Бош сахифа » 2018 » Август » 29 » #MAQOMCHALLENGE илк ўзбек вирусига айланди. +терма видео
09:55
#MAQOMCHALLENGE илк ўзбек вирусига айланди. +терма видео

Интернет оламидаги халқона, илк ўзбек миллий челленджи  - #MAQOMCHALLENGE икки хафтада халқона айтганда "эплаб бўлмас" даражага етмоқда. Яхши маънода албатта. Йўқ, аъло ва ғалаба маъносида десак муболаға бўлмайди.

Хозирга қадар 1500дан ошиқ видеоларга назар солсангиз аста-секинлик билан ўзбек тўйларига хам ушбу челлендж сабаб мақом қайтишини кузатиш мумкин.  Вилоят тўйларини билмадигу аммо Тошкент тўйларида асосан хориж қўшиқларига урғу бўлаётган бир пайтда энди мақомдан жонли куйлаб ёки созандалар чалиб ижро қилишаётганидан видеолар қўйилмоқда.

Бу борада Озодбек Назарбеков "Мақомчеллендж" га  маънавий инқилоб бўлди дея таъриф бермоқда. Рости хам, кутилмаганда маънавий ғалаба бўла олди.

 

Ким ўйлабди дерсиз мақом... Агар бир йил аввал менга  челлендж учун мақом танлайлик дейишса, рости кулган бўлардим. Ахир миллийликни ёшларга сингдириш осон бўлмаган бир пайтда жудаям оғир ва мураккаб бўлган жанрда челлендж ё танловнинг ўзи кулгулик туюлган бўларди , тўғрими?Аммо, омадни қарангки қон-қонимизга сингган негизимиз хаммада бирдек туғён уриб жўш уриб кетди.

Изохдаги кўпчилик ўзбек халқи ва айниқса санъат олами айнан шуни ўзи билмаган холда жудаям кутганини сезиш қийинмаслиги ва хамма бирдек ўзи билмаган холда ёдлаб олиб куну тун оғзидан тушмаётганини ёзишмоқда. Очиғи, шундай сатрларни ўқиш мен учун ростан фантастика! Реал бўлмаган фантастика!

Ўзимни 4 яшар ўғлимни йўл-йўлакай "келтурса юз балони ўшал, бееевафо мангааа" деб куйлаб кетаётганини кўриб хайратдан лол қолдим. Хеч ким ўргатмади, ёдлатмади, у ўзи шу уйимдаги телефонимдан видеоларни томоша қилиш пайтимда эшитавериб ёдлаб олиб куйлаб хам юрибди. Мен учун бу маънавий ва тарбиявий бахтку! Чунки қаёқдаги бўлмағур (айниқса хориж) сатрларни қайтариб юрганидан кўра, ўз миллий маънавиятимизни шу гўдак куйлаши унинг болаликдан санъатдан тарбиясини тўғри бўлишига туртки бўлади, назаримда. 

Инстаграмда хам болакайларни шу челлендждан куйлашаётганини кўриб завқланмоқдаман. Хусусий боғчаларда шу челленджни қўллаб-қувватлаб болаларга ёдлатиб дутор жўрлигида мақом куйлашганига нима дейсиз?

Боғчадан то вазирликларгача, бу борада Маданият вазирлиги ходимлари ўта фаол. Бўлмасамчи, ахир юртимизнинг маданият ва маънавият рахбариятининг бундай қўллаб-қувватлаши бошқа расмийларга хам илхом бағишламоқда. Хусусан Миллий тикланиш партиясидан тортиб то хаттоки Мудофаа вазирлигигача!

Кечагина танкани чертиб куйлаётган ва зобитлар кийимидаги  Мудофаа вазирлиги ходимларини видеосини инстаграмдаги @sayyodcom сахифасига жойладик. (манба)

 

Санъат ахлинику айтмаса хам бўлади. Ёш ижодкордан то устоз санъаткору алломаларгача! Инстаграм юлдузлари ёш хонандалардан то Оролмирзо Сафаровгача!

 

Анчадан бери кўринмай кетган санъаткору созандалар хам худди шу кунни кутгандек маза қилиб ижро қилишаётгани видеоларини  жойлашмоқда. Уларни  ижродан  қай тариқа ўзлари завқланаётганини кўришни ўзи бир катта завқ!

 

Ёш ижодкорлар ўта фаол, ғояларни ривожлантириб креатив ва оригиналликда ўзаро беллашуви авжига чиққандек. Турли кўриниш ва жанрлар билан синтез қилишларини кузатиш мароқли кечмоқда.

Таниқли санъаткорларни деярли бари бирдек челленджни қўллаб-қувватлаб видеолар жойлашмоқда. Сахналарда, хизматлару ва хатто гастроль сафарларида хам. 

 

Телевидениеларда хам мақомчелленджни хеч бўлмаса бир бора эътироф қилиш  урфга кирди. Хар бир телеканалда албатта бу борада бир маротаба бўлса хам ёдга олинган жойи бўлмоқда.

Бу борада Ёшлар телеканали сўзсиз фаол ва фидоий тарғиботчи эканини атймай илож йўқ! ЎЗМТРК ходимлари хам мақом  куйлаган тури видеосини хам кўргандирсиз?

Хориж ижодкорларидан турклардан то эрон ва тожикларгача мақомчелленджда фаол иштирок этишмоқда . 

 

Мақомчеллендж эълон қилинган кундан то танлов тарзида совғалар эълон қилгунига қадар икки кун ўтган бўлсада шу кунлардаёқ инстаграмда мақом куйланган видеолар кўпая бошлади ва бу халқнинг совғагаям эмас аслида ўзликка бўлган қизиқиши юқори бўлганини далолати.

Бевосита совғаларга келсак, Озодбек Назарбековнинг санъатдаги фидоийлиги унинг бу челленджга бўлган муносабатидан хам кўрса бўлади. Миллий челлендж эълон қилинган кундан икки кун ўтиб у хабар топди ва ўз совғасини эълон қилди: АЙФОН!

Ундан илхомланиб Азизбек исмли хомий нақ икки совға: Айфон ва телевизор тикди. Хориждаги Райхон исмли ватандошимиз хам 100 доллар тикди. Ғолибни танлаш эса тобора қийинлашмоқда, зеро иштирок этаётганлар  ва сифатли ёндошув хамда махоратли ижрою креатив ёндошувлар кўлами кенгаймоқда. 

 

 Миллий ва маънавий лойихага қизиқишни кучайтириш ва шу билан бирга уни тарғиботини жўшқин кечиши хамда иштирокчилирани рағбатлантириш юзасидан "Мақомчеллендж"ни молиялаштиришни бошлаган илк фидоийга қайтсак:

Росмана санъаткорман деганини назаримда икки хил даври бўлади, бу санъатга шайдолиги ва санъатга фидоийлиги!  Сўнгги йиллар  Озодбек Назарбековда фидоийлик даври кечмоқда ва уни хозирда  эгаллаб турган лавозимига бежиз лойиқ топилмаганидан далолат. Балки ёзилиши керакмас бўлган кўпгина холатлар бордирки аммо уларни эътироф сифатида айтиш мухимдир ва қоғозга ўраб айтсак Озодбек Назарбеков юртимизнинг маънавий салохияти юксалиши учун борини тикишга тайёр фидоий санъаткордир.

 

Тарғиботда фидоий бўлаётган яна  санъат ахлидан Гулсанам Мамазоитова, Юлдуз Турдиева ва хаттоки Жахонгир Позилжоновларни хам эътироф этмай илож йўқ. Мақомчеллендж яралиши бошида эса Гулсанам Мамазоитованинг ўрни бўлакча бўлди ва айнан илк видео хам Гулсанам ижросидан бошланган. Бу хақида кейинроқ алохида мавзу билан илк ўзбек челленджи "Мақомчелленджни яралиши тарихи  борасида барчасини айтиб бераман.

 

Мақомчелленджни машхурлар иштирокидаги видеосини  бироз аввал тақдим эткандик (манба ютуб) 

Эндиликда эса хозирга қадар энг қизиқ челленджлар видео йиғмаси билан бўлишамиз.

 

Ютубда томоша

https://www.youtube.com/watch?v=xLUz0VgJSfw

 

Ўзбекистонда хали бундай челлендж бўлмаганди. Илк ўзбек челленджи айнан миллий ва маънавий бойликнинг зўридан бўлгани бу тарихга киритилган   ютуқларимиздан бири бўлса не ажаб?  

 

Эслатиб ўтамиз, мақомчеллендж доирасидаги танлов 1-сентябрь куни нихоясига етади!

 

Тартиб:

1. Видеони инстаграмдаги сахифангизга жойлаб , ёзув жойига  #Maqomchallenge ёзилиши керак. 2. Инстаграм сахифангиз очиқ бўлиши керак, ёпиқ сахифа танловда қатнашмайди. 3. @sayyodcom сахифасига видеолар саралаб олиб танланганлари қўйилади.

 

 

#maqomchallenge  интернет оламидаги  халқона танлов!
6-10-сентябрь кунлари Шахрисабз шахрида ўтаётган  MAQOM ART INTERNATIONAL FORUM доирасида
инстаграмда халқона челлендж ташкил этилди ва у 3 йўналишда бахоланиб,
3 ғолибга совға  берилади:


-Энг аъло ижро
-Энг оммавий (видеонинг томошалар ва ёққанлик сони)
-Энг аъло cover (ўзгача талқинда) 


Ғолиб топилганларга қимматбахо совғалар ва 9-сентябрь куни Шахрисабзда 
тантанавор  равишда совғалар топширилади. Шахрисабзга бориш-қайтиш йўл 
хақи хам  ушбу танлов хисобидан кечади.

Ундан ташқари Озодбек Назарбеков @ozodbek_official_page нинг хам ушбу уч йўналишда бахоланишдан
ташқари шахсий таъбига кўра ғолиб деб топганига “АЙФОН” телефон 
аппаратини совға қилади. У ғолибга хам 9-сентябрь куни Шахрисабзда 
тантанавор равишда топширилиб, йўл хақи танлов хисобидан кечади. 
Яна бир Азизжон исмли хомий тарафидан АЙФОН ва телевизор Sayyod.com лойиқ топган ғолибга топширилади

ТАРТИБ:


"СОҚИЙНОМАИ САВТИ КАЛОН" дан 1 байт ( 2 қатор)  ёки  2 байт (4 қатор)  куйлаб 
мобил телефонингизга видеога олиб #maqomchallenge  хештегини ёзинг ва инстаграм сахифангизга жойланг , 
биз хештег орқали видеоингизни ўзимиз топиб бахо берамиз.
Максимум 1 минутлик  видеонинг боши ё охирида "МАҚОМ ЧЕЛЛЕНДЖ ЎЗБЕКИСТОН!" дейишни унутманг 

МАТН: "Келтурса  юз балони ўшал бевафо манга, Келсун агар юзумни эвурсам, бало манга! (1 байт)
Нетгаймен ул рафиқ билаким, қилур басе Мехру вафо - рақибға, жавру жафо-манга." (2 байт) 


#maqomchallenge #maqom #mugam #artmaqom #maqomart #maqomart2018 #фестиваль #маком #фестивальмакома #фестивальмугам #мугам #sayyodcom #challenge #challenges #sayyodcom

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 2050 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: maqomchallenge

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!