"Соғинч садоси" илк ўзбек интернет радиоси 2012-йилдан бери фаолият юритиши ва ўша пайтлар унда "Сайёд-шоу" хар шанба эфирга чиқиши урфга кирганидан хабарингиз бор.
2012-йил якунида "Сайёд-шоу"нинг байрамона жонли сонида Юлдуз Усмонова мехмон бўлиб бу шоу бевосита онлайн тарзида айнан шу радиога трансляция қилинганидан хам хабардорсиз. Кейинчалик видео тури хам диск хамда интернетда тарқалганди.
Бироз муддатли танаффусдан сўнг шу йили 10-декабрьдан "Сайёд-шоу" яна шу манзил ва радиода эфирга қайтиб илк сонида Умидахон билан уланиб қизиқ сухбату жонли ижролар бўлди.
Бир неча соат аввал 24-декабрь кунги эфирга актер Адиз Ражабов олиб чиқилганида жонли ижро пайти у Далер Назаровнинг "Чаки чаки" қўшиғидан парча куйлаб бераркан ундан аввал хазил тарзида Канизанинг қўшиқларини танлаши хақида айтдию, мавзу уланиб, импровиз тарзида кейинги иштирокчи Каниза эфирга олиб чиқдик.
Кутилмаганда радионинг онлайн чатида бўлганлар саволи ўқиб берилганида Каниза "Миллион" жамоасининг шу йили сентябрь ойидаги концертларида қатнашганидаги у куйлаётганида орқа экранда уятсиз сўзларга шама бўлган гаплар ёзилгани хамда бу билан уни шаънига хақорот бўлиб хозирги кунда видео дискда сотувга чиққани ва интернетда хам қўйилгани сабабли Канизанинг иштироки шов-шувга айланиб унга ва уни онасига одамлар хатлар ёза бошлагани маълум бўлди.
Каниза эфирда бу хақида гапира туриб шу сабабли хам оиласи бузуланини айтиб йиғлаб юборди.
Эфирга қўшиқ қўйилган пайти, эфирдан ташқарида эса Канизанинг онаси биз билан боғланиб "Миллион" жамоаси концертида Каниза куйлаётган пайти орқа экрандаги "Шулха" сўзини у ва бошқалар хам сўкинган хақорот сўздек аввал тушунганини ва бундай шама сифатида қўлланиб кулгу қилинганликдан қаттиқ ранжиганини айтиб у хам йиғлади. Айни дамда хорижда бўлган онаси бу нарсадан қаттиқ ранжиб хар куни йиғлаётганини айтди.
Каниза эса бу сўзни кўрмагани ва концертдан кейин эса гапирганлар бу ўсимлик эканини айтишган бўлса хам Даврон Кабулов билан бир неча бора боғлана олмагани кейин ёдидан чиқиб диск сотувга ва интернетга чиққач одамларнинг тинмай бу хақида гапириб кулишаётганидан нафақат шахсий хаёти барбод бўлгани балки ота-онаси ва қариндошлари билан хам муносабатлар таранглашаётганини билдирди.
Одамларнинг талабига кўра шу онлардаёқ "Миллион" жамоаси лидери Даврон Кабулов хам эфирга олиб чиқилди.
Даврон бу мавзу хақида бироз хайратланиб Канизанинг аслида хаммасидан хабардор эканини билдириб хаттоки репетиция пайти хам унга хаммаси тушунтирилганини ва бунда кўп одамлар гувох эканини хам билдирди.
Давронга ушбу мавзу доирасида мухлисларнинг чатдан туриб берган саволларига жавоб бераркан хусусан "Миллион" жамоасини концертини нима учун оилавий тарзда кўриб бўлмаслигию ва шу йилги концертда аввал Гулсанам иштирок этгани ва нега унга шундай хазиллар қилмай Гулсанам ўрнига Каниза кейинги кунларда чиқиб айнан унга нисбатан шундай "шулха" ёзувлик хазиллар бўлганига хам жавоб берди.
Даврон ва Канизанинг бу муаммоси судлашишгача бормаса керак деб ўйлаймиз зеро хозирданоқ Канизанинг арзига биноан интернетдан унинг иштирокидаги "Миллион" жамоаси концерти видеоси олинганлиги маълум бўлди.
Канизанинг ўзи эфирдан сўнг билдирган фикрига кўра сотувдаги лицензион дисклар хам қайтариб олиниб унинг иштироки олиб ташланиб Даврон Кабулов ОАВда расман узр сўрамагунича у охиригача боришини билдирди.
Ижтимоий тармоқдагилар бу Даврон Кабулов ва Канизанинг ўзаро тил бириктириб қилган пиари деб айтишганига эътибор берсак, Канизанинг онаси ёлғондан йиғлаб қўнғироқ қилмаса керак...
Диск сотувга чиққанида уни рекламаси учун дейилса мана шу тарафлама хам тўғри келмаяпти.
Нима бўлгандаям икки хамкасб ўзаро ижобий тарзда келишиб йилни ижобий кайфият ижобий муносабатни сақлаган холда якунлаб олишига тилакдошмиз.
Кейинги иштирокчи Манзура бўлиб ярим тун бўлишига қарамай у яна ишлаётгани ва бу сафар студияда янги фильм учун саундтрек куйлаётганини айтиб мухлислар талабига биноан улар сўраган қўшиқдан бир парча жонли куйлаб берди. Студияда ишлаётганига овози қизиб турганигами жонли ижро жудаям махорат билан куйланганини хамма эътироф этди.
Йил сўнггида патара-путур клиплар суратга олдиргану ва яна янги қўшиқларни ёзаётган Манзура янги йилдан бошлаб шунча тайёр бўладиган клипларни нима қилишга хамда уларни қай тартибда эфирга узатишига ўзи хам хайрон.
Дастурнинг асосий мавзуси янги йилга доир бўлиб бугунги кунда бу байрам борасида бахс кетаётган ижтиомий тармоқдагилар фикрига Даврон Кабулов ва Манзуралар ўз фикрларини билдиришди.
Куни кеча "Миллион" ни концертини курдим. Даврон Кабулов айтганидек уларни оилавий куриб булмиди росттан хам болаларни экрандан 1 км узокка олиш керак. Мани бир нарса жуда кизиктирди концерт кураяётган вактим. Нега ота оналар концертга болалари билан тушишгани?! 10 ёшлар чамасидаги болалар залда куп эди. Ман "Миллион" жамоасини кораломокчи эмасман. Лекин, шу концертларига (возрастной категория) p.s узр узбекчасига топа олмадим))) куйишса булмасмикан деб уйлаб колдим. Канизага эса сабр суриман Оллохдан.
Бечора Каниза жудаям содда ва самимий киз. Кунгли очик. Хамма гапириб ташлаганидан кейин кайфиятиям тушганда Даврон Канизани соддалигидан фойдаланган. Манимча бу бир Давроп К ни эмас умумий жамоани фикри булган. Шу учун улар хаммаси кечирим сураши кк Канизадан минг килсаям аёл кишию бунчали кулиш яхшимас. Эркак кишини танлашса яхши буларди устидан кулишга. Ман уларни бу ишларини ижобий якун топишига ишонаман. Даврон ва миллеон гурухи кейинги сафар уйлаб иш килишларига умид киламан..
Manimcha bu atey qilingan piar deb uyleyman. Sababi sahnada ashula aytikanda hamma kulipti nima yozilganini qarab uqisa bulardi, odamlar buncha kuldi deb konsertni xomaki nusxasini qiziqib kurishi kk edi. Uzixam naqoratda uziga yarashmeydigan tarzda uynadida....
Kanizani uz imidji bor san'atkor va nima qilsa xam ayol kishi 4000 dan oshiq odam oldida bu darajada ustidan kulish juda notugri. Bunday qilmaslik k k edi oilali ayol bulsa odamlarni kuldirishni boshqa usuli yuq ekanmi unday bulsa konsert bermasin shu insofdanmi.
Buni piar db aytw qiyin. Lekn. Kaltafahmlik dsa boladi. Uje u disklarni qaytarb olw. Hulaas umuman bu haqida qayguriw. Foydasi yoq. Cunkii uje koradigan kori boldi. Oliasiga keladigan bolsek. Oilasiyam kaltafahmlik bn qaror qabul qlb bita hazl orqasidan ajrawb ketarkanmww. Wulha dgani haqiqiq wluxa masuuu. Nahot oila akralb ketiwiga sabab bosa wu . Ozi neci marta qaytardi men yumorni kotaraman db yoki bu sahnaga cqwdan oldin yotlab olingan gaplarmidi
Man Jasurga uxshab 1 yil arazlab yurmiman diganmidi? Ana endi bir umr xafa bolib yurasiz. Kim bolsayam birovni ustidan kulish yaxshi ish emas. Xayotni uzi dars berib quyadi shunaqa. Osmonda bo'lsen oyog'indan, yerga kirsan qulag'ingdan tortib quyadi.
shunchalikka borish shartmidi...Kaniza samimiy qiz bo`lsa....Izdivatsiya qilib kulish shartmidi...Million ku bachkana va yosh avlodni buzuqlikka chorlayapti...A bulani kansertini ko`rib bo`midiku...Mawwu million dastidan bitta chiroyli oila buzilib ketyapti...
Kanizani o'zi konsertda turibam ayttiku man hazil ko'taraman bir yillab arazlab yurmiman Jasur Umirovga o'xshab dib ne endi tashavotti tushunmadim. Shunaqa bo'lishini bilib o'zi chiqdiku
Tushinmadim Kaniza shu chiqishi uchun ajrashgan bôlsa oldinlari klipdagi qilpillashlari instagramdagj Davron aytgandek payshanba suratlarini eri kôrmaganmi. Agar shunday bôlsa bu million jamoasiga nohaqlik. Bu kanizani qiliqlari oldida kapeykaku. Uzr kanizaxon.
Haqiqatda Kaniza juda samimiy inson. U davron Kabulov va uning jamoasini hurmat qilgani uchun sahnaga chiqqan. Bizning millatimizda bunday qo'pol hazilni hech kim ko'tarmaydi. Yana shunday katta auditoriyada. Davron Kabulov juda istedodli boshlovch, jamoa tarkibi ham juda ajoyib. Biz ulardan saviyasi baland konsert dasturlarini kutib qolamiz. Albatta Kaniza va oilasidan uzur so'rashlari kerak.
Man shu Miliondi diskini kurib turib bir xazil joyi bor aptekaga kirib dori suredi u g'ilofdonga shama qiladi 10 yoshle qizcha kulib utiribdi u qizchani xozirdan tarbiyasi buzilmedimi mayliku u qizcha tushunme kulebdi olib kirgan Ota Onasi sal uyalsa bulardi shu belet sotilganda beledga katta qilib 16+ dib yozib quysa bularmidi
Ayb Kanizani o'zida. Uni hichkim majburlamagandir. Bu yerda avji diyilganda likillashi shartmidi? Nega u joyiga hichkim ahamiyat bermagan? O'zini o'zi kulgiga qo'yibdi, Jasur Umirovde 1yil arazlab yurmiman dgandiyu,
Manimcha Kaniza oldindan bilgan bu yozuvlarni. Kuylayotganida shuncha odam xandon otib kulaversa ruxiy taraflama sog' bölgan qöshiqchi ösha ondayoq kuylashdan töxtaydi. Bu avvaldan repetitsiya qilingan chiqish-ku, eshshak, deb yuborsangda! "Shluxa"ni lichno man yem (mol uchun ozuqa) deb tushundim. A vot Kanizaxonni ketlarini silkillatib, arabcha raqsni "jonli" ijro etganlari ensamni qotirdi. E sani piaringa ttayyorim)
Каниза (Шахризода), очиги сизнинг бу каби пиарчи эканлигингиз хакида олдин хам эшитгандим-у, аммо менга алокаси йуклиги учун ахамият бермагандим. Сизга баъзи саволлар билан мурожаат килмокчиман:
1. Битта концертда хар кандай кутилмаган гап айтилиши мумкин, аммо "Миллион" концерти 7 кун 9 сеанс (!) утказилди. Шулардан 8 тасида иштирок этдингиз. Сахнада нима булганидан хабарим йук, дебсиз. Саккизта сеанс а??? Репетицияга ким келди, сизга куйиб куйгандек ухшайдиган киёфадошингизми? ("Истиклол" ходимлари, "Миллион" аъзолари гувохлик бера оладилар) Сухбат давомида кайси расмлар мухокама килинишини ким билан гаплашгандим? Бу расмларни УЗИНГИЗ телеграм оркали администраторимга ташлаганингиз ёдингиздан чикдими? (менда скриншотлар бор) Залда телефонга суратга олиш таъкикланганди,факат ассистентингизга рухсат бердик сизнинг иштирокингиздаги сахна куринишини видеога олишига (монтажда буни хам курсатишим мумкин). Эртасига таассуротларингизни кулиб айтиб бердингиз. Кайси виждон билан хабарим йук деяпсиз? Истаган одам шу вактгача концертларимизда чиккан Райхон, Улугбек Рахматуллаев, Манзура, Жахонгир Позилжонов, Жасур Умировдан сурасин, ХАР ДОИМ концертдан аввал кушикчилар билан репетиция килиб олганмиз.
2. Концерт утганига 3 ойдан (!) ошди. Шунча вакт давомида туй маросимларида сиз билан куришдик. Нега диск чиккунча узимга бир огиз бу хакда гапирмадингиз?
3. "Жасур Умировга ухшаб аразлаб юрмайман, юморни тушунаман" дейишга ким сизни мажбур килди? Дарвоке, сизга нотугри етказишган экан, Умиров билан дустона муносабатлар ХЕЧ КАЧОН узилмаган.
4. Каниза эри билан ажрашиш арафасида! Кайси эри билан? Турмуш уртогим 10 дакикага магазинга чикса хабардор килади, 8 кун поччамга уйдан каёкка чикиб кетаётганингизни айтмаганмидингиз? Нега эрингиз биз билан богланмадилар? Бир-бирингизни огир вазиятларда эшитишга хохиш булмаса, битта диск бахона турмуш осон бузилса, оила асли бизгачаям мустахкам булмаган эканда?
Ушбу сахна куриниши хазм кила олмаганларга эса, "Миллион" шунчаки кизикчиларнинг концертини эмас, ШОУ дастур килишга интилишини эслатиб утмокчиман. Кутилмаган диалоглар, кулок эшитиб урганмаган хазилларни такдим этишга харакат киламиз. Хамма урганган хазиллар учун эса ТВда хажвий курсатувлар бор. Канизани факат кушик айттириш керак эди, деган фикрда юрганлар учун: агар факат ашула учун булса Севара Назархон ё Жахонгир Отажоновни таклиф килардик. Репер Шохрухга гап йук, кушик айтишга тайёрман, лекин хазил менга ярашмайди, деб дархол очигини айтди.
Бир пайтлар Шахзоданинг концертига Каниза кучадан чипта сотиб олиб, расмга олиб инстаграмга "таклиф учун рахмат" деб ёзиб куйибди, дейишса ишонмагандим.
Шу киз узининг администраторини каматган, дейишса хам парво килмагандим.
Лекин, ишончингиз комил булсин, бу сафаргиси ухшамайди. Бошка адресга тушиб колдингиз. Сизга омад, муваффакиятлар!Чин дилдан. Арзон пиарларга хушим йук. Уша гап: "Миллион"га келганингиз учун ташаккур, бу хол бошка такрорланмайди,деган умиддамиз..
Миллион концерти, деганда мен Россиянинг КВНи ёки Comedy Clubига тақлидий шоуни кўргандек бўламан. Ўзбекона рамкалари билан қилинган чиқишларига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Буни мухлисларнинг муносабатидан билса ҳам бўлади (узкий кругга тегишли бўлса ҳам). Бироқ Павел Волянинг стилида бировни ўртага олиб чиқиб олиб уни устидан кулиш бизга, айниқса Даврон Кабуловга эмас. Умуман қабцл қила олмадим ўша чиқишни. Приколдан кўра бировни камситиш кўпроқ билиниб турибди. Бировни устидан куладиган даражада ўзи шунчали мукаммал шахсми, ўзида камчиликлар йўқми шу болани? Каниза ҳам бекор чиқибди ўзини PR қиламан деб "еб" қўйибди. Қисқаси Даврон Кабуловга тавсиям, бундан кейин бировни оммавий шарманда қилиш ҳисобига ўзига очко йиғмасин. Бандани устидан кулиш бандани ишимас
Xammaga salom Man bir narsani etmoqchidim Shu millionchilani o`zi shu Konsertini ota onasi yoki qarindoshlari bilan ko`ra olarmikan. Bu umuman chidab bo`midigan o`zbek xalqi uchun sharmandali vaziyat Shunaqa paytlada Ustozlarni yo`qligi bilinadi Etishadiyu Ustoz ko`rmagan shogird har maqomga yo`rg`alar. Bulani konserti qo`yilishidan oldin kimdir konsert dasturi bilan tanishib chiqadimi yoki ular bu bilan manfaatdormi? Manimcha bu tizim bunaqa: Nazorat qiladigan tashkilot shu qiziqchilaga etadi xullas 1 ta 2 ta vatanga oid gaplar gapirib qo`yila dasturilada yoki qanaqadir tarbiya haqida yaxshi gapla gapirib qo`yila va konsertni qo`yvurila. O`zbek kinosidayam shunaqa narsa ko`payib ketdi ozligicha 1 ta 2 ta tarbiyaviy gapla gapirishadedi bo`ldi. Aslida boshidan oxirigacha fragmentga bo`lib qarasez umuman be`mani gapla kiyinishla hatti-xarakat chidab bo`midi gapni ochig`i. Milliondayam shu ahvol yosh avlodni tarbiyasini buzadigan Konsert bo`gan. Har bir gap so`zida be`mani tushunchala yashiringan buni ko`rgan boshqa qardosh mamlakatdagila ko`rib nima didi O`zbelar shunaqa xalq ekan deb o`ylidimi? Ochig`ini etganda kimdirlarni moddiy manfaatlari deb xalq ma`naviyati tushib ketvoti agar shunaqa ketadigan bo`sa O`zbekligimiz qomidi. Kaniza bilan bog`liq vaziyatni umuman ta`riflab bo`midi har qanaqasiga Kaniza haq Qonunimizni 27 moddasini o`qila agar nohaq deb o`ylasela. Shulxa nima bu bitta harfni tushirib qo`ydim ochiqsagia yozmadikku deb o`zligisini oqlamoqchimi (ochiqchasiga haqoratku bu to`g`rirogi ochiqsasiga qonnuni buzis undan tashqari OAVda) bitta bu fragmentdamas etganimde boshdan oxirigacha be`mani bachkana bo`gan. Avvalambor bu narsalani Konsert qilib qo`yishga ruhsat bergan "manfaatdorlani" sud qilish kere. Undan tashqari nimaga davlat hodimlarini ustidan kulvosila va yana nimaga Nimaga yo`l belgilarini ochiq tarzda hammaga no`tog`ri ko`rsatvosila nima haqila bor bunga bu harakatilaga javob berishila kere davlat oldida NO COMMENT xalqi ma`naviyatini shunaqa qilib tushirila omad tiliman silaga litsenziyani qaytarib berganlaga katta "rahmat" P/S Agar kimgadir gapim yoqmagan bo`masa uzr lekin qonunimizda yozib qo`yilgan har bir shaxs fikr erkinligiga ega.
To'risini aytish kerak million jamoasi sal oshirib yuboribdi deyarli har chiqishlarida qo'shtirnoq ichidagi so'zlarga yaqin so'zlar va harakatlar juda ko'p kuzatilibdi,manimcha buni o'zlariyam bilishdi o'ylaymizki keyingi chiqishlariga shu narsalarni inobatga olishlarini,Kanizaga keladigan bo'sak arzimagan narsani deb oilaning buzilib ketishi aqlbovar qilmaydi sabab ham bo'lolmaydi chunki ko'p telekanallarda reklama qiladigan narx navo ya'ni "Цемент - 450.60 сум, Шулха - 327.10 сум" bu yerda hech qanaqa yomon so'z yo'q bo'lmasa shuncha telekanallarimizda chiqmasdi.
kanizani qilayotgan ishi gapirayotgan gapi uni kimligini korsatib turibdiku uni ustidan xazil qib kulish shart emas togri kulaversa boladi. repititsya qilib chiqadiku xamma biladi. kliplarda saxnada bunaqa qib oynashida uni tagiga xech narsa deb yozmasaxam xamma bilib turibdi kimligini
xaqiqattan Million jamoasini konsertida bachkanaliklar juda kop boldi ayniqsa Kanizani ustidan kuliwni otkazvoriwdi,aslida Kanizani yoqtirmimanku lekin ayol kiwini ustidan bunchalik kulmaslik kerak edi keyin yol belgilarini gapiriwganiyam bomapti,konsertni ayamlar b.n korgandim uyalib kettim judayam
Shou biznes o'z nomi bilan shou biznes,bula shou qilib biznes qilishadi)to'g'ri ayol kishini ustidan kulish umuman yaxshimas bo'libam bizi o'zbekchiligimizda,lekin Kanizani o'zi rozi bo'lgan,repetitsiyaga ham kelgan,repetitsiyasiz xich nima saxnaga obchiqilmedi,xammasi kelishilga xolda bo'ladi,buni turgan bitgani piar,bitta arzimagan saxna ko'rinishini deb,Kanizani o'zi aytganidek oilamga qiyinchilik bn erishdim degandi,qiyinchilik bilan erishilgan oila arzimagan narsaga buzilib ketmedi,odamni bir savol o'ylantiradi o'zi u oila rostanam bormidi?Kanizani xonandaligini,aktrisalik xam qilib turishini eri bilardi ,endi shunga ajralib ketsa bilmadim...nima bo'sayam yolg'ondan gapirganlarga insof bersin,Shou biznesda insoflila ko'paysin)
E nmasi becara Kanizani Sayyodi maqolasida oqigandim Kanizani onasiyam qizidan wikoyat qib kegandi Ozi rozi bb hammasiga nme endi cidomiyapti koromiyaptimi endi ozidanam kop Millionni muhlislari kopligidan Millionga gap yo Kanizaga hudo insof bersin odamasakan
Radiodagi suhbatni eshitib ko`rdim rahmat Radiodagi barcha jonkuyarlaga. Bitta narsa judayam qiziqarli Davron Kabulov etvotdiki 20yil berilgan tarbiyaga bu ta`sir qimidi deb etvoti tipo bu bilan bzaga hamma narsa mumkin deb o`ylavosilami hozir 21 asrda yashavosila OAV ijtimoiy hayotda kotta rol oynidi ishonmasela odamlarga e`tibor berilar. Sardor aka to`g`ri etib o`tila shaklanib kevotgan tarbiyaga o`zini ta`sirini o`tkazishi mumkin Biz insonmiz robotmas. Robot 1ta programmada ishlidi va o`zgarmidi insonlar o`zgarishi mumkin chunki insonda yurak bor taasavvur bor nimadirni ko`rdimi taqlid qilishi mumkin. Sardor aka etganlaride kinolada kimdir qanaqa gapirgan bo`sa o`sha gaplarni xozirgi yoshlar o`rganvolib taqlid qilishvoti to`g`risini etganda qiziqchilik san`atini bachkanachilik sa`nati qivordila nima nahotki umuman adekvatniy g`oya yo`qmi. Bitta savol bu konsertila odamlaga qanaqa tarbiyaviy narsa beradi tepada etib o`tganimde 1 ta 2 ta gap tarbiyaviy bo`ldidemi? Silaga konkret taqlid keremi silaga bitta yavniy taqlid eshitila Kanizani boshidan 30 gektar yer sotilvoti dedila to`g`rimi xo`sh endi bu bilan yoshlar nima qilishligini bilaslami ertaga boradide yaxshi ko`rgan qiziga yoki kotta yoshrodigila ayoliga 30 gektar yerini yuvmisanmi yoki 30 gektar yeringa shampuni nima qilasan yaqinda obergandim didimi? Bu bilan o`zbek tilimizni vulgarizm bilan boyittila ya`ni 30gektar yer = soch. Yana bitta narsa bok bok pakir pakir deb qo`ydila to`grimi bu bilan OAVda bitta sofdil o`zbeni ustidan yaqqol kuldila nima haqila bor kulishga buni ko`rganla endi yana ustidan kulishni boshlidi youtubeda uje siladan tashqari ko`p edi shundog`am. Bitta rivoyat bor o`tgan zamonlarning birida bir yigit bilan bir qiz shirk ishlar bilan shugulanayotganakan buni devorni orqasidan kichkina teshikdan ko`rgan inson o`sha teshika kesak qo`yib ketibti. bu misolga izoh berib o`tirmiman bitta etmoqchi bo`lgan narsam kimdir yomon ishmi yoki jinnilikmi qilsa uni videoga (bu umuman vaxshiylik inson o`lim arafasida boshqalar bo`lsa buni kammeraga muhirlamoqda. Ex INSON) olib yoki OAVda ommachasiga ustidan kulish har qanaqasiga gunoh va qonunni ham buzish. Agar yuqori tashkilotla shunaqa tarzda davom etadigan bo`lsa hammasi "zo`r" bo`ladi. yuqorida etib o`tganimde ula balkim manfaatdordir. Unda kelila yurtimizga kirib keladigan pirotexnika vositalarini o`tkazib yuborvureli albatta sizlar manfaatdor bo`lgan holatda. Bu ku pirotexnika ekan jismoniy zarar yetkazishi mumkin sizlar bo`lsa har qanaqa zarardan ustun turuvchi ma`naviy zarar bervosila insonlaga. Yana bir narsa etib o`tsam qiziqchilik degani ba`zi insonlarni ustidan kulishmas balkim hayotiy xodisalardan kelib chiqqan holda odamlarga samimiy kulgu ulashish. Kaniza haqida gapiradigan bo`lsam sizlarga "a`lo baxo" o`zbek ayolini yerga urishni bopladilar. Mayli u bundan xabardordir mayli u buni bilgandir lekin Kanizani o`rnida sizlarni yaqin insonningiz bo`ganda nima qilardila masalan Onangizmi yoki singlingiz yoki opangiz. tasavur qiling opangiz yoki singlingiizmi butun bir 4ming lik zalda mayna qilishsa xamma kulsa bunga qarab silaga farqi yo`qmi. A silaga moddiy manfaat ustunde a boshqala bilan ishila yo`q bu digani boshqalaga "tupurdim" degani. Sizlarga haqiqiy samimiy kulgu qanaqa bo`lishini etimi bir eslela "Abdullajon" filmidan fragmentni: Abdullajon dadasiga savatda ko`p pul paydo qiberganini va shundan keyin onasi menga baqirma biz endi boymiz deb etganlari keyin sal o`tib bu noquniniyligini bilib qolib o`zini haqiqiy pulliniyam yoqvorganini keyin voy pullimi yoqvordim deb etganlari. bu kontrast deb ataladi ham kulgu ham o`ylantirish. Bu bilan Zulfuqor Musoqov nima demoqchi O`zbeklar haqiqiy insofli kishilar orzularga beriluvchan lekin har qanaqa vaziyatda ham vijdon bilan ish qiladi degani. Xullas ko`p yozvordim nima bo`gandayam O`zbekmizmi O`zbek bo`lib qoleli.Hammelaga insof bersin. va Kirib kelayotgan 2017 yilda davlatimiz yanada rivojlanib xalqimiz tarraqiyoti yanada yuksalsin. Hammaga omad
Bir narsa esimdan chiqibti uzr etmoqchi bo`ganim Bizning VATANIMIZ O`ZBEKISTON yevropadagi davlatlardan biri emas. Bizada qachondan beri 18+ degan narsalar paydo bo`pqoldi. To`g`ri xorij kinolarida 12+ 16+ qo`yila sababi tamaki mahsulotlari bor yoki psixologiyaga ta`sir qiladigan tasvirlar bor lekin biz o`zbek bo`pturib bunaqa 12+ 16+ 18+ konsert dasturimi yoki OAVda efirga uzatiladigan ko`rsatuv qilish siz bilan bizga ya`ni O`ZBEKLARGA umuman to`g`ri kemidi.
Yana bir narsani qo`shimcha qimoqchidim shu "qiziqchi"larning dastidan Ajdodlarimizdan shakllanib kevotgan Ona tilimiz "o`lmoqda" ya`ni etmoqchimanki o`zimizning sof o`zbek so`zlari ular tomonidan yaqqol "yengilanmoqda" masalan "Qil" "Itar" "Tort" (va yana ko`p davom etirsa bo`ladi)yana yaqinda qo`shilgan "ako`" bu bilan sizlar odamlarning ongini buzvosila ya`ni agar xalqimiz oldin shu so`zlarni to`g`ri tushungan bo`lsa sizlarning dasturiladan so`ng no`to`gri tushunishni boshlashvoti Bu so`zlarni u bu joyda ishlatsez darhol odamlarning tasaavuri be`mani narsalaga qarab ketadi. Ishlatib ham bo`mi qoldi bu so`zlarni. Bu ona tilimizga yaqqol tahdidku. Yengi so`z yaratishilani etmasayam bo`ladi. Xullas bir narsani etmoqchiman kimdir qanaqadir ko`rsatuv tayyorlavotimi hech qachon unutmela biz kimni nomidan bu ko`rsatuvi ko`rsatamiz O`zbeklar haqida boshqalarda nima tasavur uygotamiz ,... Yani etmoqchimanki bu har bir harakatilar boshqalarda O`zbekiston haqida tassavur uygo`tadi. Qachongacha Hojiboy Tojiboyev etganlaride "shu o`zimizga shu krugga shu shu o`zimizga" nazdidagi ko`rsatuv tayorlisila. Hech qachon unutmaslik kerak bizning har bir harakatimiz O`zbek degan nomimizni ko`rsatib beradi. Gapimi oxirida "Mening ismim Xon" filmidan fragment etmoqchiman Insonlar 2 xil bo`ladi biri yaxshi ya`ni yaxshi ammalar qiluvchi, ikkinchisi yomon ya`ni yomon amallar qiluvchi bundan boshqa farq yo`q. Harakat qilelik Shu birinchi toifaga kirishga.
Xafa bomenu Kaniza ! Siz uzizni qanday tutishni bilmaysiz saxnada yoki boshka joylada. Õzizga yarashmagan qiliqlariz bilan odamni jaxlini chiqarasiz. Siz uziz rostan xam Instagramdagi qoygan rasmlarizga qayta qaraganmisiz ? Siz просто bizning milliylikni va musilmon dinimizni xisobga olmayapsiz, xullas sizga emas xonanda bolish siz лучше uyda õtirib bola tarbiyasi va eringiz xizmatida boling shunda jannati bõlasiz ! Unaqa *************rasmlariz bilan yoshlani buzmang.
O`zichi "Million" jamoasini litsenziyasini bir umrga op qo`yish kerey. Vapshi oshirivorishdi.Bularni sahnada ko`rsatgan inermediyalarini umuman oila a`zolarimiz bilan ko`rb bo`miydi(!).Manimcha bizzi ma`daniyatimiz g`arbning shahvoniy ma`daniyati bilan qorishib ketvotti. Albatta bunga "Qiziqchilar" yo`q sal adashdim, to`g`rirog`i "SHAHVONIYLIK TARG`IBOTCHILARI"(!) aybdor. Gap egasini topadi. Shu tarzda davom etaversa bizni "G`ARBLIKLAR"dan nima farqimiz qoladi?. Tarixga nazar soladigan bo`sak, bizzi ota-bobolarimiz, momolarimiz andishali,hayoli,iboli,ma`daniyatli-ma`rifatli bo`lishgan. Lekin ayrim targ`ibotchilarni dastidan biz kimligimizzi, kimlarni avlodi ekanimizzi unutib qo`ymoqdamiz. Davron K. Kanizaga eytganidek:umid qilamanki: "BU HOL BOSHQA QAYTARILMIYDI" (ya`ni biz bu va bunga o`xshash qo`shtirnoq ichidagi o`zligini hali anglab yetmagan "SHAXVONIYLIK TARG`IBOTCHILAR"ini boshqa sahna atalmish muqaddas maskanda uchratmaymiz)
Умуман, туйи сахнада бегоналарга томоша билан утган куёвни оддий нарса деб ажрашмокчи булгани хайрон колдиради. Шулха узбек тили лугатида борлигини жудаям купчилик билади. Ва ишончим комилки, бу Каниза тасаввур килгандек ута аянчлимас, мухлислар бунинг учун кулмаган. Оиласи нима сабабдандир бузилмокчи, лекин буни "МИЛЛИОН" концерти билан никоб килмокчи булгандек. Оилага жиддий караган киз бунака ноодатий туй килмайдику. Туй куёв тараф килади, агар куёв ростданам жудаям ориятли булса, МИЛЛИОНни концертини кутаролмайдиган даражада. :(
Канизани онаси билан боглик интервюлар айнан шу сайтда бор. Буни купчилик яхшигина эслайди. Миллион концерти хар канакасига хам ижобий, хам салбий томондан ижтимоий тармокларда мухокама килиб келинаяпти. Лекин уларни орасида хеч ким Канизани слаганиям йук, токи узи радиода чикиш килмагунича. Нахотки, она уз кизини ЧЁРный пиар килиб берса. икки кундан бери нди хамма шуни мухокама киляпти. Балки, ички исён тинчлик бермагандир. лекин машхурлик тоши огир, кутариш керак. Сал огиррок булиш керакдир. Бу интервю куда тарафга баттар екмаслиги аник.
Kaniza o'zini kalta faxmligini yana bir bor isbotladi. Davron Kabulov unga nisbatan judayam yaxshi javob qaytardi. Kanizadan iloji boricha nararoq yurish kerak ekan. U piar qilish uchun xech narsadan tap tortmaydigan O'ta xavfli odam ekan.
Konsertdan so`ng Kanizaning janjali mutlaqo o`rinsiz! Sabab ushbu konsert xayriya tadbiri yoki Davlat tadbirimidiki yo`q obro` yo`qolsa! Millionga qatnashishdan oldin bu konsert qiziqchilarniki ekanligini bilmaganmikin Kanizaxon! Undan so`ng "Shluxa" bu qo`pol so`z emasku! Mahsulot turi emasligini bilmaydigan, umuman, hayotdan chetda yashaydigan, yana o`zini "san'atkor" deb atab yo`q joydan o`zini "farishta" qilib ko`rsatadigan qo`shiqchi O`zbeklarga kerak emas!!!
Бу миллион жамоасида озрок булса хам уят менталитет мусулмончилик деган тушунчалар бормикин жамиятни бузишяпти ёшларни юзларини очиб ташлашди эркак аёл ота бола киз она уртасизаги пардаларни кутариб ташлашди ойлавий курадиган концерт эмас бу гарбга таклид халос бу концертни курган одам хеч кандай тарбия олмайди бундан факат шарм хаъёсидан ажрайди халос уларга таклифим бу махоратини бориб уский крукларда курсатишсин оммо олдида эмас
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.