Бу актер
уйланганида, ўша аввалроқ бир неча йил юрган хонанда қиз, санъат оламидаги бир
инсон орқали сайтимизда мухлис минбарига чиқиб хаммасини гапирмоқчи бўлганди.
Бу актернинг тўйидан
чидай олмай, бошқа шахарга хам кетиб қолганди. Ва ўша ердан депресияда санъат оламидан бир вакил билан хасратлашиб, сайтимизга чиқишни истаганди.
Санъат оламидагилар,
актер у қиз билан севишиб юргани сабаби, аслида унинг бир вақтлар бошқа бир актрисани қаттиқ севгани билан боғлиқ дейишарди. У
актриса билан ораси бузулиб, актриса бошқасига турмушга чиққач, унга ўхшаш
чехрани шу хонанда қизда топиб, у билан севишиб юрди.
Рости хам бу хонанда
қиз, ўша актрисага ўхшайди.
Айниқса кино олами
бу танлов хақиқатини яхши тушунарди.
Афсуски у хонанда
қизга уйланмай 17 ёшли қизга уйландию... жуда оз муддатда ажрашиб, ўша хонанда
қизга уйланиб олди...
Хеч ким хеч нарсани тушунмади.
Кимдир буни аниқ
бўлиши керак эди деб ёш қизга ачинса, аксарият одам ўша хонанда қизни айблади. Оилалик бўлдими, четга чоқиши керак эди
деб. Кимдир эса актерни айблади. Эл юрт ва оиласи олдида юзини ёруғ қилиб, 17
ёшлик қизга уйланиб "отметка” қилди, энди ўзини севганига уйланди деб.
Сайтимиз "Мухлис
минбари”га бир вақтлар чиқмоқчи бўлган хонанда қиз ўрнига, тақдир тақозоси
билан энди тўйи бузулган қиз чиқмоқда...
Яқин қариндошим бўлган , ўзимдан 10 ёш катта машхур
актерга 17 ёшимда турмушга чиқдим. Тегмаслигимга қўймай, "Олиб қочиб кетаман” деб
коллежимни битиришимниям кутмаганди.
Севишиб турмуш қурдигу... "севгиси” 4 ойга етмади...
Тўйдан аввал эса, бир томчи кўз ёшингни
тўкмаймиз , бахтли қиламиз деб ваъда беришганди...
Сабаб?
Бир куни телефонини зарядкадан олиб беришимни
сўради.
Айфон тутарди, шу пайт смс келиб кўзим тушди..
"Жоним, хаётимизни қанақа бошлиймиз, қўрқвомман”...ва хоказолар...
Келиб сўрадим..севасизми уни десам.. Ха сен
ўзинг сабабчисан, чунки кўнглимни қолдирдинг деди.
Бир гурухдаги хонанда қиз билан мендан аввал 6 йил юрган экану,
лекин негадир мен айбдор чиқдим.
Шу билан уришиб кетдик, хақоротлаб мени уриб
кетди. Уйимга кетиб қолдим... Уни 6
йиллик севгиси бўлганини билганимда тегмасдим.
Шунчаки эл юрт учун ва оиласи обрўси учун менга уйланган бўлса ажабмас.
Бироз ўтмай, мен билан қонунан ажрашмай туриб, ўша 6 йил севишиб юрган хонандасига уйланиб
олди.
Шунга яқин эса менга қанақадир бир манзилдан
смс келди " Ўзингни ўзинг бахтсиз
қилдинг, хаммани айбдор қилишдан фойда йўқ, сани қалбинг тозамас, ниятингга
яраша жазоингни олдинг, омадингни берсин қизалоқ”
Гаплар хам кўпайди, собиқ эрим менга уйланиб, ўша қизни бахтсиз қилгани учун, уволи тутиб мен бахтсиз бўлган эмишман. Мени уволим кимни тутаркин?
Ўзини бахти деб мени бахтсизлигим керак бўлди,
мана фойдаланилдим холос.
Нима учун у қизга аввалроқ уйланмаганига
хайронман. Ажрашгунча ўқишга киришингга ва иш топишингга ёрдам бераман дедию...
уни кутиб ўқишга хам киролмадим.
Содда қишлоқи қиз деб устимдан кулгани
қолди... фақат мени захарлагани майли эди, оиламниям бошини эгди. Мендаку айб йўқ, оиламники умуманку.
Собиқ турмуш ўртоғим, онамнинг тоғалари ўғли,
тоғам оламдан ўтиб кетгани учун, рухлари хурмати оиламиз судга бериб ортиқча
низо кўтармади..
Хақиқий низо энди хар куни уйимда....Отам онам
билан ажрашиб кетай деди сени қариндошларинг туфайли бўлди деб.
Онам халигача азобланмоқда, нима қилишини
билмайди, бир ёқда қизи бахтсиз, бир ёқда эри уни айблайди, бир ёқда бизни захарлаган
одамлар қариндошларимиз...
Негадир халиям яхши кўраман... Тўйдан на
фотоальбом ва на видео бор. Қанча сўрамай беришмади, синдириб ташлашганмиш
дискни. Ўтмишниям қани синдира олса. Ўша фото ва видеосуратга олган студияни
қанча қидирмай, топа олмадим...
Майли, у ўз бахтига барибир эришди. Менчи? Ким
энди мени бахтли қилишни истаркин?
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.
|