Бош сахифа » 2018 » Август » 24 » Илк ўзбек челленджига яна бир АЙФОН ва ТЕЛЕВИЗОР хам тикилди!
12:34
Илк ўзбек челленджига яна бир АЙФОН ва ТЕЛЕВИЗОР хам тикилди!

 


ЯНА БИР АЙФОН ВА ТЕЛЕВИЗОР ТИКИЛДИ! Азизжон исмли йигит #maqomchallenge да ғолиб топиладиган 3 йўналиш ва Озодбек Назарбеков шахсий совғасига эга бўладиган ғолибдан ташқари яна бир ғолиб -  айнан Sayyod.com лойиқ топган ғолибга Айфон  ва телевизор совға қилишга ваъда берди.

 #maqomchallenge  Шу онларга қадар иштирокчилар сони  мингга яқинлашди!

Жамийки санъат ахли ўта жўшқин тарзда фаол! Юртдошларимиз қай юртларда бўлмасин баралла мақомни овоза қилишмоқда!

Ёш, жинс ва миллатлараро чегара билмаётган ИЛК ЎЗБЕК ЧЕЛЛЕНДЖИ  #MAQOMCHALLENGE  нафақат санъатсевар қатламни балки умуман ВАТАНПАРВАР миллатимизда катта қизиқиш билан олға одимламоқда! (Э, чопибла кетмоқда, бору!) Хомийлик қиладиганларни хам сонини оширмоқда, албатта ахир улар хам ўзбек ва ватанпарвар инсонлар!

ХАММА илк миллий #Maqomchallenge учун!

 

 

#maqomchallenge  интернет оламидаги  халқона танлов!
6-10-сентябрь кунлари Шахрисабз шахрида ўтаётган  MAQOM ART INTERNATIONAL FORUM доирасида
инстаграмда халқона челлендж ташкил этилди ва у 3 йўналишда бахоланиб,
3 ғолибга совға  берилади:


-Энг аъло ижро
-Энг оммавий (видеонинг томошалар ва ёққанлик сони)
-Энг аъло cover (ўзгача талқинда) 


Ғолиб топилганларга қимматбахо совғалар ва 9-сентябрь куни Шахрисабзда 
тантанавор  равишда совғалар топширилади. Шахрисабзга бориш-қайтиш йўл 
хақи хам  ушбу танлов хисобидан кечади.

Ундан ташқари Озодбек Назарбеков @ozodbek_official_page нинг хам ушбу уч йўналишда бахоланишдан
ташқари шахсий таъбига кўра ғолиб деб топганига “АЙФОН” телефон 
аппаратини совға қилади. У ғолибга хам 9-сентябрь куни Шахрисабзда 
тантанавор равишда топширилиб, йўл хақи танлов хисобидан кечади. 
Яна бир Азизжон исмли хомий тарафидан АЙФОН ва телевизор Sayyod.com лойиқ топган ғолибга топширилади

ТАРТИБ:


"СОҚИЙНОМАИ САВТИ КАЛОН" дан 1 байт ( 2 қатор)  ёки  2 байт (4 қатор)  куйлаб 
мобил телефонингизга видеога олиб #maqomchallenge  хештегини ёзинг ва инстаграм сахифангизга жойланг , 
биз хештег орқали видеоингизни ўзимиз топиб бахо берамиз.
Максимум 1 минутлик  видеонинг боши ё охирида "МАҚОМ ЧЕЛЛЕНДЖ ЎЗБЕКИСТОН!" дейишни унутманг 

МАТН: "Келтурса  юз балони ўшал бевафо манга, Келсун агар юзумни эвурсам, бало манга! (1 байт)
Нетгаймен ул рафиқ билаким, қилур басе Мехру вафо - рақибға, жавру жафо-манга." (2 байт) 


#maqomchallenge #maqom #mugam #artmaqom #maqomart #maqomart2018 #фестиваль #маком #фестивальмакома #фестивальмугам #мугам #sayyodcom #challenge #challenges #sayyodcom

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 1865 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: maqomchallenge

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!