доим шу орзусига эришсин!

   Алишер Узоқов

            1. Янги йил деганда, инсон байрамона кайфиятга кириб олади ва иложи борича кириб келаётган Янги йилда, шу байрамона кайфиятдан чиқиб кетмасликка ҳаракат қилади. Айнан, мен шундай қиламан.

2. Ўз ишим бўйича айтадиган бўлсам, 2010 йил янги-янги роллар, янги-янги кинолар, янги қўшиқлар, ижодда янгиликлар бўлди деб ўйлайман. Худо ҳоҳласа кириб келаётган 2011 йилда ҳам, бундан ҳам яхшироқ янгиликлар қилишга ҳаракат қиламан.

3. Албатта, ҳозирдан бундай нарса кутяпман деб айтолмайман. Бу нарса фақат бир ўзимга боғлиқ эмас. (самимий) Лекин, мен ҳам қўлимдан келганча, мана шу 2011 йилда, ўтиб кетган 2010 йилдан кам бўлмаган меҳнат қилишим керак, камида бундан кўп хизмат қилишим керак. Кўп роллар ижро этишим керак деб ўйлайман.

            Авваламбор, шу кириб келаётган Янги йил муборак бўлсин! Мухлисларимиз биз санъаткорларни бахтига соғ-омон бўлишсин!         

   Бобур Йўлдошев

            1. (кулиб) Янги йил деганда биринчи навбатда иш! Турли корпоратив оқшомларда!

2. Бу йил мен яхши режиссёрлар Зулфиқор Мусоқов ва Аюб Шаҳобиддинов билан ижодий ҳамкорлик қилдим. Яъни, Зулфиқор Мусоқовнинг "Қўрғошин” фильмида, ҳамда Аюб Шаҳобиддиновнинг "Кечиккан ҳаёт” фильмларида суратга тушдим.

3. Кўп нарса албатта. Табиийки, ижод бўйича кўп янгиликлар, фарзандларимга, яқинларимга ва дўстларимга сиҳат-саломатлик.

(самимийлик билан) Ҳаммага тилакларим, кўпроқ табассум қилишсин! Табассум бу ҳаётда кўп нарсани ҳал қилади.  

 

  Муҳаммадали Наврўзов (Шохруххоннинг укаси)

            1. Тўғрисини айтсам, Янги йил мен учун бошқача байрам! Янги йил куни ўзимни яқинларим билан йиғилиб, маза қилиб то эрталабгача ўтирамиз. Шу йил бутун умрга эсда қоларли тарзда нишонлаймиз. Кейинги йилда эса яна шу байрам. Ҳар йили менда бир хил бўлса ҳам, қизиқарли бўлади.  

            2. Ўтган 2010 йил менга омад келтирди. (самимий) Бу йилда фақат ишладик, тайёрландик. Мен суратга тушган "Онаизор” фильми катта экранга чиқди. Яна 3 та фильмда суратга тушдим. Худо ҳоҳласа, ҳаммаси 2011 йилда катта экранга чиқади.

            3. (самимийлик билан) Худо ҳоҳласа, тайёрланиб, янги 2011 йилда қўшиқ куйлашни бошлаяпман. Янги 2011 йилда ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман.

            Кириб келаётган 2011 йил ҳаммага бахт олиб келсин! Ҳамма бахтли бўлсин! Ҳамма бу йилни яқинлари ва дўстлари билан шундай кутиб олсин-ки, энг зўр йил бўлсин! 

 Дилноза Кубаева

           1. Янги йил деганда, янгиланиш! Ўзи Наврўзни шундай дейишади, лекин Янги йил ҳам худди шундай. Аввало, янги-янги мақсадлар кўз олдимга келади. Янги режалар! Янги ўзгариш- лар, хуллас ўз номи билан ҳаётга янгилик киритиш керак. Шу билан бирга Янги йил деганда фақат яхшиликлар! Чунки, инсон барибир ожиз қилиб яратилган, хом сут эмган бандамиз, хатоларни қилмасликкка, эртаси кунни бугунгидан ҳам кўра чиройлироқ қилишга ҳаракат қиламиз. Ўсиш, ривожланиш, поғонама-поғона кўтарилиш. Янги йил деганда, шулар кўз олдимга келади.

            2. Ўтган 2010 йил менга жуда катта ҳаётий сабоқ, тарбия берди. Мукофотлар, муваффақиятлар ва мен сабоқ олишим учун керакли бўлган кунларни берди.

            3. Янги 2011 йилдан фақат яхши нарсаларни кутаман, бундан-да яхши. Аввало, ўзимдан кўп нарса талаб қиляпман. Чунки, йил мобайнида яъни, ҳаётингиз мобайнида ўсиш, ривожланиш, олдинга қадам ташлаш бўлиши керак. Уни йўлида эса албатта, изланиш керак. Аввало, ўзим, фарзандимни тарбиясида ҳам, ҳаётида ҳам янгиликларни, янги-янги одимларни кутяпман.

            Ҳаммага тилакларим, авваламбор, мақсад деган нарсаларни одамзот ҳеч қачон сусайтирмасин! Ўзига кўпроқ талабчан бўлсин! Келаётган йилда, эски йилда қилган хато, камчиликларини мардларча тан олиб, ёки нимага эришган бўлса, ўшанга ҳаволаниб кетмасдан, шуни ушлаб қолиб, янада ҳаракат қилиб, янада меҳнат қилиб, борган сари фақат яхшиликларни соғиниб, яхши нарсаларга эришиш учун ҳаракат қилиб, яхшиликни тилаб, яхшиликни кутиб яшашсин! Оллоҳим бизни жаннатмакон ўлкамиздан ҳамиша шундай файзли кунларни, шундай ажойиб фаслларини, тинчлигини, нозу неъматларини аямасин! Ҳар бир ўзбегимни хонадонига файзу барокатлар, тинчлик, омонлик тилайман!

   Шахзода Матчонова

           1. Мен Янги йилни ёқтирмайман. Нима учунлигини билмайман. 31 декабрь соат 24.00 дан кейин, негадир кўнглим ғамгин бўлиб қолади. Буни сабабини ўзим ҳам билмайман.

            2. Мен фильмларда суратга тушдим. "M&TVA 2010” тақдимотида номзод бўлиб, номзодлар учталигига кирдим. Бу мен учун деярли ғолиблик. Бошқа унчалик ёрқин ҳодиса бўлгани йўқ, бироз зерикарли йил бўлди дейиш ҳам мумкин.

            3. Янги 2011 йилдан умидларим катта. (жилмайиб) Чунки, бу мени йилим, қуён йили. Мен ўқиган кўплаб тақвимлар, (кулиб) кўплаб яхши нарсаларни ваъда қилишмоқда. Умид қиламан. Лекин, бирор нарсани режа қилганим йўқ. Ижодимда ва шахсий ҳаётимда ҳам ёрқин ҳодисалар бўлишига умид қиламан.

            2011 йилни кутиб олаётган ҳаммани, ўтган йилда ушалмаган орзулари Янги йилда амалга ошсин! Янги йилда қувонишлари учун 2011 та сабаб бўлсин! Инсонлар табассум қилишни ёддан чиқаришмасин, қувонишсин, бахт ёр бўлсин! Янги йил билан!

 Асал Шодиева

            1. Янги йил деганда, байрам, беғуборлик, ёшлигимни, ойим мени арча байрамларига олиб борганларини эслайман. Ҳамма яхши фикрлар хаёлга келади.

2. Ҳар йил ўтган сари, биз ниманидир ўрганамиз, сабоқ оламиз. Ўзимизга ниманидир қилмасликка, ёки ниманидир яхшироқ қилишга ваъда берамиз, аҳд қиламиз. Ўтган 2010 йилни менга берган энг катта нарсаси, Камолиддин Беҳзод номидаги номидаги Миллий Рассомчилик ва Дизайн институтининг, Интерьер-дизайнерлик бўлимига ўқишга кириб олганим бўлди. Шунга кинодан сал узоқлашиб, имтиҳонларга тайёрландим. Бу йил кўп фильмларда чиқмаган бўлсам ҳам, ўқишга кириб олганимдан хурсандман.

3. Янги 2011 йилдан албатта, яхшилик ва янгиликлар кутяпман. 2011 йилда кўплаб тадбирлар, яхши ҳодисалар ва эсда қоларли воқеалар бўлишини кутяпман. 2011 йил тинч бўлиб келсин! 

Ҳаммага янги йилда бахт ва омад тилайман!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

 

 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 13348 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: barcha mashhurlar yil sarhisobi

Нравится
Барча изохлар: 18
1 feruza   (30-Дек-2010 09:04) [Материал]
satdor rahimhon nihoyat rasmni kordik sizga faqat baht tilaymiz rafiqangiz bilan bahtli hayot kechiring ozilaga ohshagan chiroyli farzandlar olloh nasib qilsin kelayotgan yangi yil faqatgina yahshiliklarni olib kelsin oilangizga va ijodingizga Sizdan yanada chiroyli qoshiqlar kutib qolamiz
muhisangiz

2 Zaara   (30-Дек-2010 09:22) [Материал]
Asal Shodieva juda chiroyli ekan, U'tgan Kunlarda Abdulla Qodiriy Kumush obrazini shunday tasavvur qilgan bu'lsalar kerak.

3 AKTIVNIY   (30-Дек-2010 09:36) [Материал]
tongue ХАММАГА ОМАД!

4 o'lja   (30-Дек-2010 09:55) [Материал]
Хаммасини укиб чикибман лекин 2010- йил урталарида Уш ва Жалол-ободдаги миллатдошларимиз бошига тушган кайгуни бирортаси ёдга олмабди,бу даражада булма УЗБЕГИМ

5 Sayyah77   (30-Дек-2010 10:11) [Материал]
хаммаларини янги йил билан табриклаймиз.

6 zilola   (30-Дек-2010 10:30) [Материал]
Yangi yilda baxt bo'lsin,
Omad wodlik naqd bo'lsin.
Xayotimiz qand bo'lsin,
Orzu niyat taht bo'lsin.
hamma o'ylagan orzu niyatlariga yetib yursin wu yili bitmi qogan iwilar yoki uwalmagan orzularizga kevotkan yilda eriwilar bayram muborak.

7 SOFWARE   (30-Дек-2010 11:01) [Материал]
kanizani suratini olib tashlang, kimlargadir o'xshab qolibdi. Dodalari shaniga mos ish tutsa bo'lardi.

8 KrasavchiK   (30-Дек-2010 11:21) [Материал]
Ҳаммага янги йилда бахт ва омад тилайман!

9 Shukrona   (30-Дек-2010 14:07) [Материал]
Каниза бунча ужис бумаса киз болаям шунака буладими, happy

10 nozish   (30-Дек-2010 17:32) [Материал]
Voy Sardor Rahimhonni toyi boldimi? Zorku, :) Baht tilayman ularga..Yana toylarini rasmlaridan bormi? Qoying korilik..
Hammani kirib kelayotgan Yangi yil bn tabrikliman.Omadli yil bolsin.

11 robiya   (30-Дек-2010 19:06) [Материал]
wooyy Sardor Rahimhonni Rayhonga uylandi dep eshitgan edim rasmda butunlay boshqa qiz bilan tushibdi xa men eshitgan gap ham bir mish mish durda

12 НОРА   (30-Дек-2010 22:43) [Материал]
Омад ва бахтни факат ягона ОЛЛОХ беради, янги йил эмас , бу кун хам бошка кунларга ухшаб оддий кун, кутмаганлага ОЛЛОХдан омад ,бахт ва соглик сураб коламан.

13 sevinch   (31-Дек-2010 00:10) [Материал]
yangi yilda hammaga omad!

14 sevinch   (31-Дек-2010 00:14) [Материал]
sardor rahimhon kimga uylandi ozi?

15 sam   (31-Дек-2010 01:28) [Материал]
Manga Sardor Rahimhonni, Shohjahon Jo'raevni va Matchonova (kimligini bilmadim , manimcha Matyoqub akani qizlari bosala kere) ni fikrlari yoqdi Yangi Yilni alohida bayram qilib kutib olish, manimcha galati. Lekin yoshlikda mazza qiganmiz. Shu yili Hudo nasib qisa NYni Time Squareda kutib olamiz. Faqat do'stlarim iltimos qilgani uchun qatnashmoqchiman. Hamma yangi yilni oilasi, ota-onasi yaqinlari yonida kutib olishsin.

16 Roziya   (31-Дек-2010 01:38) [Материал]
Sardor Rahimxon, kelin bola ko'rinishlaridan samimiy, chunki hozirgi kelinlarni makiyaji qo'rqinchli darajada. kelin ko'ylagi undanda qo'rqinchli, samimiyat va tabiiylikga nima yetsin azizlar. baxtli bo'linglar!

17 sevinch   (31-Дек-2010 03:39) [Материал]
asal shodieva ochen krasivaya po krayney mere estestvenno krasivaya

18 Farzona   (31-Дек-2010 05:42) [Материал]
Sayyod aka manga saytizzi jingilli juda yoqadide sayyod.com telefonimga jingilga qo'yvoganman judayam yahshi ko'raman saytizzi jingilini

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!