Дизайнер Хилола Шер.
Телебошловчи ва ҚВЗ лидери Даврон Кабулов илк маротаба клипда чиқишга рози бўлиб, Манзурани клипида бош рольни талқин этди.
Манзуранинг айтишича Даврон кучли махорат билан роль ижро этган.
Бир неча маротаба санъаткорлардан клипда чиқиш учун таклифларни рад этиб келган Давронга, албатта савол билан мурожаат қилмай илож йўқ;
Даврон Кабулов:-Тўғрисини айтсам, клипда роль ижро қилиш фикрига хамиша салбий қарардим. Лекин ўзимни актерликда синаб кўриш фикри хам йўқ бўлмаган. Бунинг учун, осмондан тап этиб тушгандек, фильмда чиқиб турсам хам бўлмасди, сабаби бунинг учун етарли "база"-тажриба бўлмоғи керак. Клип эса, синалиш учун айни муддао.
Бугунги кунгача менга клипда иштирок этиш мурожаати билан чиққан санъаткорларни, ё мавқеи тўғри келмасди, ёки клип сюжетлари. Кейин, шоу-бизнесдагиларни кўпчилигини яқиндан билишга қўрқиб қолганман, кимдир характери билан, кимдир эса фойдаланмоқчи бўлиши билан ўзидан нарига кетказади.
Манзура билан унчалик яқин таниш эмасмиз, шунчаки салом-алик ва одамгарчилик тарафлама яхши муносабатдамиз. У менга клипида иштирок этишни таклиф этганида, аввало уч нарсани талаб қилдим: қўшиқни эшитиб кўриш, клип сюжети билан танишиш ва ким суратга оляптгани хақида маълумот.
Режиссер Сарвар Исаев ва оператор Рустам Муродов эканлигини билгач, уч талабимдан бири дарров ижобий қониқди, сабаби бу икки ижодкорни ижод махсулотларидан яхши хабардорман ва уларни хурмат қиламан. Клип сюжети бўйича дебют ишим учун, ролим қийин эмасу, лекин енгил хам эмас ва уни бажариб бера олишимга кўзим етди. Қўшиқ хам ижобий кайфиятдаги клуб охангида экан.
Оёғим сингани туфайли бассейн процедурасидан қочаётгандим ва клип ғоясига кўра, бассейнга калла ташлаш сахнаси бўлгани учун, бошқа илож қолмади. Қизиғи, бассейн етарли даражада чуқур бўлишига қарамай, биринчи калла ташлаганимдаёқ бошимни уриб олдим (кулади)
Суратга олиш пайти, Ўзбекистондаги фантастик иссиқ пайтига тўғри келиб қолгани туфайли, суратга олиш танаффусларида бассейнда чўмилиб турдик. Менга клипда иштирок этиш ёқди ва 2 кунлик суратга олиш ишлари қандай ўтиб кетганини хам сезмай қолдим.
Манзура суртага олиш жараёнида "Сен буни эплайсан" деб мени қўллаб-қувватлаб турди. Суратга олиш ишлари тугагач эса, "Актер сифатида сендаги табиийлик менга ёқди" деди.
Бошида Манзура билан ёшдаги фарқимиз сезилмасмикан деб иккилангандим, лекин ижодий жамоа бизни мос деб топди.