Кечаси ишлайдиган бир бистрога кирганимда ногахон Манзура хам икки янги маъмури билан кириб келди. Маъмурларидан бири аввал хонанда бўлган Нодир Жўраев эканлиги хайратлантирди. Манзурани ёнида яна бир хамрох бўлиб у қиз таниш туюлсада эслолмадим... Хаётда сариққина бўлган бу қиз Ирода Дилроз эканига ишониш қийин эди)
Икки хонанда қиз ижодий жараёндан чиқиб овқатлангани киришган бўлиб у хамкорлик дуэт эканини маълум қилишди. Яна камига бу дуэт қўшиқ "Мустахзод".
Юки оғир бўлган бу миллий бойлигимиз шунчаки ижрони эмас балки махорат билан куйланишни талаб қилиши ва бунда хар икки хонандада етарли махорат "багаж"-тажрибаси борлигини инобатга олса, қизиқ нарса бўлса керак.
Манзура "Мустахзод" куйлади деганини ўзи қизиқ а?) Манзура Ирода Дилрозни қўллаб-қувватлаётгани сезиларли зеро яқиндагина Ироданинг клипида келин образида роль ижро этди ва бу янгиликни хам айнан Манзура ОАВда тарғиб этди.
Дуэтда овозлар бир-бирига тушиши муаммо бу борада сизларда қандай кечди?
Манзура:- Хаммаси мана шунда, овозларимиз бир-бирига мукаммал равишда тушди.
Манзура авваллари "ЭлДиДо" гурухини қўллаб-қувватлаб ўзига хос равишда тарғиб этарди, энди Ирода Дилроз ва нима учун айнан у? Муносабатлар продюсер ва хонанда кабими ёки дугоналар?
Манзура:-У менинг дугонам ва бунда қўллаб-қувватлаш бурч саналади. Дугонамни хамиша қўллаб-қувватлашга харакат қиламан. Кўпгина лойихаларда бирга бўлдик ва қандай қилиб бўлсада унга нафим тегиши борасида харакатдаман. Афсуски бизнинг шоу-бизнесда дуэт қилиш қийин масала. Хаммаси гўё рейтингини ўйлаб ўзини тарозга соладигандек. Дуэтимиз яхши чиқди, менга ёқди. Менимча яна ижодий хамкорлик қиламиз , балки яна дуэт, лекин хозирча мана шу "Мустахзод", бу менинг севимли қўшиғим . Ирода жудаям чиройлик тарзда ижро қилди.
Манзура аввалги маъмури билан нима учун хайрлашгани хақидаги маълумотни ошкор этишни истамади. ТахминларИМИЗга кўра собиқ маъмур Умидахон билан унинг "Акфа-медиа" билан шартномаси тугаганидан кейин маъмур сифатида ишлаши мумкин. Нафақат маъмур балки.... Буни вақт кўрсатар.
Бўлим: Yangiliklar |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |