Манзуранинг изохлардаги мана шу жавоблари бир зумда мухлислари орасида тарқалиб, фанклублари ва ашаддий мухлислари табрикларига сабаб бўлмоқда. Тўйдан олдин ноғора чалиши билан таниш сайтлар Шохруххон ва Асал воқеаси каби Манзурани хам ўзларини сайтида дарров эрга бериб юборишганию, тўй кунларигача маълум қилишганини изохларимизда айтишганида куламанееей..)) Манзурадан сўрашни нахотки имкони йўқ?
Қизиғи, куёвни хам аниқлаб қўйишди) Сўнгги пайтлар Манзурани олдида кўп кўринадиган ва унинг дўсти бўлган йигит билан суратлар устига юраклару табриклар билан фанклуб тўйни бошлаб юборган))
Манзура:- Шундай жонимга тегдики... "Оғзинг бунақа, бурнинг операция, яхшиям пластик жаррохлик бор, қачон эрга тегас, сизни хечким эрга олмайди" ва хоказо ёзишлари жонга тегди. Хаттоки шунчаки кириб хақорот қиладиганлар хам бор. Ха деб қутулиб кулишдан бошқа иложим қолмаяпти. Эрга тегяпсизми?-деб ахмоқона савол беришади..тавба, эрга тегмаяпман хозирча нимага бунақа савол? Бунгаям хаааа деб қутуляпман. Яна чин дилдан табриклар бошланиб кетса денг (кулади).
Яқинда бир вилоятга бордим ва мошинада ўтирсам хайдовчи менга (образга кириб ) :-"Турмушга чиқиш хақида ўйлаш вақти келмадимикан?" эмиш. Тасаввур қиляпсизми? Хар куни кимнидир кўрсам хаммага мани эрга тегишим қизиқ бўлмоқда. Энди эрга тегяпсанми деса хаааа дейман. Тегдингми деса хам хааа дейман. (образга кириб овозини ўхшатади) : "Қачон эрга тегас?" деган гапдан қутуламан.
Йигит кишига бундай савол бериш ўринли, чунки бундай нарсаларни биз эркаклар хал қиламиз. Атрофдан шундай гаплар эркакка бўлаверса у харакат қилар, аммо қиз бола нима қилсин? Қандай қилиб харакат қилсин? Сарпа тикиб, кўрпа қавиб расмга тушиб инстаграмга қўйсинми, совчи кутоппан деган изох билан?
Яқиндагина шундай провокаторлар хақида (манбаа) мақола битгандим. Рости хам, жудаям мантиқсиз, ахмоқона ва на бир этикага тўғри келадиган саволлар беришади айрим мухлислар...ёки провокаторлар.
Шу ўринда: Мана шундай инстаграмдаги ахлоқсизларга жавоб тариқасида Россиянинг машхур рэпери Тимати яқиндагина ўз сахифасига қўйган видеоси(манбаа)ни кўпчилик роса мухокама қилмоқда. Бора-бора бизнинг артистларимиз хам охири шундай жавоб видеоларига ўтишса ажабмас.
|