Авваламбор барчангизни бугунги муборак жума куни билан табриклаб, шу кунга монанд муборак мавзудаги онлардан фоторепортажни тақдим этмоқчимиз.
8-август кунидаги "Маза ва Дид" фестивалимизда сайтимизнинг фахрли лойихаси бўлмиш "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасига алохида ўрин ажратилди. Шу кунги мехмон машхурларимиздан Халима, Билолхўжа, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов ва Севара Солиевалар барбекюда турли гўшт турларидан таом тайёрлаб , шу кунги йиғилган мехмонларга кимошди саводоси уюштириб таомларни сотиб, тушган пулларни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасига ўтказишди.
Кўриб турганингиздек таниқли шахсларимиз берилиб, куйиб-пишиб мехр мухаббат ила таом тайёрлашди.
Тайёр таомларни "Маза ва Дид" фестивалидаги турфа масаллиқлардан, хусусан кўкатлар ва сабзовоту ва хаттоки рангли пишлоқлардан фойдаланган холда тўлдириб безашди.
Биринчи бўлиб сахнага чиққан қизиқчи Халима Ибрагимова ўз таомини "Тарелка ичидаги мехр" деб номлади. Бошланғич нархни гавдага яраша дея бошлаган Халима ўз таомини охир оқибат 200.000 сўмга пуллай олди.
Таом сотиб олганларнинг аксарияти сахнага ўз фарзандларини чиқаришди ва хар бир сотиб олган мехмонга албатта "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг махсус браслети тақиб қўйилди.
Кейинги иштирокчи Билолхўжа Орипов бўлди
Билолхўжа хам ўз таомини 200.000 сўмга сотишга муваффақ бўлди.
Актер Алишер Узоқов сахнада кўринганида мехмонлар яхшигина жонланди. Ахир бу актер анчадан бери эфир ва экранларда кўринмай қўйганди.
Алишер хам ўз таомини қизиқ тарзда реклама қилиб ажиб номлаганди, уни тайёр видео сотувга чиққач кўриб биларсиз.
Алишер таомини 300.000 сўмга сота олди.
Актер ва "Фахрли инсон" лойихасининг ташкилотчи жамоасидан жой олиб бўлган жонкуяр Адиз Ражабов ўз таомини "Қаламқош" дея номлади.
Ўзининг ташриф қоғозию илк кўринган шахсий баннери бўлмиш қошларига монанд номлаган таоми нақ 410.000 сўмга сотилди.
Актриса Севара Солиева ва актер Акбархўжа Расуловлар биргаликда сахнага чиқишди.
Улар умумий хисобда хар иккала таомни 650.000 сўмга пуллашди!
Кимошди савдосидан умумий хисобда тушган 1 миллиону 760минг сўм "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасига ўтказилиб, лейкемия билан оғриган бемор болакайларни даволанишига сарф қилинди.
Мазкур кимошди савдосида хизмат қилган фахрли ошпазларимиз бўлган таниқли шахсаларимиздан то таомларни қиммат нархларда сотиб олиб лейкемия билан оғриган болакайларни даволаниши учун хисса қўшган фахрли мехмонларимизга ўз минатдорчилигимизни билдирамиз.
Суратлар муаллифлари: Баходир Матякубов, Умид Якубов, Достон Акбаров, Жавохир Акбаров, Жавохир Шаропов ва Абдугани Бойназаров.
Эслатиб ўтамиз, 2-сентябрь куни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси яна давомланиб, қон топшириш акцияси ва моддий хайрия тарзида ўтади.
Батафсил +99894 695-21-21
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар.
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |