Бош сахифа » 2018 » Сентябрь » 10 » #maqomchallenge тақдирлаш маросимидан
12:45
#maqomchallenge тақдирлаш маросимидан

Мақом фестивали доирасида ўтказилган #maqomchallenge танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими 9-сентябрь куни "Оқ сарой" да ўтаётган икки мухим сахнадан (бири мақом танлови ўтаётган асосий ва иккинчиси шоукейс) бири "Шоукейс" да бўлиб ўтди.  

 

 

Биринчи бўлиб, "Энг яхши ижро" номинациясидаги ғолиб саналган "Бахтли болалик" гурухи учун унинг   рахбари Элмурод Боймуродовга ноутбук совға қилинди. 

 

 

"Энг яхши "cover" учун "Замин" акапелла гурухи рахбари Жумаев Шавкатга хам ноутбук топширилди.

 

 

Танловда санъаткорлар қатнашмайди дейилгани билан аммо санъат оламидан қатор таниқли бўлмаган ижодкорлар - режиссер, созанда ва аранжировкачилар иштирок этишди ва уларни хам қизғин хамда кучли ғоялару мехнатларини тақдирламай илож йўқ ва шу сабабли "Энг оммабоп" (энг кўп кўрилганлик бўйича) халқдан бир ғолиб ва "Ёш ижодкорлар ва санъат оламидагилар" номинацияси  хам киритилиб ундан хам бир ғолиб танлаш қарор қилинди. 

Энг оммабоп номинацияда ноутбук қўйилган ва Азизбек исмли хомий эса АЙФОН 8 ва телевизор тиккани боис, ижодкорларга телефон ва телевизордан кўра ноутбук кўпроқ керак бўлишини инобатга олиб "Энг оммабоп" номинациядан "Ёш ижодкор ва санъат оламидагилар" дан ғолиб бўлган режиссер-клипмейкер Суннат Намозовга ноутбук, халқдан ғолиб Хаятулло Мадаминовга эса АЙФОН 8 беришга қарор қилдик.

 

Метрода ликобча билан куйлаб файз олгану ва видеоси энг кўп кўрилган Андижонлик  Хаятулло Мадаминовга АЙФОН 8

 

 

Шунингдек , Озодбек Назарбеков ўз таъбига кўра танлаган ғолибга хам АЙФОН ваъда қилгани ёдингизда ва у ғолиб сифатида Қўқонлик 14 ёшлик  Мухаммадумаров Азизжони танлаган. 

«Замин» болалар студияси аъзоси Азизжонга АЙФОН Х топшириш учун сахнага Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков таклиф этилди ва улар  биргаликда #maqomchallenge доирасидаги Соқеъномаи Савти Калондан куйлашди. 

 

 

 

 

Азизжон бу совғани устозимга бераман деди...

 

 

 

Энг яхши ижро номинациясида ғолиб бўлган "Бахтли болалик" гурухи  #maqomchallenge доирасидаги Соқеъномаи Савти Калондан куйлашди. 

 

 

 

Тақдирлаш маросими якунида Озодбек янги #maqomchallenge доирасида челлендж эълон қилиб юборди ва бу сафар хам АЙФОН тикилди!
 

 

ТАРТИБ: 9-сентябрьдан то 9-декабрьгача муддатда "Соқеъномаи баёт"дан бир ёки икки байт куйлаб инстаграмга ўз сахифангизга #maqomchallenge хештегини ёзиб жойласангиз кифоя! Унутманг, сахифангиз ОЧИҚ бўлиши шарт! Бўлмаса конкурсда қатнаша олмайсиз.

Хайъат аъзолари хештегни босиб барча шу хештег остида қўйилган видеоларни томоша қилиб бахолаб боришади.

 

 

ДИҚҚАТ! Тошкент шахрида #maqomchallenge тақдирлаш маросими давоми бўлиб ўтади ва унда Азизжон хомий танлаган Андижонлик йигитларга телевизор, Туркиялик Райхон исмли ватандошимиз юборган 100 доллар Садоқат исмли аёлга ва инстаграмдаги @joni_ayiq ўйинчоқлар дўкони тарафидан совға қилинаётган 5та катта юмшоқ ўйинчоқ айиқлар рағбатлантирувчи совға сифатида болажонлардан  5тасига тантанали равишда топширилади. Шу куни #maqomchallenge да қатнашган хонандалардан айримлари ва ижодкорлар хам иштироки кўзда тутилган. 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

Азизжондан бир жуфт қўшиқ куйланди ва унинг  куйлаш махоратига томошабинлар хайқириб юборишди! Ғолиб аниқ нишонга урилиб танлангани исботи билан бўлди. 

 

 

Шоукейсдаги концерт нақ соат тунгги 3гача давомланиб унда Бахрейнлик хонанда ва Равшан Намозовлар ижодий дуэти жонли ва эксклюзив тарзда тақдим этилди. 

 

 

Туркманистонлик хонандалар хам қўшиқ куйлашди. 

 

 

Дилфуза Рахимова сўнгги иштирокчи бўлиб унинг ижросидан ёши улуғ отахон мазза қилиб рақсга тушиб барчани даврага тортиб ўйин-кулгу қилди ва у онлардан парчалар инстаграм сахифамизда, бироқ тўлиқ турини тез кунда сифатли видеолардан сайтимиз ва ютуб каналимизда эксклюзив тарзда  томоша қиласиз. 

 

 

Самимият ила жилмайиб қолувчи Sayyod )

 

Шахрисабздан махсус!

Фото: Нодира Тўраева ва Сарвар Қамбаров.

 

Видеолар 12-сентябрьдан.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 1923 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: maqomchallenge

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!